XazonRezgi (Official Channel)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#ҚАСД

Марямхон Райҳонани бироз пардоз ҳам қилиб қўйибди.
Райҳонани елкалари узра шаршарадек ёйилган жингалаклашиб кетган сочлари ва қилинган пардози шу даражада гўзаллаштириб юборган эди-ки, Али унга боқиб ҳатто ўзининг ортидан палатага кирган Марямхонни ҳам сезмай қолди .

- Биз опам билан сизнинг ишдан келишингизни байрам қилиб кутиб олишга келишиб олдик . Қалай , чиройли бўлибмизми ?

Али Марямхонга ўгирилди :

- Ҳой қиз ! Мени туни билан касалхонада ўтириб чиқишимни ҳоҳлаяпсизми ? Уйга қандай кетаман энди ? Кетсам ҳам туни билан рашк қилиб ухламасдан чиқсам керак .

Марямхон кулимсиради:

- Хавотир олманг, ака . Бугун ўзим шу ерда навбатчилик қиламан. Ҳозир ўқишдан таътилдаман- ку, шунга вақтим бемалол . Ҳозир эса сизларни ёлғиз қолдираман. Опамнинг сизга айтадиган сўзлари йиғилиб қолган , - Марямхон шундай деб Райҳонага гап ташлади , - тўғрими , опажон ?!

Марямхон чиқиб кетгач Али Райҳонанинг ёнига яқинлашиб стулга чўкди . Унинг чап қўлини кафтлари орасига олди :

- Жаннат гулим... - деди Али овози товланиб,- шунчалик хушрўй бўлиб кетибсан - киии... Сени ҳатто сенга боққан кўзларимдан ҳам қизғаниб кетяпман...

Палатанинг қия очиқ эшиги ёнида турган Марямхон Алининг бу сўзларини тинглаб кўзлари ёшланди ... Томоғига тиқилган ҳавони қилт этиб ютди- ю , аста у ердан узоқлашди...

* * *

Сешанба куни Марямхон дадасидан Райҳонага қайта текширув тайинланганини эшитиб:

- Мен текширувда ҳам қатнашай ?! Жон дадажон , сизларга ҳалақит бермайман?! - дея ялиниб - ёлвориб туриб олди ва бу сафар ҳам отасига сўзини ўтказди.

Али Райҳонанинг қайта тиббий текширувдан ўтказилиши ҳақида хабарни эрталаб эшитган эди. Марямхон эса уни хотиржам қилиб "Ака, текширув натижаси ҳақида биринчи бўлиб ўзим сизга хабар бераман" дея уни ҳотиржам қилиб ишга кузатиб қўйган эди
Кундузги соат ўн иккиларда Алининг қўл телефони жиринглади..
Али телефон экранига қараб чақирувчи "Марямхон" эканини билиб ҳаяжонланиб кетди.

- Алло , Марямхон , эшитаман, - деди Али мумкин қадар ўзини босишга ҳаракат қилиб

- Акааа... - Марямхоннинг овози йиғламсираганга ўхшаб эшитилди ...

- Нима бўлди , Марямхон ?! Тинчликми ?! - Алининг юраги ҳовлиқиб кетди,- гапиринг...

- Акаааа , сизни кўрмасам бўлмайди , илтимос ... Мен касалхонадан ташқарига чиқиб сизни кутиб тураман... Сизга кечиктириб бўлмайдиган муҳим гапим бор...- деди Марямхон қисқа- қисқа нафас олиб муддаосини аранг тушунтирар экан...

- Синглим , илтимос , юрагимни ёрманг ... - Алининг ҳам сўзлари ғўлдираб чиқа бошлади.

- Ака, бу телефонда айтиладиган гап эмааас...

