XazonRezgi (Official Channel)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#ҚАСД

Ёрқиной исми жисмига монанд оппоқ юзли , қош - кўзлари зулукдек, лаблари қизғалдоққа сифат берувчи алвон ранг ва ҳуш бичимда , бурнилари чимдиб қўйгандек латофатли жувон эди. Унга қараган инсон тегишли соҳа мутахассисларининг "Аёл кишинининг сочларини қора рангда бўлиши уни ёшини катта кўрсатади" деган қоидаларини эслаганда , "Бекорларни бештасини ебсиз!" демоғи тайин эди. Сабабким сочларининг тим қора ранги эгасининг чиройига фақат чирой қўшишга ҳизмат қилар эди .
Гарчи Ёрқинойнинг ёши бу йил қирқ тўртни ҳатлай бошлаган бўлса-да , кўрган одам уни эндигина ўттиздан ошган деб тахмин қилар эди. Ҳаётда турфа тоифадаги аёллар бўлиб , баъзилари ўзларига қарамай ҳали ўттизга кирмаёқ ўтинликни бўйниларига олиб олсалар, баъзилари эса олмиш ёшда ҳам ўзининг дилбарлигини йўқотмайдиган- зуваласи пишиқларга бўлинадилар. Ёрқиной иккинчи тоифага мансуб эди, у чет эл сериалларидаги аёллар каби ҳатто уйининг ичида ҳам бигиз пошна туфлида юришни яхши кўрадиган , ўзига оро беришдан асло чарчамайдиган аёл эди. У чиройини ҳаётдаги энг асосий қуроли деб билса-да , ақл, фаҳм - фаросати билан ҳам анча- мунча одамни бир чизиққа тизиб қўя оладиганлар хилидан эди.

Ёрқиной шу сафар одатига ҳилоф равишда иш тутди. У уйига қайтиши билан кийимларини алиштириб, Райҳонанинг хонасига овоз чиқармаслик ниятида фақат ётоғидагина киядиган шиппакда бесас кириб келди.

Қоқ пешин...

Райҳона ўз ўрнида ухлаб ётарди. Ёрқиной аста яқинлашиб унга тикилди. Қизнинг лабларини атрофи , кўзининг таглари билинар - билинмас кўкариб турарди. "Ҳммм , - ўгай қизига ўзича ташхис қўя бошлади Ёрқиной , - юраги анча безовта қилган кўринади. Аммо юзидаги осойишталикдан кечаси бирор тажовузга йўлиқмаган , шекилли. Йўқ, шекилли эмас , бу аниқ ! Агар Райҳонага у, бу нарса бўлганда бундай ҳотиржам ухлаб ётмасди. Унга ўн уч йилдан буён "онаман" . Феъли кафтимдаги чизиқлардан ҳам таниш бўлиб кетган " .
Ёрқинойнинг кўзи ухлаётган қизнинг қўлида тутамлаб ётган нарсага тушди.

"Нима бу ? Занжирми? Тилла занжирми ?" - Ёрқиной унинг нималигини билиш учун қизнинг бошига эгилди .

... Бошида атрофида шарпа туйган Райҳонанинг кўзлари катта- катта очилди .

Ёрқиной зумда қаддини ростлади :

- Қизим ...- деди у "Нима бўлди ? " деган оҳангда.

Райҳона қўлидаги занжирни кафтлари орасида йиғиштирганча индамай ўрнидан туриб нариги хонада юзини чайиб келди . Ёрқиной бу сафар занжир унинг бўйнидан кўйлагининг ёқалари орасида жой олганлигини пайқади.

- Ассалому алайкум , опа .

Райҳона уйқуси бузилганлиги сабабли хорғин ва бўғриққан овозда салом берди.

- Қизим , сенга нима бўлди ? Юрагим ёниб кетди . Жиззахдан қандай етиб келганимни билмадим . Тинчликми ?

- Тинчлик ,- деди Райҳона ҳолсиз,- хавотирга ўрин йўқ эди. Сиҳатгоҳдан бекор қайтибсиз , телефон қилсангиз бўларди- ку ?!

- Бу нима деганинг , қизим?! Ҳавотир олдим ахир ?! Тўғри телефон ҳам қилдим , бироқ унда аллақачон йўлга тушиб бўлган эдим. Хабарни эшитишим билан оёғимни қўлимга олиб чопиб йўлга тушгандим, - деди Ёрқиной охирги сўзларини икки маротаба қайтарганча.

Райҳона шу топда қаршисида турган аёлнинг мехрибончилигига ишонгиси келди , бироқ бунинг уддасидан чиқа олмай қийналди

- Кел , ўтир , - Ёрқиной уни бурчакдаги креслога таклиф қилар экан ,- қани ҳаммасини бир бошдан гапириб бер-чи ? Айтган-ча бўйнингдаги нима ?

Райҳона онаси ўзинг мушкулини осон қилиб занжир ҳақида сўраганига енгил тортганча, кўрсатган жойга бориб ўтираркан, оҳиста жавоб берди:

- Занжир. Тилла занжир , деди у мумкин қадар ўзини ҳотиржам тутишга ҳаракат қиларкан.

- Кўриб турибман заржирлигини , мен ҳам зирак деяпганим йўқ ,- ва ниҳоят Ёрқинойнинг мустаҳкам асаблари қақшай бошлагани билинди ,- мени шу занжирнинг қаердан келганлиги қизиқтиряпти.

- Мен , - бир ютиниб сўзида давом этди Райҳона ,- опа , мен турмушга чиқдим , бу занжир маҳр сифатида берилди.

Ёрқиной Райҳона кутгандек ...


#давоми_бор /8

Муаллиф : Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#ҚАСД

уялиб кетаётганди)нинг фақат оқлаш учун сабаб қидираётганлигини пайқаб қолганди.

"Али ,- ўйлади Райҳона , - Али ... Энди бу ёғи нима бўлади ? Тақдир бизларни шунчалар тез учраштирди ва шунчалар тез бошимизни қовуштирди. Кечагина худди шу дақиқаларда бу дунёда Али исмли йигит борлигини билмас эдим . Бугун эса унинг никоҳли маҳрами, ҳасми-ҳалолиман. Ўша йигит ҳақида бошига жуда оғир савдолар тушганидан бошқа маълумотим йўқ . Билганим шу...

Яна билганим ...

Дадамларнинг у ҳақида хабар берганлари. Уни рад қилмаслигимни сўраганлари"

Райҳона кеча кўрган тушини таъсиридан ҳали ҳам чиқа олмаган эди.

Кеча ..

У кеча яна мазаси бўлмай анча вақт қийналганди. Шомдан кейин юраги ўз- ўзидан бежо уриб кетаверди. Шу алфозда кечки овқатни ҳам егиси келмади . Ахири Иноят холадан узр сўраб ётоғига базўр кириб олди ва тинчлантирувчи томчи дорини ярим пиёла сувга керагидан ортиқроқ томизиб ичди-ю ўрнига чўзилди . Ўн дақиқаларда нафас олиши бир меъёрга кела бошлади. Кейинги соатларда дард сабаб анча вужуди толиққанди , жони ором ола бошлагач , беҳолликдан кўзлари илинди.

