Юрист блогер /расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


❗️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ

📃 Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:

✅ 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

✅ 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

✅ 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

✅ 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

✏️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш бўйича кимда ўзини қийнаб келаётган саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️ҲОДИМЛАРГА ТЎЛАНИШИ ШАРТ БЎЛГАН КОМПЕНСАЦИЯЛАРДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📄 Меҳнат кодексининг 286-моддасига асосан,

➖ иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

✅ хизмат сафарларида бўлганда;

✅ сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

✅ иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

✅ иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

✅ ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

✅ ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

✅ ходимнинг фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

✅ иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати пул компенсацияси билан алмаштирилганда.

❗️Юқоридаги компенсация тўловларидан ташқари иш берувчи ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган бошқа компенсация тўловларини амалга ошириши шарт.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ БИР ЙИЛЛИК ИЖАРА ТЎЛОВИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

➖ "ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга бир-қатор енгилликлар берилган.

❗️Жумладан:

➖ Мазкур низомга асосан «Ёшлар дафтари» жамғармалари хисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда базавий хисоблаш миқдори (ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 3 баравари (1 125 000 сўм)дан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратилиши белгиланган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️Дазиран сув филтири

❗️Ҳозирги кунда асосий муаммолардан бири бу тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги десак адашмаймиз. Бунинг акси эса, айнан тоза ичимлик сувининг камайиб бораётганлиги.

☝🏻Биз Сизга тавсия қилаётган ушбу филтрнинг ички меҳанизми ўзида зарра ва хлоринларни ушлаб қолади ва Сизга ўзингиз истаган тоза сувни чиқариб беради

Нархи 97 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/539383
https://100k.uz/oqim/539383
https://100k.uz/oqim/539383


❗️ҲЕЧ КИМ "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ДАН ШУНЧАКИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИЛМАСЛИГИ КЕРАК !

✏️ Кўпчилик аёллар, мен "Аёллар дафтари"га киритилган эдим менга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмасдан дафтардан чиқариб юборди деб бизга мурожаат қилишади. Ҳош, аслида "Аёллар дафтари" дан чиқариш асослари қандай ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилиши мумкин;

✅ ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида);

✅ тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

✅ ўз аризасига кўра;

✅ «Аёллар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;

✅ бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;

✅ суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

✅ шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.

❗️Низомда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурга киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Аёллар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди деб кўрсатилган. Яъни, кимдир бу дафтарга киритилдими, унга қандайдир йўналишда амалий ёрдам берилиши шарт дегани бу.

✏️ Агар кимдадир бу каби дафтарларга киритишда ёки дафтарлардан чиқариш жараёнида ноқонуний ҳолатлар кузатилаётган бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙДА 15 ЙИЛ УЗЛУКСИЗ ЯШАГАН ШАХС ЎША УЙГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,


➖мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади

✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️МУҲИМ

❗️1 апрелдан аҳолига ижтимоий ёрдамлар уларнинг даромади киши бошига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан тўғри келган тақдирда хам кўрсатилади

📄 Президентнинг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сон Фармонига асосан,


2025 йил 1 апрелдан:

➖ “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.

❗️ “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:

➖ оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;

➖ “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини аниқлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини эса – идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️АКЦИЯ ВАҚТИ

⚡️"TIMMER"- соч ва соқол олиш учун синалган восита!

➖ Ушбу мослама орқали сиз:

✅ сочларни осон олишингиз

✅ соқол ва мўйловларни қиртишлашингиз

✅ турли-туман ҳажмдаги бириктирмалар ёрдамида ишингизни осонлашитиришингиз, муҳими, бу ишни ҳеч қандай муаммоларсиз бажаришингиз мумкин!.

Нархи 57 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб eтказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896


❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БОҒЧА ПУЛИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН

📃 ПФ-87-сон Президент Фармонига асосан,

⚡️ Боқувчисини йўқотган хотин-қизлар учун:

✅ фарзандлари учун давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилиниши;

✅ 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилиши белгиланган.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️ ДАВЛАТ ФОЙДАСИГА МУСОДАРА ҚИЛИШ НИМАНИ АНГЛАТАДИ ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасига асосан,

➖ Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказилишини англатади ва ушбу чора жиноят ишлари бўйича туман ёки шаҳар суди томонидан қўлланилади.