#давоми_бор /124

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#ҚАСД

совиб кетган йигити Сарвар эди.
Аслида Настарин учун бойвачча отанинг ёлғиз арзанда, тантиқ ўғли бўлмиш Сарварни бошини айлантириб ўзига шайдо қилишнинг ўзи бўлмаган эди.
Бироқ ҳозирда Настариннинг режасидан ташқари Райҳонанинг кома ҳолатига тушиб қолиши ва унинг ўзига келишидан кўра келмаслиги аниқроқ эканлигини эшитган қиз зумда Сарвардан қутилишга қарор қилган эди. Тўғри-да , уммонга эгалик қилиш ҳуқуқи нақд бўлиб турганда , қайси ахмоқ ариқнинг даъвосини қилади. Ҳудди шу каби уч , тўртта катта супермаркети бор бойваччанинг арзандаси қаерда-ю, қўл остида бир неча ўн минглаб одам ишлайдиган "Илмга сармоя"корхонасининг раҳбари қаерда? Боз устига ўша раҳбар ёш, иқтидорли ва айниқса кўркам йигит бўлса ...

Настарин шуларни ўйлаб бурнини қийшайтириб қўйди :

- Менга ҳаёт аталмиш ўйинни ўйнаш Али ака билан қизиқроқ ...

* * *

Таътил вақти бўлганлиги учун мана уч хафтадир- ки, Марямхон Райҳонанинг ёнида. У хатто беморнинг эри Али билан танишиб олди. Гарчи қизлик ҳаёси Алидан кўп нарсаларни сўрашга изн бермаса-да , у энг асосий саволга жавоб ола билганди.

Райҳона ва Али бир- бирлари учун яралганлар !

Бир - бирларини ўз жонларидан кечишга тайёр қадар севадилар !

Бир- бирлари учун ҳаётнинг мазмунилар....

Али еттинчи палатага кунига икки бор ташриф буюради. Биринчи бор тонгда , ишга кетишдан аввал . Иккинчи бор эса ишдан қайтишда ...

Гарчи кўпчилик ходимлар, "Йўқ , Марямхон, сенга шундай туюляпти" деб қатъий эътироз билдирса-да, қиз ўзича ҳақ. У Райҳона Алининг интизор бўлиб кутишини қалбан ҳис қилади. Алининг оёқ қадамлари узун даҳлиз бўйлаб қўйила бошлаган вақтданоқ Райҳонанинг кўзларида нур жилвалана бошлайди. Шундай пайтда Марямхон Райҳонанинг бошига энгашиб шивирлайди:

- Опажон ... Акам сизга интизор бўлиб келяптилар... Менга энди руҳсат...

Ташқарига йўл олган Марямхон кўпинча Али билан остонада тўқнаш келиб қолади :

- Ассалому алайкум ... - Марямхон салом бера туриб Райҳона ётган тарафга ишора қилиб жилмаяди , - биз сизни кутяпмиз ...

Али бугун ҳам ҳар сафаргидек эрталабки олти- ю ноль - нолда касалхонага ташриф буюрди. Марямхон палатада экан.
Икковлари сўрашиб бўлгач, Марямхон ташқарига чиқиб кетди.

Али Райҳонанинг ёнида ярим соатдан ортиқ бўлиб , сўнг ташқарига чиққанида ўзини кутиб турган қизни кўриб ҳайрон бўлди :

-Али ака , сизни бир минутга мумкинми ? - сўради Марямхон Алига яқинлашиб , - сиздан битта нарсага руҳсат сўрамоқчи эдим...

Али қошларини кериб қизга савол назари билан боқди:

- Эшитаман... Қулоғим сизда...

- Нима десам экан? - сўз топа олмай тараддудланди Марямхон,- шу десангиз ...

