Ҳикмат истаганга...


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


...ҳикматдир дунё.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ҲАЛОКАТ

Ҳозирги кунда Лос-Анжелесда давом этаётган ёнғинлар катта талафотлар ва йўқотишларга олиб келмоқда.

AccuWeather маълумотларига кўра, умумий зарар ва иқтисодий йўқотишлар тахминан 52 миллиард доллардан 57 миллиард долларгача баҳоланмоқда.

Маълумот учун, 2023 йил октябридан бери АҚШ Исроилга Фаластинни вайрон қилиш учун 17,9 миллиард доллар қийматдан ортиқ ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғ етказиб берган.

Ҳозирда, Palisades ёнғини ўта ҳалокатли бўлиб, 1,000 дан ортиқ бинони, жумладан, уйлар, мактаблар ва маданий мерос объектларини йўқ қилди. Бу ёнғин Лос-Анжелес тарихидаги энг ҳалокатли ёнғин ҳисобланади.

Бундан ташқари, 100,000 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.

Бу ёнғинларнинг молиявий зарари улкан бўлиб, уни АҚШ тарихидаги энг фалокатли табиий офатлардан бири сифатида баҳолаш мумкин.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сизга мусулмон бўлганларини миннат қиладилар. Айтинг: «Менга мусулмон бўлганингизни миннат қилманглар. Аксинча, агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилади».


#1001_КЕЧА #СЕҲРЛИ_ЧИРОҚ

Ушбу саҳифалар Ибн Холдуннинг янги нашрдан чиққан "Муқаддима" асарига оиддир.

Унда "Минг бир кеча" эртакларидаги Аловуддиннинг сеҳрли чироғи қиссасига ўхшаш тарихий ҳикоя келтирилган.


Тарихий аҳамиятга эга асарнинг ўзбек тилига тарихий аҳамиятга эга таржимасининг тарихий аҳамиятга эга нусҳаси қўлимда :-)


#ОЛИМ_ВА_МУАЛЛИМ

Олимларни хатокор эканлигини айтиш авомнинг фазилатига кирмайди. Авом олимларнинг қаерда адашганини ҳам тушунмайди. Олимлар эса, илмни эъзозлагани учун авом олдида олимларнинг хатосини гапиравермайди.

Олим бўлиш бир иш, муаллим бўлиш иккинчи иш. Олимларнинг хато қилиш мумкинлигини авом олдида айтаверадиган одам ёки авом бўлади ёки муаллимликни билмайдиган олим бўлади.

Мўътабар манбаларнинг бирортасида олимларнинг адашувини айтиш фазилат сифатида кўрсатилмаган. Ҳатто ижтиҳодида адашган олимлар ҳам яхшилар эканлиги таъкидланган. Ҳамма олим ҳам адашади деган инсон ўзининг нафсини адашмаслигини даъво қилаётган одамдек бўлади.

Шунинг учун ҳам олимларни адашувида ҳам эъзозлашни фазилат деб биламан. Зотан улардаги илмнинг ўзи фазилатдир. Қиёматда ҳам илм олимларнинг кетиши билан олинади.

Биз олимларнинг адашувини бигиз қиладиган эмас, уларнинг ютуқларини ўзлаштирадиган жамият бўлишимиз керак.


#ҲАҚИҚИЙ_БАХТ

Форобийнинг фикрига кўра, ҳақиқий бахт инсон эришиши мумкин бўлган энг улкан яхшилик ва камолотдир. Моҳиятан барча яхшиликлар орасида энг улуғи, энг юксаки ва энг яхшиси ҳақиқий бахтдир. Бироқ, у қандай бўлади?

Мумтоз манбаларда “саодат” шаклида келадиган бахт тушунчаси “саъд” сўзидан олинган бўлиб, “омад, барака, ютуқ” сўзларига маънодош сўз ҳисобланади, унинг зиддига “шақоват”, яъни бадбахтлик дейилади. Саодат инсоннинг яхши ва хайрли ҳолатга етишишини англатади. Одатда бахт-саодат тушунчаси дунё ва ундан кейинги ҳаёт билан боғлиқ мавзуларга нисбатан қўлланилади. Масалан, инсоннинг фазилатли касби, баракали уйи, яхши улови ва яхши қўшниларининг бўлишига саодат дейилган.

