Фильтр публикаций


Abror Muhtor Aliy bilan tushlarimda juda kop suhbat qilganmiz alhamdulillah


Tushumda Abror Muhtor Aliy bilan rosa suhbat qilibmiz

Mani qiynagan mavzu boridi shu boyicha savolimga javob beribdilar alhamdulillah

Suhbat malhamatul kubro haqida ketdi…


Репост из: Ҳикмат истаганга...
#ЯХШИЛИК ВА #ЁМОНЛИК

Бахт, дейди Форобий, улкан яхшиликдир. Бахтга эришишга восита бўладиган ҳамма нарса ҳам яхшилик ҳисобланади. Улар ўзича эмас, балки айнан бахтга эришишга восита бўлгани учун ҳам яхшилик ҳисобланади. Бахтдан тўсадиган нарсалар эса ёмонлик ҳисобланади.

Форобий, инсонни бахтга етакловчи яхшиликлар ёки ундан тўсадиган ёмонликларни икки хил турга бўлади. Инсон бахтга эришиши учун хизмат қиладиган ёки ундан тўсадиган табиатдаги барча нарсалар табиатан яхши ёки ёмон нарсалар ҳисобланади. Инсон ўз иродасига кўра амалга оширган ишлар иродавий яхшиликлар ёки иродавий ёмонликлар дейилади.

Инсоннинг ўзидаги туғма истак яхшиликларнинг бахтга элтувчи нарсалар эканлиги туфайли ҳам уларни истайди. Инсон ўзидаги ақлий қобилияти билан бахтга эришиш учун қандай яхшиликларни қилиш кераклиги ҳақида фикр юритади. Унинг тафаккуридан ҳосил бўлган хулосага кўра, тана аъзолари ёрдамида ўша яхши ишларни бажаради. Инсон шу тариқа иродавий яхшиликларни ҳосил қилган бўлади.

Иродавий ёмонликлар ҳам, ҳудди юқоридагидек, инсоннинг ақлий қобилияти туфайли вужудга келади. Бироқ, инсон бахт тушунчасини нотўғри тушунганда иродавий ёмонликлар содир бўлади. Турли инсонлар турли хил нарсаларни ўз ҳаётларининг асосий ғояси ва ҳаётий мақсадига айлантирадилар. Бунга, дунёвий лаззатлар, манфаатлар, ҳурмат-эҳтиром ёки шунга ўхшаш нарсалар киради. Форобий инсоннинг ақлий фаолияти оқсаб турганида, у бахт нима эканлиги ҳақида тўлиқ хулоса чиқармасдан туриб, унга шошилади ва натижада ҳақиқий бахтни эмас, балки дунёвий лаззатлар, манфаатлар, ғалаба ёки ҳурмат-эҳтиром каби нарсаларни бахт деб ўйлаб, уларга эришишни ўзининг ҳаётий мақсадига айлантиради. “Инсон шошқалоқ яралган”, деб шунга айтилса керак. Шу тариқа, инсон ёлғон бахтга интилади, унга эришиш йўлларини қидиради, ҳаёл ва ҳиссий қувватлари ёрдамида унга олиб борадиган амалларни бажаради. Барча ёмонликлар шундай содир бўлади.

Бундан ташқари, баъзан инсон ҳақиқий бахтнинг нима эканлигини тўғри топса ҳам, унга эришишни ўзининг ҳаётий мақсадига айлантирмайди, ёки ҳақиқий бахтга эришишни чин кўнгилдан истамайди. Бунинг ўрнига, ҳақиқий бахт қолиб, бошқа нарсаларни ҳаётий мақсадига айлантиради ва унга эришиш йўлларини қидиради. Шундай ҳолатда ҳам барча ёмонликлар содир бўлади.

Форобий юқоридагидек тушунтиришлар орқали дунёда турли миллатларнинг мавжудлигини айнан инсоннинг ақлий фаолияти билан боғлиқлигини, инсон ўз ақли ёрдамида ҳақиқий бахтни топиши ёки сохта бахтни ўзининг ҳаётий мақсадига айлантириши орқали яхши ёки ёмон амалларнинг содир бўлиши билан изоҳлайди.