Тушига отаси кирибди. Йўқ отаси ва онаси кирган экан. Фақат онаси унга узоқдан қараб турганмиш . Қўлида оппоқ ҳаррир рўмол . У ўша рўмолини нуқул Райҳонага қараб силкитармиш. Ўзининг эгнидаги кийимлари ҳам ўша рўмол сингари ҳаррир ва бурмали эмиш. Этаклари жуда кенг ва майиндан майин ҳилпировчи.
Райҳона онасини тушларида ҳар доим шунақа узоқдан кўрарди. Бунга балки онасидан жуда ёш ажралгани сабаб бўлса керак . Онасини эслатувчи расмлар ҳам эски уйларида бехосдан чиққан ёнғин сабабли бир ҳовуч кулга айланганидан буён қизгина онаси билан боғлиқ бор - йўқ хотирасидан ҳам жудо бўлганди.

Онасидан тўрт ёшида ажраган Райҳона , отасидан ўн беш ёшида жудо бўлганди. Ҳар ҳолда Райҳона учун ота меҳрига кўпроқ қонган дейиш бироз малол гап эди- ю , бироқ шу йиллар қизга отасининг тарбиясини бир умрга ўзлаштириб олиш учун пойдевор бўлиб ҳизмат қилиб улгурганди.

Отаси...

Ҳа-я , отаси тушида аниқ таниқ гапирди :

- Мунчоқкўзим , - деди у (тириклик пайтида қизини шундай эркалашни яхши кўрарди ) - ёмон бўлиб кўринган ҳар нарса ҳам ёмон дегани эмас, бандалар ҳар нарсадан иллат қидирадилар , аммо билмайдилар- ки, тақдирнинг бари Ўзидандир . Баъзан ёмон деб ўйлаганинг замирида мисли кўрилмаган яхшилик ихоталанган бўлиши мумкин.
Сўзларим ёдингда турсин.
Бахт сен тараф йўлга чиқди, гарчи у қора ёпинчиқ ёпиб олган бўлса ҳам . Сен уни қабул эт . Қабул эт...
Қабул эт...
Қабул эт...

Райҳона кўзини очганда ғарқ терга ботиб кетганди. У тушини ва айниқса отасини сўзларини бирма- бир эслади. Юраги яна бошқача ура бошлади. Бу сафар юрагининг безовта қилиши бутунлай бошқача , айтиш мумкин бўлса ёқимли эди.
Райҳона кўрган тушини қандай таъбирлашни билмай ўйлаб ўйига етолмади. Кейин хаёлига таҳажжуд намозини ўқиш келди...

Жойнамозга турганда хонасида қандайдир ёқимли эпкин эсгандек бўлди. У бўғзини тўлдириб нафас олар экан намозни бошлади :

- Қибла тамонга юзланиб ...

Намозининг сўнггида дуо қилаётганда хонасини эшиги очилгандек бўлди. У бу сафар ҳам барчаси намоздаги ҳушъу - ҳузур таъсиридан деб ўйлаб , дуосини маромида якунлади. Намозни тугаллаб ўрнидан турганда , ортида кимдир борлигини вужуди билан сезди , ўзини аранг ўгирди ва бош - оёқ қора кийинган , юзига ҳам қора ниқоб тақилган кимсага рўбаро келди.
Райҳона дарҳол тушини эслади. Тўғрироғи тушида дадасининг айтган сўзларини :

- Ёмон бўлиб кўринган ҳар нарса ҳам ёмон дегани эмас. Баъзан ёмон деб ўйлаганинг замирида мисли кўрилмаган яхшилик ихоталанган бўлиши мумкин.

Сўзларим ёдингда турсин.

Бахт сен тараф йўлга чиқди, гарчи у қора ёпинчиқ ёпиб олган бўлса хам . Сен уни қабул эт. Қабул эт...

Райҳонанинг қулоқлари остида дадасининг шу сўзлари қайта жаранглагандек бўлди ва у бор иродасини жамлаб қаршисида турган ниқобли кимсага сокин овозда салом берди :

- Ассалому алайкум...

* * *

@Xazon_Rezgi / 7


#ҚАСД

илтижо оҳангини жамлади

- Холажон, хавотир олманг мен яхшиман,- деди Райҳона унга таскин берувчи охангда , - майлими кейинроқ гаплашсак?

Иноят хола бош силкиди. Райҳона хонасига йўл олар экан , бирдан ортига ўгирилиб Иноят холага саволомуз боқди :

- Айтганча , кеча сиз ва Моҳирга ... ҳеч нарса қилмадими Айтмоқчийдим-кии..., - Райҳона гапини давом эттириш учун керакли сўзларни топа олмай қийналди

- Йўўўқ , биз яхшимиз . Сени олиб кетганлар... ,- Иноят хола "Тўғри гапиряпманми , йўқми?!" деб бироз чайналиб , сўнгра гапида давом этди,- бизга нимадир қилиб қаттиқ ухлатиб қўйишибди , чошгоҳга яқин кўзимизни базўр очдик . Кейин кузатув камерасидаги ёзувларни ҳам , унинг ўзини ҳам ўчириб ташлашибди. Бошқа ҳеч қандай талофат йўқ ...

- Холажон , нима учун кўпликда гапираяпсиз ? Сизнингча улар кўпчилик бўлишганми ? - гап олиш илинжида ўсмоқчилаб сўради Райҳона

- Ҳар ҳолда бу бир кишининг иши эмаслиги аниқ- ку ? Ўзинг...

- Мен ҳам ҳеч нарсани билганим йўқ . Кўзимни очсам бир овлоқ ҳовлида боғлоғлиқ ётибман. Бахтимга ҳалиги йигит мол боқиб ўтиб қолди. Мени эгасиз дала шийпонига олиб боришган экан. Ким билсин балки кейин у ердан олиб кетиб пул талаб қилиш ниятида бўлишгандир,- Райҳона шу топда тўқиган ёлғонига ўзининг ҳам ишонгиси келиб кетди ,- хуллас ўша йигит мени қутқариб ... Вой ўлмасам унга раҳмат демабмиз- ку , ҳалиям кўчадамасмикан ?

- Мен уни хожатбарор бир киракаш деб ўйлаб эллик доллар бергандим , олмай кетиб қолди. Агар сенинг ҳалоскоринг эканлигини билганимда ... - хола бўшашиб тушди.

- Майли қўяверинг , уйимизни кўриб олди- ку, боши яна бир бор айланиб келиб қолар. Боя "Битта ошга қарздорсиз" дегандек бўлувди ,- деди Райҳона шунча ёлғонни бир зумда қандай тўқиб, тахлаб ташлаётганига ўзи ҳам ҳайрон бўлганча

- Ундоқ бўлса яхши ,- Иноят холанинг кўнгли жойига тушган бўлиб , -майли қизим , сен пича мизғиб олгин , уйғонгунингча озроқ товуқ шўрва солиб қўяман, - у Райҳонани кузатиб қўяр экан , қизни ўғирлаб кетган талончилар, қизгина уларни эслаб қолган, қолмаганлиги ҳақида сўрамаганлиги ёдига тушиб ичи қизиди , бироқ шу сафар учун кеч қолганлигини фаҳмлаб тақдирга тан берган бўлди "Майли, - дея ўйлади Иноят хола ,- мусулмончилик- аста-секинчилик. Бу саволнинг ҳам мавриди келиб қолар" ...

