Adolat SDP | Samarqand viloyati (Rasmiy)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


“Адолат” СДП | Самарқанд вилоят кенгаши
Танловда адашмадингиз энг қизиқарли, энг керакли маълумотлар, ахборотлар, мақолалар ва сўнги янгиликлар барчаси бизда. https://www.facebook.com/adolat.sdp.96

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


📌 Jinoyatlar qachon kamayadi?

Yaqinda o‘tkazilgan tuman sessiyasiga jinoyatchilikni barvaqt oldini olishga qaratilgan profilaktik ishlar hisoboti taqdim etildi. Qayd etilishicha, talonchilik 100 foizga, firibgarlik 400 foizga, bezorilik 100 foizga, yengil tan jarohati yetkazish 200 foizga, o‘rtacha og‘ir tan jarohati yetkazish 100 foizga oshgan.

Batafsil adolat.uzda o‘qing

Shuningdek, ushbu maqolani “Jomboy tongi” gazetasining ushbu sonida ham mutolaa qilishingiz mumkin.

Bizni kuzatib boring

@adolat201


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Фракция_йиғилиши

Суд қарорларининг ижро этилиши таъминланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида “Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Муносабат

Маҳаллий саноатни ривожлантириш – халқ фаровонлигининг кафолати

Президентимиз раислигида ўтказилган маҳаллий саноатни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги муҳим воқелик бўлди, десак адашмаган бўламиз.

Бугунги мураккаб глобал шароитда ҳар бир иш ўрнини сақлаб қолиш, янгиларини яратиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар алоҳида аҳамиятга эга.

Мамлакатнинг саноат салоҳиятини ошириш, ҳудудларни изчил ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасидаги дастурий вазифаларимиз давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган чора-тадбирларда ўз аксини топди.

Тўқимачилик, қурилиш материаллари, мебелсозлик ва заргарлик каби муҳим соҳалардаги мавжуд муаммоларнинг очиқ таҳлил қилиниши ва уларнинг ечимига қаратилган комплекс ёндашувлар яқин келажакда ўзининг ижобий самарасини бериши аниқ.

Айниқса, халқаро сертификатлаштиришни кенгайтириш, "Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси"ни ва "Mall of Uzbekistan" савдо марказларини ташкил этиш каби янги механизмларнинг жорий қилиниши ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш учун хизмат қилади.

Шунингдек, заргарлик соҳасини "соя"дан чиқариш, хомашё таъминотини яхшилаш ва соҳага замонавий технологияларни жалб қилиш борасидаги қадамлар олтин захираларимиздан янада самарали фойдаланишга имкон беради.

Энг муҳими, фуқароларнинг сифатли ва арзон уй-жойга эга бўлишга оид конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш йўлида қурилиш материаллари сифатини ошириш, "Шаффоф қурилиш" платформаси орқали назоратни кучайтириш ва халқаро стандартларни жорий этиш, айниқса, энергия тежамкор қурилиш меъёрларини қабул қилишга қаратилган вазифалар партиямизнинг дастурий мақсадларини амалга оширишда муҳим роль ўйнайди.


Шу нуқтаи назардан, биз, "Адолат"чилар ушбу йиғилишда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан самарали парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок этишни мақсад қилдик. Шунингдек, маҳаллий саноатни ривожлантириш орқали халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган ҳолда муҳим ислоҳотлар жараёнида фаол бўламиз.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Самарқанд_вилоят_Кенгаши

Ёшлар саломатлигига эътибор

Пастдарғом туманидаги Самарқанд ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўсмирлар орасида кенг тарқалган яссиоёқлик ва сколиоз каби касалликларни эрта аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Бу икки муаммо болалар ва ўсмирлар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жиддий ортопедик касалликлар сирасига киради. Уларни барвақт аниқлаш эса, самарали даволаш имконини оширади ва келгусида мураккаб асоратларнинг олдини олади.

Тиббий кўрик мактаб ўқувчиларининг умумий саломатлигини муҳофаза қилиш, патологияларни эрта босқичида аниқлаш ҳамда тегишли профилактик чораларни кўриш мақсадида ташкил этилди. Мазкур жараёнда юқори малакали шифокорлар ва соҳанинг тажрибали мутахассислари иштирок этди.