Фазилатли ёки унинг зидди бўлган миллатларнинг шаклланиши инсоннинг айнан нимани бахт деб ўйлаши ва унга эришишни мақсад қилиши билан боғлиқлиги маълум бўлди.


Репост из: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Улардан кейинги келганлар: "Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан", дерлар

Ҳашр сураси 10-оят

©️Azon Global


Репост из: Ҳикмат истаганга...
#ҲАҚИҚИЙ_БАХТ

Форобийнинг фикрига кўра, ҳақиқий бахт инсон эришиши мумкин бўлган энг улкан яхшилик ва камолотдир. Моҳиятан барча яхшиликлар орасида энг улуғи, энг юксаки ва энг яхшиси ҳақиқий бахтдир. Бироқ, у қандай бўлади?

Мумтоз манбаларда “саодат” шаклида келадиган бахт тушунчаси “саъд” сўзидан олинган бўлиб, “омад, барака, ютуқ” сўзларига маънодош сўз ҳисобланади, унинг зиддига “шақоват”, яъни бадбахтлик дейилади. Саодат инсоннинг яхши ва хайрли ҳолатга етишишини англатади. Одатда бахт-саодат тушунчаси дунё ва ундан кейинги ҳаёт билан боғлиқ мавзуларга нисбатан қўлланилади. Масалан, инсоннинг фазилатли касби, баракали уйи, яхши улови ва яхши қўшниларининг бўлишига саодат дейилган.

Қадимдан айрим мутафаккир ва файласуфлар бахт-саодатни инсоннинг ҳаётий мақсади деб таълим берганлар. Юнон файласуфи Афлотунга кўра, бахт-саодат инсоннинг тўғрилиги ва адолатидан, бадбахтлик эса, исроф ва адолатсизликдан пайдо бўлади. Эпикур эса, бахт-саодатни танада оғриқнинг йўқлиги ва қалбда ташвишнинг бўлмаслиги сифатида таърифлайди. Аристотель бахт-саодатни инсоннинг энг юксак мақсади эканлигини, бироқ унинг инсонларга кўра фарқланишини таъкидлаган. Инсон ақлий мавжудот бўлгани боис, унинг ҳатти-ҳаракатлари ақлга мос келишига қараб бахтли бўлади. Аристотелга кўра, бахт инсон руҳининг ақл ва фазилатга уйғун ҳаракатланишидир. Энг олий бахт-саодат, Аристотель наздида, инсоннинг энг юксак ақлий тафаккур ва билимга эга бўлган ҳолидир. Зеро ақл инсоннинг энг улуғ ҳислатидир.

Шарқ фалсафасида бахт-саодат мавзусини биринчилардан бўлиб чуқур ўрганган Форобий, ўзининг “Фазилатли шаҳар аҳлининг мафкураси” асарида, бахт-саодатни “инсон нафсининг модда-материяга муҳтож бўлмайдиган даражада камолотга эришуви” сифатида таърифлаган. Форобийга кўра, инсон ўзидаги билим ва фазилатлар туфайли камолотга эришиши ортидан самовий ақл ҳузурига кўтарилиш билан ҳақиқий бахт-саодатга эришади. Бахт-саодат барча яхшиликларнинг энг фазилатлиси ва энг юксак мақсаддир. Форобийга кўра, бахт-саодат якка шахсларнинг эмас, жамиятнинг ҳам ниҳоий мақсадидир. Шунинг учун ҳам, Форобий, фазилатли давлатнинг аҳолиси ўзаро кўмак, машварат ва ҳамжиҳатлик билан бахт-саодатга эришишини таъкидлайди.

Ибн Сино ҳам, Форобий сингари, ҳақиқий бахт-саодатни инсоннинг кейинги оламда ҳис қилиши мумкин бўлган энг юксак ҳолат, деб баҳолайди. Ибн Сино инсоннинг ақлий тафаккури туфайли эришиши мумкин бўлган бундай бахтни тана лаззатларидан олий ҳис эканлигини тушунтиради. Бироқ, бундай юксак бахт-саодатга эришув учун соғлом тафаккурдан ташқари, ахлоқий фазилатлар ва яхши амалларни бажариш ҳам талаб этилади, дейди олим.

Имом Ғаззолий эса, инсоннинг энг юксак бахт-саодатини ўз яратувчисини таниш эканлигини айтади. Олимга кўра, энг юксак саодат инсоннинг кейинги оламда яратувчи ҳақидаги маърифатга етишишидир.

Шу тариқа, Форобий, инсон эришиши мумкин бўлган ҳақиқий энг олий-бахт саодат, деб унинг энг камолотга эришган ҳолати, самовий ақлий ҳолатга эришуви деб билади. Мана шу ҳолат ҳақиқатда бахт бўлган бахтдир. Инсониятнинг бутун сайъ-ҳаракатлари мана шу бахтга эришишга қаратилган бўлади. Инсон қидирган ва излаган, қўлга киритишни хоҳлаган барча яхшилик ва фазилатлар айнан ушбу бахтни қўлга киритиш учун талаб қилинган бўлади. Инсон бундай энг олий бахт-саодатга етишганда, барча сайъ-ҳаракатларини тўхтатади. Бундай бахтга етишиш, дейди Форобий, бу ҳаётда эмас, балки бу ҳаётдан кейин келадиган кейинги ҳаётда содир бўлади. Ана шу “энг олий бахт-саодат” деб аталади.


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Лаҳвбошиларга★ уйғоқларни ухлатишга бор имконият берилаётган бир вақтда, биз мудраганларни уйғотишдан ман этилмоқдамиз.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

лаҳвбоши - ўйин-кулгу, кўнгилхушлик ва бекорчилик ташкилотчилари.

@MubashshirAhmad


Репост из: Ҳикмат истаганга...
#ФАЗИЛАТ

Фазилат ҳақида сўз борганда, Форобийнинг наздида ушбу тушунча қандай экалигини таъкидлаб ўтиш лозим. Чунки, турли мутафаккир ва олимлар фазилат ҳақида турлича қарашда бўлганлар.

Мисол учун, Аристотель фазилат деб ўрта йўлни ёки икки зид маънодаги хислатнинг ўртасидаги мувозанатни назарда тутган. Аристотель сахийлик фазилатини хасислик (камлик) ва исрофгарчилик (ортиқча) ўртасидаги энг яхши ҳолат, деб таъкидлаган.

Афлотун эса, фазилатни руҳнинг уйғунлиги ва жамиятда адолатнинг қарор топиши билан боғлайди. Унга кўра, инсонда тўрт муҳим фазилат бўлиб, булар донолик, жасорат, нафсни тийиш ва адолатдир.

Фазилат сўзи араб тилида “ортиш, ўсиш, зиёда бўлиш, устун бўлиш” каби маъноларда келувчи “фазл” сўзидан олингандир. Исфаҳоний, фазилат тушунчасини “бирор шахсни бошқалардан устун ва имтиёзли бўлишини таъминлайдиган ҳолат, инсонни бахтга элтувчи нарса” деб таъриф этиб, ушбу ҳислатнинг зиддига “разолат” деб аталишини маълум қилган.

Шарқ адабиётида фазилат сўзи “бирор шахс ёки нарсани бошқаладан устун қилувчи хусусиятлари” маъносида иш-ҳаракатлар, вақт-замон, шахслар, қавмлар, миллатлар, жой-маконларга нисбатан, уларнинг бошқа турдошларидан устун ёки аъло эканлигини билдириш учун ифодаланган.

Форобий эса, фазилатлар дейилганда инсонни энг олий бахт-саодатга эришишига кўмакчи бўладиган ҳислатлар ва ишларни назарда тутади. У “Бахтга етишиш” номли асарида жамиятларни дунё ҳаётида дунёвий бахт ва охират ҳаётида ниҳоий бахт-саодатга элтувчи ҳислатлар сифатида назарий фазилатлар, фикрий фазилатлар, ахлоқий фазилатлар ва амалий саноатларни санайди.

Назарий фазилатлар инсоннинг ақлий салоҳиятининг нарса ва ҳодисаларнинг ҳақиқатини ўрганиши натижасида вужудга келган зеҳннинг илғорлиги ва билимнинг зиёдалигидир.

Фикрий фазилатлар инсоннинг тафаккур салоҳиятини шахс, жамияти ва давлат учун энг фойдали ва манфаатли бўлган нарсаларни ижод қилиш ва кашф этиш учун йўналтирган сайъ-ҳаракатларидир. Фақат, инсоннинг ижоди ёки кашфиёти эзгу ишларга қаратилгандагина фазилат, акси тақдирда разолат ҳисобланади.

Аҳлоқий фазилатлар сифатида, Форобий Аристотель сингари нафснинг ҳаддан ошиқчалик ёки ўта етишмовчилик каби икки разил ҳислатларнинг ўртасидаги мувозанатли йўл эканлигини таъкидлайди.

Назарий, фикрий ва аҳлоқий фазилатлар қаторида, Форобий, инсонинг турли соҳаларда энг зарур малакат ва маҳоратларни билишини амалий фазилатлар сифатида кўради.

Ҳақиқий бахт — Форобийнинг таълимотига кўра — инсон эришиши мумкин бўлган энг улкан яхшиликдир. Инсон бахтга фақат фазилатлар орқали етишиши мумкин.

Демак фозил раҳнамо жамиятни ҳақиқий бахтга етакловчи раҳнамодир. Фазилатли бошқарув эса, жамиятни ҳақиқий бахтга олиб борувчи бошқарув тизимидир.


Репост из: Ҳикмат истаганга...
#ЖОҲИЛОНА_БАХТ

Форобий ақли соғлом инсоннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати бахтга эришувга қаратилган бўлишини таъкидлайди. У бахтни инсоннинг энг юксак камолоти деб таърифлайди. Шунинг учун ҳам, инсон бахтга эришишни ҳаётий мақсадига айлантириши керак дейди.

Бироқ, ҳамма инсон ҳам ақлий салоҳиятда бирдек бўлмагани боис, ҳамма ҳам ҳақиқий бахт нима эканлигини билавермайди, дейди. Баъзи инсонлар дунёвий лаззатлар, шон-шуҳрат, устунлик ёки ғалаба туйғусини ҳақиқий бахт деб адашадилар. Буларнинг барчаси жоҳилона бахт тушунчасидир, деб таъкидлайди.

Форобий наздида ҳақиқий бахт, инсоннинг барча муҳтожликлардаг ҳалос бўлиб, ўз яратувчисига етишидир.

Бироқ, одамлар дунёда жоҳилона бахтлардан бирини ўзининг ҳаётий мақсадига айлантирадилар. Ана шундай жоҳилона бахтлар турларидан бири ғалаба ёки устунлик туйғусидир.

Баъзан ҳаётта ҳам, ижтимоий тармоқда ҳам ҳаёти учун заррача аҳамиятсиз мавзуларда тарафкашлик қилиб, бир-бирларига телефон рақамларини қолдириб, гаплашиб олиш чақириғида бўлган муносабатларни кўряпман. Ҳатто, йўлда автомобилда ногоҳон сиқилиб қолганда, эринмай қувиб ўтиб, қайта сиқиб кетиш каби бахтиёрлик ҳислари ҳам бор.

Мана шундай муносабатларга киришишдан кўзланган мақсадни тушунмайман. Сенинг дунёдаги кичик масалалар бўйича устунликка бўлган бунчалик ўчлигинг сенга охиратда нима беради? Устунлигингни кўрсатиш учун бунча ҳаракат қилмасанг?

Шу билан ўзингни бахтли ҳис қиляпсанми?!




Репост из: Mubaşşir Ahmad
Дин воситасида тараққий этган миллат, динни инкор этган пайтда ортга кетиб, илк даврига қайтиши муқаррардир.

Аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

@Mubashshirahmad


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Агар исломга жонингиз куйишини, унинг учун қайғуришни хоҳласангиз:
Аввало ўзингиз учун қайғуринг!
Гуноҳларингиздан, бузилишларингиздан хавф қилинг!
Аллоҳ таолонинг динини ўзгартирганингиздан, алиштирганингиздан қайғуга тушинг!
Аллоҳ таоло билан муомалада рост бўлмаганингиздан қўрқинг!

Аллома, имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

@Mubashshirahmad




Репост из: Mubaşşir Ahmad
Қалбингдан фатво сўра...

Сўровчи яхшилик ҳақида сўраганида ислом Пайғамбари: "Қалбингдан сўра...", деб, бу жавобни қон тўкишни ҳалол биладиган ва ҳуқуқларга суиқасд қиладиган жиноятчига ҳадя ўлароқ тақдим этмадилар. Қалблари гуноҳи кабираларни бемалол сиғдирадиганлар қанчалар бисёр!

Бу эзгу жавобни у зот сағира гуноҳдан ҳам сесканадиган, фитрати соғлом, жавҳари шаффоф ва эзгулик ошиқига айтганлар.
Пайғамбари карим бу одамни савол бериш ва фатво кутиш машаққатидан халос этмоқни истаганлар, қачон ишлар олдида иштибоҳли бўлганда қалбига боқишига ҳамда муфтийлар фатво берса-да, унинг (қалбининг) жавобидан хотиржам бўлишини хоҳлаганлар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,"Ҳаётингни янгидан бошла" китобидан

@Mubashshirahmad


Репост из: Ҳикмат истаганга...
#САОДАТ

Миллатмизда одоб-аҳлоқ, яхшилик ва ёмонлик каби тушунчалар бузилиб кетаётгани ҳақида юқорида ёзган эдим.

Миллатнинг шаклланишида одоб-аҳлоқ тушунчаси марказий ўринни тутар экан, унинг қоидаларини илм-фан нуқтаи назаридан қандай белгилаймиз, деган савол бўлиши турган гап.

Жамиятда яхши ва ёмон амалларни аниқ кўрсатиб берувчи қоидалар миллий ғоя ва миллий мақсад тушунчасидан келиб чиқади.

Одамларнинг жамият бўлиб бирлашишига ва ўзаро кўмаклашишига ягона мақсад сабаб бўлади. Булар турлича бўлиши мумкин. Масалан, мустақилликка эришиш, фаровон жамиятни барпо этиш, илм-фанни ривожлантириш каби.

Жамият ўзи учун бахт деб билган ана шундай мақсадлардан бирини танлаб, унга эришиш йўлида ҳаракат қилади.

Ижтимоий одоб-аҳлоқ тушунчаси мана шу мақсад ва ғоя устида барпо бўлади. Форобийнинг фикрича, инсоннинг ўз мақсадига элтувчи қобилиятлари уч хил бўлиб, булар жисмоний ҳаракатлар, руҳий ҳолат ва ақлий фаолият ҳисобланади.

Инсон, ва табиийки инсонлардан таркиб топган жамият ҳам, ўз мақсадига эришиш учун мана шу қобилиятлардан унумли фойдаланади.

Одоб-аҳлоқ ва этика олимларининг фикрича, инсон ва жамиятни ўз мақсадига эришишига ёрдам берувчи амаллар фазилатли ва яхши амаллар, уни бу мақсаддан чалғитувчи амаллар жоҳилона ёки ёмон амаллар ҳисобланади.

Демак, бизни миллий мақсадимизга етакловчи ҳаракатлар, руҳий ва маънавий ҳолатлар ва ақлий фаолиятлар миллатимизга хос фазилатли амаллар ҳисобланади.

Бизни миллий мақсаддан чалғитувчи ҳатти-ҳаракатлар, маънавий ва ақлий фаолиятлар ёмон ва аҳлоқсиз амаллар ҳисобланади.

Форобий ва Ибн Сино каби мутафаккирларнинг миллий мақсади жамиятни энг олий бахт-саодатга етишуви бўлиб, бундай юксак саодат кейинги дунёда бўлишини таъкидлаганлар.

Шунинг учун ҳам, улуғ мутафаккирлар наздида жамиятни кейинги ҳаётдаги абадий бахтга етакловчи ҳаракат, руҳий ҳолат ва ақлий фаолиятлар фазилатлар ҳисобланиб, одобдан саналган. Ибн Сино, ҳатто, инсон фақатгина руҳий ҳолатини поклаган ва камолотга етиштиргандагина олий бахт-саодатга эришуви мумкинлигига алоҳида урғу берган.