- Тортинмай гапираверинг ,- қизга далда берди Али

- Мана Райҳона опам касалхонага келганларига ҳам бир ярим ойча бўлди.. Жарохатлари ҳам анча битиб қолди. Шифокорлар ҳозирча бошлари билан олган жароҳатга тиғ теккизмасликка , авария вақтида ҳосил бўлган ички гематома ўзи сўрилиб кетишига умид қилишмоқда.
Биласиз , мен кўп вақтимни Райҳона опамнинг ёнларида ўтказмоқдаман. Улар ҳудди эртаклардаги таърифланган уйқудаги маликага ўхшайдилар. Сиздан бир нарсани илтимос қилмоқчиман. Биласиз уларнинг сочлари жуда қалин ва узун. Ётган жойларида сочлари орасида ҳам ҳаво айланса дегандим. Шунга уни бироз калталатишга руҳсат берсангиз . Ўзларини анча енгил ҳис қилармидилар дейман-да ... - Марямхон шундай деб умид билан жилмайди ,- опажоним ўзларига келиб оёққа туриб кетганларидан сўнг яна ўстириб олаверардик.

Али кўп ўйланмади :

- Агар шундай қилиш мумкин бўлса , бемалол . Сиз нима десангиз шу . Аммо бу ишни ким бажаради?

- Менинг бир сартарош дугонам бор. Гаплашиб кўриб , кейин сизга жавобини айтаман, -деди Марямхон кўзлари чақнаб .

Али "майли" дея у билан қайта хайрлашди.

Кечга томон Райҳонанинг палатасига қадам босган Али аёлига яқинлашар экан , ҳайратдан қотиб қолди .

Райҳонанинг узун бўлиб тақимини ўпиб турадиган қоп- қора сочлари елкасига қадар калталаб кесиб ташланган эди.
Марямхон Райҳонани бироз пардоз ҳам қилиб қўйибди.


@Xazon_Rezgi /123


#ҚАСД

- Ҳаа , майли ... Аммо юқорида айтганимдек, беморга тегишли муҳим қарорларни қабул қилишда мен билан албатта маслаҳат солишинг шарт . Тушунарлими ?

Марямхоннинг юзи ёришиб кетди :

- Тушунарли , дадажон. Каттакон раҳмат сизга !

Дадажооон ...

Иноғом Мажидовнинг қошларига тугун тушди :

- Ҳаа ?! Яна нима дейсан ?

- Сизни жуда , жуда яхши кўраман...

Марямхон дадасининг юзидан "чўлп" этиб ўпди- ю , хонани тарк эди.

У ташқарига чиқа солиб курсдошига қўнғироқ қилди:

- Алло , Усмон. Мени эшит . Кеча гапирган гапларим ёдингдами ? Ҳа, ҳа ўша комадаги аёл тўғрисидаги гапларимни айтяпман. Хуллас мен дадамларни кўндиришга муваффақ бўлдим. Бу ёғига энди сенинг ёрдаминг керак. Айтганларим эсингдами ? Жуда яхши. Демак , эртага сени шу ерда кутаман. Иккинчи бўлим, еттинчи палатада ...

* * *

Али ишга келганда Настарин ҳали келмаган эди.
Али кабинет ойналарини очиб , иш столига ўтирган ҳам эди- ки , остонада Настариннинг томоқ қиргани эшитилди.

- Ассалому алайкум, Али Азмиддинович ...

Настарин Али алик олгунга қадар у ўтирган стол ёнига келиб қўлидаги қоғозни қўйди.

- Нима бу ? - Али қоғозни олар экан ўқишга ҳафсаласи бўлмай эътиборсиз сўради

- Ишдан бўшашим ҳақидаги ариза ,- оҳиста жавоб қайтарди Настарин , - ўша кунни воқеадан кейин олдингизда ҳижолатдаман.
Мен туфайли Райҳона опам шу аҳволга тушиб қолдилар. Бу ерда ортиқ ишлай олмайман.

Али ҳорғин қад ростлади :

- Настарин...- деди у дона- дона қилиб,- агар ўша кунги воқеа ҳақиқатдан ҳам ҳозир сиз айтгандек бўлганда эди, сизни бу ерда бир дақиқа ҳам ушлаб ўтирмаган бўлар эдим. Аммо бундай эмаслигини иккимиз ҳам яхши биламиз. Шундай экан , бўлмаган воқеа учун ишдан бўшашингизга ҳожат йўқ. Иш жойингизга боринг ва берилган топшириқларни бажаринг . Ҳа- я мана бу аризангизни ҳам ола кетинг.