Қадимдан айрим мутафаккир ва файласуфлар бахт-саодатни инсоннинг ҳаётий мақсади деб таълим берганлар. Юнон файласуфи Афлотунга кўра, бахт-саодат инсоннинг тўғрилиги ва адолатидан, бадбахтлик эса, исроф ва адолатсизликдан пайдо бўлади. Эпикур эса, бахт-саодатни танада оғриқнинг йўқлиги ва қалбда ташвишнинг бўлмаслиги сифатида таърифлайди. Аристотель бахт-саодатни инсоннинг энг юксак мақсади эканлигини, бироқ унинг инсонларга кўра фарқланишини таъкидлаган. Инсон ақлий мавжудот бўлгани боис, унинг ҳатти-ҳаракатлари ақлга мос келишига қараб бахтли бўлади. Аристотелга кўра, бахт инсон руҳининг ақл ва фазилатга уйғун ҳаракатланишидир. Энг олий бахт-саодат, Аристотель наздида, инсоннинг энг юксак ақлий тафаккур ва билимга эга бўлган ҳолидир. Зеро ақл инсоннинг энг улуғ ҳислатидир.

Шарқ фалсафасида бахт-саодат мавзусини биринчилардан бўлиб чуқур ўрганган Форобий, ўзининг “Фазилатли шаҳар аҳлининг мафкураси” асарида, бахт-саодатни “инсон нафсининг модда-материяга муҳтож бўлмайдиган даражада камолотга эришуви” сифатида таърифлаган. Форобийга кўра, инсон ўзидаги билим ва фазилатлар туфайли камолотга эришиши ортидан самовий ақл ҳузурига кўтарилиш билан ҳақиқий бахт-саодатга эришади. Бахт-саодат барча яхшиликларнинг энг фазилатлиси ва энг юксак мақсаддир. Форобийга кўра, бахт-саодат якка шахсларнинг эмас, жамиятнинг ҳам ниҳоий мақсадидир. Шунинг учун ҳам, Форобий, фазилатли давлатнинг аҳолиси ўзаро кўмак, машварат ва ҳамжиҳатлик билан бахт-саодатга эришишини таъкидлайди.

Ибн Сино ҳам, Форобий сингари, ҳақиқий бахт-саодатни инсоннинг кейинги оламда ҳис қилиши мумкин бўлган энг юксак ҳолат, деб баҳолайди. Ибн Сино инсоннинг ақлий тафаккури туфайли эришиши мумкин бўлган бундай бахтни тана лаззатларидан олий ҳис эканлигини тушунтиради. Бироқ, бундай юксак бахт-саодатга эришув учун соғлом тафаккурдан ташқари, ахлоқий фазилатлар ва яхши амалларни бажариш ҳам талаб этилади, дейди олим.

Имом Ғаззолий эса, инсоннинг энг юксак бахт-саодатини ўз яратувчисини таниш эканлигини айтади. Олимга кўра, энг юксак саодат инсоннинг кейинги оламда яратувчи ҳақидаги маърифатга етишишидир.

Шу тариқа, Форобий, инсон эришиши мумкин бўлган ҳақиқий энг олий-бахт саодат, деб унинг энг камолотга эришган ҳолати, самовий ақлий ҳолатга эришуви деб билади. Мана шу ҳолат ҳақиқатда бахт бўлган бахтдир. Инсониятнинг бутун сайъ-ҳаракатлари мана шу бахтга эришишга қаратилган бўлади. Инсон қидирган ва излаган, қўлга киритишни хоҳлаган барча яхшилик ва фазилатлар айнан ушбу бахтни қўлга киритиш учун талаб қилинган бўлади. Инсон бундай энг олий бахт-саодатга етишганда, барча сайъ-ҳаракатларини тўхтатади. Бундай бахтга етишиш, дейди Форобий, бу ҳаётда эмас, балки бу ҳаётдан кейин келадиган кейинги ҳаётда содир бўлади. Ана шу “энг олий бахт-саодат” деб аталади.


