👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ҚАСД
41-ҚИСМ
Райҳона ўгирилди.
Қаршисида юзларидан нур ёғилганча дадаси Субҳонбек турар эди.
У жилмайганча Райҳонага қараб сўзида давом этди:
- Нурюзлигим... Сени жуда соғинган эдим...
- Адажон ...тили базўр айланди Райҳонанинг, - мен ҳам сизни жуда соғингандим ... Мен ... Биз қаердамиз , адажон ?!
- Қизим ... Сен икки олам орасидасан... Мен эса бу ерга боқий оламдан келдим...
- Мен ... Мен ...
- Райҳона... Мен сенга бир сўзни айтиш учун бу ерга келдим... Али бутунлай бегуноҳ . У булоқ сувидек тоза ва пок йигит. Сен унга ишонишинг керак ... Бу ишонч қалбингдаги барча ранж , аламни ювиб ташлайди. Унутма ! Иккингизга дунё ҳаётида жуда камдан - кам инсонга туҳфа қилинган муҳаббат инъом қилинган. Шу чоққача бошингга тушган синовлар ҳам айнан ана шу муҳаббат учун тўловдир. Сен Алининг муҳаббати қай даражада қийматли эканлигини билмоқчимисан ? У ҳолда унга бўлган ҳисларингни тарозига сол. Торози кўрсатган меъзон Алининг сенга бўлган муҳаббатининг чексиздан бир улушидир.
Қизим ... Ёдингдами ? Али сен тарафга қараб биринчи қадамини босганда унинг келаётган хабарини тушингда етказган эдим.
Тушларда келадиган рўёби бор хабарлар фақатгина фитрати энг тоза инсонларга юборилади.
Энди айт-чи , сенинг фитратинг бу қадар тоза бўлса , сен учун муносиб деб юборилган тан маҳраминг нечоғлик покиза инсон экан...
Қизим , энди кетишим керак...
- Адажон , мен-чи ?! Мен нима қиламан?
- Болам сен маълум вақт шу ерда бўласан... Сўнгра икки оламдан бирига борасан. Аммо қайси бирига? Буни билмайман...
- Агар мен сиз каби "Боқий дунё"га кетишим мумкин бўлса , унда нима сабабдан жуфтим ҳақидаги хабарни келтирдингиз ?! Буни нима ҳожати бор эди?!
- Ҳар икки ҳолатда ҳам , яъни ўзинг келган дунёга қайтсанг ҳам ёки қайтмай нариги дунёга ўтадиган бўлсанг ҳам қалбинг мусаффо бўлиши керак. У ерда гина, ранж , адоват қолмаслиги керак...
Қолмаслиги керак...
Қолмаслиги керак...
Отасининг овози борган сари узоқлаша бошлади...
* * *
- Жооон , дадажон. Илтимос , руҳсат беринг... Мен ёмон нарса сўраётганим йўқ- ку ...
Профессор Иноғом Мажидовнинг қизи Марямхон отасининг кабинетида яна тихирлик қила бошлади.
- Сиздан нима кетди? Жон дадажон, гаплашиб берақолинг. Сўз бераман, мен у аёлга қўлимни учини ҳам теккизмайман. Агар шундай қилишга тўғри келиб қолса сиз ёки бўлим бошлиғини албатта огоҳлантираман...
- Марямхон ...
- Жоооон , дадажон ... Биласиз: ку , мен айнан ана шу йўналишга қизиқаман. Фикримча бемор бизни эшитяпти. Менинг бунга ишончим юз фоиз комил . Қаердан дейсизми ? Гарчи унинг бутун танаси ташқи таъсирларга жавоб реакциясини бермаётган бўлса ҳам , аммо кўзлари турлича товланмоқда. Айниқса эри ёнига келган вақтда кўзларидан бошқача шуъла таралади.
- Қизим... - деди Мажидов қизига жиддий тикилиб,- мени кечиргин- у сенинг ёшингда ҳаётдаги барча воқеа- ҳодисалар шундай рангли кўринади. Аммо тиббиётда масалани юрак эмас ақл ҳал қилади.
- Дадажон , сиз айтган ўша "ақл" ҳозир нима деяпти ? Кутишдан бошқа иложимиз йўқ деяпти - а ? Аммо юрак "Бир бор бўлса-да уриниб кўрайлик , ана шу чалажон бўлиб ётган аёл ҳам биз каби инсон. Унинг ҳам нафас олишга , фарзандини қучишга , эри билан қўша қаришга , умуман айтганда яшашга ҳаққи бор ..." демоқда. Дадажон , вақти келиб виждонимиз олдида ҳисоб берганимизда "Вазиятга қул бўлганим йўқ , қўлимдан келганча бор имконимни ишга солиб шу бемор ҳаёти учун курашдим" дея ёруғ юз билан айта олайлик.
- Қизим , сени билмаган одам ҳеч ҳам тиббиёт олийгоҳининг тўртинчи босқич талабаси демайди,- Марямхонга жилмайиб боқди Мажидов,- билмадим кимга тортдинг ўзи ? Сўзларни шунақаям териб гапиряпсан-ки ...
Майли , сен айтганча бўлақолсин ... Хўш бемор Райҳона Аслиддинова борасидаги режаларинг билан бўлишасанми ?
- Дадажон , менга бир ёки узоғи икки ой муҳлат беринг. Муҳлат тугагач , хузурингизга ёзма хулоса билан кираман. Розимисиз ?!
@Xazon_Rezgi /121