Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔹30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
🔹давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;
🔹дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон
ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.
🔴Шунингдек, 2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади.
✔️Майдони 10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектлари юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда ушбу тадбиркорларга баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади.
📝Бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам 1 йилдан ортиқ муддатда сотилмаган ва харидорлар учун жозибадор бўлмаган кўчмас мулк объектлари бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига улуш сифатида киритилади.
❗️Бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️2025 йил учун хусусийлаштириш дастури белгиланди