Райҳона ётоғига киргач , тўғри хона ёнбошидаги ювиниш хонасига кирди. У одатига кўра енгил душ қабул қилиб бироз чўзилмоқчи эди. Шу сабаб кийимларини ечмоқчи бўлганда кўзи беихтиёр билагидаги занжирга тушиб , бўшашиб ўтириб қолди . У занжирни буткул унутган экан. Бу ўша Али томонидан икковларининг никоҳ қуришлари муносабати билан йигитнинг қизга маҳр сифатида берган занжири эди. Занжир анчагина кўримли эди. Райҳона шошилинчда ва айниқса Алининг қаршисида уни бўйнига тақишга истиҳола қилиб , шундоққина билагига икки қайта ўраб олган эди...
Райҳона ювиниб , тараниб ётоғига чўзилганда ҳам кийим илгичга омонатгина илиб қўйилган , сўнг ўзи билан олиб чиққан занжирга тикилди. У нима учундир қадимий майда - майда тангаларни эслатувчи элементлардан ташкил топган занжирни беихтиёр ҳидлаб кўрди. Назарида занжирдан қалампирмунчоқнинг билинар - билинмас ҳиди келаётгандек эди . "Анчадан буён шамоллатилмаган сандиқда ётган шекилли,- ўйлади Райҳона, Али демаганлари режа тузганда маҳр беришниям ўйлаган экан-да , назаримда сандиқ титиб занжирни олганига кўп бўлмаган. Аммо мени олиб борган жой унинг уйи эмаслиги аниқ. Ҳар қандай ақли бор йигит бундай таваккалчиликнинг оқибати яхшиликка олиб келавермаслигига фаҳми етиши аниқ. Демакки, занжирни уйидан олиб келган. Уйи эса биз борган манзилдан анча олислиги очиқ кўриниб турган маълумот эканини ҳисобга олсак , демакким занжирни мени ўғирлаб кетишдан аввал ўзи билан олиб олганлиги аниқ. Бу дегани йигит ҳақиқатдан ҳам никоҳни муқаддас санашидан далолат беради, гарчи буни ўзи инкор этса ҳам . Тўғри унинг аламзадалиги аниқ , бироқ ...

Нима бироқ ? - ўзига-ўзи савол берди Райҳона . У ҳалитдан буён исми Али эканлигидан бошқа ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган йигит , яъни ўзининг турмуш ўртоғи (у эрим деб ўйлашга жуда

@Xazon_Rezgi /6


#ҚАСД

2 - ҚИСМ

     Дарвоза олди гўё кеча кечқурун бу хонадонда ҳеч нарса бўлмагандек сокин эди. Бу нарса Райҳонанинг ўзига ҳам эриш туюлди шекилли уйларига яқинлашган сари асабдан бўлса керак  кетма - кет йўтала бошлади.
      Али ўжарлик билан машинасини қизнинг дарвозаси тагигача тақаб ҳайдаб борди.  Машина тўхтаганда бирдан қўшни дарвозасидан эллик ёшлардаги бир аёл лип этиб чиқди- ю , машинадан тушаётган Райҳонани бағрига босди :

- Райҳона қизим , яна дугонангникида қолганмидинг ? Энгнингни қара юпунлигини ? Боя  Розиқ амакинг сени кўришга келгандилар.  Эшигингларни ҳеч ким очмади. Улар "Райҳона келиши билан менга қўнғироқ қилсин" деб  тайинлаб кетдилар.

    Райҳона қўшни аёлга "Хўп" дея домофон эмас , балки  эшик ёнбошидаги митти  қўнғироғини босди. Эшик кўп куттирмай очилди. Уни очган уй ёрдамчиси Райҳонани кўриб кўзлари катта - катта очилди-ю , аммо атрофдагилар билан саломлашишдан нарига ўтмади. 
     Райҳона қўшни аёлга "Ҳайр" маъносида бош силкиди- ю , ичкарига кириб кўздан ғойиб бўлди.
     Қиз кўринмай қолгач Али машинани оҳиста юргизиш ҳаракатига тушди. Шу вақт уни киракаш деб гумон қилган уй ҳизматчиси Алига яқинлашиб машинанинг хиёл очиқ турган деразасидан эллик долларлик купюра узатди.

     Али аёлнинг пулини қўли билан "керакмас" деган маънода рад қилиб машинани ортига ҳайдаганча кўчадан чиқиб кетди.

     Али шу кетганча ўз уйига йўл олди. У кеча Райҳонани олиб борган уйни бир хафта олдин ижарага олган ва бир ойлик  пулини олдиндан тўлаб қўйган эди. Бугун Райҳонани у ердан олиб чиқач , эшикни қулфлаганда  тузган режасига мувофиқ ҳеч қачон бу ҳовлига қайтиб келмаслигига ишончи бир хафта аввал комил бўлганлигини эслаганди.

     Али ўз уйига боргач ичкарига кирди. Тўғри ҳаммомга йўл олди  Ҳаммом ўчиқ экан. Кун етарли иссиқ бўлмаса-да , Али ҳаммомга  кириб ечинмай туриб  бошидан душнинг муздек сувини очиб юборди. Устидан яхдек бўлиб қўйилган сувдан бир сакраб тушган Али  ўзини мажбурлаб сув тагида яна бироз ушлаб турди. Охири авзойи бадани дир- дир қалтираб , тишлари такиллашга тушганда кийимларини бир амаллаб ечиб шундоқ оёқ остида қолдирди- ю, ўзи чала ярим артинганча устига енгил халат ташлаганча ётоқхонага йўл олди .

    У ичкарига кира солиб тўғри диванга ўзини отди. Қалтироғи ҳали- ҳануз босилмаган Али устига паркўрпани боши билан тортганча буркалиб олди.
    У анча ойдан буён режалаштириб юрган иши амалга ошган бўлса-да , бундан дили қониқиш туймаганини , қайтага юраги бадтар ҳаловатини йўқотганини ҳис қилар экан , бунинг сабаби нимада эканлигини била олмай янада ҳуноби ошди. Анча вақт шу алфозда ётгач бирдан барча саволларга жавоб топгандек шуури ёришди :

- Райҳонаааа !

      Райҳона нимаси биландир Обидага ўхшар экан. Жуда ўхшар экан.  Соддалиги, маҳзунлиги , дилбарлиги , ҳақиқат талабида бўлиши ... Булар Райҳонанинг Обидага ўхшаш тарафлари эди. Бироқ шу билан бирга унинг Обидадан кескин фарқ қиладиган тамонлари  ҳам кўп эди. Унинг энг биринчи кўзга ташланган айрича жиҳати бу қиздаги шаддодлик эди. Шунча ҳислатни биргина вужудида сиғдира олган қизнинг оҳанграбоси шунга яраша ўзига тортгулик эди.

     Али Райҳона ҳақида ўйлаганча кўзи уйқуга кетганини билмай қолди...

* * *

     Райҳона дарвозадан киргач тўғри ошхонага борди. У музлаткичнинг охирги токчасидаги шафтоли шарбатидан бир стакан қуйиб охиригача ичди. Сўнгра изма- из келган Иноят ҳолага савол назари билан қаради :

- Ҳолааа ....

- Райҳона , - деди Иноят ҳола гўё бўлиб ўтган ишларда ўзи айбдордек бош эгиб,- Ёрқиной "Қиз боланинг номи ёмон отлиққа чиқмасин , ҳозирча ҳеч кимга индамай туринг , ўзим кечга яқин бораман. Шу ердан туриб ҳам тегишли одамларга кўрсатма бердим, улар қидирувни аллазамон бошлашган. Кимдир Райҳонани қаттиқ сўраса у мен билан , тушундизми ?" дедилар. Шу сабаб Розиқжонга ҳам қўрққанимдан эшик очмадим.

     Ҳизматчининг сўзларини эшитган Райҳона бирдан енгил тортди. Зўриқиб турган асаблари зумда бўшашганлиги сабабли боши гир айланди.

- Яхши қилибсиз,- деди у Иноят ҳолага ,- ҳолажон мен бироз дам олай.

- Қизиииммм ... - деди Иноят ҳола кўнглидаги саволига

@Xazon_Rezgi               /5


Муаллиф: Хазонрезги
#ҚАСД

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


❤️МЕҲР қаерда жойлашган?

➖Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
➖Мияда ақл.
➖Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
➖Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
➖Қошда кибр.
➖Киприкларда ҳасрат.
➖Пешонада тақдир.
➖Яноқларда орият.
➖Бурунда димоғ.
➖Оғизда тартибсизлик.
➖Қулоқларда ишончсизлик.
➖Бошда ташвиш.
➖Бўйинда қарз.
➖Елкаларда бурч ва мажбурият
➖Қўлларда меҳнат.
➖Қоринда нафс.
➖Оёқларда умр бор.

МЕҲР инсон кўксида жойлашган!
🌱ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
🌱Қизини бағрига босган отада,
🌱Боласига кўксини тутган онада....

Ота-онангизни борида қадрига етинг, дўстларим!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#ҚАСД

Улардан кейин хонага бир йигит ва ёшгина аёл кириб келди. Аёл кўлини кўксига қўйганча бошини эгиб қизнинг ёнига бориб ўтирди

Райҳона ўзига келин янга ва гувоҳ бўлиб келган бу аёлнинг ташрифидан ажабланмади, зеро кеча тундан буён ҳаётига шунча кўп "янгилик" кириб келганлигидан халқ тилидаги "ажабланиш" деган термин унинг учун ўз аҳамиятини йўқотгандек эди.

Кекса киши ортиқча гап - сўзни кўпайтирмай дарҳол ишга кириша қолди.

У хонадагиларга никоҳ ва оила ҳақида қисқача тушунтириш берган бўлиб , маҳр масаласига икки оғиз сўз билан алоҳида тўхталган бўлди.

- Субҳонбек қизи Райҳона, сиз турмушга чиқишга қарор қилганингиз Азмиддин ўғли Алидан маҳр сифатида ( у шундай деб Алига қисқа назар ташлаб олди) тилло занжирини қабул қилиб оласизми ?

Райҳона йигитнинг исми Али эканлигини шунда илк бор эшитди. "Али- такрорлади у кўнглида ,- нима учундир бу исмни эшитсам виқор , шиддат , мардликни ҳис қилардим".
Албатта бу қизнинг кўп ўқиши таъсири остида шаклланган туйғу эди. У тириклигидаёқ жаннат муждасини олган саҳобаи киромлардан бири, Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг куёвлари Ҳазрати Али жаноблари ҳамда ул зотнинг завжалари Фотима онамиз ҳақида жуда кўп маълумотга эга эди.

Райҳона шулар ҳақида ўйлар экан ўтирган жойида яна бир бор силкиниб қўйди. Буни розилик аломати ўрнида тушунган қария бу ёғига маросимни бошлаб юборди.
Қиздан ўзини Алига тан маҳрамликка бағишлаш тўғрисида сўралган илк саволдаёқ "Розиман" деган жавобни эшитган Шоҳруҳ билан Али илкис бош кўтариб бир бирларига ажабланиб кўз уриштириб қўйишди. Али Шоҳруҳга "Ўзим ҳам ҳайронман" дея елка қисгандек ишорасини берди. Бу ёғи тезлашиб кетди. Никоҳ ҳутбаси ўқилгач, кўп ўтмай гувоҳлар хонани тарк этишди. Хонада ёлғиз Али ва Райҳонанинг ўзлари қолишди. Райҳона ҳали ҳануз бояги-бояги ўтиришда ўтирар эди.

Али кўйлагининг ён чўнтагидан ўртача қалинликдаги тилла занжирни чиқариб , қизнинг этагига ташлади.

- Раҳмат , кам бўлманг,- деди қиз бошини кўтармай.

Али шунча ўйлаганлари бутунлай тескари кўринишда содир бўлаётганлигидан ҳайрон эди. У қизни дод- вой солишини , "Акам сени топиб келиб тилиб ташлайди" дея аюҳаннос солишини , қатъий қаршилик қилишини ва шу орқали дастлабки хумордан чиқишни кутган эди.

Бироқ ... Қизнинг ўзини бундай тутиши уни тамомила гангитиб қўйган эди.

Али қиз ҳақида қандай фикрга боришга ҳам ақли ожиз бўлиб қолган эди.

Али чалғитувчи хаёлларга берилмай режасини давомини амалга ошириш вақти келганлигини ҳис этиб , диққатини жамлаш учун муштига йўталди...

* * *

Бу сафар Райҳонани Алининг ўзи эски жигулисида уйига олиб келди. У қизнинг дарвозасига яқинлашганда яна бир бор эсанкираб қолди...

#давоми_бор /4

Муаллиф Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

4k 0 8 10 136

#ҚАСД

Токи қонуний жазосини олгунча.

Шунинг учун ...

Ҳа айтганча, исминг Райҳонамиди ? Шунинг учун Райҳонахон ҳозир сени ўз никоҳимга оламан. Гаплашиб қўйилган домла никоҳ ўқиганда қаршилик қилмаслигинг учун сени оғзингни ва қўлларингни боғлаб ўртага парда тутиб қўяман .

Райҳона йигитга жиддий тикилди :

-... Аллоҳдан қўрқмайсизми ?

Йигит бирдан сесканди . У қизга яқин келиб унинг кўзларига қаттиқ тикилди :

- Қўрқаман ,- деди у дона-дона қилиб , сўнг яна такрорлади,- жуда қўрқаман. Шу сабаб ифлослик қилмасдан никоҳ ўқитмоқчиман. Акангга ўхшаб ҳаром- хариш иш қилмоқчимасман !

- Ундан кейин-чи ?! Ундан кейин нима қилмоқчисиз ?!

- У ёғи билан ишинг бўлмасин. Вақтни олма .

- Сиздан яна бир бор сўрасам майлими ? Сиз Аллоҳдан қўрқасизми ? - қиз йигитга дадил тикилди

- Бу саволга жавоб бериб бўлдим,- йигит бу сафар нима учундир четга қараб жавоб қайтарди.

