Robaxon Maxmudova


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Махмудова Робахон Анваровна
Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари
🌎 adolat.uz
✅ instagram.com/robaxon_maxmudova
✅ fb.com/61555879323215

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


#Табрик

ОФТОБЖАМОЛ АЁЛЛАР!

Муҳтарама онахонлар!
Азиз ва суюкли опа-сингиллар!

Айни шукуҳли онларда сизларни, сизлар тимсолингизда юртимиздаги барча хотин-қизларни яшариш ва янгиланиш фасли ҳисобланмиш кўкламнинг илк байрами, нафосат ва гўзаллик айёми, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этаман!

Башарият ҳаётига нафосат бағишловчи нозик хилқат вакилалари жамолини офтобга қиёс этсак арзийди. Сизлар дунёга шундай бир ёруғлик бахш этасизки, бу нур атрофингизни нафақат гўзаллик, балки меҳр ва эзгулик билан тўлдиради. Зеро, шонли тамаддун солномасининг ҳар бир саҳифасида давлатчилик ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган қаҳрамон аёллар етарли. Бу ёруғ оламни ёритган нур манбаи – аёл қалбидаги меҳрдир. Инсонга ҳаёт туҳфа этган, унга ғамхўрлик, сабр, матонат, зукколик ва эзгулик сабоқларини берадиган ҳам аёлдир!

Қадрли опа-сингиллар!

Бугун юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг давлат бошқарувидан тортиб, илм-фан, тиббиёт, тадбиркорлик ва ҳарбий хизмат каби соҳаларда юксак марраларни забт этаётгани, жамият ривожи, халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётгани ҳам сўзимизнинг ёрқин далили бўла олади.

“Адолат” социал-демократик партияси ҳам юртимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида аёлларни пассив кузатувчи эмас, фаол иштирокчи, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билган, қарорлар қабул қилиш жараёнида ўз сўзини айта оладиган қатлам сифатида кўришни мақсад қилган.

Партиямиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир “адолатчи” — юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси аёлларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни қонун ҳимоясида бўлишини таъминлашга қаратилган. Шунингдек, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳафталиклари, бепул тиббий кўриклар, сиёсий ўқувлар ташкил этилиши партиянинг фақат қонунчилик ташаббуслари билан чекланиб қолмай, амалий ҳаракатлар билан хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш йўлида жадал иш олиб бораётганини кўрсатади.

Бундан ташқари, Сайловолди дастуримизда ижро ҳокимияти тизимида аёлларнинг нуфузини ошириш мақсадида раҳбарлик лавозимларининг камида 30 фоизини аёллар эгаллашига оид қоида киритишни таклиф қилдик. Чунки аёллар ижтимоий тараққиётда ҳал қилувчи куч эканини ҳаётнинг ўзи исботламоқда.

Муҳтарама онахонлар!

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақияти, аввало, зиммасига Ватан равнақидек шарафли масъулиятни оладиган, ҳар томонлама баркамол, кенг тафаккурли, юксак салоҳиятли ва фидойи ёш кадрларга боғлиқ. Ана шундай буюк мақсадларга қодир авлодни дунёга келтириш, уларни давлат ва жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи масъулиятсизлик, бепарволик ва коррупция каби иллатларга муросасиз руҳда тарбиялашда, шубҳасиз, Сизларга таянамиз!

Азиз ва суюкли қизлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда сизларнинг жисмоний ва маънавий камолотингиз йўлида, орзу-истакларингизни рўёбга чиқаришингиз учун кенг имкониятлар яратилган. Сизлар бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим каби буюк аждодларимизга муносиб ворис бўласиз, деган умиддамиз. Зеро, аёл-қизлари баркамол бўлган миллатнинг келажаги, шубҳасиз, буюкдир!

Қадрли ҳурмат ва эҳтиром соҳибалари!

Сизларни яна бир бор ўз номимдан ва бир миллион нафардан ортиқ “адолатчилар” номидан Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Ҳар бир кунингиз шодлик ва қувончга тўлсин! Оилангиз тинч ва қалбингиз хотиржам бўлсин! Юзингиздан табассум аримасин!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Адолат_газетаси
#Депутат_муносабати

Коррупцияга қарши кураш Умуммиллий ҳаракатга айланади


Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида билдирилган кенг кўламли ташаббуслар биз, парламент аъзоларини том маънода сергакликка ундади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жамиятда энг кўп ва қизғин муҳокама қилинадиган коррупцияга қарши курашиш масаласи илк маротаба янги форматда, давлат раҳбари иштирокида кўриб чиқилиши кучли сиёсий иродани намоён қилди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#Қутлов

8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг Фармонига кўра, мамлакатимизда аёлларимизга муносиб эҳтиром кўрсатиш ва уларнинг давлат ҳамда жамият ҳаётидаги роли ва нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида бир гуруҳ фаол хотин-қизларимиз юксак мукофотлар билан тақдирланди.

