САИД ЮСУФ ДОМЛА


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Toshkent Shahar Yunusobod t. "OMINA" jom'e masjidi imom-xatibi.
OFFICIAL KANAL✔
ЮСУФХОН ДОМЛАНИНГ
🎙️ МАРУЗАЛАРИ
🎬 ВИДЕОЛАРИ
📸 ФОТОЛАРИ
ВА БОШКА БАРЧАСИ ФАКАТ БИЗДА...!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кун_ҳикмати

«Баъзан хаёл олиб кетади. Ўтган йўлларингга, босган изларингга қарайсан. Кимлар юрган йўллардан келдинг, кимлар босган изларни босдинг, ҳамма-ҳаммасини кўрасан».

Саид Аҳмад

@Yusuf_Said


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УБУДИЯТ-ГЎЗАЛ СИФАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#juma_suhbati #jamiyat #isrof
🗣 Мавзу: ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК

🎙 Исомиддин домла МуҳиддиновТошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
#xabar #haj
🕋 “ҲАЖ – 2025” ЗИЁРАТЧИЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

🗣Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2025” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари, таом тайёрлаш ошхоналари, озиқ-овқат омборлари ва хизмат кўрсатувчи турли идоралар билан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.


💬Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўзбекистонлик ҳожилар ибодатларини тўкис адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратишди.

Хусусан, меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлар сони, хоналардаги шароитлар, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар. Айтиб ўтиш лозимки, мутасаддилар ўзбекистонлик зиёратчилар ҳузурланиб ибодат қилишлари учун ҳозирданоқ қизғин тайёргарлик кўришни бошлаб юборишган.


🍲Маълумки, ҳожиларимиз учун ўзбекистонлик моҳир ошпазлар ҳар мавсумда тансиқ таомлар тайёрлаб беришади. Бунинг учун Макка шаҳрида иккита катта ошхона ажратилган бўлиб, 10 дан зиёд ошпаз хизмат сафарига жалб этилади. Ушбу ошхоналарда эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат тайёрланади.

🥗Таомномага кўра, миллий таомлар, хусусан, ош, турли хил шўрвалар, мошкичири, балиқ маҳсулотлари ҳам тортиқ қилинади. Делегация аъзолари мазкур ошхоналар озодалиги ва сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборлари ва таом тайёрлаш анжомларини ҳам кўздан кечиришди.

Бу ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад ҳожиларимиз тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда адо этишларига замин яратиш, сиҳат-саломатликларини доимий назорат қилиш, бир сўз билан айтганда, уларни рози қилишдир.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Homidjon Ishmatbekov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Маърифий суҳбатлар: Мусулмон одам ўзини сарҳисоб қилиб бориши ҳақида


Репост из: MuslimShosh.uz
#xabar #haj
🕋 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашмоқда 

🟢Шу йил 13-16 январь кунлари Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд шафеълигида ўтказилаётган Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этмоқда.

📍Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган конференция-кўргазмада 100 га яқин давлатдан вазирлар, муфтийлар, олимлар, фан докторлари, академиклар, экспертлар, тадқиқотчилар, дипломатлар ҳамда ҳаж тадбирларини ташкил этишга мутасадди идора ва компаниялар қатнашмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш мақсадида, анжуман доирасида Саудия Арабистонидаги вазирликлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари билан музокаралар ўтказиб, атрофлича ўрганишлар ва қиёсий таҳлиллар олиб бормоқда.


🗣Шунингдек, ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари ва янги тартиб-қоидалар тўғрисида маълумотларга эга бўлинмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширлаётган ҳаж ва умра сафарлари йўналишидаги ташкилий-ҳуқуқий асослар ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.

💬Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан ўтказилаётган конференция доирасидаги шўъбалар, ҳаж суҳбатлари, экспертлар тавсиялари, турли соҳа мутахассислари семинар-тренинглари, хорижий делегатлар билан тажриба алмашиш ва замонавий хизматлар тақдимотлари фойдали бўлмоқда.

Маълумот учун, Ҳаж конференцияси тўртинчи марта йирик масштабда бўлиб ўтмоқда. Инновацион дастурлар, илғор ташаббуслар, тажриба алмашиш, ҳаж сафарини юқори савияда ўтказишга оид билимларни ошириш ва муборак зиёратларни чиройли бажариш учун мустаҳкам пойдевор ҳозирлаши билан ушбу тадбир улкан муваффақиятларга эришади. Энг йирик кўргазма эса томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада равнақ топтириш орқали хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ватан ҳимоячилари куни билан барчангизни муборакбод этамиз,

Яратган Роббимиз Ватанимизни тинч, фаровонлигини абадий қилсин,
Ватан осойишталиги йўлида хизмат қилаётган ҳар қайси соҳа вакилларини олиб бораётган фидокорона хизматларига Аллоҳ ажру мукофотлар насиб этсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!

@Yusuf_Said


Репост из: "SHAYX ZIYOVUDDINXON" jome masjidi
🤲Турли касалликлардан паноҳ тилаш дуоси

اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاس، مُذهِبَ الباسِ، اشْفِ أنت الشافي، لا شافي إلا أنت، اشفِه شفاءً لا يغادِرُ سَقَمًا
🔶Ўқилиши: «Аллоҳумма Роббан-наси азҳибил-баса, ишфи Анташ-шафий ла шифаа илла шифаука, шифа’ан ла юғодиру сақоман».

✅Маъноси: «Аллоҳим, эй инсонларнинг Рабби, касалликни маҳв этувчи! Ортда касалликни қолдирмайдиган шифо бер. Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир».

Имом Абу Довуд ривояти.
✅  Улашинг | @shayxziyovuddinxon


Репост из: Homidjon Ishmatbekov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Маърифий суҳбатлар: Оила муқаддас даргоҳ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ – ҲИДОЯТ МАЁҒИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Германия университетларининг бирида моллар билан синов ўтказишди. Гап шундаки, улар ислом шариати усулида сўйилган ҳайвон сўйилиш асносида қандай оғриқ ҳис қилиши ёки қилмаслигини аниқлаш учун EEG деб аталувчи миянинг ҳолатини кузатувчи электр схемасини ўрнатишди. Бу орқали ҳайвоннинг оғриқни ҳис қилган ёки қилмаганини ва агар қилган бўлса, унинг даражасини аниқламоқчи бўлишди.
Тажриба ўтказиш учун қора мол танланди ва ислом шариати усулида сўйилди.
Сўйишдан кейинги дастлабки 3 сония ичида мия электр схемасида ҳеч қандай ўзгариш аниқланмади, бу эса мол оғриқ ҳис қилмаганлигидан далолат беради. Кейинги 3 сония мобайнида улар молнинг ҳушидан кетганини кузатишди. Бу катта миқдорда қон чиқиши ва мияга қон етказилиши кескин тўхтагани сабабли содир бўлди.
Жами 6 сония ўтгач, EEG мия электр схемаси тўхтади, яъни мол ўлди ва ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмади.
Одатда кишилар жонлиқни сўйиш жараёнида у қаттиқ оғриқни ҳис қилади, деб ўйлайдилар ва унга ачинишади.

Ислом шариати услубида сўйиш деганда ҳайвоннинг икки йўғон томирлари (артериялари), нафас йўли ва қизилўнгачи кесилади, аммо бош тўлиқ узиб ташланмайди.
Бу тарзда сўйилганда қон ва кислород мияга етиб бормай қолади, натижада ҳайвон бир неча сония ичида ҳушини йўқотади ва оғриқни ҳис қилмайди.
Сўйиш пайтида ҳайвоннинг миясидаги гипофиз бези (glande pinéale) орқали буйрак усти бези (glande surrénale) га сигнал беради, бу сигналлар орқали адреналин ажралиб чиқади ва мияга қон етказишни тезлаштиришга ҳаракат қилади. Натижада ҳайвоннинг танаси бир неча дақиқа ичида тўлиқ қондан холий бўлади.
Шунинг учун ҳам ислом шариатига мувофиқ сўйиш усули энг тез ва ҳайвон учун оғриқсиз усул ҳисобланади.

Субҳаналлоҳ!

@Yusuf_Said


Ҳорун Рашид ўлим тўшагида ётганида атрофида турган кишиларга: мени дафн қилинадиган қабрим олдига олиб боринглар, деди. Ҳорун Рашидни қабрни олдига олиб келишганда, қабрга қараб йиғлади, сўнгра одамларга ўгирилиб: Менинг тўплаган молу дунём менга фойда бермади. Салтанатим эса, қўлимдан кетди, деди. Шундан сўнг осмонга юзланиб: Эй мулку султони боқий бўлган зот, мулку султони қўлидан кетган кимсага раҳм қил, деб йиғлади.

Эй мусулмон биродарим, шуни унутмангки, кун қанчалик узун бўлмасин, ботиши аниқ бўлганидек, умр ҳар қанча узун бўлмасин, бир кун қабрга кириш ҳам аниқ.
Аллоҳим бизларга икки дунёда раҳм қил.

@Yusuf_Said

Показано 13 последних публикаций.