Байрам АЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали.
[Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.]
Боғланиш учун:
@Bayram_Ali
Канал муаллифи ҳақида:
@muallif_haqida_1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#iqtibos

Ҳаётда иккита танлов бор ⸺ ё ёниш, ё чириш.

© Максим Горький

👉
@BeshinchiTomon

526 0 8 47 27

#umr_manzaralari

⸺ Инсон нима учун яқинларига эмас, бегоналарга кўпроқ ишонч билдиради?
⸺ Чунки бегона ишончингни оқламаганда, айтарли ҳеч нарса йўқотмайсан...


@BeshinchiTomon


#masal #umr_manzaralari

Шундай шарқ масали бор: Кўзадан пиёлага фақат унда бор нарсанигина қўйиш мумкин. Яъни, агар у сув билан тўлатилган бўлса-ю, ундан шароб қуйиб ичмоқчи бўлсангиз, демак, сиз нодонсиз...
Зийрак бўлинг! Одамлардан ўзлари эга бўлмаган фазилатларни кутманг ва талаб ҳам қилманг.


👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Инсоннинг энг катта алданишларидан бири шуки, у ҳали вақтим жуда кўп, деб ўйлайди...

© Нажиб Маҳфуз

👉
@BeshinchiTomon

816 0 18 3 24

#xayrlikech #kechinma

Эртакларда девнинг жони гоҳ тухум, гоҳ узукка беркитилган бўлади. Дарҳақиқат, ҳарқандай кучли, иродали одамнинг ўз нозик нуқтаси бор. Ўша нуқтага тегишингиз билан, у маънан қулайди, ўзига ўхшамай қолади...
Бугун битта девнинг кўзидан бир неча томчи думалаб тушганини кўрдим. Йиғлашни азбаройи унутиб юборганидан, менимча, у кўзларидан нима ситилиб кетганини ҳам тушунмас эди...

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon


#klassika #ruhiyat_manzaralari

🎧 Шопен - Ёмғир валси

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #kechinma

Кетганларни ҳеч қачон чорламанг, барибир ортларига қайтишмайди. Мабодо қайтсалар ҳам, улар энди бошқа одамдир...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

949 0 7 41 39

Мухтор ПАРДАЕВ таржимаси: Т И Р И К Л И К нима?
Опрос
  •   Достоевский:  дӯзахдир.
  •   Арасту:  тафаккурдир.
  •   Фрейд:  майлдир.
  •   Маркс: ғоядир.
  •   Пикассо:  санъатдир.
  •   Ганди:  ишқдир.
  •   Шопенгауэр: азобдир.
  •   Рассел:  рақобатдир.
  •   Франс Кафка: ҳукмдир.
  •   Менинг жавобим бошқа...
120 голосов


#asardan_iqtibos

Ўттизга кирар-кирмасингдан ҳаётнинг қизиғи тугаган. Кўрмаган балонг, кирмаган тешигинг ҳам қолмаган. Мендан нимага жиғи бийронинг чиқаётганини биламан. Биз сен учун хира пашшамиз. Доимо хаёлларингга халақит берамиз. Сен эса ёлғизликни истайсан. Аллақачон одамлардан безгансан. Уларнинг сенга қизиғи йўқ. Чунки улар сени ҳайратга соладиган бирор гап гапира олмайдилар. Ниҳоят, қаршингда икки йўл бор. Мангу ёлғизлик, ёки ўлим...

•••
Менимча, дунёда энг яхши нарса: ақли калталик, ҳиссиз яшаш. Бундайлар узоқ яшайди, бахтиёр ҳам бўлишади. Лекин бахтиёр эканини ҳис этмасликнинг ўзи ҳам яна бир уқубат...

•••
Ҳаммасиям майли-ю, лекин одам бўлиб туғилгач, дунёни бир титратиб кетиш керак. Бўлмаса яшашдан нима маъно?..


⸺ Нурали ҚОБУЛ. "ЕТИМ ҚЎЗИ".

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Инсон ички оламидаги зулматни енгмагунча, ташқи оламни ёритиш ҳақида ўйламайди.

⸺ Зигмунд Фрейд

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #kechinma

Қуш осмонга фақат ўлжа қидириб чиқмайди. Ўлжа қушнинг тирик қолишини таъминласа, шамол қаршилигига учраш унинг мана шу тирикликни ҳис этиши учун зарур...
Энди англагандирсиз, одам боласининг нима учун курашларга бу қадар ўчлигини?!
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Инсон юксалиши учун ўзини сарфламоғи шарт. Нимагадир, кимгадир... Аммо оқибатда исроф бўлмаслик учун, сиз муносиб одамни топа билинг.


