Репост из: Ҳикмат истаганга...
Янги йилни нишонлаш борасида толерант қарашга эгаман. Масалан, мен барча расмий байрамларни, ҳатто баъзиларига яхшироқ ва муқобил таклифларим бўлса-да, нишонлаш борасида эркин танловни лозим топаман.
Масалан, 9-май Хотира ва қадрлаш кунини миллий-сиёсий жиҳатдан ва яқин келажакда аҳамиятини йўқотишини инобатга олиб миллий байрам, яъни миллатни шакллантирувчи байрам сифатида қаралишини истамаган бўлардим. Бироқ, бу байрам нишонланар экан, унда миллий ва сиёсий рамзлардан эҳтиёткорона фойдаланишни лозим топган бўлардим.
Аксинча, Мустақиллик байрамини янада оммалаштирган ҳолда нишонлаш, уни ҳар бир инсоннинг қалбига ва уйигача кириб бориши учун янгича тадбирларни ўйлаб топган бўлар эдим. Масалан, Мустақиллик куни ҳар бир ўзбек хонадонида Ўзбекистон байроғининг ҳилпираб туришини чақириқ (челленж) қилган бўлардим.
Ҳудди шу сингари, Янги йил байрамини ҳам, миллийлигимизга зид бўлган унсур ва рамзлар билан ўтишини истамаган бўлардим. Бугун, "Янги йил байрамини нишонлаш мумкин эмас" деганларга қарши қасддан қилинаётган ишлар ҳам, миллийлигимизга келажакда зарар келтиришидан қўрқаман.
Хусусан, Янги йил байрами ўзбек элида энг узоғи билан юз йилдан бери нишонланаётган, ўзбек хонадонлари уни кўнгилли ўзлаштирганига нари бери эллик йил бўлган янгилик бўлгани учун, уни ҳеч қайси ташқи омилга тобеъ бўлмаган ҳолда нишонлашда маънавий бўшлиқлар сезилади.
Янги йил байрами ўзбек халқининг миллий байрами эмас, балки расмий байрам ҳисобланади. Чунки, ундаги бирорта атрибут, хусусан, қорбобо, қорқиз, арча, юлдуз, ўйинчоқлар, буларнинг бирортаси ўзбек миллатига хос атрибутлар эмас, балки рус халқининг миллий анъана ва фолклори ҳисобланади.
Мустақилликдан кейинги даврда Янги йилни байрам сифатида нишонлашга бўлган уринишнинг иккинчи босқичида, глобал маданият таъсирида Ғарб насронийларининг диний рамзи бўлган Санта Клаус персонажи ўзбек халқининг янги йил байрамига ҳам чорасизликдан, ҳам мажбуран сингдирилаётгандек.
Кенг маънода, Янги йилни нишонлашда Санта Клаус персонажидан фойдаланиш, маънавий жиҳатдан, 9 майни нишонлашда Георгий лентасидан фойдаланишдек, ҳам кўчирмачилик, ҳам ўзга ғоялар таъсирига тушиш ҳисобланади.
Мен, мен янги йилни нишонлашга бўлган уринишларни тўғри тушунсамда, уни ўзбек қадриятлари, миллий урф-одатларига зид бўлган бегона элементлар билан бойитишни истамаган бўлардим. Мадомики, Янги йил байрамини Санта Клаус билан бирга нишонлар эканмиз ёки уни ўзбекча Қорбобо деб номлаб, бўтқанинг бўтқасини чиқарар эканмиз, бу байрам "миллийлик" мақомини ололмайди.
Янги йил ўз номи билан янги йилнинг кириб келганининг рамзи бўлиши керак. Асло, Ғарб маданиятини тарғиб қилувчи воситага айланмаслиги керак. Янги йилни байрам сифатида қабул қилиш, уни Ғарб ёки насроний оламидек нишонлаш кераклигини англатмаслиги керак.
Мадомики, ўзбек маданиятшунослари, маърифатпарварлари ва мафкурачилари расмий санани байрам сифатида нишонлаш учун миллий атрибут, рамз ёки ғояни ўйлаб тополмаган экан, бундай ғоявий плагият бизнинг бу соҳадаги камчиликларимизни яққол кўрсатиб қўяди.