Ijtimoiy axborot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ижтимоий-ҳуқуқий канал
-----

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


@ijtimoiyaxborot

❗️АРИЗАЧИЛАР ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА ?


📃 Ўзбекистон Республикасининг 11.09.2017 йилдаги ЎРҚ-445-сон Қонуни 32-моддасига асосан,

мурожаатлар давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

✅ мурожаатни кўриб чиқишнинг бориши тўғрисида ахборот олиш;

✅ важларни шахсан баён этиш ва тушунтиришлар бериш;

✅ мурожаатни текшириш материаллари ва уни кўриб чиқиш натижалари билан танишиш;

✅ қўшимча материаллар тақдим этиш ёки бундай материалларни бошқа органлардан талаб қилиб олиш тўғрисида илтимос қилиш;

✅ адвокат ёрдамидан фойдаланиш;

✅ мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида ёхуд мурожаатга жавобни тушунтириш ёки уни тузатиш тўғрисида илтимос қилиш;

✅ ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиш;

✅ мурожаатни қабул қилишни ёки кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этганлик устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ЎЗИНГИЗНИ БАНД ҚИЛДИРИШГА ШОШИЛМАНГ !!!

➖ Болалар нафақасини олишда кўпчилик ишсиз шахслар Солиқ органига бориб ўзини ўзи банд қилса болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олишим мумкин деб ўйлайди, лекин бу хар доим хам тўғри эмас. Бунинг сабаби Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомда, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (2024 йил 1 октябрдан бошлаб 1 155 000 сўм) нинг икки баравари (2 310 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад қабул қилинади деб белгиланган.

✏️ Бу нима дегани ? Агар Сиз ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинсангиз ўз-ўзидан Сиз меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараварини топаётган шахсга айланасиз. Яъни, Сизни бир ойлик даромадингиз 2 310 000 сўм деб хисобланади. Сиз агар оилада бир нафар фарзандингизга болалар нафақаси олмоқчи бўлсангиз Сизни ўзини ўзи банд қилганликдаги даромадингиз киши бошига болалар нафақасини олиш учун белгиланган минимал истеъмол ҳаражатлари миқдоридан ошиб кетади ва аризангиз Сиз топаётган даромад юқоридаги низомда белгиланган норматив даромаддан ошиб кетди деб қайтарилади. Ижтимоий нафақа олишда ўзини ўзи банд қилиш кўпроқ икки ва ундан кўп болали оилаларга фойдали бўлиши мумкин.

✏️ Агар Сиз меҳнат стажига эга бўлиш учун ўзингизни банд қилмоқчи бўлсангиз марҳамат, муаммо йўқ. 375 000 сўм Солиқ органига тўлаб бир йиллик меҳнат стажига эга бўлишингиз мумкин. Агар, айнан болалар нафқасини олиш учун ўзингизни банд қилдирмоқчи бўлсангиз бунга шошилмаган маъқулроқ!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Эндиликда онкологик касаликка чалинган аёллар бепул даволанади

📃 “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган

➖ Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон рўйхати шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

➖ 30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

❗️Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА ?

📃
Оила кодексининг 140-моддасида,

➖ агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Давлат статистика агентлиги томонидан ҳисоблаб чиқилган Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирги кунда 5 387 194 сўмни ташкил қилмоқда.

⚡️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчилар учун ҳар ойлик алимент миқдорлари, болалар сонига қараб;

✔️ Бир нафар бола учун— 1 346 798 сўм;

✔️ Икки нафар болалар учун— 1 795 731 сўм;

✔️ Уч ва ундан ортиқ болалар учун— 2 693 597 сўмни ташкил қилмоқда.

✏️ Шундан келиб чиқиб ким аслида қанча алимент олиши кераклигини ҳисоблаб олса бўлади. Агар қўшимча саволлар туғилса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади


“Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-24-сон, 25.01.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади.

🔍 Қуйидагилар Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹муҳандислик, қурилиш, логистика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳа учун халқаро стандартларга мувофиқ олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;

🔹ўқув дастурларини хорижий, шу жумладан, Туркиянинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, шунингдек, қўшма таълим дастурлари асосида жорий этиш ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб бориш.

📝 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширади.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан Университетда таълим жараёни таълим соҳасида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга кирган, шунингдек, ўз йўналишида етакчи ҳисобланган Туркия Республикаси олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

✅ Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади.

📁 Университет фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️2024 йил 1-апрелдан бошлаб биринчи фарзанддан ташқари болаларга "СУЮНЧИ ПУЛИ" берилиши тўхтатилган

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йил кунги 110-сон қарори билан, Ҳукуматнинг 2023 йилдаги 550-сон қарорига тегишли ўзгартириш киритилган.

