🔴 🟦🟦🟦
❗️Нефрология: Илғор диагностика ва даволаш усуллари туманлар даражасида йўлга қўйилмоқда
📈 Натижада бундай беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қамрови ва самарадорлиги ошиб боряпти. Муҳими, илғор ютуқ ва тажрибалар мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб кенг оммалаштирилмоқда.
➡️ Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан жорий йил учун мўлжалланган бу йўналишдаги бир қатор устувор режа ва мақсадлар белгилаб олинган.
📊 Туман (шаҳар) шифохоналарида 3 та янги даволаш усули амалиётга татбиқ қилинади. Жумладан, буйрак шикастланиши билан оғир кечувчи аутоиммун хасталикларда пульс-терапия, плазмафарез, плазмаферез + пульс-терапия амалиётлари Узун (Сурхондарё вилояти), Гулистон (Сирдарё вилояти) туманлари ҳамда Олмалиқ шаҳри (Тошкент вилояти)да жорий этилади.
📌 Ҳудудий филиалларимизда эса 2 та янги диагностика ва 2 та даволаш усули йўлга қўйилади.
✔️ Шунингдек, марказимизнинг ўзида 3 та илғор ташхислаш ва 4 та муолажа усулини амалиётга киритмоқчимиз.
🛫 Бундан ташқари, туман ва вилоят шифохоналарида фаолият олиб бораётган 25 нафар ҳамда марказда ишловчи 12 нафар шифокор ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли клиникаларида малака оширади.
➡️ Ўз навбатида, 27 нафар мутахассис томонидан 5 та йўналиш бўйича илмий изланишлар олиб борилади. 5 нафар шифокор докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилади.
🔎 Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни туман даражасида ташкил этиш мақсадида 2025 йилда ҳар бир ҳудуддан 2 тадан туман (шаҳар)ни намунавий ва илғор манзилга айлантиришга киришганмиз.
🟢 Мамлакатимиз нефрология ва гемодиализ хизматининг мавқеи ва нуфузини ошириш орқали тиббий туризмни ривожлантириш ва марказга жалб этиладиган чет эллик беморлар сонини 3 марта оширмоқчимиз.
🖥 Умуман, рақамли ва инновацион технологиялар, телетиббиёт, масофавий маслаҳатлар, сунъий интеллект каби дастурлар амалиётга кенг татбиқ этилади. Бунинг учун имконият ва салоҳиятимиз етарли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Бугунги тиббиётда буйрак касалликларини эрта босқичда аниқлаш ва илғор усуллар ёрдамида даволашнинг янги технологиялари ўзлаштирилмоқда.
📈 Натижада бундай беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қамрови ва самарадорлиги ошиб боряпти. Муҳими, илғор ютуқ ва тажрибалар мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб кенг оммалаштирилмоқда.
➡️ Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан жорий йил учун мўлжалланган бу йўналишдаги бир қатор устувор режа ва мақсадлар белгилаб олинган.
💬 — Бу йил асосий эътиборимизни ҳудудларга қаратамиз, — дейди ушбу муассаса директори Ботир Даминов. — Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштирмоқчимиз.
📊 Туман (шаҳар) шифохоналарида 3 та янги даволаш усули амалиётга татбиқ қилинади. Жумладан, буйрак шикастланиши билан оғир кечувчи аутоиммун хасталикларда пульс-терапия, плазмафарез, плазмаферез + пульс-терапия амалиётлари Узун (Сурхондарё вилояти), Гулистон (Сирдарё вилояти) туманлари ҳамда Олмалиқ шаҳри (Тошкент вилояти)да жорий этилади.
📌 Ҳудудий филиалларимизда эса 2 та янги диагностика ва 2 та даволаш усули йўлга қўйилади.
✔️ Шунингдек, марказимизнинг ўзида 3 та илғор ташхислаш ва 4 та муолажа усулини амалиётга киритмоқчимиз.
🟣 Бунинг натижасида оғир кечувчи буйрак касалликларини эрта ташхислаш ва муолажа қилишда юқори самарага эришилади ҳамда беморларнинг ортиқча вақт, маблағ сарфлаб, хорижга, пойтахтимиз ва вилоятлар марказларига қатнови сезиларли даражада камаяди.
🛫 Бундан ташқари, туман ва вилоят шифохоналарида фаолият олиб бораётган 25 нафар ҳамда марказда ишловчи 12 нафар шифокор ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли клиникаларида малака оширади.
➡️ Ўз навбатида, 27 нафар мутахассис томонидан 5 та йўналиш бўйича илмий изланишлар олиб борилади. 5 нафар шифокор докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилади.
🔎 Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни туман даражасида ташкил этиш мақсадида 2025 йилда ҳар бир ҳудуддан 2 тадан туман (шаҳар)ни намунавий ва илғор манзилга айлантиришга киришганмиз.
📍 Шу билан бирга, тажриба алмашиш, маҳорат дарслари ташкил этиш, янги ташхислаш ва даволаш усулларини жорий қилиш ва ҳудудларда тиббий кўриклар ўтказиш учун Хитой, Россия, Германия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь каби давлатлардан мутахассисларни жалб қиламиз.