Dr.Baxtiyorjon Umarov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Bolalar milliy tibbiyot markazi direktori, Tibbiyot fanlari bo’yicha falsafa doktori (PhD) Umarov Baxtiyorjon Yatgarovichning rasmiy sahifasi
-
Instagram: https://www.instagram.com/dr.bakhtiyorumarov

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


❗️ЖССТ: Келгуси 25 йилда 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин

🔈 Ҳаддан ортиқ баланд товуш қулоқни қоматга келтириши маълум. Худди шундай, мусиқа тинглашда ҳам меъёрий децибел кўрсаткичлари мавжуд.


📊 Аммо кўпчилик ёшлар бу тавсияларга деярли амал қилаётгани йўқ. Шу туфайли ҳозир сайёрамиз бўйича 1 миллиард нафардан зиёд йигит-қизлар эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида.

🔎 Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Б.Бердикличев баёнотига кўра, 2050 йилга бориб, 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар маълум даражада эшитиш қобилиятидан азият чекиши мумкин.


📈 Шунингдек, яна 700 миллион киши реабилитацияга муҳтож бўлиши прогноз қилиняпти.

‼️ ЖССТ вакилининг фикрича, эшитиш қобилияти бузилиши билан боғлиқ касалликларнинг 60 фоиздан ортиғини бирламчи босқичда даволаш имконияти бор. Энг самарали чора эса хасталикнинг олдини олишдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐
@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев коррупциянинг олдини олиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқидан иқтибослар

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқидан иқтибослар

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x




"Коррупцияга қарши курашда барчамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, янада катта ижобий самарага эришамиз.

Шу боис, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак.


Бугун сизлар билан бирга белгилаб олинган барча вазифалар айнан ана шундай руҳда ишлаб, аниқ натижага эришишга қаратилган.

Сизлар бу ҳақиқат ва талабни чуқур англаб, уларни амалга оширишда алоҳида жонбозлик кўрсатасиз, барчага намуна бўласиз, деб ишонаман
",

- деди Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.

Йиғилишда парламент аъзолари, турли соҳа ва ҳудудлар вакилларининг фикр ва таклифлари, мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x


Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт.

Энг ачинарлиси, бунга таниқли шахслар бош-қош бўлаяпти, одамлар уларга тенглашаман деб, ўзини “ўтга-чўғга” ураяпти.

Бу борада айрим раҳбарлар ўзининг камтарона турмуш тарзи билан барчага намуна бўлиш ўрнига
, бундай сохта қадриятлар асирига айланиб, ноқонуний даромад топишга интилаётгани ҳам бор гап”,

- деди Президент.

Шу боис давлатимиз раҳбари парламент палаталари, маҳаллий кенгашлар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла раислари, нуронийларни бу масалага бош-қош бўлиб, аҳоли орасида тушунтириш ишларини кучайтиришга чақирди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x


#korrupsiya

Korrupsiyaga qarshi kurash – umummilliy vazifa, har bir vatanparvar yurtdoshimizning vijdon ishidir. Umuman, bu jarayondan hech kim chetda turmasligi kerak.

Islohotlarimiz natijadorligi avvalo, sadoqatli, fidoyi va korrupsiyaga toqatsiz yangi avlodga bevosita bog‘liq. Bu ishda fikri toza yosh avlodni tarbiyalash ustuvor vazifaga aylanishi shart.

Shavkat Mirziyoyev,
O‘zbekiston
Respublikasi Prezidenti

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x


⁉️ Болам тез чарчайди – юрагида муаммо бўлиши мумкинми?

