Репост из: Xayrulla Hamidov official
Мавсум бошланишида сунъий интеллект Чемпионлар Лигасини енгиш учун асосий даъвогар деб "Ман Сити" ва "Реал"ни кўрсатганди. Уларни бирлаштириб турган нарса ҳозир муаммолари, холос. Ўхшаш муаммолар. Таркибда, ўйин қуришда ва эски ғояларни тиклашда қийналаётган “чириб кетган” мураббийларида.
Воқелик бошқа икки клубни юзага чиқарди: “Барса” ва “Ливерпуль”. Бир-бирига ўхшамаган жиҳатлар ила доминантлик қилаётган ҳиссиёт ва ақл соҳиблари.
Слот ва Флик жамоасини ўхшаш десак-да, ҳаммаси тескари. Ўхшашлиги – турли кўринишда футболчиларни майдонга ташласа ҳамки,"Барса" ва "Ливерпуль" структурасида узвийлик сақланиб қолмоқда. Яна бир ўхшашлик – иккиси ҳам янги мураббий бошчилигида ўйнамоқда. Фақат фарқи — Флик ҳайдалган мутахассис ўрнига келган, Слот шараф билан кетган мураббий ўрнига.
Балки шунгадир, Ҳанси жамоага ўз фалсафасини тамомий сингдирди, олдинги ишлардан кўз юмди, фақат устунлик ва охиригача янчиб ташлаш шиори билан ўйнатяпти. Арнеда эса тескариси — босиқлик, аввалгилар ишини сайқаллаган ҳолда давом эттириш. Каталониянинг йирик ҳисоблари сабаби ҳам шу — руҳий томондан жамоани яна чўққига чиқариб олиш, бунинг учун бешафқат қотиллик зарур. Мерсисайдликлар эса фавқулодда тўхташни билишади ва ўйинни исталган рақиб билан ўз назоратлари остида якунлаб қўйишади. Тамомий тескари қараш.
Мухлислар-ку ўз суюклиларига ён бераверишсин, лекин кўпчилик финалга мана шу икки клуб боришини ва ким кучлилигини Мюнхен майдони ҳал қилиб беришини истамоқда. Кўпроқ ҳиссиёт билан ўйнаётган, романтика улашаётган "Барса" ҳужумкорлигими ёки ўйин назорати, ҳар сценарийга тайёрлигида пешқадам “Ливерпуль”ми – қизиқ ҳаммага.
Тақдирни қарангки, Европанинг икки гранди янги форматдаги турнирнинг сўнгги баҳсигача учрашишмайди. Фақат финал. Етиб бориш керак охирги баҳсга довур. Ўша ерда ҳал қилинади ҳаммаси.
Фақат ўтиш ўйинларидан бирида ҳисоб-китоб қиладиган жамоалардан бири ("Реал" ё "Сити") халақит бериб қўймаса. Агар яна шу жуфтлик ғолиби охирида ЧЛни ютса, машҳур латифада айтилганидек, ривоятни расвосини чиқарган бўлади ва мавсум охирида олти ойлик қўшҳайратдан асар ҳам қолмайди.
@xayrulla_hamidov