Настарин юзидаги айбдорлик кўринишини сақлаган ҳолда ортиқча қаршиликларсиз "хўп" деганича аризасини олиб хонани тарк этар экан , эшик ёнига етганда хўрсинди :

- Яхшиям дунёда сиздакалар бор... Раҳмат...

Настарин қабулхонадаги иш столига борар экан, чўнтагидаги қўл телефони майин овоз чиқариб жиринглади.

У телефонига қарамасдан қўнғироқ қилувчининг кимлигини тахмин қилди . Настарин телефонини қўлига олар экан , тахмини ҳақиқатда тўғри чиққанини кўриб ижирғанди.
Настаринни йўқлаётган Сарвар эди.

Настарин ҳозир жавоб бермаса Сарвар кун бўйи тинч қўймаслигини билиб ноилож тармоққа уланди :

- Алло эшитаман .

- Сени ўлдираман. Қараб тур ! Нега телефон қилганда дарров кўтармайсан ?!

Настарин Сарварнинг важоати яхши эмаслигини пайқаб дарров тилёғламалик қилишга тушди:

- Сарвар ака . Ишдаман. Биласиз- ку иш вақтида тез жавоб бера олмайман.

- Алдагани бола яхши ! Хўп бугун ишдадирсан ? Аммо кеча нима учун кўтармадинг ?! Кун бўйи лоақал бир марта жавоб қайтармадинг ?! Фақат якшанбада ҳам "ишда эдим" деб қулоғимга лағмон осмагин?! Майлими ? Ишонарли баҳона топ. Бўлмаса мени биласан- а ?! Ўзимга жавоб бермайман...

- Кеча телефоним овозсиз режимда қолиб кетган экан. Шунга чақирганизни билмабман. Хабарим бўлмабди. Хабарим бўлганда эса вақт ярим кечадан ошганди.

- Нима ?! Вақт ярим кечадан ошганди ?! Шу гапларни сен айтяпсанми ? Соат неччи бўлишидан қатъий назар вақтга қараб ўтирмай "Соғиниб кетдиим" деб ҳоли жонимга қўймайдиган сенмасмидинг ?

- Уффф, Сарвар ака! Кейин гаплашайлииик , ҳозир ишдаман! Ишларим кўўўп!

- Яхши кечга ҳар доимги жойимизда кутаман. Агар яна қилиқ қилсанг ўзингдан кўр! Билиб қўй мен билан хазиллашишни оқибати ёмон бўлади , тушундинг-а ?

Настарин Сарварнинг таҳдидли саволига "ҳа , тушундим" деб жавоб қайтарган бўлса- да , аммо алоқа узилгач ўйланиб қолди:

- Уфф, бу балодан қандай қутилдим энди ?!

Райҳона комага тушиб қолгач Настариннинг режалари бутунлай ўзгариб кетган эди. У энди хақиқатдан ҳам Алини бошини айлантириб , унга турмушга чиқишни истаб қолган эди. Бу йўлда қизга ҳалақит бериши мумкин бўлган бирдан-бир одам унинг ҳозирда кўнгли бутунлай

@Xazon_Rezgi /122


👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ҚАСД

41-ҚИСМ

    Райҳона ўгирилди.
 
    Қаршисида юзларидан нур ёғилганча  дадаси Субҳонбек турар эди.

   У жилмайганча Райҳонага қараб  сўзида давом этди:

  - Нурюзлигим... Сени жуда соғинган эдим...

   - Адажон ...тили базўр айланди Райҳонанинг, - мен ҳам сизни жуда соғингандим ... Мен ... Биз қаердамиз , адажон ?!

    - Қизим ... Сен икки олам орасидасан... Мен эса бу ерга боқий оламдан келдим...

    - Мен ... Мен ...