Ибн Холдун эса, бу дунёга ўринбосар (халифа) бўлиб уни обод қилиш ҳам инсон зотининг маънавий вазифаси эканлигини таъкидлаб, жамият мана шу улуғ мақсад йўлида ҳаракатланиши зарурлигини уқтирган.

Шунинг учун ҳам, Ибн Сино, бу дунёни обод қилишдек улуғвор мақсадга хизмат қилмайдиган дангасалик ва боқимандаликни ёмон амаллардан санаб, давлат бундай одамларни меҳнатга мажбурлаши зарурлигини билдирган.

Ер юзининг обод бўлиши ижтимоий вазифа бўлгани ва инсон зотининг кўпчилик бўлиб ҳаракатланишини талаб этгани учун ҳам, Ибн Сино, соғлом оила қуришга бефарқ бўлган (латта) эркакларни маломат қилиб, уларга беписанд бўлган.

Энг олий саодат деганда шуни назарда тутишимиз керакки, мантиқан унинг ўзи инсонларга энг улкан бахтни келтириши керак. Баъзи бахт деб билган нарсаларимиз аслида бахт бўлмай, бахтга элтувчи воситалар ҳисобланади. Масалан, моддий бойликни олайлик, унинг ўзи инсонга ҳеч нима бермайди, балки инсон у орқали ўзига манфаатли нарсаларни сотиб олиши мумкин бўлгани учун ҳам уларнинг қиймати мавжуд.

Шу тариқа, миллий мақсадимизга ойдинлик киритсак, миллий одоб-аҳлоқ қоидаларимиз ҳам ўз-ўзидан аён бўлади.

Миллий мақсадимиз нима? Биз ягона жамият сифатида интилаётган олий бахт нима?

"Янги Ўзбекистон" ғоясими? Йўқ. Бу ғоянинг ўзи бахт эмас, балки бахтга олиб борувчи воситадир. Бахт масалан Янги Ўзбекистонда кутилаётган фаровон ҳаётдир?

Ушбу фаровон ҳаётнинг таърифи қандай?! Унда инсоннинг ўрни қандай?

Мана шу саволга жавоблар жамиятимиздаги барча ижтимоий муносабатларнинг одоб-аҳлоқ мезонларини белгилаб беради.

Муҳим савол эса энди келади.
Биз кўзлаган мана шу фаровон ҳаётга ўзимиз эмас, зурриёдларимиз етишадиган бўлса, фалсафий жиҳатдан олий саодатга улар етишган бўлади.

Бизнинг насл унда бахтга қандай эришади ёки бахтга эришмай ўлиб кетадими?!

Шунда, беихтиёр Форобий ва Ибн Синонинг энг олий бахт-саодат ҳақидаги тушунчаси ёдга келади.

Демак, Форобий ва Ибн Сино миллатидаги одоб-аҳлоқ қоидалари айнан шу онда яшаб турган бизни энг олий саодатга эриштириши мумкин бўлган реал қоидалар эканлиги маълум бўлади.


Narigi nomerim udalit bopketti ozidan ozi
@xnf_8008

Shu akkauntdaman


Репост из: Ҳикмат истаганга...
Янги йил байрамининг халқимизда кенг оммалашиб кетишига сабаб, совет даврида унинг мактаб ва боғчаларда мажбуран нишонлангани деб ҳисоблайман.

Болаларнинг онгини ёшликдан ўзбек миллатига янги бўлган советча байрам билан шакллантириш натижасида, арча Қорбобо, қорқиз, ялмоғиз каби ўрис фольклор персонажлари бизнинг халқимизнинг онгида "маҳаллийлашиб" қолган.

Миллат онгини шакллантиришда боғча ва мактаб муҳим босқич ҳисобланади. Хабарларга кўра, шунинг учун ҳам Туркия таълим вазирлиги давлат мактабларида Санта Клаус ва арчалар билан янги йилни нишонлашни "миллий қадриятларимизга зид" деб тақиқлабди.


Репост из: Ҳикмат истаганга...
Янги йилни нишонлаш борасида толерант қарашга эгаман. Масалан, мен барча расмий байрамларни, ҳатто баъзиларига яхшироқ ва муқобил таклифларим бўлса-да, нишонлаш борасида эркин танловни лозим топаман.