Улар орасида ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, юқори касбий маҳорати ва ибратли ташаббуслари билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини ошириш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш шунингдек фарзандларимизни Ватанга муҳаббат, садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган аёлларимиз кўпчиликни ташкил этади.

Аҳамиятлиси, II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланганлар сафида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, партиямиз фаоли Мавлуда Адҳамжонованинг ҳам эътироф этилгани барча партиядошларимиз учун қувончли янгилик бўлди.

Мавлуда Адҳамжонованинг фидокорона фаолиятига эътирофни барча депутатларимиз ва партиядошларимизга бўлган катта ишонч, деб биламиз. Шу боис, ушбу юксак мукофот партиямиз аъзоларини янада фаол бўлишга ундайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Мавлуда Адҳамжоновага партиямизнинг нуфузини юксалтириш, ғоя ва мақсадларини амалга ошириш йўлида минглаб партиядошларимиз учун ибрат бўлиб, куч-ғайрат билан фидойилик кўрсатиб келаётгани учун самимий миннатдорчилик билдирамиз ҳамда келгуси фаолиятида бундан-да улкан ютуқлар тилаб қоламиз!


#ТАБРИК

ҲУРМАТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ХОДИМЛАРИ!


Бугунги касб байрамингиз муносабати билан Сиз, азизларни самимий табриклаймиз!

Сизлар доимо инсонлар ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли вазифани бажариб келмоқдасиз.

Мамлакатимизда табиий ва техноген хатарларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш йўлида сизларнинг мардонавор хизматларингиз беқиёсдир.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг кўплаб ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишдаги фаол ҳамкорлигингиз ва ташаббускорлигингизни алоҳида қайд этамиз.

Жумладан, партиямиз ташаббуси билан кўп йиллардан буён анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” беғараз донорлик хайрия акцияларида соҳа ходимларининг бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолишдаги олийжаноб саъй-ҳаракатлари ҳамда беминнат кўмаги кенг жамоатчилигимиз учун чинакам ибратдир.

Сана муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фидойи ва заҳматкаш барча ходимларини, ишчи-хизматчиларини самимий муборакбод этамиз.

Юртимиз равнақи, фуқароларимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |


#Муносабат

Хавфсиз ва ишончли тиббий муҳитни биргаликда яратамиз

“Мотиватор”нинг алдовига учиб, унинг “сеҳрли даъволаш услубини” ижтимоий тармоқларда роса реклама қилган таниқли актёрнинг фуқароларимиздан “узр” сўраб чиқиши, турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Бу каби хунук ҳолатлар жамоатчиликни огоҳлик ва ҳушёрликка ундайди, албатта. Шу билан бирга, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситаларининг рекламаси назоратини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатади.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |


#Муносабат

Мақсад – фуқароларга енгиллик яратиш, судлар фаолиятида сифат ва самарадорликни таъминлаш


Маълумки, партиямиз Сайловолди дастурида одил, мустақил ва халқчил суд тизимини яратиш орқали фуқаролар ҳамда тадбиркорлар учун енгилликлар яратиш, ортиқча сарсонгарчиликларни олдини олиш ва судьялар мустақиллигини янада кафолатлаш асосий мақсадлар сифатида аниқ белгилаб қўйилган.

Шу боис, Президентимизнинг суд тизими фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари бўйича ўтказган йиғилишида таъкидланган масалалар партиямиз учун ҳам аҳамиятлидир.

