1 апрелдан свет ва газнинг нархи яхшигина ошади
💡Светнинг нархи 200 kWh лик лимит доирасида 450 сўмдан 600 сўмга — 33,3 фоизга ошади.
201—1000 kWh оралиғида 900 сўмдан 1000 сўмга — 11,1 фоизга;
1001—5000 kWh оралиғида 1350 сўмдан 1500 сўмга — 11,1 фоизга;
5001—10.000 kWh оралиғида 1575 сўмдан 1750 сўмга — 11,1 фоизга;
10.001 kWh дан юқори истеъмол учун 1800 сўмдан 2000 сўмга — 11,1 фоизга кўтарилади.
🔥Табий газнинг 100 (иситиш мавсумида 500) метр кублик лимити доирасида 1 метр куб учун 650 сўмдан 1000 сўмга — 53,8 фоизга ошади;
Лимит чегарасидан 2500 метр кубгача 1 метр куб учун 1500 сўмдан 1800 сўмга — 20 фоизга;
2501 метр кубдан 5000 метр кубгача 1 метр куб учун 1950 сўмдан 2100 сўмга — 7,6 фоизга;
5001 метр кубдан 10.000 метр кубгача 1 метр куб учун 2275 сўмдан 2500 сўмга — 9,8 фоизга;
10.001 метр куб ва ундан ортиғига 1 метр куб учун 2600 сўмдан 3000 сўмга — 15,3 фоизга ошади.
Иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланиб, 28(29) февралда тугаркан. (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 1 октябрдан бошланади). Бу ойларда газ учун 500 метр кублик лимит амал қилади.
Лекин қолган ҳудудларда ҳам
октябр ва март ойларининг ярми совуқ кечади. Ҳеч бўлмаганда табиий газ учун бу ойларда 250 метр кублик лимит жорий қилиш керак, деб ҳисоблайман. 500 га ўлақолишсаям кўнмайди энергетикаларимиз.
Иситиш мавсумида газ билан таъминланмаган ҳудудларда тўловга чегирма қилиш ёки лимитни ошириш масаласи ҳам тилга олинганди, ухлади шекилли. Жимиб кетишди.
➡️
@shokirjonov