🔤Шу ўринда:

❗️Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас. (Муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно)

‼️ Ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, бошқа ов қуролларини мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.


Савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️АКСИЯ

Уй бекалари ва тикувчиликни севувчилар уй шароитида тикиш бичиш билан шуғулланишлари учун қулай тикув машинаси

- Аверло функцияси мавжуд

- Олдинга ва орқага тикади

- Ипни моккига автоматик равишда ўрайди

- Тармоқдан ва агар тўсатдан чироқ ўчиб қолса батарейкада ҳам ишлайди

Нархи 92 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/532168
https://100k.uz/oqim/532168
https://100k.uz/oqim/532168


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍀 Ассалому алайкум каналимизнинг ҳурматли аъзолари!

🔤Барчангизни бугунги байрам, наврўз айёми билан чин қалбдан табриклаймиз. Яна бир бор шундай қутлуғ айёмни кутиб олиш барчамизга насиб этгани учун яратганга ҳамдлар бўлсин. Байрам муносабати билан барчанинг ҳонадонига тинчлик ва тотувлик, ризқингизга барака, ишларингизга ривож тилаймиз.

🤲 Яратган эгамнинг ўзи ўтганларимизни руҳларини шод қилсин, хасталаримизга шифо берсин хамда қолганларни саломатлик билан сийласин илохим...

👉 @Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАСИНИ УЙЛАНТИРГАН ЁКИ ЭРГА БЕРГАН ОТА-ОНАЛАР 18 750 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН

📄 Жиноят кодексининг 125 прим 1-моддасига асосан,

➖ Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик баравари (18 750 000 сўм) гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

✏️ Тўғри, Сиз биринчи марта фарзандингизни у 18 ёшга тўлмай туриб уйлантирсангиз ёки эрга берсангиз дарров 18 миллион сўмдан ортиқ жарима тўламайсиз. Агар бундай ҳуқуқбузарлик Сиз томонингиздан биринчи марта содир қилинаётган бўлса аввалига Сиз маъмурий жавобгарликка (МЖтК 47-3-модда билан) тортиласиз. Яъни, Сизга БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача маъмурий жарима қўлланилади. Лекин агар Сиз, «Ке болам! Акангни хам 17 ёшда уйлантириб азгина жарима тўлаганман. Сени хам шу ёшда уйлантирсам ҳеч нарса бўлмайди, бу сафар хам жаримасини тўлаб қўявераман» десангиз ва шу ишни қилсангиз, бу энди иккинчиси бўлади хамда Сиз бу сафар жиноий жазо сифатида ЖКнинг 125 прим 1-моддасини санкцияси билан ҳисоблашишингизга тўғри келади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️1 СЕНТЯБРДАН МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ, ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ ВА БОҒЧА РАҲБАРЛАРИНИНГ ОЙЛИКЛАРИ ОШИРИЛАДИ

📃 Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг маълум қилишича,

Президентнинг тегишли фармонига асосан, 2025 йилнинг 1-сентябридан:

➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директорларининг маоши 20 фоизга;

➖ директор ўринбосарлариники 15 фоизга оширилади.

✅ Боғчалар раҳбарларининг маошлари эса III вa IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосарларининг маошига тенглаштириш орқали оширилади.

❗️Бу орқали Республикадаги 10 мингдан ортиқ мактаб директорлари, 7 мингга яқин боғча директорлари ҳамда 35 мингга яқин директор ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилишига эришилади дейилади ҳабарда.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️БАЙРАМ КУНЛАРИ ИШЛАГАН ҲОДИМЛАРГА ИККИ ҲИССА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ

📃 Меҳнат кодексининг 263-моддасига асосан,

Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади:

✅ ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;

✅ меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида;

✅ маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️Бугун барча ходимлар ишдан 2 СОАТ вақтли кетишлари мумкин!

📄 Меҳнат кодекси 187-моддасига кўра,

➖ байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

✅ Эртага 21 март – Наврўз, шунинг учун бугун барча ходимлар 2 соат вақтлироқ уйига қайтишига қонуний ҳаққи бор.