Масалан, 9-май Хотира ва қадрлаш кунини миллий-сиёсий жиҳатдан ва яқин келажакда аҳамиятини йўқотишини инобатга олиб миллий байрам, яъни миллатни шакллантирувчи байрам сифатида қаралишини истамаган бўлардим. Бироқ, бу байрам нишонланар экан, унда миллий ва сиёсий рамзлардан эҳтиёткорона фойдаланишни лозим топган бўлардим.

Аксинча, Мустақиллик байрамини янада оммалаштирган ҳолда нишонлаш, уни ҳар бир инсоннинг қалбига ва уйигача кириб бориши учун янгича тадбирларни ўйлаб топган бўлар эдим. Масалан, Мустақиллик куни ҳар бир ўзбек хонадонида Ўзбекистон байроғининг ҳилпираб туришини чақириқ (челленж) қилган бўлардим.

Ҳудди шу сингари, Янги йил байрамини ҳам, миллийлигимизга зид бўлган унсур ва рамзлар билан ўтишини истамаган бўлардим. Бугун, "Янги йил байрамини нишонлаш мумкин эмас" деганларга қарши қасддан қилинаётган ишлар ҳам, миллийлигимизга келажакда зарар келтиришидан қўрқаман.

Хусусан, Янги йил байрами ўзбек элида энг узоғи билан юз йилдан бери нишонланаётган, ўзбек хонадонлари уни кўнгилли ўзлаштирганига нари бери эллик йил бўлган янгилик бўлгани учун, уни ҳеч қайси ташқи омилга тобеъ бўлмаган ҳолда нишонлашда маънавий бўшлиқлар сезилади.

Янги йил байрами ўзбек халқининг миллий байрами эмас, балки расмий байрам ҳисобланади. Чунки, ундаги бирорта атрибут, хусусан, қорбобо, қорқиз, арча, юлдуз, ўйинчоқлар, буларнинг бирортаси ўзбек миллатига хос атрибутлар эмас, балки рус халқининг миллий анъана ва фолклори ҳисобланади.

Мустақилликдан кейинги даврда Янги йилни байрам сифатида нишонлашга бўлган уринишнинг иккинчи босқичида, глобал маданият таъсирида Ғарб насронийларининг диний рамзи бўлган Санта Клаус персонажи ўзбек халқининг янги йил байрамига ҳам чорасизликдан, ҳам мажбуран сингдирилаётгандек.

Кенг маънода, Янги йилни нишонлашда Санта Клаус персонажидан фойдаланиш, маънавий жиҳатдан, 9 майни нишонлашда Георгий лентасидан фойдаланишдек, ҳам кўчирмачилик, ҳам ўзга ғоялар таъсирига тушиш ҳисобланади.

Мен, мен янги йилни нишонлашга бўлган уринишларни тўғри тушунсамда, уни ўзбек қадриятлари, миллий урф-одатларига зид бўлган бегона элементлар билан бойитишни истамаган бўлардим. Мадомики, Янги йил байрамини Санта Клаус билан бирга нишонлар эканмиз ёки уни ўзбекча Қорбобо деб номлаб, бўтқанинг бўтқасини чиқарар эканмиз, бу байрам "миллийлик" мақомини ололмайди.

Янги йил ўз номи билан янги йилнинг кириб келганининг рамзи бўлиши керак. Асло, Ғарб маданиятини тарғиб қилувчи воситага айланмаслиги керак. Янги йилни байрам сифатида қабул қилиш, уни Ғарб ёки насроний оламидек нишонлаш кераклигини англатмаслиги керак.

Мадомики, ўзбек маданиятшунослари, маърифатпарварлари ва мафкурачилари расмий санани байрам сифатида нишонлаш учун миллий атрибут, рамз ёки ғояни ўйлаб тополмаган экан, бундай ғоявий плагият бизнинг бу соҳадаги камчиликларимизни яққол кўрсатиб қўяди.


Репост из: Mubaşşir Ahmad
"Қадарнинг орзуларимизга ўхшамаган бошқа фикрлари бор".

@MubashshirAhmad


Репост из: Ҳикмат истаганга...
Қалбни ўқиш сўзларни ўқиш билан бўлади.