- Унда мени боғлашингиз шарт эмас . Сизга турмушга чиқишга розиман .

Йигит илкис бошини кўтариб Райҳонага қаради . Унинг кўзларида алдовни илғамагач , бироз бўшашди. Бир муддат шу ҳолда тургач , ерга қараб пўнғиллади :

- Яхши унда, сенга ишондим . Ярим соатларда келаман

Йигит хонани тарк этгач , Райҳона бирдан бўшашди. Кўзларига юм- юм ёш келди. Акаси , тўғрироғи ўгай акасининг ҳеч бир қолипга сиғмайдиган, доимо қуюшқондан чиқиб юрадиган қилиқлари қизнинг кўнглини вайрон қилиб юборди. У ҳозиргина хонани тарк этган йигитнинг гапларига мутлоқо шубҳа қилмаганди. Собит акасининг бу тариқа тош босмайдиган хурмача қилиқлари ўспиринлик ёшига етиб , етмай бошланган, ҳар сафар тили икки қарич таманно онасининг ўртага тушиши билан чиройли хаспўшланиб , "туя кўрдингми - йўқ?" қабилида бости - бости , ёпти- ёпти қилиниб келинган эди. "Бечора қиз ,- дея ўйлади Райҳона хозиргина хонани тарк этган йигитнинг синглиси ҳақидаги гапларини эслар экан ,- инсон ўз жонига қасд қилиш учун қанчалик боши берк кўчага кириб қолган бўлиши керак экан-а ? Бояқиш нима қилган экан , ўзини осганмикан ёки ... Э нима бўлганда ҳам ... Аллоҳ берган жонга ҳиёнат қилиш кечирилмас гуноҳ , муқаддас китобларда бундай иш тутганлар дўзахга тушадилар дейилади. Аммо номус деган сўз ... Бор йўғидан айрилган қиз учун жоннинг ҳам тариқчалик қадри қолмаган экан -да . Бу ёқда акасини ҳам чидаб бўлмас қийноққа солиб кетгани...
Қизиқ, бу йигитнинг исми нима экан ? Аммо мард эканлиги кўриниб турибди . Бошқаси бўлса никоҳ деб ўтирмас эди . Шартта булғарди-қўярди. У ўзича мени акаси учун қадрли сингил деб ўйлаяпти шекилли. Менга тикан кирса уни жони зирқирайди деб режа тузгандир . Эҳ, қалби йўқ ҳудбин инсонда жигарчилик нима қилсин ?! Бироқ ҳозир бу гапларни ҳалиги йигитга тушунтиришдан фойда бормикан ? Нима десам ҳам баҳона бўлиши аниқ . Агар ... Агар шу никоҳ туфайли кўнгли таскин топса майли. Ўзи шундоқ ҳам кунларини санаб яшаётган мендек бахтиқаро қиз кетар чоғида кимдирнинг ярасига малҳам бўлиб қололса шуям бир савобдир.
Бу йигит ҳам мендек абгор экан . Кўнгли синган. Мендек...
Эҳ , онажон... Нимага мени ташлаб кетгансиз- а ? Меҳрингизга тўймай неча йиллар яримта юрак билан яшаш ахири панд берди. Дадамнинг ўлимларидан кейин, барчаси буткул издан чиқди. Ёрқиной опа минг айланиб ўргилмасин мени ёмон кўриши, "кўрарга кўзи , отарга ўқи" йўқлиги шундоққина совуқ қарашларидан ошкор бўлиб туради...

Райҳонанинг хаёлларини эшикнинг чертилиши бузди. Қиз йигит айтган киши келганлигини қалби билан сезиб елкасига тушиб турган рўмолини бошига тортиб уйнинг бир бурчагига бориб ўтирди.

Орадан ярим пиёла чой ичгулик фурсат ўтмай эшик иккинчи қайта чертилди. Кўп ўтмай у очилиб ичкарига бояги йигит билан ёши бир жойга бориб қолган , аммо тетиклиги кўриниб турган кексагина киши кириб келди.

Райҳона кирганларга салом бермади . Аммо ўтирган ўрнида бирозгина тебраниб қўйгандек бўлди.

Йигит билан бирга келган меҳмон тийраккина экан . У Райҳонанинг қимирлаб қўйишининг ўзиданоқ бор гапни тушуниб "Ваалейкум ассалом" овозига қироат беришга интилиб деб алик олди .

@Xazon_Rezgi / 3


#ҚАСД

Қизнинг уйи шаҳар четида жойлашганлиги учун кўп ўтмай вилоятга чиқиб кетадиган йўлга тушиб олдилар . Шоҳруҳ машинани бошқарар , орқа ўриндиқда Али қизни орқа ўриндиқда ўз елкасига суянтириб қўйганча чуқур хаёлга чўмган эди. Уларни четдан кузатган киши қизнинг беҳуш эканлиги ҳақида умуман шубҳа-гумонга бормас , балки уни пинакка кетган деб ўйлар эди.

Мўъжаланган манзилга етишга кўп вақт кетмади. Шоҳруҳ машинасини чоғроққина ҳонадон дарвозаси ёнида тўхтатди. Шоҳруҳнинг ўзи машинадан тушиб , дарвозани очди ва яна ортга қайтиб уловини ичидаги йўловчилари билан ичкарига киритди.

Али гап - сўзларсиз қизни кўтарганча ҳонадон ичкарисидаги уйга олиб кирди...

Қиз эртаси куни қуёш терак бўйи кўтарилганда ҳушига келди.

Дастлаб у бегона хонада ётганлигини англади-ю, аммо ўзининг бу ерда қай сабаб туфайли пайдо бўлиб қолганлигини англаб ололмай довдираган бўлди. Бироз вақт ўтгач , шуури тиниқлашиб , хаёли жойига келгач кеча ярим тундаги воқеалар кино тасмасидек бирин - кетин ёдига туша бошлади. У атрофга назар ташлаб оддийгина , шу билан бирга саришта хонага кўз ташлар экан , ўзининг нима сабабдан бу ерга олиб келинганлигига ақли етмай юраги "чим" этиб ачишди. Шу пайт хона эшиги очилиб қорачадан келган , баланд бўй , кенг елкали йигит ичкарига кириб келди. Қизнинг эътиборини йигитнинг юзидаги қатъият ва мағрурлик ифодаси дарров ўзига тортди .

- Уйғондингми ? Даҳлиз орқали ҳовлига чиқсанг ўнг қўл бўйлаб йўлак келади. Йўлак охирида ювиниш хонаси жойлашган. Ўша ерда юз- қўлингни чайиб келишинг мумкин. Кейин нонушта қилиб оларсан .

Қиз бу сафар йигитга салом бермади. Йигит таъкидлаганидек бугун ҳисобидан ҳали юз - қўлини чаймаган ва шу сабаб таъби хирароқ эди. У йигитнинг буйруқ- кўрсатмасига индамай бўйсунди ва тезда юз - қўлини чайиб келди.
Хонага қайтгач ўз одатига хилоф бўлмаган ҳолда биринчи қиладиган иши ўзидан уч- тўрт ёш катта кўринган йигитга салом бериш бўлди :

- Ассалому алайкум...

Салом берди қиз оҳиста овозда .

- Ваалейкум ... - йигитнинг ортиқча гаплашишга мойиллиги йўқ эди , шу сабаб аликни ҳам ярим чала олди . У бош силкиб бурчакдаги кичкина хонтахтага ёзилган дастурхонга ишора қилди ,- чойингни тезроқ ичиб ол. Иш бор.

- Иштаҳам йўқ , - бош чайқади қиз , - менда нима ишингиз бор ? Нима учун ихтиёримга қарши бу ерга олиб келдингиз ? Билсам бўладими ?
Қиз охирги саволни берар экан кўзлари олов шуълаланган бўлди .

Йигит деворга тақаб қўйилган креслога оёқларини чалиштириб ўтириб олар экан, қизга совуққонлик билан жавоб қайтарди :

- Билсанг бўлади. Билгин келмаганда ҳам айтган бўлардим. Бари суюкли аканг шарофати билан. Ўша акажонинг Собит ғирром гулдек синглимнинг умрига зомин бўлди. Ифлос қиморда қиз ютқазиб қўйиб , синглимни кўчадан ушлаб олиб қиморбозлар галасига олиб бориб ташлаган . Кайфи тароқ қиморбозлар энди ўн еттига кирган синглимни ... Эртаси куни уйга келган синглим номус аламига чидай олмай ўз жонига қасд қилди...

- Ёлғон ! - беҳол шивирлади қиз , акам ярим йилдан буён бу ерда йўқ . У , у ...

- Мен ҳам сенга бу ишлар кеча бўлган деяётганим йўқ ... Қилар ишни қилиб қўйган бойвачча акажонинг иштонига бажариб қўйиб суриб қолганига ҳақиқатдан ярим йил бўлди. Мен ҳам четдан келиб мустақил тергов ўтказа бошлаганимга деярли ярим йил ўтди. Гарчи синглимнинг ўлими ўз жонига суиқасд деб баҳоланиб "дело" си ёпилган бўлса-да , кўпчилик айбдорлар қонун эмас , менинг олдимда жавоб бериб бўлди. Эндиги навбат энг асосий айбдорга келди , яъни акангга !

- Бу гапларингизга ишона олмаймайман ! Шундай бўлган тақдирда ҳам мендан нима истайсиз ? - қизнинг товушида титроқдан кўра ўжарлик акс этгандек бўлди

- Ҳоҳла ишон , ҳоҳла ишонма. Буни менга қизиғи ҳам йўқ. Сени ишонтираман деб вақтимни бекорга ўтказмоқчи ҳам эмасман. Сендан нима исташимни билмоқчи бўлсанг, шуни мен ўзим ҳам айтмоқчи бўлиб тургандим. Хуллас , ака учун сингил қанчалик қадрли эканлигини , жон риштаси, азоби , армони , бахти, умиди , бор- у йўғи эканлигини акажонинг ҳам бир билиб қўйсин.

@Xazon_Rezgi / 2


#талабларига_биноан

Муаллиф: ХАЗОНРЕЗГИ

#ҚАСД

1- ҚИСМ

- Қароринг қатъийми ? Яна бир ўйлаб кўр. Нима қилсаям у қиз беайб ?!

Шоҳруҳнинг гапидан Алининг қони қайнаб кетди

- Обида-чи? Обиданинг айби бормиди?

- Дўстим , Алининг қасдини Валидан олишинг тўғримас ...

Али заҳарханда кулди :

- Кўнглинг ҳотиржам бўлсин. Алининг қасдини айнан эгасидан олаяпман. Сен қўрқсанг кетишинг мумкин . Сенсиз ҳам бир амалларман. Қаердан ҳам сени эргаштирдим ўзи? Бўпти думингни туг , вақтимни олма.

- Алиии , фақат ... - Шоҳруҳ Алининг ваъдасини эслатиб қўйгачгина унга ёрдам беришга жазм қилди ,- сўзингда турасан , бўптими бола ?!

Али чирт этиб четга тупирди :

- Шубҳанг борми ? - атроф нимқоронғи бўлса-да Алининг кўзларидан чақнаган ўт Шоҳруҳга яққол сезилди ,- Ишонмасанг , катта кўча. Ҳадеб ваъданг деб пешонамга даранглатиб ураверишинг шартмас .

- Кечир , - гапни қисқа қилди Шоҳруҳ , - кетдик бўлмаса.

Шоҳруҳ ва Али юзларига аввалдан тайёрлаб келган ниқобларни тутганларича ўзлари биқиниб турган пасқам жойдан чиқиб бир хафтадан бери кўз остиларига олиб қўйган кунгурали дарвозага яқинлашдилар.
Бахтларига улар мўъжалга олган уй боши берк кўчада жойлашган бўлиб , дарвоза тепасини ёритиб турган чироқ уч кун аввал шу кўчада яшовчи бешинчи синф ўқувчиси томонидан "томдаги мушукни пойлайман деб билмасдан" синдириб қўйилган эди. ( Бу "билмаслик" Алига унчалик ҳам қимматга тушмаган эди).
Шоҳруҳ ўз ишининг устаси эди. У дарвозанинг қулфини овозсиз очиши учун кўп ҳам вақт кетмади. Улар мўъжал қилганларидек бутун уйни назоратга олган видеокамераларнинг бошқарилиш объекти кираверишдаги ўнг қўлдаги биринчи хонада жойлашган экан.
Бу хонадаги иш ҳам қўлни кўп тутмади. Йигитлар керакли объектни топиб "зарарсизлантиришга" йигирма дақиқа ҳам вақт кетмади. Кейинги хонада улар тахмин қилганлари каби шу хонадон ҳизматчилари кекса ёшли аёл ва унинг ўспирин ўғлини ўз хоналарида ҳушсизлантирувчи дори билан "тинчлантиришди".

Навбат Али мақсад қилган қилган "ўлжа"га келган эди.

Али ва Шоҳруҳ асосий хонадан иккинчи қаватга кўтарилишди. Иккинчи қаватда олтита хона жойлашган бўлиб улар излаб келган - "ўлжа" - ҳонадон эгасининг бўй етган қизининг хонаси кўча юзидаги унинг сояси тушган деразага қараб қилинган таҳминга кўра иккинчи эшик бўлиши керак эди. Бахтларига даҳлизнинг чироқлари тунги режимга мослаб ёритилган экан.
Йигитлар хона эшигини очишганда ажиб манзаранинг гувоҳи бўлиб қолишди.
Бу хона ҳам даҳлизники каби ним қоронғи бўлиб , унинг бир четида тўшалган жойнамозда бош-оёқ оппоқ кийинган қиз қиблага қараб дуо қилиб ўтирар эди.
Али бироз ўйланди-ю, қиз тарафга бир қадам қўйди. Аммо Шоҳруҳ унинг қўлидан ушлаб қолди. Шоҳруҳ ўзига қараган Алига қараб "Йўқ" деган маънода бош силкиди.

Али нима қилишни билмай хона ўртасида серрайиб қолди.

Қиз хонага бировлар кирганини ҳис қилган бўлса- да , уларга эътибор бермай пичирлаб дуо қилишда давом этаверди...

