#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Матлуба ҳам бу борада кўп таъкидларди. "Мен Барно опамнинг тўйлари бўлаётган кезлари қаттиқ гапириб юракларини яралаганман. Кейинчалик уларнинг беайб эканликларини кўп бора ҳис қилдим. Қишлоқдан бош олиб кетганларида эса бунга юз карра амин бўлдим" деб.
- Майли, Абдужаббор ака, энди надомат чекишдан фойда йўқ. Ёмонлар жазосини олди. Ҳақиқат қарор топди. Энг ёқимлиси эса,- жилмайди Норпошша,- Барно ҳам ҳозир бахтли. Мен икки ой аввал Тошкентга-симпозиумга боргандим. У ерда Барнони учратиб қолдим. Турмушга чиқибди. Эри Тошкентда донғи чиққан атоқли доктор экан. Ўзи эса ўқитувчиликка ўқиётган экан. Ўша кўрганимда Барно ҳомиладор эди. Менимча аллақачон кўзи ёриб қолган бўлса ҳам керак.
- Мана бу чинакам хушхабар бўлди- кулгучлари юзига нур улашганча жилмайди Абдужаббор, - энди Барнодан кўнглимиз тинч. Илойим бахтли бўлсин.
-Демак, бу масала ҳал! - қўлларини қовуштирди Норпошша,- энди иккинчи масала ҳақида гаплашсак.
- Иккинчи масала?! - сергакланди Абдужаббор,- қизиқ, қандай масала экан у?
- Энди сизнинг келгусидаги режаларингиз ҳақида гаплашсак. Хўш, бу ёғига нима иш қилишни режа қиляпсиз?
Абдужаббор ўйланиб қолди:
- Менми? Менимча шу ерда, яъни колхозда ишласам керак. Сендек раиснинг раҳбарлигида бажонидил ишлаган бўлардим.
-Менда эса бутунлай бошқа таклиф бор.
- Хўш?
- Абдужаббор ака, урушдан аввал тиббиёт институтини 2-курсини тамомлаган эдингиз-а?
- Ҳаа, - деди ўйчанлик билан Абдужаббор, -шунга ҳам 9 йил бўлибди. Шу йиллар мобайнида нима воқеалар бўлиб ўтмади дейсан?
- Тўғри айтасиз. Бироқ ҳозир гап бу ҳақда эмас. Хуллас, колхознинг келажагини ўйлаган ҳолда ва бир сингил сифатида сизга бир таклиф бермоқчи эдим.
Абдужаббор ака. Сиздан Тошкентга қайтишни ва тиббиёт институтидаги ўқишингизни тиклашингизни сўрайман. Билсангиз қишлоғимизга олий маълумотли шифокорлар жуда зарур.
- Норпошша, менга бу таклиф дабдурустдан бўлгани учун очиғи шошилиб қолдим. Бу ҳақда сираям ўйлаб кўрмаган эканман. Ундан кейин ойим, аёлим, қизларимни ташлаб кетишга...
- Ака, авваламбор Тошкент бир қадам бўлса. Ҳов деса эшитиладиган жойда. Ундан кейин ихтиёрингизга қарши қай юртларгача оёғингиз тегмади дейсиз? Энди эса кўнглингизга бир бор қулоқ солиб шифоркор бўлсангиз нима қилибди? Қолеверса Раҳима ойим ҳам бу таклифни қўллаб қувватлаяптилар. "Кўзим очиқлигида болам ҳам ўқиб дипломли бўлиб қолса, халқнинг корига яраса" деяптилар.
📌@xazon_rezgi /163