Беруний Хавфсиз туман


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Беруний тумани худудида юз бераётган жиноят ва ходисалардан хабардор булиб туринг.
Уз уйингни узинг асра...

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Шаӊарақлық зорлық деген не?

Шаӊарақлық зорлықтыӊ еӊ аўыр ақыбетлеринен бири перзентлер руўхый жағдайы ҳәм ҳулқына жеткерилетуғын үлкен зыян есапланады. Көбинесе, балалардыӊ өзи де шаӊарақлық зорлықтыӊ қурбаны болады. Киши жастағы балаларда шаӊарақлық-турмыслық зорлық ақыбетлери түрли кеселликлер формасында көринетуғын болса, өспирим жастағылар арасында бул жағдай суицид жағдайларына алып келиўи де гүзетиледи.

Ҳаял-қызларға байланыслы зорлықтыӊ түрлери:

Жынысый зорлық:

Зорлақ, зорлық етиў, зорлық қыламан деп қорқытыў, ҳәр қыйлы сүўретлерди интернетте тарқатыў, басым өткериў.


Физикалық зорлық:

Урыў, шымшылаў, буўыў, дене жәраҳатын жеткериў.


Экономикалық зорлық:

Ислеп тапқан пулларын тартып алыў, стипендия, напақа пулларын алып алыў, мәжбүрий жумыс ислетип пул бермеў, дәри-дарманға пул бермеў, аш қалдырыў, кийим-кеншек алып бермеў, үйден қуўып жибериў.


Руўҳый зорлық:

Сөгиў, сын айтыў, өсек айтыў, қорқытыў, ақыретлеў, сын арқалы қорқытыў.


Бундай жағдайларға дус келсеӊиз ямаса гүўа болсаӊыз, төмендеги телефон номерлерге мүрәжат етиӊ ҳәм өз пуқаралық ўазыйпаӊызды атқарыӊ:

+998956059494 - «Истиқболли авлод» Республика социал-информациялық орайының Қарақалпақстан Республикасы бөлими;

102 – Өзбекстан Республикасы Ишки ислер басқармасы.

Дерек: makan.uz

@beruniy_havfsiz_tuman


Огоҳ бўлинг! Интернет тармоғида фирибгарлар

Охирги кунларда Интернет тармоғида турли фирибгарларнинг осон бойлик орттириш мақсадида чет элдан туриб ватандошларимизни алдаб, пластик карталаридаги пулларини ўзлаштиришнинг янги усуллари оммалашиб бормоқда.
Бунга фирибгарлар ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларга турли мурожаатлар жўнатиб, ишончига кириш ҳамда  жавоб беришга ундаш орқали эришмоқдалар. 
Масалан: “Сизнинг номингизга чет элдаги шу инсондан катта миқдордаги мерос қолдирилган, мен унинг адвокати бўламан, паспорт маълумотларингизни пластик карта рақамларингизни юборсангиз ёки меросни расмийлаштириш учун дастлабки тўловларни амалга оширишингиз лозим, шунча миқдорда пул юборинг”;
“қўшни Афғонистон Республикасига ҳарбий хизматни ўташ учун келганман, ушбу жойда муҳим топшириқни бажарганлигим учун катта миқдорда пул берилди, буни АҚШга олиб кета олмайман расмийларнинг бу ҳақида хабари йўқ, шуни Сизни номингизга юборсам, хизматни ўтаб чиқиб Ўзбекистонга бораман шу ерда бирга бизнес қилиб ишлатамиз”;
“Халқаро жўнатмаларданмиз Сизга юк юборилган, олишингиз учун тўловни амалга оширинг” деб турли хилдаги почта жўнатмалари ёрлиғи ёпиштирилган, сохта туси ўзгартирилган фотосуратларни юборилади;
“Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бўлимидан билдиришнома! Сиз Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланган материаллар, яъни педофилия, зўравонликни тарғиб қилиш элементларига эга бўлган порнография материаллари мавжуд бўлган порнографик сайтларга ташриф буюрганлигингиз учун блокировка қилиндингиз. Блокировкани ечиш учун Сиз шу пластик рақамига давлат ҳамёнига 310.000 сўм миқдорида жарима тўлашингиз зарур”;
“Сиз лотореяда ғолиб чиқдингиз ёки совғалар сони чекланган акцияда иштирок этинг, совғани қўлга киритинг” ва бошқа кўплаб турли хил мазмундаги мурожаатлар орқали, фуқароларимизни қизиқтириш ва мулоқотга киришишга ундаш.
Мулоқот жараёнида жиноятчилар жабрланувчига ўзи ҳақидаги ёлғон тўқима маълумотларни, фотосуратларини юбориб, ишончига киради, сўнгра электрон пулларини қўлга киритмоқда.
Ноқонуний ҳаракатларнинг белгилари сифатида умуман бегона шахс Сизга тўғридан-тўғри таклиф билан мурожаат қилиб қолиши, чет эл телефон номерлари орқали чиқиши, фойдаланган веб-сайтида ноаниқликлар борлиги, мисол учун mvd.mvd.mvd каби шубҳали расмий бўлмаган веб-сайтлардан фойдаланилганлиги ва бошқаларни кўриш мумкин.
Бу каби ҳолатларга тушиб қолмаслик учун, ижтимоий тармоқларда бегона фуқаролар билан умуман мулоқот қилманг, интернетда манфаат келтирувчи ҳар қандай таклифга шубҳа билан қаранг, пулларингизни жўнатиш зарур бўлганда ҳам озроқ фурсат танаффус қилиб, бир нечта яқинларингиз билан маслаҳатлашинг, кейин қарор қабул қилинг.

