Урганчда уйи бузилган одамларга компенсация пуллари бугун ҳам берилибди, 100 фоиз олиб бўлибди одамлар.
Энди одамлар олдидаги асосий муаммо — уста топиш бўлиб турибди. Усталар икки баробар ошириб нарх айтяпти эмиш. Пойдеворнинг 1 метрини 40 минг сўмдан қуйиб турган бўлса, нархни 70 минг белгилаб олишибди.
Вилоят ҳокими одамлар олдига борганида кузатиб турдим: одамлар ишни нимадан бошлашни ҳам билмайди, умрида уй қуриб кўрмаган, тажриба йўқ. Ҳатто уйининг чизмаси ҳам йўқ.
Ҳоким «ҳеч бўлмаса опалубка қил» деяпти, одамлар нималигиниям билмай ҳайрон бўлиб турибди.
Хуллас, пулни тўлиқ олгани билан ҳам халқнинг муаммоси ҳал бўлди деб бўлмайди. Вилоят ҳокими «бепул уста берамиз», деди, аммо сўзида турадими-йўқми ҳали номаълум.
Дом қураётган фирмаларга юкланса керак, «давай, 2–3 тадан усталар гуруҳини топасан, қуриб берасан», деб.
Одамларнинг ичида чаққонроқлари қарз-ҳавола қилиб, пойдевор қилиб, девор тиклаб олганлари ҳам бор.
…Бирорта эркак йўқ хонадонлар бор. Ҳаммаси Россияда, Қозоғистонда ишлаб юрибди, фақат аёллар, болалар қолган…Каналга обуна бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMlVCKGrrIdOQi3ZA