Urgut sadosi gazetasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"Ургут садоси" газетасининг расмий канали.
Каналимиз орқали туман ҳаётига оид хабар ва янгиликларни кузатиб боринг.
Бизнинг манзил: Ургут шаҳри Ҳунармандлар кўчаси, 4 уй.
Мурожаат учун: ☎️ +998664830769

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


"Беш ташаббус паралимпиадаси"нинг туман босқичи ўтказилди

Бугун Ургут туман ҳокимлиги, туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамда спорт мактаблари ҳамкорлигида “Беш ташаббус паралимпиадаси” туман босқичининг адаптив спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Тадбирда спортчилар, маҳалла фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Байрамона руҳда ташкил этилган мусобақаларда маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган 280 нафарга яқин ёшлар қатнашиб, 13 турдаги адаптив спорт йўналишлари – пара шахмат-шашка, стол тенниси, бадминтон, армрестлинг, 100 метрга югуриш, узоққа сакраш, аёллар енгил атлетикаси турлари бўйича беллашдилар.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари М.Холиқов иштирок этди ва бу каби тадбирлар имконияти чекланган фуқароларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари, уларнинг жисмоний фаоллигини таъминлаш ва уларни ижтимоий ҳаётга кенг жалб этишда муҳим ўрин тутишини айтиб ўтди.

Мусобақалар сўнгида ғолибларга навбатдаги босқичга йўлланмалар, диплом, эсдалик совғалари  топширилди.

@Urgutsadosigazetasi


🇺🇿✈️ ELITA AKADEMIK MAKTABI XALQARO OLIMPIADADA

Urgutdagi yagona xususiy maktab - Elita Akademik maktabi iqtidorli o‘quvchilari Turkiyaning Antaliya shahrida bo‘lib o‘tgan nufuzli TIMO xalqaro matematika olimpiadasida ishtirok etib, yurtimiz bayrog‘ini yana bir bor yuksaklarga ko‘tardi.

1500 dan ortiq ishtirokchi orasida Shaxobov Bekzodjon 2-o‘rinni egallab, yurtimiz, oilasi va maktab sha’nini munosib himoya qildi.

Ilm yo‘lida mehnat, fidoyilik va qat’iyat bor joyda albatta, natija bo‘ladi!

@urgutsadosigazetasi


ШИЖОАТЛИ ВА ҒАЙРАТЛИ ЁШЛАР МАЙДОНИ

23-умумтаълим мактабида “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақасининг Ургут тумани босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақалар Мудофаа вазирлиги, Спорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Мусобақаларда ўғил-қизлар жамоалари 7 та шарт асосида ўз иқтидор ва жисмоний тайёргарликларини синовдан ўтказди.

Натижаларга кўра, Юқори Тегана маҳалласи ёшлари жамоаси 3-ўрин, Мўғол маҳалласи ёшлари 2-ўрин ва Ўрамас маҳалла ёшлар жамоаси 1-ўринга лойиқ кўрилди. Бу билан энг кучли ва шижоатли жамоа, деб топилган Ўрамас ёшлари вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Ғолиб ва совриндор ёшлар ташкилотчиларнинг диплом ва совғалари билан тақдирланишди.

@Urgutsadosigazetasi


#Эътироф

«Сен ерни боқсанг, ер сени боқар», дейишади халқимизда. Бу ҳикматли сўзлар Бойбул маҳалласида истиқомат қилувчи оддий деҳқон — Хурсанд Сатторов ҳаётида ўз исботини топган.


У киши 10 сотихли ҳовлисидан самарали фойдаланиб, пиёз кўчатчилиги билан шуғулланади. Меҳнати, изланиши туфайли у ердан барака олиб, фермердан ижарага олган бир гектар ернинг ҳар бир қаричини меҳр билан парваришлаб, пиёз етиштирмоқда.

У йилига камида 100-120 миллион сўм соф даромад кўраётганини мамнуният билан тилга олади. Бу муваффақиятнинг замирида тинимсиз меҳнат, замон талабларини ҳис этиш ва илғор тажрибаларни ўзлаштириш ётади.

Х.Сатторов нафақат оиласини таъминлаб, балки фарзандларининг келажаги учун ҳам муносиб шарт-шароит яратиб келмоқда. Уч нафар фарзанди олий таълим даргоҳларида таҳсил олмоқда, уларнинг контракт тўловлари эса шу меҳнат ортидан қопланмоқда.

Бу каби инсонлар ҳаётда содда меҳнат, ҳалол тирикчилик ва соф ният билан ҳам катта ютуқларга эришиш мумкинлигини яна бир бор исботлайди.

@Urgutsadosigazetasi



Показано 5 последних публикаций.