Байрам АЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали.
[Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.]
Боғланиш учун:
@Bayram_Ali
Канал муаллифи ҳақида:
@muallif_haqida_1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#xayrlikech #iqtibos

Яшаш санъати нафақат керакли поездга чиқиш, балки керакли бекатда тушиб қола олиш ҳамдир.


© Андре Зигфрид

👉 @BeshinchiTomon


#tabassum #masal

Грузин отахони эшак миниб кетаётган эди, уни вино ичиб маишат қилаётган бир қанча такасалтанг ёшлар тўхтатиб олишди.
⸺Биз эшагингиз учун ичмоқчимиз, отахон! ⸺ деди улар чолнинг устидан кулмоқчи бўлиб. Кейин эшакка қараб, ўзларича қадаҳ сўз айта бошлашди: ⸺Сен роса қарибсан, азиз эшак! Қулоқларинг шалпайиб, кўзларинг олайиб қолибди, азиз эшак! Ҳатто соқолларинг оқара бошлабди! Бизга нимага ундай қўзларингни олайтириб қарайсан?.. Бу қадаҳни сен учун ичамиз!
⸺Эшагингиз учун ўзингиз ичмайсизми? ⸺ сўрабди улар гап орасида.
⸺Йўқ! Чунки мен эшакдан қаттиқ хафаман! ⸺ жавоб берибди отахон.
⸺Э, э, нимага?
⸺Узоқ йиллардан бери миниб юраману... Бу ерда сиздай яқин ошналари борлигини сира гапирмаган экан!..


© Грузин масали.

👉 @BeshinchiTomon


#ruhiyat_manzaralari

Ҳар кунгидан боғлар виқорли,
Қарғалар ҳам боқар беписанд.
Қара, жоним, кўча чиройли –
Сен ҳам ойна олдидамисан?!

Осмон оппоқ,
Ер жуда майин,
Балки қорқиз ясарсан қордан.
Сенга қандай етиб борайин,
Йўлларимни қор босиб қолган.

Хосият Рустамова

Foto by: M. Isaboeva

👉 @BeshinchiTomon


#klassika

Фридерик Шопен ⸺ Нежность

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #kechinma

Опам узоқда яшовчи холамнинг қизида чана борлиги, меҳмонга борганида бирга учишгани ҳақида гапириб берарди.

Икки ёнида иккита оппоқ қанотчаси бор, тепадан тушишда шунақанги товланадики, кўзинг қамашиб кетади, дерди у...

Болаликда менинг ҳеч қачон чанам бўлмаган. Ҳамқишлоқ болаларда ҳам йўқ эди, шахсан ўзим сира кўрмаганман.

Шунинг учун бўлса керак, қишнинг тезроқ келишини, онам билан холамларникига меҳмонга боришни кутиб яшардим.

Хаёлларимда маза қилиб чана учар, иккала қанотчаларининг ялтирашидан кўзим қамашиб кетаётгандай бўлаверарди...

Ичим илирди тасаввур қилган манзарамдан, қиш ўз-ўзидан энг гўзал, энг фараҳли фаслга ўхшаб туюлаверарди...

Кейин нима бўлди, дейсизми?

Кейин... Бир куни бозорда чанани кўриб қолдим. Ҳар турлик, 10-15 тача бор...

Ажаб... Қарасам қўполдан-қўпол темир курси, қанотчалари эса йўқ, бўлган тақдирида ҳам шу бачкана, қовушмаган матоҳнинг ялтираб товланишига ўла қолса ишонгинг келмайди!..

Шунда тушунганман, дўстим, баъзида хаёллар ҳаётнинг ўзидан афзалроқ бўлиши мумкинлигини. Тасаввурингиздагиларнинг ҳаммасини ҳам ҳаётдан излайверманг...

Хайрли кеч.


Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Ичга ютиш тутунсиз ёнғиндир.

⸺ Уильям Фолкнер

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikun #iqtibos

Баъзилар фахрланиб: "Ялтоқланиб ўтирмайман, дилимдаги тилимда", дейишади. Аслида бу камолга етганлик белгиси эмас. Чунки камолотга етганлар муроса қилади, одамларни тушунади, кўнгилларни авайлаб, дўст орттиришга мойил бўлади.

⸺ Айман Ёғий

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #munosabat

БЕВАҚТ ТУҒИЛГАН ОШНАМ-А...

Эшитгансиз-а, шундоқ ривоят бор. Алқисса, бир одам ўн йилча машқ қилиб, ипни узоқдаги игнанинг тешигидан ўтказишни ўрганади. Ана сўнг бориб, ҳунарини саройда намойиш этади. Шунда подшо нима қилади? Бу кишимни мукофотлаш ўрнига, тезда тутиб, оёғидан осишни буюради. Нимамиш, шунча вақтини кетказиб, фойдасиз ҳунарни ўрганган эмиш...
Бу одамни эсларканман, мен эса “Эҳ, шўр-а! Шўрликкина ошнам-а!” деган ҳасратли ўйларга чўмаман. Палакатинг қисиб, қаерданам ўша қадим даврларда туғилдинг?! Менинг замонамда туғилганингда эди, “ютуб”, “фейсбук”, “твиттер”, "тик-ток"... лардан ўзингга саҳифа очар ва шубҳасиз, атрофингда миллионлаб ўзингга ўхшаган эрмакталаблар йиғиларди...
Улар сени олқишларди...
Кўча-кўйларда учратиб, “селфи”ларга тушишарди...
Дилбузарнинг тонгги дастурларига чақиришар, ёшлар ўзига қаҳрамон санаб, турли тақлидлар қилиб чиқишарди...

