Репост из: Aktam XAITOV | rasmiy kanal
☑️ Партиядошимиз Ёшлар парламенти нуфузини янада оширишига ишонч билдирамиз
2025 йил 5 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, Ёшлар парламенти аъзолари ОАВ вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда ўтган давр мобайнида ушбу тузилма мамлакатимизнинг парламентаризми соҳасида ўз ўрнини топиб, том маънода, парламент ва ёшлар ўртасида кўприк вазифасини ўтаётгани қайд этилди. Қолаверса, улар депутатларнинг ҳудудлардаги учрашувлари, назорат-таҳлил тадбирлари ва сайловчилар билан мулоқотларида бевосита иштирок этяпти.
Йиғилишда Ёшлар парламенти раиси бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан уни Ёшлар парламенти раиси лавозимидан озод этиш ва янги раисни сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раислигига Собитов Отабек Йўлдош ўғли номзоди кўриб чиқилди ва кўпчилик овози билан маъқулланди.
Биз ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Отабек Собитовни ушбу масъулиятли лавозимга сайлангани билан табрикламиз. Партиядошимизнинг Ёшлар парламенти нуфузини янада юксалтириш учун барча имкониятларини ишга солишига ишонамиз.
@a_xaitov