#Бугун
Унда партиянинг вилоят кенгаши ташкилий кадрлар бўлими бошлиғи Ж.Хўжамқулов, вилоят депутатлар билан ишлаш бўлим мудири Н.Тўраев, туман кенгаши депутатлари иштирок этишди.
Йиғилишни Ж.Хўжамқулов халқ томонидан туман кенгашига депутатликка сайланган депутатларни табриклаш билан бошлади.
Вилоят депутатлар билан ишлаш бўлими мудири Н.Тўраев депутатлар аввало тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши, учрашув ўтказаётганда жойларнинг котибияти ва маъмурияти билан маслаҳатлашган ҳолда муаммо ва масалаларни кўтариши лозим эканлиги, маҳалла паспортини яхшилаб ўрганиб, маҳалла еттилиги билан бирга иш олиб бориши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, депутатларга гувоҳномалар топширилиб, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси – депутат Г.Аблоқулова депутатлар гуруҳига раҳбар этиб тайинланди.
@Urgutsadosigazetasi
Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловдан кейинги туман кенгашига сайланган депутатларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.