❗️Киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йил 1-апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

➖ биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;

➖ иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

❗️Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади деб белгиланган.

✏️ Демак, Сиз биринчи марта фарзандли бўлдингизми? Марҳамат қилиб бориб "Суюнчи пули"ни олинг! Иккинчи марта фарзандли бўлдингизми? Оилангиз кам таъминланган оилалар рўйхатида бўлса, бориб пулни олинг! Учинчи ва ундан кўп марта фарзандли бўлсангиз "Суюнчи пули"ни оламан деб ҳаракат хам қилиб ўтирманг, пойдаси йўқ дегани бу...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

✅ Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

✅ Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

✏️ Болалар сони нечта бўлса у оила кўп болали оила хисобланишини билсангиз керак. Агар Сизни ижтимоий ҳолатингиз юқоридаги тоифага тўғри келса-ю лекин бу имтиёздан фойдалана олмаётган бўлсангиз савол шаклида бизда ёзиб қолдиринг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 750 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,

➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ҲОМИЛАДОР ВА БОЛА ТУҚҚАН АЁЛЛАРГА ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРИЛАДИ ?


📄 Меҳнат кодексининг 400-моддасига асосан,

➖ ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

❗️Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга йиллик меҳнат таътили, унинг хоҳишига кўра, бола парваришлаш таътилидан олдин ёхуд ундан кейин берилади.

❗️Ишлайдиган эркаклар хам хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ўз хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили олишлари мумкин ва ушбу таътил уларга:

➖ биринчи иш йили учун — ишлаб берилган вақтдан қатъи назар;

➖ кейинги йилларда — таътиллар бериш жадвалидан қатъи назар берилади.

✅ Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз отага, ёлғиз онага (бева эркакларга, бева аёлларга, никоҳдан ажрашганларга, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик меҳнат таътиллари, уларнинг хоҳишига кўра, улар учун қулай бўлган вақтда берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️РУЛДА КЕТАЁТГАН ҲАЙДОВЧИ ТЕЛЕФОНДА ГАПЛАШСА 1 125 000 СЎМ ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ.

⚡️САВОЛ;
Бир танишим рулда кетаётганда телефонда гаплашиб ГАИ га тушипти. Савол шуки, энди у қанча жарима тўлайди бунинг учун ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 1-моддасига кўра,

➖ транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (1 125 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

❗️Бу нормада яна бир эътиборли ҳолат бор! Яъни, телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш бу моддада жавобгарликни мустасно этадиган ҳолат қилиб кўрсатилган.

✏️ Демакки, Сизни ГАИ га тушган танишингиз телефонда қўли билан ушлаб гаплашган бўлса 1 125 000 сўм жаримага тортилиши тайин. Агар иккинчи ҳолат бўлса мутлақо жавобгарликка тортилмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ЭРКАКЛАР ҲАМ АЁЛЛАР ХАМ МУДДАТИДАН ИККИ ЙИЛ ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?


📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра,

▪️ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак.

✏️ Пенсия миқдорлари, ногиронлик пенсиясига чиқиш, пенсияга чиқиш вақтида иш стажининг архив базаларидан топилмаслик ҳолатлари бўйича  ва бошқа қўшимча саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ ID-КАРТА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАНАДИ?

⚡️САВОЛ;
Мен яқинда ID-картамни йўқотиб қўйдим. Танишларим бунинг учун жарима катта деяпти, шу тўғрими? Мен қанча жарима тўлайман йўқотганлигим учун ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида,

➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши,__ базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми (187 500)дан уч баравари (1 125 000)гача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

❗️Демак, ID-картани йўқотиб қўйганлигингиз учун Сизга 187 500 сўмдан 1 125 000 сўмгача жарима қўлланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ПЕНСИЯ НИМА-Ю НАФАҚА НИМА, УЛАРНИ ФАРҚИ НИМА ?

✏️ Кўпчилик пенсия ва нафақа тушунчалари бир маъноли деб ҳисоблайди, яъни пенсия нафақа сўзининг русчаси деб ўйлашади (аслида, нафақа рус тилига “пособие” деб таржима қилинади). Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар пенсионер ва нафақахўр тушунчаларини синоним сифатида ноўрин ишлатишади.

✔️ Аслида:

❗️Пенсия нима?

✅ Пенсия – бу маълум иш стажига эга бўлган фуқароларга ва уларнинг оилаларига давлат томонидан тўланадиган ижтимоий таъминот ҳисобланади.

❗️Нафақа нима?

✅ Нафақа эса, — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга бериладиган пул тўлови ҳисобланади.

