#ҚАСД
2 - ҚИСМ
Дарвоза олди гўё кеча кечқурун бу хонадонда ҳеч нарса бўлмагандек сокин эди. Бу нарса Райҳонанинг ўзига ҳам эриш туюлди шекилли уйларига яқинлашган сари асабдан бўлса керак кетма - кет йўтала бошлади.
Али ўжарлик билан машинасини қизнинг дарвозаси тагигача тақаб ҳайдаб борди. Машина тўхтаганда бирдан қўшни дарвозасидан эллик ёшлардаги бир аёл лип этиб чиқди- ю , машинадан тушаётган Райҳонани бағрига босди :
- Райҳона қизим , яна дугонангникида қолганмидинг ? Энгнингни қара юпунлигини ? Боя Розиқ амакинг сени кўришга келгандилар. Эшигингларни ҳеч ким очмади. Улар "Райҳона келиши билан менга қўнғироқ қилсин" деб тайинлаб кетдилар.
Райҳона қўшни аёлга "Хўп" дея домофон эмас , балки эшик ёнбошидаги митти қўнғироғини босди. Эшик кўп куттирмай очилди. Уни очган уй ёрдамчиси Райҳонани кўриб кўзлари катта - катта очилди-ю , аммо атрофдагилар билан саломлашишдан нарига ўтмади.
Райҳона қўшни аёлга "Ҳайр" маъносида бош силкиди- ю , ичкарига кириб кўздан ғойиб бўлди.
Қиз кўринмай қолгач Али машинани оҳиста юргизиш ҳаракатига тушди. Шу вақт уни киракаш деб гумон қилган уй ҳизматчиси Алига яқинлашиб машинанинг хиёл очиқ турган деразасидан эллик долларлик купюра узатди.
Али аёлнинг пулини қўли билан "керакмас" деган маънода рад қилиб машинани ортига ҳайдаганча кўчадан чиқиб кетди.
Али шу кетганча ўз уйига йўл олди. У кеча Райҳонани олиб борган уйни бир хафта олдин ижарага олган ва бир ойлик пулини олдиндан тўлаб қўйган эди. Бугун Райҳонани у ердан олиб чиқач , эшикни қулфлаганда тузган режасига мувофиқ ҳеч қачон бу ҳовлига қайтиб келмаслигига ишончи бир хафта аввал комил бўлганлигини эслаганди.
Али ўз уйига боргач ичкарига кирди. Тўғри ҳаммомга йўл олди Ҳаммом ўчиқ экан. Кун етарли иссиқ бўлмаса-да , Али ҳаммомга кириб ечинмай туриб бошидан душнинг муздек сувини очиб юборди. Устидан яхдек бўлиб қўйилган сувдан бир сакраб тушган Али ўзини мажбурлаб сув тагида яна бироз ушлаб турди. Охири авзойи бадани дир- дир қалтираб , тишлари такиллашга тушганда кийимларини бир амаллаб ечиб шундоқ оёқ остида қолдирди- ю, ўзи чала ярим артинганча устига енгил халат ташлаганча ётоқхонага йўл олди .
У ичкарига кира солиб тўғри диванга ўзини отди. Қалтироғи ҳали- ҳануз босилмаган Али устига паркўрпани боши билан тортганча буркалиб олди.
У анча ойдан буён режалаштириб юрган иши амалга ошган бўлса-да , бундан дили қониқиш туймаганини , қайтага юраги бадтар ҳаловатини йўқотганини ҳис қилар экан , бунинг сабаби нимада эканлигини била олмай янада ҳуноби ошди. Анча вақт шу алфозда ётгач бирдан барча саволларга жавоб топгандек шуури ёришди :
- Райҳонаааа !
Райҳона нимаси биландир Обидага ўхшар экан. Жуда ўхшар экан. Соддалиги, маҳзунлиги , дилбарлиги , ҳақиқат талабида бўлиши ... Булар Райҳонанинг Обидага ўхшаш тарафлари эди. Бироқ шу билан бирга унинг Обидадан кескин фарқ қиладиган тамонлари ҳам кўп эди. Унинг энг биринчи кўзга ташланган айрича жиҳати бу қиздаги шаддодлик эди. Шунча ҳислатни биргина вужудида сиғдира олган қизнинг оҳанграбоси шунга яраша ўзига тортгулик эди.
Али Райҳона ҳақида ўйлаганча кўзи уйқуга кетганини билмай қолди...
* * *
Райҳона дарвозадан киргач тўғри ошхонага борди. У музлаткичнинг охирги токчасидаги шафтоли шарбатидан бир стакан қуйиб охиригача ичди. Сўнгра изма- из келган Иноят ҳолага савол назари билан қаради :
- Ҳолааа ....
- Райҳона , - деди Иноят ҳола гўё бўлиб ўтган ишларда ўзи айбдордек бош эгиб,- Ёрқиной "Қиз боланинг номи ёмон отлиққа чиқмасин , ҳозирча ҳеч кимга индамай туринг , ўзим кечга яқин бораман. Шу ердан туриб ҳам тегишли одамларга кўрсатма бердим, улар қидирувни аллазамон бошлашган. Кимдир Райҳонани қаттиқ сўраса у мен билан , тушундизми ?" дедилар. Шу сабаб Розиқжонга ҳам қўрққанимдан эшик очмадим.
Ҳизматчининг сўзларини эшитган Райҳона бирдан енгил тортди. Зўриқиб турган асаблари зумда бўшашганлиги сабабли боши гир айланди.
- Яхши қилибсиз,- деди у Иноят ҳолага ,- ҳолажон мен бироз дам олай.
- Қизиииммм ... - деди Иноят ҳола кўнглидаги саволига
@Xazon_Rezgi /5