Улар ҳар бир ўқувчини алоҳида текшириб, зарур тиббий тавсияларни беришди. Айтиш жоизки, мактаб интернати раҳбарияти келгусида ҳам ана шундай мунтазам тиббий кўрикларни ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Бу эса, аввало, ёш авлод соғлиғига масъулият билан ёндашиш ва уларнинг тўғри жисмоний ривожланишига хизмат қилади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


https://t.me/adolat201/5713
#Муносабат
Таълим ислоҳотлари

Бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган бўлиб, бу йиғилишда кўтарилган масалалар партиямиз дастурий мақсадларига тўғри келиши билан аҳамиятлидир. Ушбу йиғилишда таълим соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Mамлакатимизнинг келажаги бевосита таълим тизимининг бугунги ҳолати билан боғлиқ эканлиги ҳар биримизни ўйга толдиради. Таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат ёш авлодни билимли ва соғлом тарбиялаш, балки уларнинг ватанпарварлик руҳини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг мақсадимиз – рақобатбардош авлодни тарбиялаш орқали давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишдир.
Билимли ва ватанпарвар авлод тарбияси – бу энг асосий вазифамиздир. Уларнинг билим олиш жараёнида ўзларини эркин ифода эта олишлари, креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришлари ва энг муҳими, миллий қадриятларимизни ҳурмат қилишлари зарур. Таълим тизимидаги замонавий ёндашувлар ёрдамида биз ёшларни ҳар томонлама етук инсон сифатида тайёрлаш имкониятига эгамиз.
Шунингдек, таълим соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда барча манфаатдор томонларнинг биргаликда ҳаракат қилиши жуда муҳимдир. Оила, жамият ва давлат биргаликда ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали нафақат таълим сифатини ошириши балки келажак авлодларга яхши шарт-шароитларни яратишда ҳам катта роль ўйнайди. Келгусида биз ўз мақсадларимизга эришишда давом этамиз ва ҳар бир ёш авлоднинг муваффақиятли келажаги учун барча имкониятларни яратишга интиламиз. Бунинг учун биз барчамиз биргаликда ишлашимиз ва таълим соҳасидаги янгиликларга очиқ бўлишимиз керак.
Хулоса қилиб айтганда, Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар орқали мактаб таълими тизимини янада такомиллаштириб, кейинги авлодни муваффақиятли тарбиялаш йўлида барчамиз бирлашишимиз лозимдир.

Нилуфар Акрамова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тойлоқ туман Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши депутати.


Фарзандингиз саломатлигига бефарқ бўлманг

Кичик қизим иккинчи синфга энди ўтган пайтлари эди. Ҳар сафар қизимни дарсга кузатиб қуядиган акаси эрта тонгдан қўшимча дарсига жунаб кетгани учун қизимни ўзим мактабга кузатиб қайтдим. Қизимни сумкасини кутариб оларканман оғиргиналиги учун сурадим “Ҳамма дарсликларингни солиб чиқдингми сумкага” деб. Қизим йуқ аяжон, қўшимча дарсимини иккита китобини олдим деб жавоб берди. Уйлаб қолдим, тенгдошларига нисбаттан жуссаси кичикроқ қизим бу сумкани 4 қаватга қандай кутариб чиқади, қандай қилиб қўшимча дарсига етиб олади. Чунки, ижтимоий тармоқларда бир мутахассиснинг фикрича оғир сумкалар, рюзаклар ёш бола қад қоматини ва ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади. Скалиоз, умуртқа поғонасини қийшайиши, оёқларнинг қийшиқ ривожланиши оғир сумкаларга тўғридан тўғри боғлиқ эканлиги таъкидланган эди-да.

Маълумотларга кўра, ер юзида 5-10 фоиз болалар сколиоз касаллигидан азият чекади. Уларнинг катта қисми 5 —12 ёш оралиғидаги ўғил-қизларни ташкил этади. Чунки бу даврда болалар тез ўсади. Аммо кўпчилик беморлар 8-14 ёшда, яъни касаллик белгилари кучайган вақтда шифокорга мурожат қилиши ачинарли ҳолат.
Агар болада ясси оёқлик ҳам учраса сколиоз туфайли мушакларнинг ассиметрияси юзага келади, бу эса умуртқа поғонасининг қийшайишига ва келажакда бошқа жиддий оқибатларга олиб келади. Улар орасида қон айланишининг бузилиши, бош оғриғи ва бошқа бир қатор неврологик муаммолар келиб чиқиши мутахассислар томонидан таъкидланади.

Ясси оёқлик ва сколиозни ўз вақтида ташхислаш ва тузатиш келажакда жиддий муаммоларнинг олдини олишини кўпчилик мутахассислардаан эшитганмиз.
“Адолат” социал-демократик партиясининг ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Ясси оёқлик”, “Сколиоз” касалликларини эрта аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш бўйича жойлардаги тиббиёт муассасалар билан ҳамкорликда тиббий кўриклари юқорида айтиб ўтилган салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган эътиборга молик.
Жорий йилда ҳам партия тизимида май ойининг сўнги ўн кунлигида тиббиёт бирлашмалари кўмагида жойларда тиббий кўриклар ташкил этилиб, ўқувчи ёшлар кўрикдаан ўтказилмоқда.
Биргина Самарқанд вилояти мисолида оладиган бўлсак, партиянинг 16 та туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшлар ўртасида нафақат ясси оёқлик ва сколиоз касалликларининг тарқалиши балки, стоматологик, куз, қулоқ, томоқ, тери ва шу каби бошқа касалликларнинг тарқалиш ҳолатлари ҳам тиббий кўриклар давомида ўрганилмоқда. Кўриклар натижасида аниқланган касалликларнинг даражасига қараб шифокорлар тавсияси бериб борилаяпти.
Фарзандининг келажагига, саломатлигига бефарқ бўлмаган ота-оналарнинг кўплиги, ўтказилаётган тиббий кўриклар давомида бизни хурсанд қилган бўлса, улар томонидан билдирилаётган миннатдорчиликлар фаолиятимиз ўз самарасини кўрсатаётганидан дарак беради.
Ҳа айтганча кичик қизимга оғирлик қилмаслиги учун қўшимча дарсларининг китобларини уйда қолдириб, китобнинг уша саҳифаларини электрон шаклидан чиқартириб олиб бораяпмиз. Сумка олдингисидан анча енгил бўлиб қолди.
Лола Сайидова,
партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари


Salomatlik yo‘lida birlashamiz!!!

“Adolat” SDP Urgut tuman Kengashi tashabbusi bilan tibbiyot birlashmasi hamkorligida tumandagi umumta’lim maktablarida o‘quvchi yoshlar o‘rtasida tibbiy madaniyatni oshirishga qaratilgan targ‘ibot tadbiri tashkil etilmoqda. Tibbiy madaniyatni oshirishga bag‘ishlangan targ‘ibot tadbirlariga tuman tibbiyot birlashmasi shifokorlari jalb etildi.
Shuningdek, soha mutaxassislari tomonidan yosh boalar o‘rtasida tibbiy madaniyatni oshirishga xizmat qiladigan ma’lumotlarni sodda va tushunarli tarzda aytib o‘tdi. Dorilardan to‘g‘ri foydalanish, tibbiy ko‘riklardan vaqtida o‘tish, shaxsiy gigiyena qoidalariga amal qilish, kasallikni davolagandan ko‘ra oldini olish afzalroq ekanligi haqida batafsil ma’lumotlar berildi. Targ‘ibot tadbiri qiziqarli va kerakli ma’lumotlarga boy bo‘ldi. Tadbir yakunida o‘quvchi yoshlarni qiziqtirgan savollariga mutaxassislar tomonidan batafsil javoblar qaytarildi.


Zamira Abdurahmonova,
“Adolat” SDP Urgut tuman Kengashi raisi


Partiya Urgut tuman kengashi tashabbusi bilan “Yassi oyoqlik”, “Skolioz” kasalliklarini erta aniqlash  va yordam ko‘rsatish  maqsadida tumanidagi 134 - maktabda tibbiyot birlashmasi hamkorligida tibbiy ko‘rik tashkil etildi.
Tibbiy ko‘rikda nafaqat ortoped, jarroh balki, okulist, nevropatolog, lor, pediatr va boshqa shifokorlar ko‘rigi ham bo‘lib o‘tdi.
Ma’lumotlarga ko‘ra,  yer yuzida 5-10 foiz bolalar skolioz kasalligidan aziyat chekadi. Ularning katta qismi 5 —12 yosh oralig‘idagi o‘g‘il-qizlarni tashkil etadi. Chunki bu davrda bolalar tez o‘sadi. Ammo ko‘pchilik bemorlar 8-14 yoshda, ya’ni kasallik belgilari kuchaygan vaqtda shifokorga murojaat qilishi achinarli holat.

Agar bolada yassi oyoqlik ham uchrasa skolioz tufayli mushaklarning asimmetriyasi yuzaga keladi, bu esa umurtqa pog‘onasining qiyshayishiga va kelajakda boshqa jiddiy oqibatlarga olib keladi. Ular orasida qon aylanishining buzilishi, bosh og‘rig‘i va boshqa bir qator nevrologik muammolar kelib chiqishi mutaxassislar tomonidan ta’kidlandi.


https://t.me/adolat201/5691
Ясси оёқлилик ва сколиозни эрта аниқлаш, унинг олдини олиш имкони

Пастдарғом туманида жойлашган Самарқанд ихтисослаштирилган мактаб интернатида яссиёоқлик ва сколиоз касалликларини эрта аниқлаш учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Бу икки касаллик ҳам ўсмирларда жуда кенг тарқалган бўлиб, эрта аниқланса, самарали даволаш имконини яратади.
Тиббий кўрик, биринчи навбатда, ёшларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва улардаги патологияларни аниқлаш мақсадида ташкил этилди. Унда малакали шифокорлар ва мутахассислар иштирок этди. Кўрик давомида ҳар бир ўқувчи индивидуал текширувдан ўтди ва мутахассислар томонидан тавсияларга эга бўлди.
Кўрик натижалари асосида муайян ёш гуруҳида яссиоёқлик ва сколиоз касалликлари аниқланди. Буларнинг барчаси ўз вақтида аниқланса, келгусида самарали даволаш усулларини қўллаш имконини яратди.
Шу билан бирга, мактаб интернати маъмурияти ўз ўқувчиларининг соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида мунтазам равишда тиббий кўрикларни ташкил этиб бориш режасини белгилаб олди.

Хонбуви Ҳайитова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси.



Показано 10 последних публикаций.