#tabassum #masal
Грузин отахони эшак миниб кетаётган эди, уни вино ичиб маишат қилаётган бир қанча такасалтанг ёшлар тўхтатиб олишди.
⸺Биз эшагингиз учун ичмоқчимиз, отахон! ⸺ деди улар чолнинг устидан кулмоқчи бўлиб. Кейин эшакка қараб, ўзларича қадаҳ сўз айта бошлашди: ⸺Сен роса қарибсан, азиз эшак! Қулоқларинг шалпайиб, кўзларинг олайиб қолибди, азиз эшак! Ҳатто соқолларинг оқара бошлабди! Бизга нимага ундай қўзларингни олайтириб қарайсан?.. Бу қадаҳни сен учун ичамиз!
⸺Эшагингиз учун ўзингиз ичмайсизми? ⸺ сўрабди улар гап орасида.
⸺Йўқ! Чунки мен эшакдан қаттиқ хафаман! ⸺ жавоб берибди отахон.
⸺Э, э, нимага?
⸺Узоқ йиллардан бери миниб юраману... Бу ерда сиздай яқин ошналари борлигини сира гапирмаган экан!..
© Грузин масали.
👉 @BeshinchiTomon