⚡️ МУҲИМ
❗️ФУҚАРОЛАРГА ЕР БЕРИЛИШИГА ҚАРШИЛИК ҚИЛГАН МАНСАБДОРЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ!
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 66-моддасига асосан,
➖ ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Шунчаки ер сўраб борсангиз кимдир Сизга йўқ деб жавоб берса у юқоридаги каби жавобгарликка тортилиши керак дегани эмас бу. Агар Сиз онлайн аукцион орқали ёки ер олишнинг бошқача тартиби бўйича хужжатлар асосида барча талабларга тўғри келсангизу, лекин бирор-бир мансабдор Сизни йўлингизга сунъий равишда тўсқинлик қилаётган бўлса, ундай ҳолатда унинг бу ҳаракати ўзига нисбатан юқоридаги каби жавобгарликни келтириб чиқаради.
✏️ Кўпчилик "Мен қонунни жуда яхши биламан, сендан анча яхши биламан, улар ўқиган китобни мен ёзганман, мени совунимга ҳали кир ювмабди улар, мени кимлигимни биласанми ўзи, ҳозир иккита мушт ураман иккинчи муштим ўлигинга тегади" деган сафсаталар билан ўз муаммоларни ҳал қилишга уринишади! Биз ҳозир ҳар-қандай масалани қонун йўли билан ва аниқ фактлар орқали ҳал қилиш керак бўлган замонда яшаяпмиз. Хоҳ у ер масаласи бўлсин, хоҳ мулк масаласи бўлсин ёки пул масаласи бўлсин фарқи йўқ. Ҳар-бир ҳолатда муаммоларни қонуний фактлар орқали ҳал қилиш керак...
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr