"Беш ташаббус паралимпиадаси"нинг туман босқичи ўтказилдиБугун Ургут туман ҳокимлиги, туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамда спорт мактаблари ҳамкорлигида “Беш ташаббус паралимпиадаси” туман босқичининг адаптив спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Тадбирда спортчилар, маҳалла фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Байрамона руҳда ташкил этилган мусобақаларда маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган 280 нафарга яқин ёшлар қатнашиб, 13 турдаги адаптив спорт йўналишлари – пара шахмат-шашка, стол тенниси, бадминтон, армрестлинг, 100 метрга югуриш, узоққа сакраш, аёллар енгил атлетикаси турлари бўйича беллашдилар.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари М.Холиқов иштирок этди ва бу каби тадбирлар имконияти чекланган фуқароларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари, уларнинг жисмоний фаоллигини таъминлаш ва уларни ижтимоий ҳаётга кенг жалб этишда муҳим ўрин тутишини айтиб ўтди.
Мусобақалар сўнгида ғолибларга навбатдаги босқичга йўлланмалар, диплом, эсдалик совғалари топширилди.
@Urgutsadosigazetasi