✏️ Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, пенсия маълум иш стажига эга бўлган фуқароларга тайинланади. Етарлича иш стажига эга бўлмаган қарияларга, ногиронлиги бўлган шахсларга хамда ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган шахсларга, кам таъминланган оилаларга ва ишсизсизларга, шунингдек, меҳнат шартномаси бекор қилинган айрим ҳолатларда ва ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан нафақалар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️КОРХОНАГА "СОКРАШЕНИЕ" КЕЛГАНИДА ИШДА ҚОЛИШ УЧУН КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚҚА ЭГА ?

📃 Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан,

➖ корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

❗️Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

🟢 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

🟢 оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

🟢 мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

🟢 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;

🟢 мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

🟢 ногиронлиги бўлган шахсларга;

🟢 уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

🟢 атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ ОЛИНГАН УЙ-ЖОЙНИ КРЕДИТИ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИГА ТОРТИЛМАЙДИ


📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

➖ Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг солиқ даври давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 80 баравари (92 400 000 сўм)гача қисмига татбиқ этилади.

✏️ Мазкур имтиёздан қандай фойдаланиш бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади


Қарор (ПҚ-21-сон, 23.01.2025 й.) билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️Унга кўра, Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✅ Жумладан:


📕 Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:

▪️Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган фуқаро “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ички ишлар органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар билан ёзма шаклда таништирилади.

▪️Мазкур чекловларга рози бўлган ҳамда вазирликнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар ички ишлар органлари хизматига қабул қилинадилар.

📕Шунингдек, давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага кўра:

▪️Божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.

📕 Бундан ташқари, фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:

▪️Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунида ва ҳарбий хизмат шартларида назарда тутилган ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловлар ҳамда махсус талаблар билан ёзма шаклда таништирилади.

▪️Мазкур чекловлар билан контракт тузишга рози бўлган ҳамда вазирликларнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинадилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️Киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади


“Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-14-сон, 20.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, “Cyber university” давлат университети ташкил этилади.

✔️ Ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📕 Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

📜 Унда талабаларни ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.

🌐 Университет таркибида IT-кластер (ахборот технологиялар парки, технопарк) ташкил этилади ва илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🎓 2025/2026 ўқув йили учун Университетга бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 100 та давлат гранти ажратилади. Бунда:

🔹ажратиладиган давлат грантлари таълим йўналишлари кесимида тақсимланади;
🔹навбатдаги ўқув йилидан бошлаб давлат гранти давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари асосида ажратилади;

🗓 Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙДА 15 ЙИЛ УЗЛУКСИЗ ЯШАГАН ШАХС ЎША УЙГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШИ МУМКИН


📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,


➖мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади

✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️"ПРАВАСИ РИШОН" БЎЛГАНЛАР МУДДАТИДАН ОЛДИН ЧЕКЛОВДАН ҚУТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мени "правам" бир йил олдин бир йилу олти ойга "ришон" бўлган эди. Шуни тўлиқ муддат тугамасдан чекловдан қутилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасига асосан,

➖ муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Сизни ҳайдовчилик гувоҳномангиз бир йил олдин бир йил олти ойга "ришон" бўлган бўлса, демак белгиланган муддатни ярмидан кўпи ўтибди. Энди Сиз ишлаётган ташкилот маъмурияти шу фуқарони транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган муддатини қисқартиришингизни сўраймиз деган мазмундаги илтимоснома билан судга мурожаат қилса, суд томонидан 1 йил 6 ой тўлиқ тугамасидан Сизни автомашина бошқариш ҳуқуқингиз қайта тикланиши мумкин.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

❗️МАШИНА МИНИБ ЮРГАНЛАРНИНГ БОЛАЛАРИГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ;

Бизни автомашинамиз бошқа бир одамни номида, лекин шундай бўлса хам ўша автомашина сабабли бизга болалар пули берилмаслигини айтишмоқда. Автомашинаси бошқа одамни номида бўлганлар хам энди бола пули ололмайдими ?

⚡️ЖАВОБ;
Энди эмас, 2024 йилнинг март ойидан бери ушбу тартиб амалда ишлаб келмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги 596-сон қарори билан 654-сон қарори асосида тасдиқланган Низомга бир-қанча ўзгартиришлар киритилган.

➖ Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида 2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслик ҳолати масъул этиб белгиланган ижрочилар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши, ўрганиш натижалари бўйича шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши рад қилиниши назарда тутилган.

✏️ Яъни, юқорида кўрсатилган санадан бошлаб машина миниб юрганларнинг болаларига болалар нафақаси берилмайди. Миниб юрган автомашинангиз кимни номида эканлиги эса қизиқ эмас..

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.