© Антуан де Сент-Экзюпери, «Истеҳком»

@BeshinchiTomon

842 0 18 5 29

#rivoyat #umr_manzaralari

⸺ Ирода бобида ноғора каби бўлмоқ лозим, ⸺ дедилар, шайх Баҳоуддин Нақшбандий.
⸺ Нега айнан ноғора каби? ⸺ деб сўрашди ихлосмандлари.
Шайх жавоб берди:
⸺ Кўрмайсизми? Ҳар қанча шапалоқ емасин, у ўз табиатига хилоф овоз чиқармайди.
Алқисса: ҳаёт шапалоқлари соф табиатингни ўзгартиришига изн берма.


⸺ Мусулмон Намоз, "Баҳоуддин Нақшбанд" китобидан.

@BeshinchiTomon

851 0 12 5 20

#xayrlikun #kechinma

Кўнгил билан боқмоқ яқиндан кўрмоқдир: унда майда сабаблар ҳайбатлаша бошлайди...


Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


Репост из: Lirika
#Elon

Janr: She’riy Konsert
Nomi:Dili qani Bedilning?...
Shoir: Aziz Said

Chipta narxi:
75 000 so‘m
Talabalar uchun:
50 000 so‘m

Shoshiling, joylar soni cheklangan!

Harid uchun:
📮@lirika_chipta
☎️(91) 106-64-44

@lirika_loyihasi


#masal #umr_manzaralari

Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:
⸺ Нима учун доно кам-у, нодон мўл?
Ҳаким жавоб берди:
⸺ Чунки озчилик эшитиб, ўрганади; кўпчилик эса ҳамма нарсани биламан, деб ўйлайди.


@BeshinchiTomon


#iqtibos

Адолатсизлик ҳамма вақт бирор нотўғри ишни бажариш натижасида келиб чиқавермайди. У кўп ҳолларда тўғри ишни бажармаслик оқибатида ҳам содир бўлади.

⸺ Марк Аврелий

👉 @BeshinchiTomon


#xayrlikech #kechinma

Болалигимда менинг битта ўйиним бўларди. Бирга мол боқаётган шерикларимдан холироққа ўтиб, дарёнинг ўзани чўккан, натижада улкан қояга айланган жойига ўтириб олардим. Нариги тарафдаги уйлар, олис манзараларга узоқ тикилиб турардим-да, сўнг кўзларимни юмиб, ўша манзарани кўз олдимда тиклашга ҳаракат қилардим...

Бир куни ҳаммадан яширадиган шу ўйиним ҳақида битта дўстимга гапириб бердим. У гапимни эшитиб аввалига кулди, кейин лабларидан беихтиёр бир сўз учди: «Аҳмоқ!..»

Аслида бировдан гап эшитадиган, ҳаққини олдирадиган болалардан эмасдим. Неҳолки, бу сафар иродамни нимадир букди, бошим эгилиб, чорасиз ҳолда мунғайиб қолдим...

Ўшанда бир нарсани ҳис этганман, оғайни. Инсоннинг энг нозик ери ⸺ кўнгли бўларкан. У ҳатто бирровга тушган ёт нигоҳдан ҳам момақаймоқдай титраб кетиши мумкин экан...

Хайрли кеч.

⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

937 0 5 10 29

#qatra #kayfiyat

•••
Битта хоин бор жойда
Бефойдадир, бефойда,
Қалъалар ва соқчилар.

•••
Пана жойга беркиниб,
Паст товушда сўкиниб,
Машқ қиляпти мардликни.

•••
Тушунтиринг бир оғиз,
Эртакдаги ялмоғиз
Ҳозир қайси соҳада?

•••
Маъқуллади оқиллар,
Қарши чиқди жоҳиллар,
Муғамбирлар — бетараф.

•••
Чандиқлар кўп танимда:
Елкамдаги — ғанимдан,
Кўксимдаги — дўстники.

•••
Эландим,
йиғладим ётиб пойингда.
Нон ўпиб онт ичдим,
ваъдалар бердим. . .

Алданмадинг!



© Анвар ОБИДЖОН

👉 @BeshinchiTomon

1k 0 13 38 27

#xayrlikun #kechinma

Қалб мамлакат эмас, бутун бир олам. Оламга эга чиқиш эса фақат эртакларда содир бўлади...

⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Показано 20 последних публикаций.