Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эски чархпалак
Арзимаган нарсадан бир дунё бахтиёрликни туйиш завқи. Уларга қараб болалигим эсга тушади.
Бу хаёллар кўз ўнгимда отамни жонлантиради. Ана, у кўчадан келяпти. Қўлида бозорлик, бўйнида укам. Синглим ва мен сумкаларга осиламиз.
Тандирхона томонда онам кўринади. Юзига ун теккан. Уйга ўтаверингизлар, иссиқ нонга сариёғ ташлаб кираман, дейди.
“Етти болар”га кирамиз. Бу ўртада жойлашган хона. Томини ёпишда еттита болар ташлангани учун шундай номланади. У ёзда салқин бўлади. Токчасида ҳамиша совуқ чой, майиз, ёнғоқ, парварда туради. Биз бозорхалтани аёвсиз титамиз. Буни отам мамнун кузатади. Чойни пиёлага қуяди. Қизиқ, шу пайтда учаламизнинг ҳам чой ичгимиз келиб қолади. “Мен ҳам, мен ҳам” деганча талашиб кетамиз.
Мана, талашиб-тортишиб катта бўлдик.
Ишдан қайтдим. Эшик олдидаман. Бўйнимдан қучган – кенжам. Сумкаларим қўлма-қўл бўлди.
Отамни соғинсам онамни маҳкам қучаман. Кўзларидан ўпаман.
“Чархпалак” дегани шу бўлса керак.
Икром Аввалбоев
12.11.2024
🤝 https://t.me/Avvalboyev