Шу тариқа беш дақиқаларча вақт ўтди. Шу беш дақиқа Али учун беш йилдан узоқ туюлди, бироқ жойнамоз устидаги қизга тегина олмай диққати ошиб тураверди.

Ниҳоят қиз аввал ўнг , сўнгра чап елкасига салом берди. Аста ўрнидан туриб ортига ўгирилди. У юзига ниқоб тутиб олган йигитларга қўрқмасдан тик боқар экан қўнғироқдек овозда салом берди :

- Ассалому алайкум...

Алининг қизга қараганча бир муддат тек қотди. Шу аҳволда қанча турганини ўзи билмади . Шунда Шоҳруҳ қўлида тутиб турган ҳушсизлантирувчи дори сепилган рўмолчани кескин ҳаракат билан қизнинг оғиз қисмига босди. Кўп ўтмай қиз шилқ этиб йиқила тушди. Уни ушлаб қолишга аранг улгурган Али қизни даст кўтариб олди.

Бу ёғи кўз очиб - юмгунча содир бўлди. Али қизни кўтариб дарвозадан олиб чиққанда Шоҳруҳ тезлик билан сал нарида турган эскириброқ қолган Нексиясини олиб келди.

@Xazon_Rezgi /1


Муаллиф: Хазонрезги
#ҚАСД

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


​​#ҳаётий_ҳикоя

ОҚИБАТ

Ака тиришқоқ эди. Ака яхши топарди . Ука эса яхшигина боқибеғам эди. Тўғри-да , жонини койитиб нима? Акаси бор-ку! Хамма нарса ҳоҳлаган вақтида муҳаййё .
Ака бирон марта ўзига ўзи савол бермасди .Нима учун фақат мен ҳаракат қилишим, ишлаб топишим , таъминлашим керак деб . Бахтига аёли ҳам ўзига ўхшаган диёнатли чиқди.
Шу зайлда кунлар ўтди . Ука ҳам уйланди, бола-чақа орттирди. Тенг-тенги билан, ўхшатмасдан учратмас деганларидек, келинпошша худди уканинг ўзи, яъни аёл нусҳаси бўлди.
Йиллар ўтди. Канвойилар айтганларидек, замона айланиб "бошлар оёқ , оёқлар бош " бўлди. Ҳақиқатдан ҳам ... оёқлар бош бўлди.
Кунларнинг бирида ака оғир касалга учрагани маълум бўлиб қолди. Ҳарчанд беркитмасин бу ошкор бўлиб кетди. Аввал бошда билинмади, аммо вақт ўтган сари аканинг бор жамғарган пулларининг охири кўрина бошлади. Ҳеч ким касал бўлмасин экан. Касаллик ўзи бир дард бўлса, бошқалардан бетни шилиб бирон бир ёрдам сўраш иккинчи дард бўлар экан.
Ака касалхонада. Ука хабар олиб турибди . Эл қатори. Бирон нарса керак бўлса айтинг дейди тил учида. Унинг бу мулозамати аканинг кўзини ёшлайди. Шунча қилган меҳнатимни билди-я, дейди ўзича рози бўлиб ва ҳеч нарса керакмаслигини , керак нарса бу унинг ўзи, яъни ука эканлигини айтади. "Худога шукр !" Бу уканинг сўзлари . Ука руҳсат олиб ортга қайтади.
Бўлмади. Аканинг аҳволи оғирлашганда , унинг аёли минг истихола билан унинг ёнига қарз сўраб борди.
-Икки хафтада қайтарамиз, боқувдаги иккита буқамиз бор-ку , ўшаларни сотиб пулини олиб келиб беради жиянларингиз,- дейди янга ўғилларини тўйига атаб бораётган буқалари эсига тушиб ва баҳона топганидан қувониб.
Ука айтилган миқдордаги пулни индамай олиб чиқиб янгасига тутқазди. Янга қувонганича касалхонага жўнади.
Аканинг аҳволи шунча муолажадан кейин ҳам ўнгланиши қийин бўляпти.
Эрта сахардан жиринглаган эшик қўнғироғидан янга бир сакраб тушди.
- Ишқилиб тинчлик бўлсин-да! Катта ўғли отасининг олдида эди...
Эшикни очганда қайнисининг авзойини кўриб талмовсиради. Ўзида йўқ ука эса салом-аликсиз :
- Кеннойи , сизларда лафз борми ўзи ? Нима дегандингиз ? Кеча кечгача кутдим. Ахир кеча мол бозорга тушиб новвосларингизни сотиб, қарзингизни қайтаришингиз керакмасмиди ? Ўзингникидан топ деганлари шу экан-да а? Мен яна бир хафта мол бозор очилиб , молингизни сотиб, пулимни қилиб беришиингизни кутолмайман. У ер- бу ердан тўғрилаб беринг . Аборотдан қолиб кетяпман,- деди- ю, терс бурилиб , йўлига равона бўлди.
Эшикка беҳол суянганча , қайнисининг ортидан термулиб қолган янганинг кўзларидан милт-милт ёш қуйиларди. Янга бир ўзи йиғламаётганди . Унинг ёнида неча йиллик ҳамроҳ -" ОҚИБАТ" кўз ёш тўкарди...

Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

5.2k 0 19 3 121

📝 O'zingiz uchun qulay alifboda yozavering, axir👉 @XatosizYozadi_Bot bor-ku!

➖ Kirill alifbosida matn yozish sizga qiyinchilik tug'diryaptimi?
➖ Yoki lotinchada harf izlab, ko'zlaringiz chalkashib ketyaptimi?

😁 Kuyinmang, matnlarni kerakli alifboga o'tkazishingizda @XatosizYozadi_Bot yordam beradi. Endi Siz, bot orqali:

➡️ Lotin alifbosidan kirill alifbosiga;
➡️ Kirillchadan lotin alifbosiga to'g'ridan to'g'ri, bexato o'tkazing.

Bot manzili:👉
@XatosizYozadi_Bot ✅️


#тўртлик

Яхшилик қил, жаҳон яхшилик олсин,
Яхшилар бошига яхшилик солсин.
Мол-дунё барчадин - сендан хам қолур,
Яхшиси мол эмас, яхшилик қолсин.

Абдураҳмон Жомий

@xazon_rezgi


Кўп қаватли уйнинг зах, салқин, зимистон “подвал”и. Эндигина тўққиз ёшни қаршилаган Самира тиззаларини қучганча бурчакка тақалиб ўтирибди. Неча кунлик очликдан, совуқдан ва охирги онларда бошидан ўтказган азобларидан бутун вужуди дир-дир титрайди. Шу пайт ертўланинг эшиги очилгани эшитилди. Эшикдан кирган совуқ ҳаводанми, қўрқувданми қизалоқ безгак тутгандек қалтирай бошлади. Ўзига яқинлашаётган девқомат, қўпол кишини кўрганида эса ёнбошга қулаб, хушини йўқотди. Эркак унга яқин келиб...