    - Райҳона... Мен сенга бир сўзни айтиш учун бу ерга  келдим...  Али бутунлай бегуноҳ . У булоқ сувидек тоза ва пок йигит. Сен унга ишонишинг керак ... Бу ишонч қалбингдаги барча ранж , аламни ювиб ташлайди. Унутма ! Иккингизга дунё ҳаётида жуда камдан - кам инсонга туҳфа қилинган муҳаббат инъом қилинган. Шу чоққача бошингга тушган синовлар ҳам айнан ана шу муҳаббат учун тўловдир.  Сен Алининг муҳаббати қай даражада қийматли эканлигини билмоқчимисан ? У ҳолда унга бўлган ҳисларингни тарозига сол. Торози кўрсатган меъзон Алининг сенга бўлган муҳаббатининг чексиздан бир улушидир.
   
     Қизим ... Ёдингдами ? Али сен тарафга қараб биринчи қадамини босганда унинг келаётган  хабарини тушингда етказган эдим.
    Тушларда келадиган  рўёби бор хабарлар фақатгина фитрати  энг тоза инсонларга юборилади.
    Энди айт-чи , сенинг фитратинг бу қадар тоза бўлса , сен учун муносиб деб юборилган тан маҳраминг нечоғлик покиза инсон экан...
    Қизим , энди кетишим керак...

   - Адажон , мен-чи ?! Мен нима қиламан?

   - Болам сен маълум вақт шу ерда бўласан... Сўнгра икки оламдан бирига борасан. Аммо қайси бирига?  Буни билмайман...

   - Агар мен сиз каби "Боқий дунё"га кетишим мумкин бўлса , унда нима сабабдан жуфтим ҳақидаги хабарни келтирдингиз ?! Буни нима ҳожати бор эди?!

    - Ҳар икки ҳолатда ҳам , яъни ўзинг келган дунёга қайтсанг ҳам ёки  қайтмай нариги дунёга ўтадиган бўлсанг ҳам қалбинг мусаффо бўлиши керак. У ерда гина, ранж , адоват  қолмаслиги керак...

Қолмаслиги керак...

      Қолмаслиги керак...

    Отасининг овози борган сари узоқлаша бошлади...

* * *

    - Жооон , дадажон.  Илтимос , руҳсат беринг... Мен ёмон нарса сўраётганим йўқ- ку ...

   Профессор Иноғом Мажидовнинг қизи Марямхон отасининг кабинетида  яна  тихирлик қила бошлади.

- Сиздан нима кетди? Жон дадажон, гаплашиб берақолинг. Сўз бераман,  мен у аёлга қўлимни учини ҳам теккизмайман. Агар шундай қилишга тўғри келиб қолса сиз ёки бўлим бошлиғини албатта огоҳлантираман...

   - Марямхон ...

  - Жоооон , дадажон ... Биласиз: ку , мен айнан ана шу йўналишга қизиқаман. Фикримча бемор бизни эшитяпти. Менинг бунга ишончим юз фоиз комил . Қаердан дейсизми ? Гарчи унинг бутун танаси ташқи таъсирларга жавоб реакциясини бермаётган бўлса ҳам , аммо кўзлари турлича товланмоқда. Айниқса эри ёнига келган вақтда кўзларидан бошқача шуъла таралади.

- Қизим... - деди Мажидов қизига  жиддий тикилиб,- мени кечиргин- у сенинг ёшингда ҳаётдаги барча воқеа- ҳодисалар шундай рангли кўринади. Аммо тиббиётда масалани юрак эмас ақл ҳал қилади.

   - Дадажон , сиз айтган ўша "ақл" ҳозир нима деяпти ? Кутишдан бошқа иложимиз йўқ деяпти - а ? Аммо юрак "Бир бор бўлса-да  уриниб кўрайлик , ана шу чалажон бўлиб ётган аёл ҳам биз каби инсон. Унинг ҳам нафас олишга , фарзандини қучишга , эри билан қўша қаришга , умуман айтганда яшашга ҳаққи бор ..." демоқда. Дадажон , вақти келиб виждонимиз олдида ҳисоб берганимизда "Вазиятга қул бўлганим йўқ , қўлимдан келганча   бор имконимни ишга солиб шу бемор ҳаёти учун курашдим" дея  ёруғ юз билан айта олайлик.

   - Қизим , сени билмаган одам ҳеч ҳам  тиббиёт олийгоҳининг тўртинчи босқич талабаси демайди,- Марямхонга жилмайиб боқди Мажидов,- билмадим кимга тортдинг ўзи ? Сўзларни шунақаям  териб гапиряпсан-ки ...
    Майли , сен айтганча бўлақолсин ... Хўш бемор Райҳона Аслиддинова борасидаги режаларинг билан бўлишасанми ?

   - Дадажон , менга бир ёки узоғи икки ой муҳлат беринг. Муҳлат тугагач , хузурингизга  ёзма хулоса билан кираман. Розимисиз ?! 

@Xazon_Rezgi          /121


📝Минг дирҳамга сотилган либос

Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди.

Киши: Эй сен, нима сотяпсан? - деди.

Аёл: Ёғ сотяпман, жаноб. - деди.

Киши: Кўрсатгинчи! - деди.
Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устида бир неча томчи сачради. Ғазаби келиб: Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! - деди.

Аёл: Кечиринг, жаноб. Бехосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? - деди.
Киши: Тўламагунингча кетмайман! - деди.

Аёл: Қанча туради, кийимингиз? - деди.
Киши: Минг дирҳам! - деди.
Аёл: Шунча пул менда нима қилсин? - деди.
Киши: Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом!  - деди.
Аёл: Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени шарманда қилманг! - деди.

У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради. У воқеани айтиб берди.

Йигит: Мен бераман, ўша маблағни! - деди, ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди.

Йигит: кўнглингиз жойига тушдими?

Киши: Нима демоқчисан? - деди.

Йигит: Кийимнинг пулини олдингизми?  - деди.

Киши: Ҳа!  - деди.

Йигит: Кийим қани? - деди.

Киши: Нима? - деди.

Йигит: Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! - деди.

Киши: Яланғоч кетаманми? -деди.

Йигит: У ёғи билан ишим йўқ .

Киши: Кийимни бермасамчи? - деди.

Йигит: Унда пулини беринг! - деди.

Киши: Минг дирҳам - а? - деди.

Йигит: Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! - деди.

Киши: Минг дирҳам, бердинг-ку? - деди

Йигит: Уни икки минг дирҳамга сотамиз! - деди.

Киши: Жуда кўпку? - деди

Йигит: Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг! - деди.

Киши: Мени шарманда қилмоқчимисан? - деди.

Йигит: Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? -деди.

Киши: Бу - зулм, - деди.

Йигит: Зулм ҳақида СИЗ гапиряпсизми?! - деди.

Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди. Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.
Йигит у пулларни аёлга ҳадя қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.

Ибрат:
➖Муаммоларнинг ечими заковват, ҳикмат ва баъзан қурбонлик талаб қилади.
➖Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туришингиз, имонингизнинг ўта заифлигидан далолатдир.
➖Мазлумларни қўллаш, сиз учун арзимас ишдир. Лекин у учун унутилмас ёрдам бўлади.
➖Кибр инсонни бошқалар олдида қийматини туширади. Гуноҳга сабаб булади.

©интернет

https://t.me/xazon_rezgi


КЎЗЁШЛАРГА ҒАРҚ ҚИЛГАН АСАР! СИЗ ҚИДИРАЁТГАН АСАР!

Қиморда ютган тангаларимдан бир ҳовучини олиб, ёнимда турган икки йигитга бердим ва хотинимни олиб кетишларини буюрдим:
- Қанча узоққа олиб кетсанглар, шунча яхши.
Жиашенни судраб кетишаётганда у қорнини ушлаб олди. Қорнида менинг ўғлим бор эди. У йиғламади, бақирмади...