Кўпгина ота-оналар фарзандининг тез чарчашидан хавотир олиб, бу юрак билан боғлиқ муаммо эмасми, деган саволни беришади. Ҳақиқатдан ҳам, болалардаги ҳаддан ташқари тез чарчаш ва ҳолсизлик баъзан юрак касалликларининг белгиси бўлиши мумкин. - Алишер Юсубов (*Кардиолог)


🔹 Қачон ташвишланиш керак?
✅ Болангиз кам ҳаракат қилса ҳам тез чарчаса 😞
✅ Тез-тез нафас олиши ёки нафас етишмовчилиги кузатилса 🫁
✅ Юз ва лаблар кўкариб турса 💙
✅ Ҳаракат қилганда кўкрак соҳасида оғриқ ёки ноқулайлик сезса 💢
✅ Бош айланиши ёки ҳушдан кетиш ҳолатлари бўлса 😵‍💫

Бу аломатлар юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолар белгиси бўлиши мумкин ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

🔹 Тез чарчашнинг юракка алоқаси бўлмаган сабаблар ҳам бор:
🔸 Камқонлик (анемия) – организмга кислород етишмовчилиги 😔
🔸 Витамин ва минераллар етишмовчилиги 🍎🥦
🔸 Кам ҳаракатлилик – болалар етарли жисмоний фаолликка эга бўлиши керак

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

❓Саҳарлик пайтида қандай таомланиш тавсия этилади?

❓Кун давомида организм тетиклигини таъминловчи маҳсулотлар қайсилар?

❓ Рўзада туз ва шакар истеъмолини камайтириш нега муҳим?


➡️ Шу каби саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов жавоб беради.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Болаларда компьютер ва гаджетлардан фойдаланиш: вақт чекловлари

📌 Экран вақтини бошқариш ва унинг соғлиққа таъсири

Замонавий технологиялар болалар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган бўлса-да, уларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ота-оналар болаларнинг гаджетлардан фойдаланиш вақтини бошқариши жуда муҳим. - Муҳаммадҳусан Исмоилов (*Педиатр)


📊 Тавсия этилган экран вақти:
🟢 0-2 ёш – умуман рухсат берилмаслиги тавсия этилади.
🟡 2-5 ёш – кунига 1 соатдан ошмаслиги лозим.
🟠 6-12 ёш – кунига 2 соатдан ошмаслиги керак.
🔴 12-18 ёш – кунига 3-4 соатдан ошмаслиги тавсия этилади.

⚠️ Гаджетлардан ортиқча фойдаланишнинг хавфлари:
❌ Кўриш қобилиятининг пасайиши
❌ Уйқу бузилишлари ва уйқусизлик
❌ Диққатни жамлаш қийинлашиши
❌ Руҳий зўриқиш ва стресс
❌ Ҳаракатсизлик туфайли семизлик хавфи
❌ Жамиятда мулоқот қилиш қийинлашуви

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x


Байрамингиз муборак бўлсин!


📌 Болалар нега кўп терлайди? Нормал ҳолатми ёки касаллик белгисими?

Болалар ва чақалоқларнинг кўп терлаши ҳар доим ҳам касаллик аломати эмас. Аксарият ҳолларда бу табиий ҳолат бўлиб, уларнинг танаси ҳали иссиқлик алмашинуви жараёнини тўлиқ бошқара олмагани билан боғлиқ. - Др.Камола Кахарова (*Педиатр)


👶 Чақалоқларда кўп терлаш сабаблари
🔹 Туғма терморегуляция тизими етилаётган бўлиши
🍼 Онасини эмаётганда ёки шиша (бутулка) орқали сут ичаётганда ортиқча куч сарфлаши
🌡 Иссиқ хонада ёки қалин кийимда бўлиши

Агар бола ҳаддан ташқари кўп терласа ва қўшимча аломатлар кузатилса, бу қуйидаги касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин:
❗️ Рахит (D витамини етишмовчилиги) – Бундай ҳолатда қон таҳлили орқали D витамини миқдори аниқланиб, керакли даволаш тавсия этилади.
⚠️ Эндокрин касалликлар – Қандли диабет, қалқонсимон без муаммолари.
❤️ Юрак-қон томир касалликлари – Юрак етишмовчилиги ва қон айланиш бузилишлари.

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ | Соғ бўлинг!
-

📺 Болалар миллий тиббиёт маркази нефролог ва уролог шифокорларидан муҳим тавсиялар

👩🏻‍⚕️ Нодира Мурталибова – Нефролог

📌 Мавзу: Тизимли қизил югугрги
✔️ Бу касаллик нимаси билан хавфли?
✔️ Болаларда қандай аломатлар кузатилади?
✔️ Даволаш усуллари ва профилактика чоралари.

