👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ҚАСД
24-қисм
Фақат сиздан битта талаб бўлади . Ўзингизни асрайсиз. Келишдикми ? - жилмайганча сўради Шоҳида Туроповна.
Райҳона унга жавобан кулимсираб "Албатта" деди-ю , иккинчи қайта ҳайрлашиб хонани тарк этди...
* * *
Райҳонанинг ҳомиласи олти ярим ойликка етганда у кечалари ора-орада безовталанадиган, алоқ- чалоқ тушларни кўп кўрадиган бўлиб қолди. Негадир кейинги кунларда тушига марҳум отаси тез- тез кирадиган , Райҳонага нималарнидир демоқчи бўларди-ю , аммо қизи фикрини тугал тушуниб олгунга қадар қоронғилик домига кириб йўқолиб қоладиган бўлиб қолганди.
Райҳона бир неча маратаба "Адажоооон" дея бақириб уйғониб кетганча ўзининг ҳам , Алининг ҳам ўтакасини ўттиз ёрди.
Али Райҳонанинг шу таҳлит безовталикларидан хавфсираб уни энг малакали шифокорлар кўригига бирма - бир олиб борди.
Бироқ барча шифокорлар кун сайин Райҳоналаги бу ҳолатнинг ёмон тарафи йўқлигига , ҳомиладорликда учрайдиган озгина камқонлик ва умумий ҳолсизликни ҳисобга олмаганда барчаси жойида эканлигига Алини ишонтиришар эди.
Бир куни қўшни аёл Фазилат келинойи Райҳонанинг ранги - рўйига қараб яхшилаб дам солдириб юборишни масалаҳат берди.
- Синглим , ўзингизга ўзингиз дам солсангиз ҳам бўлади. Бу у қадар қийин иш эмас . "Қуръон - қалблар шифоси" китобида ёзилишича - "Ҳар ким имкони борича ўзига-ўзи дам солгани маъқул. Чунки беморнинг овози ўзига бегоналарникидан кўра яхшироқ таъсир қилади. Лекин баъзи вақтларда беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун ўзи ўқий олмаслиги мумкин. Шундай пайтда бошқа одам Қуръон ўқиб дам солади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини ўқиб, ўзларига дам солардилар. Аҳволлари оғирроқ бўлса, Оиша онамиз у зотга дам солганлари тарихдан маълум.
Бошқа одамга дам солдирилса, дам солувчи тақводор, солиҳ инсон бўлгани маъқул. Зеро, дам солиш ҳам дуонинг бир тури. Дам солувчининг нафаси ўткир бўлса, солган дами яхшироқ таъсир қилади, бемор шифо топади.
Ривоят қилинишича, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу “Фотиҳа” сурасини ўқиб, хасталарга дам солса, тезда таъсир қилар экан. У киши дунёдан ўтганидан кейин бошқалар дам солишса, аввалига самара бермабди. Шунда бунинг асл сабабидан бохабар кишилар: “Фотиҳа” сураси-ку, ўрнида турибди, аммо уни ўқийдиган Умар қани?” дейишган экан .
Дам солаётганда овозни бемор эшитадиган даражада – бироз кўтариб қироат қилинади. Чунки танадаги касал ҳужайралар шифо топиши учун овоз чиқариб ўқиш керак. Қуръон ўқилганда инсоннинг териси, ҳар бир ҳужайраси эшитади. Шунинг учун Қуръонни сал баландроқ овозда ўқиган маъқул. Қуръон билан даволаниш учун белгиланган маълум вақт йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ўқиса бўлади. Бироқ эрталаб, кечқурун шифо оятларини ўқиб дам солиш афзал. Оятлар етти марта ўқилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзи шифо оятларини, дуоларни етти мартагача такрорлаганлар" дея ёзилган , - у шундай дея туриб бир муддат тин олди ва сўзида давом этди,- агар истасангиз ўзингиз ё бўлмаса бирор тақводор , илмли, солиҳа аёлни топиб мушкулингизни осон қилишимиз мумкин...
Райҳона унга нисбатан индамаган бўлса-да бўш вақтларида ўзи билганича шифо оятларини ўқиб ўзига - ўзи дам соладиган бўлди.
Ана шундай вақтларда у танасида ажиб енгиллик ҳис қилар , тез - тез тўпалончилик қилиб,м тинимсиз тепиниб ўзини эслатиб турадиган юраги остидаги мурғак жон ҳам алланечук тинчиб , ором олаётганини ҳис қилиб қолар эди.
Шуларга қарамай Райҳонанинг тушларига отаси кираверишни ҳамда ташвишли кўринишда алланима демоқчидек намоён бўлаверишни ҳеч канда қилмас эди.
Одатий кунларнинг бирида Фазилат опа Райҳоналарникига бир келинчакни етаклаб чиқди :
- Райҳона , Райҳона-ююю , - деди у ўзига ярашган ўктам овозда йўлакда Райҳонанинг қораси кўриниши билан , - меҳмонларни қабул қиласизми ?
Бир ўзи уйда зерикиб диққинафас бўлиб кетган Райҳона уларни суюниб қарши олди:
-Бўлмасам-чи , - деди у ҳурсандчилигини беркитишга ҳам ҳаракат қилиб ўтирмасдан ,- "Меҳмон- атои худо" деган гап бор- ку ! Марҳамат , хуш келибсизлар !
@Xazon_Rezgi /73