Инсон қалбидаги нарсаларни сўзлар орқали ошкор қилади. Инсон тилидан чиқаётган ҳар бир сўз, ҳар бир жумла, одатда қалбнинг акси бўлади.

Инсон қалбида муқаддас деб билган тушунчаларга тилида ҳам эҳтиром кўрсатади. Масалан, миллат, маданият ва дин жамиятнинг муқаддас тушунчалари ҳисобланади.

Журналистикада сатрлар орасидан хабардан кўзланган мақсадни ўқишни ўргатилади. Бунда нима сабабдан хабарда бу исм, ҳодиса ёки атамадан фойдалангани ҳам, хабар тарқалишининг вақти ҳам, жойи ҳам инобатга олинади.

Моҳир журналист ёки ахборот ҳафвсизлиги бўйича мутахассислар бир инсон ёзган фикри, сўзлаган жумласини таҳлил қилиб, унинг психологик портрети, қадрияти ёки мафкурасини аниқлашни уддалайдилар.

Маълумот ёки хабарларнинг тарқатилишидан кўзланган мақсадни вақт ва маконни таҳлил қилиш билан ҳам аниқлаш мумкин. Бундай маҳорат айниқса ислом фиқҳини тушунадиган уламоларда кўп кузатилади.

Айтилган сўз ва билдирилган фикрдан кўзланган мақсад ёки шахсиятни аввалдан таний олиш маҳорати эътиборли уламолардан Аброр Мухтор Алийда кучли шаклланган деб биламан. Буни олимнинг фиқҳий билимларни ва журналистика синоатини чуқур билишидан деб ўйлайман.

"Диндорлик", "мусулмонлар" ва "ислом" каби тушунчалар, масалан мен учун, муқаддас тушунчалар ҳисобланади. Бу сўзларнинг моҳиятини билганим ва қадрлаганим учун ҳам, уларни салбий маъноларда, ёки салбий сўзлар қаторида ишлатишдан эҳтиёт бўламан.

"Фосиқ мусулмонлар", "жиноятчи диндорлар", "шаръий никоҳдаги қотиллар", "муллаваччалар", "шарлатан имомлар", "билимсиз домлалар", "радикал ислом" каби иборалар шу сўзларни айтаётган инсоннинг онгида қадриятлар тўғри шаклланмаганини англатади.

Бу ҳолат дин ва фан ўртасида танловни бериш, динни жаҳолат билан боғлаган ҳолда тақдим этувчиларда ҳам кузатилади.

Ижтимоий тармоқни узоқ кузатишим натижасида айта оламанки, ким ўз чиқишларида дин билан боғлиқ бўлмаган ёмонликларни диндаги яхши сифатлар орқали сифатласа, бора-бора унинг ўзи диндан узоқлашиб, охирида телба бўлиб чиқади.

Шунинг учун ҳам мен, ҳатто жамиятдаги энг катта оғриқли масалаларни кўтариб чиққан бўлса ҳам, дин номидан иш қилаётган қотил ёки шарлатанларни фош қилган бўлса ҳам, буни диний шиорларга нисбатан беписанд бўлган ҳолда баён қилган ёки қасддан шундай иш қилган инсонларни қадрламайман, ишларини эътироф этмайман.

Ш. Комилов, К. Дусов каби шахсларнинг фаолияти ҳам шулар қаторида менда салбий муносабатни шакллантиради.

Жараёнлардан бехабар, "Девонаи Ҳақгўй" ва Вафо Мўмин шахсиятлари билан нотаниш бўлганим учун ҳам баҳсларнинг моҳиятини тезда англаб олиш учун ушбу каналларни кузатиб чиқдим.

Хулосам шуки, соф фитратли инсон диний шиорлардан эҳтиёт бўлиши, жаҳли чиқиб, ҳиссиётга берилганда ҳам уни салбий маъноларда қўлламаслиги керак. Агар буни мақсадли қилаётган бўлса, эътиборли уламо Аброр Мухтор Алийнинг маҳоратига яна тан берамиз.

Қалбни ўқиш сўзларни ўқиш билан бўлади.


Man ozimdan qoniqmayapman

Показано 20 последних публикаций.