••••
👨‍⚕️ Уролог – Асқар Солиев

📌 Мавзу: Крипторхизм
✔️ Касалликнинг сабаблари ва оқибатлари
✔️ Болаларда крипторхизмни аниқлаш ва даволаш
✔️ Вақтида чора кўриш нима учун муҳим?


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x


❓Болани 1-синфга қабул қилиш учун қандай тиббий маълумотномалар керак?

Умумтаълим мактабининг 1-синфига қабул қилинган боланинг ўқиш жараёнларига мослашуви таълимнинг асосий босқичи ҳисобланади. Бунда уларнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом бўлиши муҳим аҳамиятга эга.


🖥 Шу боис юртимизда болаларни мактабга қабул қилишда ота-оналардан бир қанча тиббий маълумотномалар талаб қилинади.

❓Хўш, улар қайси?

👩‍⚕️ Ушбу саволга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова батафсил жавоб берди.

📝 — 2020 йилнинг 23 сентябрида “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш киритилиб, унга кўра, умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул ёши 7 ёш этиб белгиланган, — дейди мутахассис.


📋 — Агар бола мактабгача таълим муассасасига борган бўлса, улар боғча давридаёқ, ҳудудий оилавий поликлиника мутахассислари томонидан доимий равишда барча тиббий кўриклардан ўтказилади ва уларнинг соғломлигини тасдиқловчи 026-шаклидаги тиббий маълумотнома қабул комиссиясига тақдим этилади.

🩺 Бироқ бола боғчага бормаган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги тегишли буйруғига биноан 026-шаклидаги тиббий маълумотномани олиш учун ҳудудий оилавий поликлиникада йўлланма асосида стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог, логопед, психоневролог ва оила шифокори каби тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.


🌡 Умумий қон ва пешоб ҳамда 3 марта гижжага қарши лаборатор таҳлиллар олинади.

💉Қолаверса, Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, пневмококк инфекция каби хасталикларга қарши вакцина олганлиги ҳақида 063-шаклдаги тиббий маълумотнома талаб қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram




Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⁉️ Боланинг уйқуси бузилганда нималарга эътибор бериш керак?

-
Нозила Мажидова
* Невролог

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok


‼️ Швейцариялик машҳур жарроҳ Пауль Роберт Фогт Ўзбекистонда! 🇺🇿

🫀 2-3-4 март кунлари Болалар миллий тиббиёт марказига дунёга машҳур шветсариялик профессор, юрак жарроҳлиги бўйича мутахассис Пауль Роберт Фогт ташриф буюриши кутилмоқда!

👨‍⚕️ Профессор Фогт – юрак-қон томир тизими жарроҳлиги бўйича халқаро даражада эътироф этилган мутахассис бўлиб, ўзининг кўп йиллик тажрибаси ва инновацион усуллари билан танилган.


📅 Ташриф доирасида:

✅ Ўта ноёб ва мураккаб турдаги юрак жарроҳлик амалиётлари 🫀
✅ Болалар Миллий Тиббиёт Маркази шифокорлари учун мастер-класслар 👩‍⚕️👨‍⚕️
✅ Халқаро тажриба алмашиш ва юрак жарроҳлиги соҳасидаги илғор усулларни ўрганиш кўзда
тутилмоқда 🌍💡

💎 Пауль Роберт Фогтнинг ташрифи нафақат болалар соғлиғини муҳофаза қилишга, балки Ўзбекистондаги юрак жарроҳлигини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok


⁉️ Болаларни ўз вақтида эмлатиш нима учун муҳим?
-

Нилуфар Шарипова
*Болалар миллий тиббиёт маркази педиатр шифокори

💬 Эмлаш – болаларни турли хавфли инфекцион касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг самарали усулидир. Вақтида эмланмаган болалар бир қатор жиддий касалликлар ва уларнинг асоратларига дуч келишлари мумкин.


Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x

Показано 20 последних публикаций.