Репост из: Ҳикмат истаганга...
#ФАЗИЛАТ
Фазилат ҳақида сўз борганда, Форобийнинг наздида ушбу тушунча қандай экалигини таъкидлаб ўтиш лозим. Чунки, турли мутафаккир ва олимлар фазилат ҳақида турлича қарашда бўлганлар.
Мисол учун, Аристотель фазилат деб ўрта йўлни ёки икки зид маънодаги хислатнинг ўртасидаги мувозанатни назарда тутган. Аристотель сахийлик фазилатини хасислик (камлик) ва исрофгарчилик (ортиқча) ўртасидаги энг яхши ҳолат, деб таъкидлаган.
Афлотун эса, фазилатни руҳнинг уйғунлиги ва жамиятда адолатнинг қарор топиши билан боғлайди. Унга кўра, инсонда тўрт муҳим фазилат бўлиб, булар донолик, жасорат, нафсни тийиш ва адолатдир.
Фазилат сўзи араб тилида “ортиш, ўсиш, зиёда бўлиш, устун бўлиш” каби маъноларда келувчи “фазл” сўзидан олингандир. Исфаҳоний, фазилат тушунчасини “бирор шахсни бошқалардан устун ва имтиёзли бўлишини таъминлайдиган ҳолат, инсонни бахтга элтувчи нарса” деб таъриф этиб, ушбу ҳислатнинг зиддига “разолат” деб аталишини маълум қилган.
Шарқ адабиётида фазилат сўзи “бирор шахс ёки нарсани бошқаладан устун қилувчи хусусиятлари” маъносида иш-ҳаракатлар, вақт-замон, шахслар, қавмлар, миллатлар, жой-маконларга нисбатан, уларнинг бошқа турдошларидан устун ёки аъло эканлигини билдириш учун ифодаланган.
Форобий эса, фазилатлар дейилганда инсонни энг олий бахт-саодатга эришишига кўмакчи бўладиган ҳислатлар ва ишларни назарда тутади. У “Бахтга етишиш” номли асарида жамиятларни дунё ҳаётида дунёвий бахт ва охират ҳаётида ниҳоий бахт-саодатга элтувчи ҳислатлар сифатида назарий фазилатлар, фикрий фазилатлар, ахлоқий фазилатлар ва амалий саноатларни санайди.
Назарий фазилатлар инсоннинг ақлий салоҳиятининг нарса ва ҳодисаларнинг ҳақиқатини ўрганиши натижасида вужудга келган зеҳннинг илғорлиги ва билимнинг зиёдалигидир.
Фикрий фазилатлар инсоннинг тафаккур салоҳиятини шахс, жамияти ва давлат учун энг фойдали ва манфаатли бўлган нарсаларни ижод қилиш ва кашф этиш учун йўналтирган сайъ-ҳаракатларидир. Фақат, инсоннинг ижоди ёки кашфиёти эзгу ишларга қаратилгандагина фазилат, акси тақдирда разолат ҳисобланади.
Аҳлоқий фазилатлар сифатида, Форобий Аристотель сингари нафснинг ҳаддан ошиқчалик ёки ўта етишмовчилик каби икки разил ҳислатларнинг ўртасидаги мувозанатли йўл эканлигини таъкидлайди.
Назарий, фикрий ва аҳлоқий фазилатлар қаторида, Форобий, инсонинг турли соҳаларда энг зарур малакат ва маҳоратларни билишини амалий фазилатлар сифатида кўради.
Ҳақиқий бахт — Форобийнинг таълимотига кўра — инсон эришиши мумкин бўлган энг улкан яхшиликдир. Инсон бахтга фақат фазилатлар орқали етишиши мумкин.
Демак фозил раҳнамо жамиятни ҳақиқий бахтга етакловчи раҳнамодир. Фазилатли бошқарув эса, жамиятни ҳақиқий бахтга олиб борувчи бошқарув тизимидир.