Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаси бошқа ходимга юклатилса, унинг ойлигига қўшимча ҳақ тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4814-савол:
Assalomu alaykum, davlat maktabgacha ta’lim tashkiloti direktori mehnat taʼtiliga chiqqanda uning vazifasi tashkilot metodistiga yuklangan,metodistga vaqtinchalik vazifa yuklangani uchun uning ish haqiga qo‘shimcha yuklama to‘lanadimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 116-моддасига асосан вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаси бошқа ходимга юклатилиши мумкин. Бунда ушбу ходимга Меҳнат кодексининг 259-моддаси билан қўшимча ҳақ тўланади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 25-бандига кўра бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
❗️Бироқ Меҳнат кодексининг 116-моддаси олтинчи қисмига асосан вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини асосий ишдан озод этилмаган ҳолда бажаришни штатдаги унинг ўрнини босадиган, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат шартномасига, мансаб йўриқномасига мувофиқ ўз лавозим мажбуриятларига вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш кирадиган шахс зиммасига юклатиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, мажбуриятларни вақтинча бажариш зиммасига юклатилаётган ходимнинг бирор-бир қўшимча розилигини олишни талаб этмайди ҳамда қўшимча равишда ҳақ тўланмайди.
Шу билан бирга низом 25-банди иккинчи хатбошида бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмаслиги қайд этилган.
🚫 Сиздаги вазиятда ҳам агар ДМТТ мудири ишда йўқ бўлган вақтда унинг лавозими вақтинча методистга юклатилиши ички ҳужжатларда (мисол учун лавозим йўриқномасида) қайд этилган бўлса, қўшимча ҳақ тўланмайди. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g