#Live
Сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида вазирлик ва идораларнинг ваколатларига аниқлик киритиляпти😎 Бугун O'zLiDeP фракцияси йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда сув ва сув объектлари ҳамда сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
🗣️ Қонун лойиҳаси билан иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда сувларни оқилона бошқариш ва улардан фойдаланиш, сувларни булғаланиш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда сув объектларининг ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
✔️ Шунингдек, лойиҳада сувга доир муносабатлар соҳасида иқтисодий механизмларни, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг сувга доир муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сув масалалари бўйича давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш каби вазифалар ижроси ҳам ўрин олган.
#uzlidep #fraksiya
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг