ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Конституция 82 модда
Мурожаат учун
👇👇👇👇👇👇
@anticorruptiongroup_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Шовот туманлараро иқтисодий суди судьяси 5 минг доллар билан қўлга олингани айтилмоқда.

Ҳозирга қадар расмий баёнот берилгани йўқ.

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲОКИМГА ТАДБИРКОРЛИК МУМКИНМИ?

Тўлиқ томоша қилинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
МАХСУС РЕПОРТАЖ

🦅 ANTIKORRUPSIYA


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИДАН МУРОЖААТ ТАҲРИРСИЗ ЭЪЛОН ҚИЛИНМОҚДА

Ассалому алайкум хурматли Админ хар кимда 2 балон ади 1 сини хукумат берган 1 сини сотиб олипадик

1 балонимиз йука чикди 1 синам вактинда олурмимиз

Буйун хам балонхонадамиз уруш жанжал участкавой галди

Халк йуколган балонни талаб этиб дурибди

Хеч ким жавоб берурмиди

Гулдурсин калхоз оёкинда 30 мактаб ёнда

Ишчила хар ойда узгариб ётибди, қачон тартиб бўлади бу худудгазда?


Қорақалпоғистон Республикаси Худудгазнинг Комплеанс назоратидаги мутасаддилар шу ишни тартибга солиб беришимни сўраб Нукусга бошқармага ишга таклиф қилишувди, мен рози бўлган эдим, аммо кимдир уларга айтган бўлса керак, уни олсанг ҳақиқатдан ҳам тартиб темирдан бўлади, кейин сенларга нон қолмайди деб, негадир халигача улар жим. Майли ўзларинг биласиз, мана шу холатни тартибга солинглар ҳамкасблар...

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баъзида қўлига телефон кўтариб олиб, ўзидан блогер ёки журналист ясаб, фирибгарлик ва товламачилик қилиб юрган, одамларни қақшатаётган шахслар ҳақида эшитиб қоламиз. Шунақаларнинг касрига соҳадаги бошқа инсонларнинг ҳам номига доғ тушиб қолади.

Мана шу йўналишда “Пинкод” номли янги криминал драма ишлашибди. Тизерларидан жуда қизиқ фильм чиққанга ўхшайди. Мазкур фильм 1 февраль куни “Biz Media” платформасида премьера қилинар экан. Томоша қилишни тавсия этамиз.

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Ҳатто Президентнинг ҳам ҳаққи йўқ қонунларни бузишга...»

Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, 1989 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатни бошқарган раҳбар.

Ислом Абдуғаниевич 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилди ва 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Маълумот учун, И.Каримов ўз Президентлиги даврида қизини жиноятлари учун жавобгарликка торттирган кам сонли давлат раҳбарларидан биридир.

🦅 ANTIKORRUPSIYA


КИМДИР СЎРАДИ? НЕГАДИР ОБУНАЧИЛАР СОНИ КАМ, САБАБИ НИМАДА? ДЕБ....

Нью-Йоркдаги метролардан бирида, ғижжакчи (скрипкачи) ўз созида 45 дақиқа давомида куй чалади. Бир-икки қарсакдан ташқари, у бор йўғи 25-30 доллар чой-чақа тўплайди.

Аслида бу скрипкачи дунёдаги энг яхши мусиқачилардан бири саналган Жошуа Белл эди.

Ушбу метрода Жошуа ғижжак (скрипка) учун ёзилган 3,5 миллион долларлик энг мураккаб асарлардан бирини ижро этади.

Метрода ғижжак чалишидан икки кун олдин Жошуа Белл Бостон театрида чиқиш қилади ва ҳар бир ўриндиқлар учун чипта нархи ўртача 100 доллар атрофида бўлади...

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ғайриоддий нарса оддий муҳитда порламайди ва кўпинча эътибордан четда қолади ва ҳатто паст баҳоланади.

PS

Коррупцияга қарши курашиш мавзуси шундай бир мавзуки, уни унча мунча одам тўлиқ англаб етмайди... Тушуна бошлаганлар бўлса, Коррупцияга қарши курашни ҳар ким аввало ўзидан бошлаши кераклигини билишиданоқ канални тарк этади....


🦅 ANTIKORRUPSIYA


#жазо

Чиноз тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланилди:

✅ Яхши ният МФЙ бўйича Абдурахмонов Хусан Фарход ўғли;
✅ Усмон Носир МФЙ бўйича Акрамов Мирзамахмуд Халдарбаевич;
✅ Т.Юлдуз МФЙ бўйича Бойматов Акбаржон Одинабоевич;
✅ Сарбозор МФЙ бўйича Вохобов Одилжон Комилжон ўғли;
✅ Ҳумо МФЙ бўйича Мамуров Иномжон Раджабоевич;
✅ Эшонобод МФЙ бўйича Коджахмедов Баходир Мухамеджанович;
✅ Дўстлик МФЙ бўйича Мухторов Жавлон Дилмурод ўғли;
✅ Аҳиллик МФЙ бўйича Салматов Баҳодир Одил ўғли;
✅ Самарқанд МФЙ бўйича Собиров Мухриддин Зухретдин ўғли;
✅ Самарқанд МФЙ бўйича Шамсутдинов Жахонгир Сирожиддин ўғли;

Сабаблари:

✅ хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган;
✅ 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарорнинг 4-банди талабларига риоя қилмаган.

#Тошкентвилояти #Чиноз

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЕРУНИЙ ТУМАНИДАН ВИДО МУРОЖААТ ЭЪЛОН ҚИЛИНМОҚДА.

🦅 ANTIKORRUPSIYA


✓ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА БОШЛИҚ НЕЧТА?
Ёхуд мурожаатларни ўрганиш бўлими ходимасига фуқаролар билан муомала қилиш маданиятидан сабоқ берилиши керакми?

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани аҳолисидан туман Электр таъминотига мурожаат билан борган фуқароларга қўпол муомалада бўлинаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилмоқчимиз. Жорий йилнинг 09-январ кунида қилинган мурожаатга "Мурожаат ва хатларни ўрганиш" бўлими масъул ходимаси Эсожонова Д . мурожаатни ўрганишга ўзи бормасдан ҳеч кандай ташкилот ҳужжатига эга бўлмаган лекин ўзини ходим деб Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Электр тармоқлари корхонсида ҳеч қандай ташкилот ҳужжатига эга бўлмаган лекин ўзини электр таъминоти ходими деб таништирган шахс жўнатилган экан.Бу ходима Эсажонованинг устидан бир неча бор эътироз билдирдик. Нафакат фукаролар балки ташкилот ходимлари ҳам бу ходима яъни Эсажонова Д устидан арз қилинганига қарамасдан ҳали ҳануз шу ташкилотда дадаси тиргагида ишлаб келмокда.  Бу ходимани ўзбошимчалик билан мурожаатларни ёпиб юборадиган одатлари ҳам бор экан. Фуқаролар ва ўзи ишлайдиган корхона ходимлари ҳам Эсажонова устидан бир неча бор эътироз ва шикоят билдирилишига қарамасдан ҳеч қандай қатъий чора кўрилмасдан қолмоқда. Ваҳолангки, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунлари бўйича йўналишлар тўғри йўлга қўйилмаган. Баъзи мурожаатлар жойида ўрганилмасдан ёки мурожаатдаги эътирозларни ечими қилинмасдан ўрганилди ва бажарилди қилиб ёпиб юборилияпти .
Эътирозларимиз инобатга олинади деган мақсадда сизларга ижтимоий тармоқ орқали юзланмоқдаман.

Рўзматов Дониёржон Олтиариқ туманидан

🦅 ANTIKORRUPSIYA


#бюджет2025

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига давлат бюджетидан 2025 йилда ажратилган маблағ миқдори:

✅ 1,8 трлн. сўм.

🦅 ANTIKORRUPSIYA


💲Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2025 йил 20 январ куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 шахмат анжомларини сотиб олиш учун 56 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

🦅 ANTIKORRUPSIYA


“Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди” — Алишер Қодиров Миллий тикланиш демократик партияси раҳбари

P.s: Халқни косаси оқ ёки қоралигини бу Алишер Қодиров аниқ билармикан? Ёки ўзини косасига қараб халқни косасига баҳо бервотдими? Газсиз яшай олишимиз мумкин, лекин Алишер Қодиров билан бир юртда яшаб бўлмайди...

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA




МИБга хат ишни тиклаш бўйича.PDF
1.7Мб
#ТАҲРИРСИЗ

ҚОРАКОЛПОГИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ.

Ўзбекистон Республикаси фукоралик ишлари буйича  Олий судига ,Сиздан  Беруний туманлараро Фукоралик ишлари  суднинг 2022йил 3 июн  кунги 2-2302-2001/2401 иш бўйича давогар Тўрткўл тумани хокимлиги ,шу иш буйича Тўрткўл тумани МИБ га  03.10.2024 йил 03-10/50  даво хатини юбориб куйибди бу хатни илова киламиз. Тўрткўл тумани МИБми  суд ажримини бажрмаяпти сабаби суд ажримида жавобгар М.Алимжановга Намунавий уйларнинг БОЛАЛАР МАЙДОНЧАСИНИНГ ўрнида солинган ноконуний Турар жойни бузиш жавобгарни ўзига юклатилган лекин жавобгар М.Алимжанов 18  ойдан бери яни 1 август 2023 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси фукоралик ишлари буйича Олий судининг ажрим карорини бажармай келмокда ,аксинча шу кунгача Ноконуний Курилган уйни таьмирлаш билан овора бўлиб келмокда.,жавобгар М.Алимжанов  1 август 2023 йилдан бери суд ажримини бажармаганлиги   сабабли,мажбурий бузишни Тўрткўл туман МИБга юклатиш бўйича даъвогар Тўрткўл тумани хокими даво хати судга такдим килиши  мумкинми,шунга ёзма шаклда жавоб берсангиз.

Худаёров Э, Абдураманов А ва намунавий аҳолисидан.
Сизга олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.
Манзил:Тўрткўл тумани  Тошкент МФЙ  Галаба кўчаси 47 уй
Тўрткўл тумани Галаба МФЙ Ойнаи жаҳон кўчаси 32 уй


Ушбу мурожаат таҳририятимиз ботига охирги икки уч ой мобайнида сон саноқсиз марта жўнатилган. Мурожаатчига ҳам қойил, зерикмас экан... Бўш вақт топса жўнатавераркан. Аммо ушбу мурожаатга расмий муносабат билдириши лозим бўлган мутасаддиларга фарқи йўқ, тупуриб қўйган булар мурожаатларга.

Бир пачка доллар бўлса чопқиллаб бориб ишингизни қиладиган, пул бермасанг безрайиб юраверадиганларнинг аксарияти хозирги кунда курсиларни эгаллаб олишган.

На чора, заман замон, Сизнинг замон, замон сизники, қўлингизда еру осмон, имкон сизники...

Расмий муносабат шарт эмас, тупурдим ўша муносабатларингга.

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу қанақа мактаб ўзи?

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Қолоқ давлатлар эришган энг катта ютуқ — улар ўз фуқароларини жаҳон чемпионатига чиқиш энг катта ютуқ ҳамда таълим ва тиббиётнинг инқирози оддий нарса эканига ишонтира олишди.

Мустафо Маҳмуд

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Экология нимадан бошланади.

ANTIKORRUPSIYA


ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЎЗ ҲАҚЛАРИНИ СЎРАМОҚДА

Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчиларининг 2024 йил август, сентябр ойлари учун конпенцасия ва КПИ ҳисоблаш пуллари тўлаб берилмаяпти. 2024 йил октябр, ноябр ва декабр ойларини ҳали сўраганимиз йўқ.

Вилоят гуруҳига ёзганимиз билан натижа йўқ, бундай аҳволга чора кўрадиган раҳбарлар борми.

Мурожаатимизни юқоридаги масъуллар ўрганиши учун таҳрирсиз жойлаб беринг

🦅 ANTIKORRUPSIYA


«Ҳақиқат бор лекин ҳақиқатни айтадиган одам йўқда. Ҳақиқат шунинг учун оёқни остида қолиб кетадида»

Мурод Муҳаммад Дўст

Ёзувчи ва жамоат арбоби

2024 йил, 28 январь

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Пичоқ урганлар

Шоир Шеркамол

Қаранг улар кўнгли шод эмас
Ўлибди деб мазор қурганлар
Етти ёт деб етти ёт эмас
Орқамизда пичоқ урганлар.

Ўзингники ўтар ўзакдан
Ўтиб кетар шундоқ юракдан
Душманларинг келмас фалакдан
Орқамиздан пичоқ урганлар.

Мехр берса миннатга берар
Яқиним деб қимматга берар
Сездирмасдан зулматга берар
Орқамиздан пичоқ урганлар.

Бир бўлишиб уч-тўртта надон
Мақтанади кун бўйи иймон
Бўламан дер дунёга султон
Орқамиздан пичоқ урганлар.

Етти пуштинг иллатин излар
Тополмасдан иззатин излар
Хар кунда бир ҳурматин излар
Орқамизда пичоқ урганлар.

Шеркамолни учта кўзи бор
Қирқта жони қирқта ўзи бор
Хақ олдида айтар сўзи бор
Орқамиздан пичоқ урганлар.


🦅ANTIKORRUPSIYA

Показано 20 последних публикаций.