Жумладан, суд ишларида қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш, “Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш, Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари марказини ташкил этиш, низосиз ишларни кўриб чиқишни тегишли идораларга ўтказиш ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ахборот тизимларини судларга интеграция қилиш орқали қулайликлар яратиш ғояси партиямиз илгари сураётган мақсадлар билан тўлиқ ҳамоҳангдир.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, суд ишларида сунъий интеллектдан фойдаланиш, ишларни инсон омилисиз тақсимлаш, суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва кетадиган харажатларни олдиндан аниқлаб бериш каби хизматлар фуқароларимиз вақти ва маблағларини тежаш, адолатли ҳамда шаффоф суд муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Партиямиз эришмоқчи бўлган яна бир муҳим мақсад – суд ҳокимиятига бўлган ишончни ошириш учун судьялар мустақиллигини таъминлаш, улар ҳуқуқларини юқори даражада кафолатлаш ва иш юкламаларини мақбуллаштиришдир. Шу нуқтаи назардан, йиғилишда қайд этилган чора-тадбирлар партиямиз режаларини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Зеро, судьялар малакасини ошириш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ва жойларда зарур шароитлар яратиш мамлакатимизда адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, ҳар бир фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини сифатли таъминлаш муҳим масаладир.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз суд тизимида жаҳон тажрибасига мос келадиган ёндашувлар жорий этилмоқда. Партиямиз ушбу ислоҳотларни, жумладан, суд тизими фаолиятини рақамлаштириш ва уни янги босқичга кўтариш борасидаги чақириқларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу жараёнда фаол иштирок этиб, жойларда аҳоли билан бевосита мулоқотлар орқали ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ва илғор халқаро тажрибани жорий этиш учун доим тайёрмиз.


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
📍#Фарғона_вилоят_Кенгаши

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

Бугунги кунда марказ аҳолига ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида моддий-техник базасинии мустаҳкамлаш, беморлар учун шароит яратиш ҳамда бўлимларни замонавий лойиҳалар асосида таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Фракция раҳбари ўрганишлар жараёнида марказнинг клиник лаборатория бўлими замонавий 11 турдаги юқори технологик автоматик анализаторлар билан жиҳозланиши натижасида таҳлиллар аниқлиги ошганлиги, бу эса беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволашда юқори натижаларга эришишга замин яратаётганини гувоҳи бўлди.

Тиббий хизмат сифатини такомиллаштириш, замонавий технологияларни амалиётга жорий этиш билан бир қаторда, хорижий давлатларда магистратурани тамомлаган, илмий даражага эга ёш иқтидорли кадрларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилиши, албатта, ижобий натижалар беришини таъкидлади.

Фракция раҳбари марказда даволанаётган беморлар билан ҳам юзма-юз мулоқот қилди. Уларнинг ҳолидан хабар олди.

Ўрганиш якунида тиббий хизмат сифатини янада ошириш бўйича марказ ходимларининг таклиф ва тавсияларини тинглади ва тегишли чоралар кўришга келишиб олинди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Партиямизнинг дастурий мақсадларида аҳолимиз турмуш фаровонлигини ошириш билан бир қаторда, юртдошларимизнинг маънавий ҳаётини юксалтириш ҳам муҳим ўрин тутади. Шу боис, жойларда китобхонлик маданиятини юксалтириш ва кутубхоналар фаолиятини тизимли ташкил этиш масалалари биз учун алоҳида аҳамиятга эга.

Сурхондарё вилоятига сафаримиз доирасида Термиз туманидаги “Орол” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Ахборот кутубхона маркази фаолияти билан танишдик. Кутубхонада олиб борилаётган ишлар, маҳаллий аҳолининг китобхонликка бўлган қизиқиши, у ердаги адабиётлар бўйича фикр алмашиб, мавжуд ҳолатни ўргандик. Шунингдек, масъуллар ва ҳудудда истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг бир қатор тавсия ва таклифларни тингладик.

Шундан сўнг ушбу марказда жойлашган музей фаолиятига ҳам эътибор қаратдик. Музейда Термиз тумани табиати ҳамда XX аср ўрталаригача бўлган тарихни акс эттирувчи 100 дан ортиқ археологик топилмалар, амалий санъат намуналари сақланаётгани бизда катта таассурот қолдирди.

1989 йилда маданий дам олиш маскани сифатида фаолият кўрсатган, 2019 йилда эса Президентимиз қарори билан маҳаллий бюджет маблағлари асосида Ахборот кутубхона марказига айлантирилган ушбу бино 2023 йил ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида капитал таъмирланиб, замонавий кутубхона шаклига келтирилгани эса аҳолининг маданий-маънавий эҳтиёжларини қондириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Музейда ҳудуд ҳамда Термизий алломалар тарихи, қадимшунослик, тангашунослик, халқ оғзаки ижоди, этнография, халқ амалий санъати, ўлка табиати, спорт, тасвирий санъат бўлимлари ҳамда қадимий тарихга бой асарларга эга кутубхона мавжуд экан.

Экспонатлар Термизнинг энг қадим замонлардан то бугунги кунгача бўлган тарихи ва маданияти ҳақида ҳикоя қилиб, ишчи гуруҳимиз аъзоларида катта қизиқиш уйғотади.