#ФИТНА

Фитна ўз номи билан фитна бўлади. Ҳамма нарса очиқ-ойдин, одамлар тез англай оладиган ва тўғри йўлни кўра оладиган ҳолатларга кундалик ҳаёт дейилади. Бундай воқеалар ҳар куни содир бўлади.

Бироқ фитна ундай эмас. Фитнада одамлар адашади. Жанжаллашади, аразлашади. Вақт ўтиб, чанг кўтарилиб, йўл кўринганда, фақат соғлом фикрлилар яна жипслаша оладилар.

Фитнада икки томон бўлмайди. Ўнлаб фарқли қарашлар, юзлаб масалалар бўлади. Ҳар бир тараф фақат ўзига етиб келган ва ўзи яшаётган воқеъликдан келиб чиқиб тараф тутади.

Фитнада иккита одам уришаётган бўлса, уларни уриштираётган учинчи томон ҳам бўлади. Учинчи томонни шу ишга ундаётган тўртинчи томон ҳам бўлади. Ҳаммани шу ишга жалб қилиб, ўзининг манфаатига йўналтирмоқчи бўлган бешини томон ҳам бўлади. Орада зелёнка ва бинт сотиб бола-чақа боқмоқчи бўлган олтинчи томон ҳам бўлади. Ҳар бирининг ўз ҳикояси, ўз қараши ва ўз "ҳақиқати" бўлади.

Ҳеч бир инсон ҳаётда ҳар доим юз фоиз ҳақ бўлавермайди. Ҳар доим ҳақиқатни тўлиқ топа олмайди.

Шунинг учун фитнали масалаларда ким қайси гапни айтди, дейилмайди, балки ким қайси ғояни айтди, дейди. Ғояни эса битта сўз билан айтиб бўлмайди.

Фитнали вазиятларда ҳамма ўзининг омонлигини ўйлаши керак. Ўзи тақво қилиши, бировга нисбатан ноҳақ гумон қилмаслик, бировга зарар бермаслик ва гуноҳ-ёмон иш қилишдан қочиниш керак. Фитнада ҳамма ўзининг омонлигини ўйлаши керак.

Фитнали вазиятларда, ҳатто уламолар ва етук билим эгалари ҳам турлича тутувда бўлиши мумкин. Баъзан етакчилар ҳам қарама-қарши тарафларни тутиши ва қўллаб-қувватлаши мумкин. Буни уларнинг ҳар бири ўзидаги далиллар асосида қилган бўлади. Ҳеч бир инсон воқеъликдан 100% тўла хабардор бўлиши мумкин эмас.

Шунинг учун ҳам, фитнали даврда одамларни қарши қўйиш, уламоларни қарши қўйиш билан машғул бўлишдан қочиниш керак. Бу фикрлар фитнали вазиятлар ҳақидадир. Кундалик ишлар ҳақида эмас.

Фитнанинг моҳиятини тушуниш, фитна ўрганиш билан бўлади. Бунга "Ҳадис ва ҳаёт" китобининг тўрт буюк саҳоба ҳаётидаги қисми ҳамда "Ислом тарихидан олтин саҳифалар. Умавийлар даври" номли китобларни тавсия этган бўлардим.

Бу китобларда қандай қилиб улуғлар бир вазият ҳақида турлича қарашда ва тарафда бўлиб қолганлари ва уларнинг ортидаги ҳақиқатлар баён қилинади. Тажриба илм ҳосил қилади.

Бундай вазиятларда нима қиламиз?! Биз дўстларимизни барчасини яхшилик билан эслаймиз. Бизни ва биздан аввалги яхшилик эгаларига мағфират сўраймиз. Қалбимизда яхшиларга нисбатан ёмонлик бўлмаслигини сўраймиз.

Ва албатта бу дуойимизда содиқ бўламиз.


#ГУМОНЛАНИШ

Ижтимоий тармоқ психологиясида кузатган разолатларимдан бири гумонланишдир.

Буни фикр алмашишда бирор бир мавзуда инсон ўзининг ҳаёлига келган нарсани ҳақиқат деб ўйлаб, ўшанга мутаассибларча ишониб, сўнг шу фикрни тарқатиб юришдир.

"Менимча, сен 100 млн пора олган экансан, пора олмаганингни исботлаб бер".

"Менимча, сен бу ишни пул учун қилгансан. Пул учун қилмаганингни исботлаб бер. Ана кўрдингми, пул учун қилгансан".

Аслида адолатли жамиятларда инсон ўзининг даъвоси учун далил келтириши талаб қилинади. Агар ўз даъвоси ёки гумони учун далил келтиролмаса, одамнинг шаънини булғагани одамлар орасида ёлғон тарқатгани учун маломат қилинади, жазоланади.

Ҳикматли адолат шудир.

Ҳикматда таълим берилганидек, инсон кўп гумонлардан четда бўлиши керак, чунки баъзи гумонлар гуноҳ-ёмонликдир. Жосуслик қилмаслик керак. Бошқаларни ғийбат қилмаслик керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юқоридаги ҳикматни қуйидагича тушунтирганлар.

Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади. Буни эса, жосуслик, дейдилар. Одатда, жосуслик деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳ-ёмонликлардандир. Чин инсон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур.


#ФАЗИЛАТ

Фазилат ҳақида сўз борганда, Форобийнинг наздида ушбу тушунча қандай экалигини таъкидлаб ўтиш лозим. Чунки, турли мутафаккир ва олимлар фазилат ҳақида турлича қарашда бўлганлар.

Мисол учун, Аристотель фазилат деб ўрта йўлни ёки икки зид маънодаги хислатнинг ўртасидаги мувозанатни назарда тутган. Аристотель сахийлик фазилатини хасислик (камлик) ва исрофгарчилик (ортиқча) ўртасидаги энг яхши ҳолат, деб таъкидлаган.

Афлотун эса, фазилатни руҳнинг уйғунлиги ва жамиятда адолатнинг қарор топиши билан боғлайди. Унга кўра, инсонда тўрт муҳим фазилат бўлиб, булар донолик, жасорат, нафсни тийиш ва адолатдир.

Фазилат сўзи араб тилида “ортиш, ўсиш, зиёда бўлиш, устун бўлиш” каби маъноларда келувчи “фазл” сўзидан олингандир. Исфаҳоний, фазилат тушунчасини “бирор шахсни бошқалардан устун ва имтиёзли бўлишини таъминлайдиган ҳолат, инсонни бахтга элтувчи нарса” деб таъриф этиб, ушбу ҳислатнинг зиддига “разолат” деб аталишини маълум қилган.

Шарқ адабиётида фазилат сўзи “бирор шахс ёки нарсани бошқаладан устун қилувчи хусусиятлари” маъносида иш-ҳаракатлар, вақт-замон, шахслар, қавмлар, миллатлар, жой-маконларга нисбатан, уларнинг бошқа турдошларидан устун ёки аъло эканлигини билдириш учун ифодаланган.

Форобий эса, фазилатлар дейилганда инсонни энг олий бахт-саодатга эришишига кўмакчи бўладиган ҳислатлар ва ишларни назарда тутади. У “Бахтга етишиш” номли асарида жамиятларни дунё ҳаётида дунёвий бахт ва охират ҳаётида ниҳоий бахт-саодатга элтувчи ҳислатлар сифатида назарий фазилатлар, фикрий фазилатлар, ахлоқий фазилатлар ва амалий саноатларни санайди.

Назарий фазилатлар инсоннинг ақлий салоҳиятининг нарса ва ҳодисаларнинг ҳақиқатини ўрганиши натижасида вужудга келган зеҳннинг илғорлиги ва билимнинг зиёдалигидир.