Сизга бирор киши ўзидан-ўзи моддий манфаат келтирувчи ҳаракатларни шунчаки қилиб бермаслигини ёдда тутинг. Огоҳ бўлинг!

@beruniy_havfsiz_tuman


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Йўл бермаслик оқибатлари (видеокузатув мосламаларида қайд этилган ЙТҲлар)

Йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандида, светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шартлиги белгиланган.

Қоидаларга амал қилинг!

@beruniy_havfsiz_tuman


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 “Қурол тўғрисида”ги Қонунга совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар тушунчаси киритилди.

👉 Бундай ашёларга касбий, ишлаб чиқариш ёки спорт фаолиятида ёхуд хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган, саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи (пичоқлар, бигизлар ва бошқа учи ўткирланган санчиладиган, кесувчи), жисмоний куч ишлатганда шикаст етказиши мумкин бўлган (бейсбол биталари, софтбол ўйини учун биталар) ашёлар киради.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

@beruniy_havfsiz_tuman


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–645, 05.11.2020 й.).

📋 Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, кодексга янги 185² ва 185³-моддалари қўшилди.

185²-модданинг биринчи қисмида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юрганлик учун 111 минг 500 сўмдан 223 минг сўмгача миқдорда жарима жазоси белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

@beruniy_havfsiz_tuman


Йўл қоидаси — умр фойдаси

@beruniy_havfsiz_tuman




Футбол мусобақасининг якуний ўйинлари бўлиб ўтди.


Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” лойиҳасининг ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.

Беруний тумани 3-сектор ҳудудида март ойи бошида бошланган футбол мусобақаси юртимизда карантин эълон қилинганлиги сабабли кечиктирилган эди. Футбол мусобақасининг саралаш босқичлари овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳоли манзилларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида ўтказилиб, 62 та жамоа футбол майдончасида ғолиблик учун курашган эди.
Мусобақанинг финал босқичи 25 октябрь “Ички ишлар органлари ҳодимлар куни” муносабати билан Озод ОФЙ ҳудудидаги сунъий қопламали футбол майдончасида ўтказилди.

Озод, Дўстлик, Махтумқули, Қизилқалъа овул фуқаролар йиғинлари Янгиобод, Навоий, Дўстлик, Жайхун, Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинларининг саралаш босқичларидан ўтган 9 та жамоа ўртасида бўлиб ўтди.
Мусобақа якунига кўра
1-ўринни Амир Темур МФЙ,
2-ўринни Навоий МФЙ,
3-Озод ОФЙ ёшлари эгаллади.
Ғолибларини табриклаш учун туман прокурори Р.Халмуратов, туман ИИБ бошлиғи А.Абдировлар сўзга чиқди ва иштирокчиларини табриклаб ўтдилар. ИИБ бошлиғи А.Абдиров ўз сўзида ўтказилган мусобақада жами 62 та жамоадан 600 га яқин ёшлар қатнашди, лекин бу кўрсаткич хали жуда кам эканлигини сектор ҳудудида спортнинг бошқада турларини кенг ривожлантириш учун қулай шарт шароитлар яратилишини таъкидлади ва ёшларга омад тилаб, ғолиблар учун аталган қимматбахо совғалар, дипломлар берилди.


Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.














Репост из: Rasul Kusherbayev
Сиз ҳуқуқни мухофза қилишга масъул қуйидаги идораларнинг қайси бирида энг кўп коррупцияга йўл қўйилади, деб ҳисоблайсиз? (Сўровнома 30.10.2020 йил, соат 17.00га қадар давом этади)
Опрос
  •   Судларда
  •   Прокуратура органларида
  •   Ички ишлар тизимида
  •   Давлат хавфсизлик хизматида
  •   Бошқа идораларда
  •   Барчасида
1970 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳайдовчи, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қил, зеро сенинг айбинг билан кимдир ҳаётдан бевақт кетмасин!

@beruniy_havfsiz_tuman


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қарақалпақстан Республикасы Ишки ислер министрлиги пуқараларды интернет тармағындағы жынаятшылардан абайлы болыўға шақырмақта.

Ҳеш кимге ҳеш қашан пластик ҳәм жеке мағлыўматларыңызды бермең.


@beruniy_havfsiz_tuman


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар қандай шароитда ҳам ҳаётингиз ўзингиз ва яқинларингиз учун ниҳоятда қадрли эканини асло унутманг!


@beruniy_havfsiz_tuman


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қарақалпақстан Республикасында усы жылдың 15 октябрь сәнесинен 15 ноябрь аралығында ҳуқықбузарлықлар ҳәм жынаятшылықтың профилактикасы айлығы

Каналға ағза болыў:
@beruniy_havfsiz_tuman


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли фуқаролар, Интернет тармоқларида фирибгарлар тузоғидан ўзингизни ҳимоя қилинг!

Шахсий маълумотларингизни бегоналарга ошкор қилманг.

@beruniy_havfsiz_tuman

Показано 20 последних публикаций.

85

подписчиков
Статистика канала