Музей маданий-маърифий ишларни ташкил этиш, кўргазмалар ўтказиш, илмий тадқиқотлар нашр қилиш каби кўпгина фаолиятлар билан шуғулланиши ҳам эътиборга лойиқдир.

Олиб борган ўрганишларимиз жараёнида қадимий топилмаларни муҳофаза қилиш ва уларни кенг оммага тақдим этиш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирдик.

Қизғин ва самарали тарзда ўтган учрашувда биз ҳам аҳолининг маънавий эҳтиёжларини янада таъминлаш мақсадида аудио ва китоб шаклидаги бадиий, илмий, шунингдек, ҳуқуқий адабиётлар жамланмасини масъулларга топширдик.

Бу манзилдаги ўрганишларимиз жойларда тарихий меросни ва аҳолимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ғоялар ҳамда ташаббуслар учун мустаҳкам асос бўлиши, шубҳасиз!

Робахон Махмудова

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |


📍#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши

Партия раҳбари тиббиёт марказида ўрганиш олиб борди

Хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали фаолияти билан яқиндан танишиб, беморлар ҳолидан хабар олди.

Мазкур тиббиёт муассасаси 100 ўринга эга бўлиб, воҳа аҳолисига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.

Робахон Махмудова ўрганиш жараёнида аҳолига замонавий ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишларни, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, аутсорсинг орқали озиқ-овқат билан таъминлаш, тиббий суғурта ва электрон қабул тизимларининг йўлга қўйилганини юқори баҳолади.

Олиб борилган ўрганишлар доирасида аҳолига онкологик ёрдамни янада сифатли ташкил этиш мақсадида касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар, онкология марказида даволаш, диагностика, дори воситалари билан таъминланганлик ҳолати таҳлил қилинди.

Қолаверса, жараёнда муассасадаги нур аппаратларини қайта қувватлаш муддати яқинлашгани, иммуногистохимия (ИГХ) текшируви учун реактивлар харид қилиш зарурлиги аниқланди.

Шунингдек, марказда амалга оширилаётган Дистанцион нур терапия жараёнини давом эттириш учун нур чиқарувчи манбани алмаштириш ва 1 йиллик сервис тўлови (360 миллион сўм) талаб этилмоқда. Бир неча бор маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш сўралганига қарамасдан, бу масала ечимини топмагани маълум бўлди.

Партия раҳбари аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилиши ва уларни доимий назоратга олишини билдирди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Сурхондарёга баҳор Ватанимизнинг бошқа гўшаларига нисбатан анча эрта кириб келиши бежиз эмас экан...

Бу йил ҳам Сурхондарёда февраль бошидаёқ бодомлар қийғос гуллаб, табиат бетакрор баҳорий жозибага тўлган. Меҳнаткаш сурхон аҳли эса анъанага кўра енг шимариб, деҳқончилик юмушларига киришган.

Бугун биз партиямиз вакиллари билан Сурхондарё вилоятида бўлиб, ҳудуддаги кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш жараёнлари, дошқозонларда сумалак қайнатиш каби миллий урф-одатлар тараннуми, ерларни турли зироатлар учун тайёрлаш, боғ яратиш ва бошоқли дон экинлари парвариши қанчалик қизғин паллага кирганига гувоҳ бўлдик.

Термиз туманида жойлашган, қўшни Афғонистон билан чегарадош “Орол” маҳалласи хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳаёти билан яқиндан танишдик.

Аҳолисининг 60 фоизини туркманлар ташкил этадиган ушбу манзилда ердан унумли фойдаланиш, иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш ва томчилатиб суғориш тизимида сабзавот-полиз экинлари етиштиришни ривожлантириш борасида кўрилаётган чоралар ниҳоятда эътиборли.

Бу йил маҳалладаги 480 та иссиқхона сафига яна 200 га яқин ихчам иссиқхона қўшилишини эшитиб, ишчи гуруҳимиз аъзолари хурсанд бўлдик.

Масалан, Дониёр Омонов хонадонида 2 сотих иссиқхона қурган экан. Олган фойда ҳисобига яна 12 сотих иссиқхона барпо этибди. Эътиборлиси, иссиқхона газ билан эмас, уч қаватли махсус плёнка билан иситилар, тежамкор технология асосида томчилатиб суғорилар экан. Ёмғир суви йиғилиб, қайта фойдаланилиши эса энг замонавий тажрибалар ҳаётга татбиқ этилаётганидан далолат беради.

Дониёр Омонов иссиқхонадан тушган даромади эвазига уйини таъмирлаб, энди “Aida” навли булғор қалампиридан янада юқори ҳосил олишни режа қилгани ҳақида айтиб, бизда катта таассурот уйғотди.

Ихчам иссиқхоналар қурилиши, оилавий тадбиркорликни кенгайтириш ҳисобига камбағалликка барҳам бериш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш партиямиз дастурий мақсадларининг энг устувор вазифалари сирасига киради.

Партиямиз вакиллари маҳалла аҳолисига миллий қонунчилигимиздаги янгиликлар, давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича тушунча бериб, бу каби ижтимоий лойиҳаларни янада кўпайтириш учун кўрилаётган чоралар хусусида суҳбатлашдик.

Сурхондарё сафари биз учун катта тажриба бўлди. Бу ерда нафақат бодом дарахти, балки юртдошларимизнинг ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги ва ризқ-рўзни кўпайтиришга бўлган интилиши ҳам эрта “гуллаган”.

Далаларда, хонадонлар томорқаларида бошланган ишларнинг барчаси халқимиз турмуш фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлардир. Биз эса, партиядошларимиз билан ана шундай лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

Ҳудуддаги ўрганишларимиз давом этмоқда.

Робахон Махмудова


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
🟦🟦 📍#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши

Робахон Махмудова Сурхондарёда аҳоли муаммоларини ўрганмоқда


"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди.

Ўрганиш давомида Робахон Махмудова дастлаб Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонасида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шунингдек, фуқароларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Хусусан, Термиз шаҳри, "Мажнунтол" МФЙда яшовчи Тамара Шодмонова оғир шароитда яшаётгани, қизи Раънохон Бердиева 2-гуруҳ ногирони экани, улар шаҳардаги 10-ётоқхонада истиқомат қилиши, қизининг нафақаси коммунал тўловларни қоплашга етмаётганини билдирди. Робахон Махмудова ушбу масалани назоратига олиб, вилоят ҳокимлиги вакили билан музокара олиб борди ва муаммо жойида ҳал этилди.

Шунингдек, Термиз шаҳри, "Боғишамол" МФЙда яшовчи Ҳайитой Холмуродова жигар циррози ва тизза емирилиши касалликларидан азият чекаётгани, тўрт фарзандидан икки нафари ногирон экани, кичик ўғли ишсиз эканини айтиб, ўғлини иш билан таъминлашда ёрдам сўради. Партия раҳбари шаҳар бандлик хизмати вакили билан суҳбатлашиб, муаммони ҳал қилиш бўйича келишувга эришди.

Партия раҳбарининг ўрганишлари давом этмоқда.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#Муносабат

Фарзандларимиз – келажагимиз!


Бугун Болалар омбудсманининг 2024 йилдаги фаолиятига оид маърузани депутатлар, жумладан фракциямиз аъзолари билан биргаликда диққат билан кўриб чиқдик. Таъкидлаш жоизки, Болалар омбудсманининг ўтган йилдаги фаолияти кўп қиррали ва самарали ташкиллаштирилган бўлиб, болалар ҳуқуқлари ва манфаатларига оид қонунларга риоя этилиши устидан самарали ҳамда таъсирчан парламент назорати ўрнатилишида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакил институтининг ўрни ошиб борганига гувоҳ бўлдик.

Ўз навбатида, ушбу маъруза биз, депутатларни, бир қатор муҳим масалалар ҳақида янада чуқур ўйлашга ундади. Жумладан, болаларимизни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш учун амалдаги қонунларимизда аниқ жавобгарлик чоралари белгиланмагани диққатимиз марказида бўлди. Ҳақиқатдан ҳам, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган салбий маълумотлар вояга етмаганларнинг маънавий ва руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аксарият ҳолатларда ота-оналар ўз мажбуриятларини бажармагани сабабли юзага келаётгани ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Бу эса ота-оналар масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш бўйича чоралар ишлаб чиқишни тақозо этади.

Мухтасар айтганда, болалар ҳуқуқларини таъминлаш йўлида Болалар омбудсмани билан ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашимиз зарур. Биз, “Адолат” СДП фракцияси аъзолари, омбудсман томонидан тақдим этилган маърузани маъқулладик ва келгусида бола манфаатларига оид ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз.

Фарзандларимиз – келажагимиз. Уларга ишончли тарбия, кўникма ва энг муҳими, хавфсиз ахборот муҳити яратиш барчамизнинг вазифамиздир!

Робахон МАХМУДОВА

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#Фракция_йиғилиши

Болалар омбудсманининг маърузаси кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани)нинг 2024 йилда бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube

Показано 13 последних публикаций.