Ikromjon Avvalboyev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Jurnalist Ikromjon Avvalboyevning shaxsiy kanali.
Maqolalar arxivi: https://t.me/IkromAvvalboyev
Aloqa: @muloqotpochta_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Халқаро ногиронлар куни байрам қиладиган сана эмас...

– Мен бир ҳолатни ёқтирмайман, – у шошмай фикрини баён этади. – Бизни айримлар 3 декабрь куни “Байраминг билан!”, деб табриклашади. Илтимос, ундай қилманг. Бу бизнинг байрам эмас. Бу, шунчаки, Халқаро ногиронлар куни.

Шу гапдан кейин унинг катта тебратма ўриндиқда эмас, балки имконияти чекланганлар аравачасида ўтирганига яна бир қараб қўяман.

– Бу кунда ногиронларга эътибор бериш, муаммоларини ўрганиш, масалаларини ҳал қилиш керак, – дейди у. – Бизда сал бошқачароқ. Шу куни тўйхоналарда ош бериш, байрам қилиш шарт эмас. Мен бир неча йиллардан буён бу байрам эмаслигини тушунтира олмай чарчадим. Бундай қилиш ногиронлиги бўлган кўплаб инсонларга оғир ботади. Менга ҳам шу сана билан табриклаган СМС хабарлар келади, телефон қўнғироқлари бўлади. Бунда қалбнинг яраси яна янгиланади. Майли, бошқа байрамларда қутлашсин. Туғилган кунларда эслашсин. Бу бошқа ҳолат. Айтайлик, шу куни бир тадбиркор ногиронлиги бўлган инсонга совға бермасин, шунчаки, уни ишга олсин. Ана бу катта яхшилик. Бу гапларим айрим инсонлар учун, ҳаммани шундай демоқчимасман.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жасур Жумаевнинг сўзларини диққат билан тинглайман. Ҳа, у шошмай гапирмоқда. Сонияларни бир неча қисмларга бўлиб, сезилар-сезилмас танаффус билан, ўйлаб-ўйлаб гапирмоқда. Унинг шу чорлови, бошқаларга илтимосида ҳам хокисорлик ва қатъият қоришиб кетмоқда.

ЎзАда эълон қилинган ушбу суҳбатни тинглашни тавсия қиламан. Ҳамкасбим Муҳайё Турдалиевага эса алоҳида раҳмат.

Икром Аввалбоев

🤝 https://t.me/Avvalboyev


Кеч кузда шудгорда унутиб қолдирилган чўпоннинг таёғи баҳоргача илдиз отиб кетгани ҳақида ҳазиломуз гурунглар бор. Аслида бу оддий гап эмас. Тупроғимиз зарлиги, замин билан уйғунлашиб кетганлигимизнинг бир ифодаси шу.

Бирни кесса ўнни экканларнинг авлодимиз. Боболарнинг ажаб бир одати бор – набирали бўлса агар, томорқага бир тупгина кўчат қадар. Улар шундай, табиатга “она” сўзин қўшиб айтар.

Бугун дунёда иқлим ўзгариб кетди. Энди борлиқни шунчаки севиш, унга озор бермаслик билангина иш битмайди. Энди ерни ҳар дақиқа ҳис қилиш, у билан юраклар биттага айланиши керак. Келажакда кутилиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан тахмин қилишга, унга қарши чораларни биргаликда кўришга мажбурмиз.

Икром Аввалбоев, ЎзА

🤝 https://t.me/Avvalboyev


Тонг. Кўп қаватли уйдан шошиб чиқиб, автобус бекатига борасиз. Кеч. Тунги чироқлар ёғдусида парвоналар ўйнайди. Ишдан қайтиб, яна ўша бекатда кўриниш берасиз. Торгина йўлак бўйлаб, оила даврасига шошасиз.

Инсонга кўп нарса керак эмас. Юртида тинчлик, ёқтирган иши, бахтиёр оиласи бўлса етади. Лекин одамлар бундан ортиғига муносиб. Бу – тўғри, унга интилиш эса табиий жараён.

Фотомухбир билан пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги Янги Турмуш, Ташаббус ва Янги Умид маҳаллалари ҳудудидан ўтган кўчадамиз.

Икром Аввалбоев, ЎзА

🤝 https://t.me/Avvalboyev


Ўғлимнинг исми Аббос!
Олға, Ўзбекистон!