Фикрий фазилатлар инсоннинг тафаккур салоҳиятини шахс, жамияти ва давлат учун энг фойдали ва манфаатли бўлган нарсаларни ижод қилиш ва кашф этиш учун йўналтирган сайъ-ҳаракатларидир. Фақат, инсоннинг ижоди ёки кашфиёти эзгу ишларга қаратилгандагина фазилат, акси тақдирда разолат ҳисобланади.

Аҳлоқий фазилатлар сифатида, Форобий Аристотель сингари нафснинг ҳаддан ошиқчалик ёки ўта етишмовчилик каби икки разил ҳислатларнинг ўртасидаги мувозанатли йўл эканлигини таъкидлайди.

Назарий, фикрий ва аҳлоқий фазилатлар қаторида, Форобий, инсонинг турли соҳаларда энг зарур малакат ва маҳоратларни билишини амалий фазилатлар сифатида кўради.

Ҳақиқий бахт — Форобийнинг таълимотига кўра — инсон эришиши мумкин бўлган энг улкан яхшиликдир. Инсон бахтга фақат фазилатлар орқали етишиши мумкин.

Демак фозил раҳнамо жамиятни ҳақиқий бахтга етакловчи раҳнамодир. Фазилатли бошқарув эса, жамиятни ҳақиқий бахтга олиб борувчи бошқарув тизимидир.


#ЖОҲИЛОНА_БАХТ

Форобий ақли соғлом инсоннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати бахтга эришувга қаратилган бўлишини таъкидлайди. У бахтни инсоннинг энг юксак камолоти деб таърифлайди. Шунинг учун ҳам, инсон бахтга эришишни ҳаётий мақсадига айлантириши керак дейди.

Бироқ, ҳамма инсон ҳам ақлий салоҳиятда бирдек бўлмагани боис, ҳамма ҳам ҳақиқий бахт нима эканлигини билавермайди, дейди. Баъзи инсонлар дунёвий лаззатлар, шон-шуҳрат, устунлик ёки ғалаба туйғусини ҳақиқий бахт деб адашадилар. Буларнинг барчаси жоҳилона бахт тушунчасидир, деб таъкидлайди.

Форобий наздида ҳақиқий бахт, инсоннинг барча муҳтожликлардаг ҳалос бўлиб, ўз яратувчисига етишидир.

Бироқ, одамлар дунёда жоҳилона бахтлардан бирини ўзининг ҳаётий мақсадига айлантирадилар. Ана шундай жоҳилона бахтлар турларидан бири ғалаба ёки устунлик туйғусидир.

Баъзан ҳаётта ҳам, ижтимоий тармоқда ҳам ҳаёти учун заррача аҳамиятсиз мавзуларда тарафкашлик қилиб, бир-бирларига телефон рақамларини қолдириб, гаплашиб олиш чақириғида бўлган муносабатларни кўряпман. Ҳатто, йўлда автомобилда ногоҳон сиқилиб қолганда, эринмай қувиб ўтиб, қайта сиқиб кетиш каби бахтиёрлик ҳислари ҳам бор.

Мана шундай муносабатларга киришишдан кўзланган мақсадни тушунмайман. Сенинг дунёдаги кичик масалалар бўйича устунликка бўлган бунчалик ўчлигинг сенга охиратда нима беради? Устунлигингни кўрсатиш учун бунча ҳаракат қилмасанг?

Шу билан ўзингни бахтли ҳис қиляпсанми?!


#ЛИБЕРАЛ_ТАВБА

Канаданинг #либерал бош вазири Жастин Трюдонинг истеъфога чиқиши ортидан мамлакат янги бош вазир идорасига ўтади.

Хабарларга кўра, номзодлар орасида #консерватор Пьер Пуальевр 92% ишонч билан етакчилик қилмоқда.

Ғарб аста секин #либерализм'дан тавба қилмоқда.


Мен жимгина Форобийнинг "Фазилатли миллат" китобини шарҳлаб ўтирибман.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ИНСОН_ҚАДРИ

Меъмор Синон ушбу бинони қурганда унинг четида бир тошни пойдевордан чиқариб қўяди.

