#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️2025 йил учун хусусийлаштириш дастури белгиланди
“2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди🔰Фармонга кўра,
2025 йилда хусусийлаштиришнинг
асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔹
30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида
10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
🔹давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли
115 та жамият устав капиталидаги улушларни,
659 та кўчмас мулк объектини ва
6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;
🔹дастлабки босқичда камида
30 та фойдали қазилма кон
ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.
🔴Шунингдек,
2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга
мораторий жорий қилинади.
✔️Майдони
10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектлари юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга
5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда ушбу тадбиркорларга баҳоланган қийматда
тўғридан-тўғри сотилади.
📝Бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам
1 йилдан ортиқ муддатда сотилмаган ва харидорлар учун жозибадор бўлмаган кўчмас мулк объектлари бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига
улуш сифатида киритилади.❗️Бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб
бекор қилинади.Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot