Футбол мусобақасининг якуний ўйинлари бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” лойиҳасининг ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.
Беруний тумани 3-сектор ҳудудида март ойи бошида бошланган футбол мусобақаси юртимизда карантин эълон қилинганлиги сабабли кечиктирилган эди. Футбол мусобақасининг саралаш босқичлари овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳоли манзилларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида ўтказилиб, 62 та жамоа футбол майдончасида ғолиблик учун курашган эди.
Мусобақанинг финал босқичи 25 октябрь “Ички ишлар органлари ҳодимлар куни” муносабати билан Озод ОФЙ ҳудудидаги сунъий қопламали футбол майдончасида ўтказилди.
Озод, Дўстлик, Махтумқули, Қизилқалъа овул фуқаролар йиғинлари Янгиобод, Навоий, Дўстлик, Жайхун, Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинларининг саралаш босқичларидан ўтган 9 та жамоа ўртасида бўлиб ўтди.
Мусобақа якунига кўра
1-ўринни Амир Темур МФЙ,
2-ўринни Навоий МФЙ,
3-Озод ОФЙ ёшлари эгаллади.
Ғолибларини табриклаш учун туман прокурори Р.Халмуратов, туман ИИБ бошлиғи А.Абдировлар сўзга чиқди ва иштирокчиларини табриклаб ўтдилар. ИИБ бошлиғи А.Абдиров ўз сўзида ўтказилган мусобақада жами 62 та жамоадан 600 га яқин ёшлар қатнашди, лекин бу кўрсаткич хали жуда кам эканлигини сектор ҳудудида спортнинг бошқада турларини кенг ривожлантириш учун қулай шарт шароитлар яратилишини таъкидлади ва ёшларга омад тилаб, ғолиблар учун аталган қимматбахо совғалар, дипломлар берилди.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.