У буни бир эзгу мақсадда амалга оширган эди.

Бино гавжум жойда жойлашган бўлиб, унинг атрофида елкасида юк кўтариб юрган ҳаммоллар, шу бурчак ёнига келганда, ҳеч кимга муҳтож бўлмасдан, ўз юкларини тош устига тушириб, бироз дамолиб, кейин яна қийналмасдан кўтариб олишлари учун махсус қолдирилган эди.

Маданият деб шунга айтилади. Бино қурганингда унинг атрофидагиларга имкон қадар шароит яратиш эди Меъмор Синоннинг мақсади.

Энди ҳозирги маданиятлардаги бино қуриш маданиятини ўйлаб кўринг.


#ЛИБЕРАЛ_ЭВОЛЮЦИЯ




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#БАНДАМАН

Жонни бердим бир йўла, йўлингда мен,
Ишқинг ила то қиёмат зиндаман.

Мен Сенга илм ила ошиқман, вале
Эй, Ҳамид, Сен қайдасан, мен қайдаман.

Зул жалоли вал икромсан зотингла
Гумроҳу бечорадек ман бандаман


#УСТОЗ

Форобий тафаккур ва ақлий хулосаларининг жуда кўп жойида Аристотелнинг фикрларига қарши чиқади. Бироқ, шунга қарамасдан, Форобий ўз асарларида Аристотелни "узтозимиз" деб улуғлайди.

Дарҳақиқат, Аристотель фикрларининг жуда кўп қисми бугунги кунда ўз қийматини йўқотган. Айрим жиҳатлари эса ҳатто хато бўлиб чиққан. Шунга қарамай, Аристотель дунё илм-фанида "Биринчи устоз" унвонига сазовор бўлган. Нима учун?

Чунки Аристотель ўзидан кейингиларга ақлни ишлатиш санъатини ва мантиқ қоидаларини ўргатиб кетган. Олимлар унинг хулосаларини эмас, ақл юритиш ва фикрлар санъатини ўрганганлар. Шу жиҳатдан у олимларга биринчи устоз ҳисобланади.

Форобий ҳам ўз даврида Аристотелнинг мантиқ санъатини, аввл ислом оламига, сўнг зулмат ичидаги Ғарб оламига таништиргани ва тушунтириб бергани учун ҳам Аристотелдан кейинги иккинчи устоз унвонига сабаб бўлади.

Фиқҳ оламида ҳам, Абу Юсуф ва Шайбоний баъзи масалаларда ўз устози Абу Ҳанифадан (раҳималлоҳу анҳум) ўзгача хулосаларни чиқарган бўлсалар-да, айнан Абу Ҳанифа асос солган фиқҳ санъати уларга машъала вазифасини ўтаган. Шунинг учун ҳам улар Имоми Ағзам Абу Ҳанифа мазҳабларидан бошқа мазҳабни даъво қилмаганлар.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, устозлар 2+2 нинг орқасига =4 деб ёзиб бергани учун эмас, балки ҳисоблаш, ақл ишлатиш ёки ҳунарни ўргатганлари учун ҳам устоз бўладилар. Вақт ўтиб сиз бу ҳунар орқали устозингиздан ўзиб кетишингиз ёки ундан ўзгача хулосаларга келсангизда, сизга айнан илмни ва ақл юритишни ўргатгани учун ҳам устоз мақомида қолаверадилар.

Шунинг учун ҳам устозларни устоз деб эҳтиром қилиш керак.


Бу воқеа 2016 йил августнинг сўнгги кунларида эди. Ўшанда ўша қора хабарни ҳамма муҳокама қиларди. Ушбу суҳбат бошланишидан олдин ҳам шу ҳақида суҳбат бўлганди. "Энди гербимиз билан байроғимиз ҳам ўзгарадими?!" деб сўраганди бир киши. Эски Ўзбекистонда сиёсий билимлар шу даражада эди.

Показано 20 последних публикаций.