​​© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#rolik #umr_manzaralari

Ҳаммаси биз гумон қилгандай бўлиб чиқмаслиги мумкин...
Албатта кўринг.

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Қишда камбағалнинг титрашидан бошқа ҳамма нарса гўзал бўлади.

© Марк Твен

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Тилдан англаганга сўз, ҳолдан англаганга кўнгил омонат этилар.

Мавлоно Румий

👉 @BeshinchiTomon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
 #umr_manzaralari

🎬 Мурат Гёгебакан- Вургунум

@BeshinchiTomon


#xayrlikech #kechinma

Ўз ҳаётига эга аёл сизни ҳеч қачон ҳаётининг марказига қўймайди. Аёлнинг устидан ҳокимлик даъво қилсангиз, аввал уни ўзиникига ўхшамаган янги бир оламга бошлаб киринг.

⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#tabassum #masal

Учта талаба тунги дискотекага борди ва эрталабки имтиҳонга кеч қолди. Етиб келишгач, улар тоққа гербарий йиғиш учун боргани, йўлда машинанинг балони ёрилиб, устахона топишга қийналгани, ниҳоят бир одамнинг ёрдами билан зўрға етиб келишаётганини айтдилар. Ўқитувчи бироз ўйлаб тургач, йўлда қийналганлари туфайли талабаларига осонроқ топшириқ беришга ваъда берди ҳамда учаласини учта алоҳида хонага таклиф қилди. Аслида талабалар топшириқлардан хавотирга тушишмас, чунки ўзларига ишонишарди. Алоҳида хонага ўтганларида эса, йигитлар ўз имтиҳон варақаларида қуйидаги саволларни кўрдилар:

Ижодий:
1.Машинангизнинг балони ёрилган жойни тасвирлаб беринг.

Тест:
1.Машинангизнинг қайси балони ёрилган эди?


Хулоса: хатога йўл қўйдингми, гапни кўп айлантирма.

© Интернетдан олинди.

👉 @BeshinchiTomon

619 0 11 14 19

#iqtibos #munosabatlar
#umr_manzaralari

Аёл темир эмас оғайни, аёл ⸺ бамисоли гул! Унинг кўнгли илиқ, ёқимли сўзларни хуш кўради. Шу туфайли у учун умр бўйи елкангизни яғир қилиб ишлаганингиздан кўра, ҳар куни уч-тўрт оғиз ширин сўз айтганингиз минг марта афзал!


Ремарк

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #umr_manzaralari

ДАЛДА

⸺ Севги йўқ нарса, ўсмирликнинг бемаънилиги, холос, бари тез орада ўтиб кетади, ⸺ деб шогирдига далда берди кекса боғбон қачонлардир ўз севгисини рад этган синфдош қизни эслаб, қалби аламга тўларкан...

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

561 0 4 20 23

Байрам АЛИ.
БОСИРИҚ
(қиссалар ва ҳикоялар)
200 бет, юмшоқ муқова
Нархи 35 000

❓❗️Китобни онлаин бюртма тарзида ҳам сотиб олишингиз мумкин.

Оnlayn buyurtma: t.me/akademsavdo

Tel: 99 433-16-77

Manzil: t.me/Akademnashr/1461
Ish vaqti: 9:00 — 18:00 (dushanba - juma


Ф. Достоевский ўзининг буюк асари "Ака-ука Карамазовлар"ни кимга бағишлайди?
Опрос
  •   Укаси Андрей Достоевскийга
  •   Отаси Михаил Достоевскийга
  •   Онаси Мария Нечаевага
  •   Турмуш ўртоғи Анна Григоревнага
  •   Қўшниси Миткинга
198 голосов


#kechinma

Унутолмайман, деган гап ёлғон. Чунки инсон мияси сиз ўйлаганингиздан анча мукаммал. У ўзига руҳан қийноқ берадиган, изтиробга соладиган воқеаларни кун келиб ё ўчириб қўяди, ё бошқа бир тарзда таҳлил қила бошлайди. Эҳтимол шунинг учундир энг кучли нафрат, кўпинча бизга азоб келтирган муҳаббатдан туғилади...

⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos #munosabatlar

Масофанинг энг ёмон томони шундаки, сизни соғинаётганлари ёки унутганликларини
билолмайсиз.


Жорж Санд

👉 @BeshinchiTomon

Показано 20 последних публикаций.