Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
"Коррупцияга қарши курашда барчамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, янада катта ижобий самарага эришамиз.
Шу боис, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак.
Бугун сизлар билан бирга белгилаб олинган барча вазифалар айнан ана шундай руҳда ишлаб, аниқ натижага эришишга қаратилган.
Сизлар бу ҳақиқат ва талабни чуқур англаб, уларни амалга оширишда алоҳида жонбозлик кўрсатасиз, барчага намуна бўласиз, деб ишонаман",
- деди Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.
Йиғилишда парламент аъзолари, турли соҳа ва ҳудудлар вакилларининг фикр ва таклифлари, мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.
Facebook|Instagram|X