“ЯШАМОҚ” АСАРИНИ ҲОЗИРОҚ ЎҚИНГ!

https://t.me/usanboyeva
https://t.me/usanboyeva


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ифторлик дастурхонига

https://t.me/Xazon_Rezgi


ГУЗАЛЛАРУУУУУУУ🤩

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА
КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+A-Rif54QiA45ZDdi


Дадамга тўғри келмайди...

— Йўқ, у аёл отамга тўғри келмайди, - дерди ўғил. Ота эса индамай маюс ўтирарди.
— Йўқ, у аёл ҳам тўғри келмайди, - ўғил зўр бериб қариндошлар таклиф этаётган аёлларни бирин-кетин рад этарди. Камига эса ёнида ўтирган хотини эрини туртиб "бўлмайди" деб имо қиларди.
— Сенга қанақа аёл тўғри келади ўзи? Кимни айтсак "бўлмайди" дейсан? - қариндошлардан бирининг жаҳли чиқа бошлади.
— Отамга хотинни ўзим топаман. Отамга туғмайдиган хотин керак. Ё ёши ўтганроқ ёки умуман туғмас аёл топиш керак. Мен кенжаман ва бу ҳовлини янги укаларимга қолдириб кетишни умуман хоҳламайман.
Отага қўшилиб ўғил ва унинг хотинидан бошқа ҳамма маюсланди....

Алп Арслон

@xazon_rezgi


☺️🙃🙂☺️😘😌😍

🤩🤩🤩 ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ 4.000.000 СЎМЛИК КИТОБЛАРИНИ БЕПУЛГА ЮТИБ ОЛИНГ!

🎁 Совғалар:

🥇1. «Ҳадис ва ҳаёт» тўплами;
🥈2. «Хислатли ҳикматлар шарҳи» тўплами;
🥉3. «Руҳий тарбия» тўплами;
4. «Улуғлар шундай яшашган»;
5. «Улуғлар шундай яшашган»;
6. ФОТИМА R.A;
7. ХАДИЧА R.A;
8. МАРЯМ R.A;
9. ОИША R.A;
10. ЗАЙНАБ Р.А.


ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН ЎТИНГ: 👇👇

t.me/kitoblar_yutuqli_bot
t.me/kitoblar_yutuqli_bot
t.me/kitoblar_yutuqli_bot


📝Ж И Г А Р И М
(ибратли ҳикоя)

Бир катта саркарда фарзандларини ватан ҳимояси учун бўлган жангга жўнатибди. Икки ой ўтгандан кейин хабар келибди:
-Тақсир, мусибат оғир бўлди. Жангга кетган катта фарзандингиздан айрилиб қолдингиз, - деганларида Яратганни даргоҳига қўлларини кўтариб дуо қилган экан:
- Парвардигор, шу фарзандни ўзинг берувдинг, ўзинг олдинг, сабрни ҳам ўзингдан сўрайман, бошқа иложим йўқ - дедилар.
Орадан уч ой вақт ўтиб яна хабар келибди:
- Тақсир, иккинчи ўғлиздан ҳам жудо бўлдингиз, душман билан бўлган жангда ҳалок бўлди - деганларида Яратганни даргоҳига қўлларини кўтариб дуо қилибди:
-Парвардигор бу мусибатларнинг ажрини ўзинг бергин, бу фарзандни ҳам ўзинг бергандинг, ўзинг олдинг, сабрни ўзингдан сўрайман, бошқа иложим йўқ - деди.