✏️ Нима учун икки соат, одатда барча ҳодимлар байрам арафасида 1 соат эртароқ кетиши мумкинлиги ҳақида ёзишар эди дейишингиз мумкин, лекин бундай пайтда иш вақти тугашидан 2 соат олдин кетиш ҳам мумкин. Агар ҳодимнинг меҳнат шартномасида ёки у ишлаётган ташкилотнинг ички хужжатларида байрам арафасидаги иш вақти фақат бир соатга қисқартирилади деб қатъий белгилаб қўйилмаган бўлса ҳодим ишдан икки соат, хаттоки 3 соат эртароқ хам уйига қайтиши мумкин. Гап шундаки, юқоридаги 187-моддада байрам арафасида кундалик ишнинг муддати КАМИДА БИР СОАТГА қисқартирилади дейилган. "КАМИДА" айнан манашу сўзининг нормада борлиги барча ҳодимлар учун байрам арафасида икки соат, ёки ундан хам эртароқ ишдан қайтиш мумкинлигига ишора беради. Чунки нормада камида 1 соат дейилган. Кўпида эса манашунча соат олдин қайтиш мумкин дейилган жойи йўқ.

✏️ Агар ушбу ёзган постимизга ҳуқуқий йўналишдаги биронта "файласуф" чиқиб қарши фикр билдирмоқчи бўлса биз бахслашишга тайёрмиз! Агар ўша "файласуф" сочи тўкилиб кетгунча меҳнат қонунчилигини ўқиган шахс бўлса хам фарқи йўқ, биз барибир баҳсга тайёрмиз..


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Осон йиғилувчи ШКАФ Сизга ажойиб қулайликни туҳфа этади!

👚👕 Сиз либосларингзни тоза асраш учун уни осон тахлашингиз ва ёпиб қойишингиз кифоя. Тиклаш ва ўрнатиш учун қулай қилиб тайёрланган. Сиз Шкафни исталга жойга осонгина ўрнатишингиз ва фойдаланишингиз мумкин.

👍 Энг муҳими катта шкафдан кўра арзонроқ ва қулай!

💰Чегирма нархи: 227 000 сўм

❗️Олдиндан тўлов йўқ, тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/549310
https://100k.uz/oqim/549310
https://100k.uz/oqim/549310


⚡️ МУҲИМ

❗️ АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРИНИ ДАВОЛАТИШ УЧУН 37 500 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йилдаги 145-сон қарорига асосан,


"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ёки уларнинг вояга етмаган фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман ёки шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари "Аёллар дафтари" жамғармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.

📃 Жумладан,

❗️ Қуйидаги миқдордаги харажатлар "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан тўланади:

✅ дори-дармон олиб бериш учун БҲМ-нинг 20 бараваригача (7 500 000 сўм);

✅ мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМ-нинг 100 бараваригача (37 500 000 сўм).


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️МУҲИМ

❗️Эндиликда фарзандини ноқонуний равишда диний таълим олишига имкон берган ота-оналар жавобгарликка тортилади!

📃
20.02.2025 йил кунги ЎРҚ-1035-сон Қонун асосида айрим қонун хужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган

➖ Қонун билан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги, улар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

❗️ Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига киритилган қўшимчага кўра,

➖ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш, —БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ Болалар учун жентра ўйинчоқ автомобили

✅ Бу ҳақиқий жентра автомобили услубида ишлаб чиқарилган ўйинчоқ автомобил модели. У фаралар, ялтироқ корпус ва қотишма ғилдираклар каби реал деталларга эга ихчам, замонавий корпусга эга. Машина масофадан бошқариш пулти орқали бошқарилади. У тезлик билан ҳаракатланиши ва манёвр қилиши хамда бошқа ёқимли ҳусусиятларга эга.

😊 Ўзингизда бор бўлган жентра автомобили нима учун фарзандингизда бўлмаслиги керак. Ишонинг! Ушбу ўйинчоқ жентра фарзандингизга ёқади.

Нархи 149 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/620817
https://100k.uz/oqim/620817
https://100k.uz/oqim/620817

Показано 20 последних публикаций.