Репост из: bakiroo
Uzum экотизими 2024 йилда 1,2 трлн сўм солиқ тўлаган
Uzum миллий рақамли экотизими 2024 йил давомида Ўзбекистон давлат бюджетига қарийб 1,2 трлн сўм (94,8 млн доллардан ортиқ) маблағ ўтказиб, мамлакатдаги энг йирик хусусий солиқ тўловчилардан бирига айланган. Солиқ тўловлари ҳажми бўйича Uzum хусусий компаниялар орасида иккинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, йил давомида экотизимнинг солиқ тўловлари 28% га ошиб, Ўзбекистон бюджетининг 0,3% ини ташкил этган.
2024 йил охирига келиб, Ўзбекистоннинг ҳар учинчи фуқароси Uzum хизматларидан фойдаланган. Маълум бўлишича, компания бутун мамлакат бўйлаб 11 мингдан ортиқ ходимни иш билан таъминлаб, IT соҳасида янги иш ўринларини яратмоқда. 2024 йилнинг ўзида эса 3 000 га яқин янги иш ўрни очилган. Бундан ташқари, Uzum’дан фойдаланган тадбиркорлар – маркетплейсда товар сотувчилар, тезкор етказиб бериш хизматлари билан ҳамкорлик қилувчи ресторан ва дўконларда ҳам янги иш ўринлари пайдо бўлаётгани қувонарли.
Uzum экотизими асосчиси ва CEO Жасур Жумаевнинг таъкидлашича, компания кичик ва ўрта бизнес ривожига ҳисса қўшиб, Ўзбекистонда электрон тижорат ва fintech хизматларини ривожлантириш орқали солиқ тушумларини ошириш ва иқтисодиётни шаффофлаштиришга ёрдам бермоқда.
Ҳозирги кунда Uzum экотизими 13 миллиондан ортиқ фойдаланувчига хизмат кўрсатиб, fintech, e-commerce ва банк хизматларини ўзида бирлаштиради.