Орадан олти ой вақт ўтибди, олти ойдан кейин жигарларидан, укаларидан хабар келибди:
-Тақсир, мусибат оғир бўлди, икки ўғлингизни тупроққа қўйган эдингиз! Энди укангиздан, жигарингиздан айрилиб қолдингиз, жигариз жангда ўлдилар, - деганларига икки навқирон ўғлини тупроққа қўйганида кўзига ёш келмаган ота, жигарини эшитганларидан кейин бошларини деворга уриб йиғлай бошлаган экан.
Атрофдагилар ҳайрон бўлиб:
- Икки ўғлингизни тупроққа қўйдингиз, навқирон фарзандлардан жудо бўлганингизда ҳам кўзингизга ёш келмаганиди. Бугун жигар доғини кўтаролмасдан, ўзингизни ҳар томонга уриб турганингизни кўриб биз тушунолмай қолдик, буни қандай ҳикмати бор? - дедилар.
Шунда икки кўзидан шашқатор ёш оқиб, йиғлаб турган саркарда жамоатга қараб:
-Эй биродарлар! Кўзимдан томган ёшнинг ҳар бир томчиси сизларга ибрат бўлсин, бугун мен йиғлайдиган кун экан, мен йиғламай ким йиғласин...
Фарзандларим дунёда ўтган бўлса, танамда жоним омон бўлса, Аллоҳ қодир қилса яна фарзанд кўрарман. Лекин жигардан айрилиш, жигарни доғини кўтариш оғир бўларакан! Мен бугун укамдан айрилдим, укамни туғадиган онам дунёдан ўтган. "Жигарни доғини кўтаролмадим" - деб йиғлаган эканлар...


https://t.me/xazon_rezgi


НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР

Шундай аёллар борки уларга уйланиш харом қилинган, бу ҳақида Аллоҳ қуръонда оят нозил қилган. Бундай аёлларга уйлансангиз oғир гуноҳга ботасиз. Бу аёлларга асло уйланманг, агар уйланган бўлсангиз тезда ажрашинг❌

Бу қайси аёллар? Тезда билинг олинг👇

https://t.me/Suralar_Duolar/41800


Ҳалоллик

Ёш йигит Каъбада туриб фақат:
"Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.

Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради:
- Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?

Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди:
- Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.

Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."

Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".

Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.

У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.

Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга:
"Хожам, сизга бир сирни очай - мен Фас амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.
Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим.
Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди.
Мен рози бўлдим.
Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".
Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...

©интернет

https://t.me/xazon_rezgi


ТАХОРАТСИЗ ОҒИЗ ЁПИБ ҚЎЙДИМ БУ МУМКИН ЭМАСМИ ?😨

Рамазон ойида ҳаммани қизиқтирган

— рўзадор сўкинса рўзаси бузиладими 👀
— сахарлик қилмай оғиз ёпса бўладими?
— ухлаб қолса нима қилиш кк?
— тахоратсиз оғиз ёпса рўзаси ўтадими?:


Саволларига аниқ тўлиқ жавоблар
бу ерда  ✅👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси.

Ҳамма кириб келган муқаддас Рамазон ойида ажру савобларга муяссар бўлсин!

@xazon_rezgi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДИҚҚАТ #МУҲИМ

БЕМАЛОЛ ПАРХЕЗ ҚИЛМАСДАН ХАМ ОЗИШ МУМКУН 😱

БУ УСУЛДАН КEЙИН КУНИГА 1 КГ ДАН 10 КГГАЧА ОРТИҚЧА ШЛАКЛАДАН , АХЛАТДАН ТОЗАЛАНИБ ВАЗН ЮҚОТАСИЗ.😳

Юздаги догларни кетқазадиган , тошмаларни таги билан юқотадиган ва тери осилмасдан озишга ёрдам берадиган , ортиқча ахлатларни чиқариб берадиган жудаям сирли усул.

Ҳафтада бир марта фойдаланишни узи етарли ✅

Бу рецептни ёзиб олинг ва бугундан вазн юқотишни бошланг

РЕЦЕПТ: СУВ, КEФEР
БАТАФСИЛ................... 👇👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қуръонни тинглаш...

☘Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

☘Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

☘Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади.

☘Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ажва хурмоси ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в) нима деганларини биласизми?..
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#YANGILIK

Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍

"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔БАТАФСИЛ
https://dexpress-uz.shop/kristall/12
https://dexpress-uz.shop/kristall/12

(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Показано 20 последних публикаций.