Surxondaryo viloyati prokuraturasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI.
Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali
admin tel:
Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Bosh prokuratura
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида Термиз давлат университетида анжуман ташкил этилди.

Ушбу университет ректори А.Тошқулов, юридик факультет талабалари, прокуратура масъуллари ва фахрийлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда илк бор вилоят прокуратураси ва университет ўртасида юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Ҳамкорликдаги лойиҳа "Бўлажак прокурорлар клуби" аъзоларига махсус аъзолик белгилари тантанали топширилди.

Жараёнда ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга хизмат қиладиган таклифлар ва ташаббуслар тингланди.

Таъкидланганидек, вилоят прокурори ва университет ректори билан бўлган самимий мулоқотлар талабаларнинг масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг  барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган идоралараро мувофиқлаштирувчи штабнинг йиғилиши ўтказилди.  

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи Т.Исмоилов, Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи Р.Жабборов ва тегишли идоралар масъуллари иштирок этди.

Масъулларга ушбу Қарор ижроси юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари бирма-бир тушунтирилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Сурхондарё вилояти прокуратурасида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Очиқ эшиклар куни"  тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоятнинг Термиз шаҳри ва туманларидан 50 нафардан ортиқ мактаб ўқувчи ёшлари, устоз ва мураббийлари ҳамроҳлигида иштирок этди.

Вилоят прокурорининг ўринбосари И.Қосимов ўқувчи ёшлар билан самимий мулоқоти давомида тарбиявий масалалар бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ёшларни доимий ўқиб изланишлари, касб-ҳунар ўрганишлари зарурлиги таъкидланди.

Ёшларга "Ибрат"  номли видеолавҳа намойиш этилиб, эсдалик совға тариқасида бадиий адабиётлар топширилди.

Ўқувчи ёшларга вилоят прокуратураси фаолияти яқиндан таништирилди.

Сўнгра, вилоят болалар кутубхонаси, Термиз шаҳридаги диққатга сазовор жойлар - Археология музейи ҳамда Ҳайвонот боғларига саёҳат ташкиллаштирилди.

Бу каби тадбирлар тизимли равишда ўтказиб борилади.





Показано 5 последних публикаций.