ИЖОБАТИ ТЕЗЛАШГАН ДУО

Масжидда бир бадавлат киши билан бир дарвеш намозда ёнма-ён туриб қолишди. Бир-бирига яқин тургани учун нимани ўқиб, қандай дуо қилишаётганини эшитишарди. Намоздан кейин дарвеш қўлларини очиб:
— Я, Роббим! Қорним очди, мени фалон овқат ва фалон ширинлик билан ризқлантир,- дея дуо қилди.
Дарвешнинг дуосини эшитган бадавлат одам ичида ғижиниб қўйди: “Менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Бундай қилгандан кўра, ўзимга тўғри келиб пул сўраса берардим. Энди унга бир чақа ҳам бермайман!”
Бадавлат одам шуларни ўйлаб ўтирганида, дарвеш масжиднинг бир бурчагига ўтириб уйқуга толди. Бироздан кейин масжидга қўлида бир патнис кўтарган эркак кириб келди. Ухлаб ётган дарвешнинг ёнига бориб, уни уйғотди ва қўлидаги патнисни унга тутқазди.
Дарвеш патнис устини очди. Бадавлат киши бу ҳодисани кузатиб турарди. Патнисда дарвеш бироз аввал дуосида сўраган егуликлар бор эди. Дарвеш қорнини тўйдириб, патниснинг устини ёпди ва эгасига қайтиб тутқазди. Бу ишдан ҳайратланган бадавлат одам қизиқиб егукликларни олиб келган кишига яқинлашди:
— Сен кимсан, оғайни?
— Мен ҳаммоллик қилиб оиламни боқаман,- деди патнис кўтарган киши.
— Бу одамни танийсанми?
— Йўқ…
— Бу овқатларни ким юборди?
— Ҳеч ким юбормади, мен олиб бордим.
— Унда, танимасанг нега олиб келдинг?
— Хуллас, мен фақир бир одамман. Ҳаммоллик қилиб турмушимни ўтказаман. Бир бой одамнинг юкини ташигандим, у кўпроқ пул берди. Бироз кўпроқ пул топганим учун имкони борида хотини ва болаларимнинг егиси келган маҳсулотларни уйга олиб келдим. Хотиним овқатларни тайёрлар экан, мен ухлаб қолибман. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. Менга шундай марҳамат қилдилар:
"Шу масжидда бир валий бор. У мана шу егуликларнир егиси келди. Уйингдаги таомларни унга олиб боргин, еганича есин. Қолганини сизлар ейсиз. Аллоҳ жалла жаллаҳу сизларга баракот беради. Бу ишинг эвазига сенинг жаннатга киришингга мен кафил бўламан.”
Уйқудан уйғонган заҳотимоқ патнисни бу ерга олиб келдим. Қолганига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз.
Бадавлат одам бу ҳолатдан ҳайратланиб, ҳаммолга ўтинди:
— Бу егуликлар учун қанча пул сарфладинг?
Ҳаммол сарфлаган пулининг миқдорини айтди.
— Сенга харажатларингдан ўн ҳисса ортиқ пул берсам, менга топган савобингнинг бир қисмини берасанми?
— Бўлмайди.
— Йигирма ҳиссасини берайми?
— Бўлмайди
— Эллик ҳисса… йўқ, йўқ, юз баравар берсам-чи?
— Беҳудага оввора бўлма! Нима берсанг ҳам бермайман. Бу ишим эвазига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивассаллам жаннатга киришимга кафил бўлдилар. Бутун дунёни берсанг ҳам, савобимни бермайман! Агар бу савобга сенинг насибанг бўлганида эди, бу иш сенга қисмат қилинарди. Қара, ёнма-ён намоз ўқибсизлару лекин сизнинг бойлигингизга савоб насиб этмабди…

©интернет

https://t.me/xazon_rezgi


📖 УМР КИТОБИ

Одамзод ҳаёти нима? Нега дунёга келамиз ва нега уни тарк этамиз? Бу савол ҳар бир инсонни ўйлантиради.

Ҳақиқатда, ҳар бир банданинг умри бир китобга ўхшайди. Унинг дебочаси – тақдир. Инсон ҳаёти давомида эса ҳар куни, ҳар лаҳзада ўз умр китобини ўзи ёзиб боради. Яхши ёки ёмон амаллар – барчаси шу китобда муҳрланади.

Умр поёни етган куни китоб ёпилади ва охир-оқибат, ҳисоб-китоб қилинади...

📌 Эзгулик билан умр саҳифаларини ёзиш ҳар биримизга насиб қилсин!

✍️ Ўткир Ҳошимов

@xazon_rezgi


17 йилда топган ёлғиз ўғлимни хотини сепига пива қўшиб келди. Сабабини билсангиз ақлдан озишиншиз аниқ‼️

Эрим билан тўйимиз бўлгандан 17 йил ўтиб ўғилли бўлдик. Вақти соати келиб уни уйлантирдик. Келинимни сепи ичида пива бор экан. Бу нимаси деб келинимдан сўрасам, жавобидан шокка тушиб қолдим. Ўша кунни ўзида синаб кўрдим. Бир кечада бўлган ўзгаришдан ақлдан озай дедим. Буни сирини қўшниларим билишлари билан қиз узатганда сепига пива қўшмайдиган одам қолмади.

Маълум бўлишича, қизни сепига пива солиишни сири шукиБатафсил👇


​​#ибрат

Қатъият

Бир болакайнинг туғилганидан чап оёғи ўнгидан 6 см калта эди. Шунда шифокорлар унга юришни ҳам эпласанг катта гап дейишди. У эса улғайиб, футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 2 марта!

Иккинчи болага кичкиналигида юрак етишмовчилиги ташхисини қўйишди ва жисмоний тарбия дарсларидан доимий озод қилишди. У катта бўлиб, хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 8 марта!

Учинчи болакай 11 ёшида бўй гормони етишмагани туфайли бўй ва вазн борасида тенгдошларидан анча ортда қолиб юрарди. У кейин ФИФАнинг дунёнинг энг яхши футболчисига аталган "олтин тўпи"ни олди. 6 марта!

Тўртинчи йигитчага 21 ёшида атиги икки йиллик умри қолганлигини айтишди. У эса 76 ёшгача яшади. У ёзган китоб 10 миллионлаб нусхада нашр этилди.

Булар: биринчиси — Гарринча; иккинчиси — Харламов; учинчиси — Месси; тўртинчиси эса — Хокинг!

Бу инсонлар қийинчиликларга қарамасдан шу даражаларга эришдилар. Сизда эса булардан кўпроқ имконият, ғайрат ва куч бор. Сиз ҳам ўз бетакрорлигингизни намоён қилинг.

© интернет

@xazon_rezgi


ОШҚОЗОН КЕСТИРИШНИ БАС ҚИЛИНГ❗❗❗

Сиз хам шундай натижаларга эришишни истаўсизми❓❓❓

Бу табиий дамламани ичиб 5 кунда 5 кг вазн ташлаб, камига ичакдаги шлакларни, гижжаларни ювиб юзимдаги угри ва тошмаларни тўхтатди. (Ҳар ҳолда ёшарганим эримга ёқди)

Рецептни ёзиб олинг, ва бугундан ичиб вазн ташланг афсусланмайсиз!😍

Рецепт:
- 1 литр сутга.... Батафсил 👇🏻

Показано 20 последних публикаций.