– Шокир тандирчининг ўғли совуқ жойлардан юртга қайтибди, – дейди сўрининг тўрида ўтирган отахон яктагининг енгини тўғирлар экан. – Эрталаб ўзи билан гаплашдим, кўз тегмасин, шашти баланд. Энди кетмас экан. Яхшигина тўплаганга ўхшайди. Маҳаллада цех қиламан дейди. Ҳунарли эр қаерда бўлса ҳам хор бўлмайди, дўст-душманга зор қолмайди дегани шуда. Кечирасизлар, буни ўзи нимага эсладим? Ҳа, айтганча, яхши иш олдидан эҳсон қиляпти экан. Эртага ош дамлаяпти, ҳаммамизни уйига чақирди.

Дастурхондаги чойнакни янгилаб кетишди. Ҳамма ўзини бироз ростлаб ўтириб олди. Бўш пиёлаларга иссиқ чой сузилди.

– Четдан ҳамма ҳам зўр бўлиб келаётгани йўқ, – дейди бошқа бир нуроний ёнбошлаб ўтирган ёстиғини сал ўзига тортиб. – Мана, раҳматли Нуриддин дўкончининг боласи уч ойдан буён бирор тайинли ишга жойлашмади. Телефонда ўзим гаплашдим. Бўлди кел, отангдан қолган дўконни ишлат, дедим. Маҳаллада шуларга ўхшаганларга ер бериляпти экан. Айтамиз, сенам ерли бўласан, дедим. Экин-тикин қилса яхшида. Хуллас, ҳамма жойнинг тош-тарозиси борлигини, бир касбнинг бошини тутмаса, шунақа тентираб юраверишини тушунтирдим. Ота-эналаримиз ҳунари йўқ кишининг, мазаси йўқ ишининг деб бекорга айтмаган. Бечора Нуриддин ўтганидан кейин, буларни тергамадикда. Бирор касб ўрган демадик.

Маҳалла гузаридаги ёши улуғларнинг гурунги қизиқ. Суҳбат бир қарашда содда, бироз тингланса бугуннинг – жамиятнинг ойнасига ўхшайди.

Икром Аввалбоев, ЎзА


🤝 https://t.me/Avvalboyev




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эски чархпалак

Арзимаган нарсадан бир дунё бахтиёрликни туйиш завқи. Уларга қараб болалигим эсга тушади.

Бу хаёллар кўз ўнгимда отамни жонлантиради. Ана, у кўчадан келяпти. Қўлида бозорлик, бўйнида укам. Синглим ва мен сумкаларга осиламиз.

Тандирхона томонда онам кўринади. Юзига ун теккан. Уйга ўтаверингизлар, иссиқ нонга сариёғ ташлаб кираман, дейди.

“Етти болар”га кирамиз. Бу ўртада жойлашган хона. Томини ёпишда еттита болар ташлангани учун шундай номланади. У ёзда салқин бўлади. Токчасида ҳамиша совуқ чой, майиз, ёнғоқ, парварда туради. Биз бозорхалтани аёвсиз титамиз. Буни отам мамнун кузатади. Чойни пиёлага қуяди. Қизиқ, шу пайтда учаламизнинг ҳам чой ичгимиз келиб қолади. “Мен ҳам, мен ҳам” деганча талашиб кетамиз.

Мана, талашиб-тортишиб катта бўлдик.

Ишдан қайтдим. Эшик олдидаман. Бўйнимдан қучган – кенжам. Сумкаларим қўлма-қўл бўлди.

Отамни соғинсам онамни маҳкам қучаман. Кўзларидан ўпаман.

“Чархпалак” дегани шу бўлса керак.

Икром Аввалбоев

12.11.2024

🤝 https://t.me/Avvalboyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Футбол, жарроҳлик ва ижод...

Журналист касби талаби сабаб жарроҳлик амалиёти бораётган хонага кирди.

Шифокорлар етмиш икки ёшли онахоннинг юрагини даволаш ниятида. Амалиёт жуда мураккаб. Уч ярим соатнинг ҳар бир дақиқаси ғанимат. Бу ерда жон учун курашилмоқда.

Бунда маҳорат ва илм ўз сўзини айтади...

🤝 https://t.me/Avvalboyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Икки_дақиқа

Бугун "Green Card" лотереясини ўйнашнинг охирги куни

Баъзан муҳим мавзудаги мақолалар хабарлар тасмасида кўзга кўринмай ўтиб кетади. Маълумот кўп, ахборот оқими тез шароитда шундай бўлиши табиий.

Энди ўзи яхши, лекин жуда кўп ўқилмасдан “ўтиб кетган” материалларга қайта мурожаат қилишни мўлжаллаб турибман. Тайёрлайдиган постларим унча катта бўлмайди. Нари борса “Икки дақиқа...” вақтингизни олади.

Икром Аввалбоев

🤝 https://t.me/Avvalboyev


Набирасининг дафтар олиши учун пул берган онахон, боласини тўлов-шартнома асосида университетда ўқитаётган ота-она, маҳалла ёшлари учун мактаб қуриб берган тадбиркор...

Бу рўйхатни ҳали кўп давом эттирсак бўлади. Йўналишлар, шакл-шамойил бошқа-бошқа бўлиши мумкин, лекин мақсад бир нуқтада туташади. Бу – таълим, фарзандлар келажагига сармоя киритиш.

Икром Аввалбоев

🤝 https://t.me/Avvalboyev


Америкада сайлов, ўзимизда тайинловлар палласи

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 15-банди ва 124-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари вилоятлар кенгашларининг қарорига мувофиқ ҳокимлар лавозимга тайинланмоқда.

🤝 https://t.me/Avvalboyev


Репост из: UzA | Расмий канал
Навоий вилоятида ислоҳотлар шиддати янги босқичда, мақсадлар янада аниқ

Президент Шавкат Мирзиёев 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш мақсадида Навоий вилоятида бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652873

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Репост из: UzA | Расмий канал
Самарадорлиги юқори лойиҳалар Навоий вилояти иқтисодиётининг таянчига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/652473

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Германия тажрибаси асосида муҳандислар тайёрлайдиган муассаса фаолияти кенгаймоқда (+видео)

Мамлакатда саноат, энергетика ва ахборот технологиялари ривожланиб, янги-янги мажмуалар ишга туширилса замонавий билимга эга кадрларга талаб ортади.

Олмалиқ шаҳрида Тошкент давлат техника университети ҳамда Москва пўлат ва қотишмалар институтининг филиаллари фаолият олиб боради. Яқинда бу таълим даргоҳларига қўшимча Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Муҳандислик мактаби ташкил этилди.

Икром Аввалбоев, ЎзА

📹
https://www.youtube.com/watch?v=egAOmWK_u2U

Батафсил: https://uza.uz/posts/651468

🤝 https://t.me/Avvalboyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Telefonimni ochishga yana urinishdi. Bu birinchisi emas…

🤝https://t.me/Avvalboyev


Бу даргоҳ кутиб ўтирувчи эмас, тарғиботчи, етакчи бўлиши керак. Ҳудудлардаги ўқитувчи ва директорларни кўпроқ таклиф этиб, барча мактабларда сифатни ошириш зарур. Янги замон кишиси, келажагимиз бунёдкорлари мактабда тарбияланади. Таълимсиз келажак йўқ...

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бу қатъий чорловни 30 сентябрь куни Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида таъкидлаган эди.

Икром Аввалбоев, ЎзА

Батафсил: https://uza.uz/posts/648301

🤝 https://t.me/Avvalboyev


Репост из: UzA | Расмий канал
Келажакда ҳамма соҳа экология билан ҳамоҳанг бўлади, экологик мувозанат яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/648072

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе250


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баҳор еди ўшанда…


Одамлар бугун бахтли яшасин

Баъзан одам ўзини ёлғиз ҳис қилади. Жамият, ҳатто оиласи учун муҳим эмасдек ҳолатда бўлади. Кимлардадир шундай пайтлар бўладики, уларни пулсизлик қийнайди. Етишмовчилик сабаб асосий эҳтиёжларини ҳам қондира олмайди.

Яна кимдир олий таълим ололмаётганидан афсус қилади. Бошқасига эса малакали тиббий хизмат керак. Театр ва кинолар, маданий ва маърифий тадбирларсиз ўтаётган кунларини рангсиз дегувчиларни ҳам қоралаб бўлмайди...

Бу каби турли ҳолатларни бир сўз – “етишмовчилик” бир-бири билан боғлаб туради.

Инсоннинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан етарли шароитларга эга бўлмаслиги камбағаллик дейилади. Замон ривожланиб борар экан, одамларнинг истаклари, яшаш шароити ҳам шунга мос тарзда ўсаверади. Камбағалликни асословчи ўлчовлар ҳам ўзгариб боради.

Икром Аввалбоев,
ЎзА мухбири


Батафсил: https://uza.uz/posts/646425

🤝 https://t.me/Avvalboyev

Показано 20 последних публикаций.