Репост из: Surxondaryo viloyati prokuraturasi
Расмий баёнот
Жарқўрғон тумани, “Маслаҳаттепа” маҳалласида яшовчи Н.Хужақуловнинг марҳум укаси Х.Хасановнинг оиласига 2025 йил январь ойи учун боқувчисини йўқотганлик нафақаси берилмаганидан норози бўлиб, телеграм мессенджеридаги "Antikorrupsiya" канали орқали йўллаган видео мурожаати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, фуқаро Ш.Жонқўзиевага боқувчисини йўқотганлик учун бериладиган нафақа пули (1 млн. 477 минг сўм) тўлиқ ундирилиб, собиқ масъул банк бухгалтер-назоратчиси Б.К. ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси (оз миқдорда талон-торож қилиш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судига юборилиши таъминланди.