Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


ДЕНОВ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ - маҳаллий давлат бошқарув органи.
denau-press-service.uz
https://taplink.cc/dthaxborotxizmati
@dthaxborotxizmati
@denaupress_bot
https://twitter.com/denau_press
https://threads.net/@dthaxborotxizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Яшил_макон_2024

🌿 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Денов туманидаги "Пахтакураш" маҳалласида дарахт ва бута кўчатлари экилди

2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” муносабати билан, Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров бошчилигида ҳамда барча сектор раҳбарлари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали-манзарали (арча, клён, каталпа) дарахт кўчатлари экилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бундан уч йил аввал бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси чинакам халқ ҳаракатига айланди. Ҳар йили баҳор ва кузда дарахт кўчатлари экиш анъанаси давом этмоқда.

Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube


Репост из: АОКА | Сурхондарё
Китоб, газета ва журналлар қандай тайёрланади? Нашриёт ва босмахонага пресс-тур

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар учун Термиз шаҳридаги “Surxon-nashr” нашриёти ҳамда “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти босмахонасига пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар дастлаб нашриётда китобни чоп этиш жараёни, хусусан, муҳаррирларнинг қўлёзмани таҳрирлаш, дизайнернинг муқова ва суратларни ишлаш, монтаж жараёнида электрон файл кўринишидаги қўлёзма бетларини тўғри жойлаштириш, хомаки нусхани махсус текис металл (тунука)га тушириб, босма қолиплар тайёрлаш, китобни босиш, буклаш, тикиш, муқовалаш, кесиш ва қадоқлаш ишлари, шунингдек, буюртмалар асосида бажарилаётган полиграфия хизматлари билан яқиндан танишдилар.

“2005 йилдан буён ноширлик ва полиграфия фаолияти билан шуғулланиб келаман. Украина полиграфия институтини тамомлаганман. Фаолиятимизни дастлаб 1 дона компьютер жамланмаси ва чоп этувчи кичик дастгоҳ билан бошлаган бўлсак, ҳозирда 20 нафар ишчи-ходим Япония, Германия ва Хитойда ишлаб чиқарилган энг сўнгги турдаги 30 га яқин ускуналарда ишлашмоқда. Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва россиялик соҳа мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиб, фаолиятимизни йилдан-йилга кенгайтириб бораяпмиз” – дейди “Surxon-nashr” нашриёти раҳбари Жума Шайматов.


Иштирокчилар “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти босмахонасида ҳам қизғин иш жараёни билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди. Ҳиндистон ва Хитойдан келтирилган энг сўнгги технологияларнинг чоп этиш қуввати, вилоятдаги газеталарнинг яратилиши ва бунда нималарга аҳамият қаратилиши уларнинг диққатида бўлди. Мутахассислардан газеталарнинг чоп этилишига оид турли саволларга жавоблар олишди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Амалдаги ислоҳотлар:
Президент топшириғи ижроси: Денов тумани мисолида

Президент Шавкат Мирзиёев: сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танлаган йўлимиз тўғри бўлди


Муҳтарам юртбошимизнинг 2023 йил 16-17 ноябр кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўтказган йиғилишида сув масаласи юзасидан берган топшириқлари бўйича Денов туманида туман ҳокими Илҳом Аброров бошчилигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларига ташвиқот ишлари ўтказилиб, ариқларда бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube


#Яшил_макон_2024

🌿 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Денов туманидаги "Пахтакураш" маҳалласида дарахт ва бута кўчатлари экилди

2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” муносабати билан, Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров бошчилигида ҳамда барча сектор раҳбарлари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали-манзарали (арча, клён, каталпа) дарахт кўчатлари экилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бундан уч йил аввал бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси чинакам халқ ҳаракатига айланди. Ҳар йили баҳор ва кузда дарахт кўчатлари экиш анъанаси давом этмоқда.

Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube

Показано 4 последних публикаций.