Таълим касаба уюшмаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: ADLIYA HR (rasmiy) 🇺🇿
#foydali

TDYU Mehnat huquqi kafedrasi dotsenti, y.f.f.d (PhD) Raximov Miryoqub Aktamovich tomonidan Mehnat kodeksi moddalari yuzasidan ma'ruza bilan quyidagi havolalar orqali tanishib chiqishingiz mumkin:
1) 1-33-moddalari
2) 34-47-moddalari
3) 48-59-moddalari
4) 60-79-moddalari
5) 80-93-moddalari
6) 94-102-moddalari
7) 103-112-moddalari
8) 113-117-moddalari
9) 118-128-moddalari
10) 129-132-moddalari
11) 133-144-moddalari
12) 145-150-moddalari
13) 151-154-moddalari
14) 155-160-moddalari
15) 161-167-moddalari
16) 168-170-moddalari
17) 171-174-moddalari
18) 175-180-moddalari
19) 181-190-moddalari
20) 191-200-moddalari
21) 201-212-moddalari
22) 213-223-moddalari
23) 224-235-moddalari
24) 236-242-moddalari
25) 243-249-moddalari
26) 250-257-moddalari
27) 258-268-moddalari
28) 269-278-moddalari
29) 279-284-moddalari
30) 285-294-moddalari
31) 295-301-moddalari
32) 302-311-moddalari
33) 312-315-moddalari
34) 316-324-moddalari
35) 325-330-moddalari
36) 331-336-moddalari
37) 337-343-moddalari
38) 344-350-moddalari
39) 351-359-moddalari
40) 360-366-moddalari
41) 367-372-moddalari
42) 373-382-moddalari
43) 383-387-moddalari
44) 388-391-moddalari
45) 392-399-moddalari
46) 400-405-moddalari
47) 406-410-moddalari
48) 411-416-moddalari
49) 417-422-moddalari
50) 423-431-moddalari
51) 432-436-moddalari
52) 437-442-moddalari
53) 443-449-moddalari
54) 450-455-moddalari
55) 456-459-moddalari
56) 460-464-moddalari
57) 465-472-moddalari
58) 473-484-moddalari
59) 485-490-moddalari
60) 491-494-moddalari
61) 495-499-moddalari
62) 500-moddasi tahlili
63) 501-moddasi tahlili
64) 502-moddasi tahlili
65) 503-moddasi tahlili
66) 504-506-moddalari
67) 507-513-moddalari
68) 514-520-moddalari
69) 521-526-moddalari
70) 527-529-moddalari
71) 530-533-moddalari
72) 534-538-moddalari
73) 539-540-moddalari
74) 541-542-moddalari
75) 543-546-moddalari
76) 547-551-moddalari
77) 552-557-moddalari
78) 558-565-moddalari
79) 566-569-moddalari
80) 570-574-moddalari
81) 575-581-moddalari

https://t.me/adliyahr


#Кадровик
Иш берувчилар учун махсус
.

Яқин кунларда сиртқи таълимда ўқиётганлар учун ўқиш бошланади. Уларга меҳнат таътили беришда қуйидаги нормаларни ҳисобга олиш лозим.

Янги меҳнат кодексида Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар бериш тартибида қизиқ бир ҳолат бор кодекснинг 386-моддаси биринчи қисмига асосан ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади.

Яъни иккинчи мутахасисликда ўқиётганларга, магистратурада ўқиётганларга, ёки бошқача тарзда иккинчи марта ўқиётганларга кафолатлар ва компенсациялар берилмайди.

Қачон берилиши мумкин
?
Мазкур моддага аосан кафолатлар ва компенсациялар, шунингдек тегишли даражадаги таълим олган ҳамда иш берувчи томонидан ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши мумкин.

Яъни иш берувчи иккинчи марта таълим олаётган ходимга кафолатлар ва компенсациялар бермоқчи бўлса, у билан қўшимча келишув тузиши ёки меҳнат шартномасига ўқитиш бўйча кафолат ва имтиёз ҳақида қодаларни критиб қўйиши лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g




#Кадровик
Қандай ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан қўшимча келишув қилиниши шарт

Кўпчилик кадровиклар ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходими 14 кунлик огоҳлантириш муддатидан фойдаланмаганда у билан иш берувчи ўртасида қўшимича келишув қилиниши шарт деб ўйлайди, аслида бу нотўғри МКнинг 160-моддаси 4-қисмига асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин. Яъни бу модда талаби бўйича алоҳида қўшимча келишув тузиш назарда тутилмаган.

Буни МКнинг турли моддаларида келтирилган таътилни муддатидан олдин бериш, таътилни қисмларга бўлиб беришни тартибга солувчи моддаларга қиёслаш мумкин. Масалан, ходим меҳнат таътилининг 14 кунини олмоқчи, бу вазиятда ходим МКнинг 231-моддаси асосида иш берувчига ариза ёзади, иш берувчининг ходимнинг аризасига қўл қўйиб беришини унинг таътилдан 14 кунни олишга асос бўлади. Яъни иш берувчи билан алоҳида келишув тузилмайди.

Яъни МКнинг 160-моддаси 4-қисмида келтирилган қоида ҳам шундай, яъни ходим ўз аризасида мени палон санадан ишдан бўшатишингизни сўрайман деб ариза ёздими иш берувчининг аризани қабул қилиб ишдан бўшатиши учун алоҳида келишув шарт эмас. Бироқ иш берувчилар эътибор қаратиши лозимки, ходим аризада сана кўрсатмаган бўлса, унда ходимни 14 кунлик огоҳлантириш санаси тугамасдан ишдан бўшата олмайди.

Бироқ меҳнат шартномаси МКнинг 157-моддаси,Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда қўшимча келишув тузилиши шарт. Модда қоидасига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. Меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинадиган сана ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Бошланғич_синфлар_қайси_фандан_тоифаси_ўтади_янги_хат_2024_2632.pdf
660.7Кб
Умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг олган малака тоифалари фанлар кесимида татбиқ этилиши бўйича маълумот

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Декрет таътилининг максимал муддати қанча?

@Yurist_Xizmati 4816-савол:

Assalomu alaykum. Savolim quyidagicha:  Mening ayolim 2023-yil 4 sentabrda dekret ta‘tiliga chiqdi. Hozir farzandim 1 yoshi 2 oylik. 2 yoshgacha ta‘til  deb ariza yozdirib oldi. Ayolim dekretdan ishga qaytsa bo‘ladimi? Bosh vrach qonunda 3 yoshgacha dekretdan qaytish mumkin emas demoqda. Qonunda bu haqida nima deyilgan? Farzandimga qarovchi bor hozirda

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 405-моддасига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, нормада таътилнинг максимал муддати белгиланмоқда, минимал эмас.

❗️Бунда болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

✅ Шу қоидага кўра сиз фарзандингиз 2 ёшга тўлгунча юқоридаги таътилдан фойдаланишга ҳақлисиз. Айтиш керакки, бунда бола икки ёшга тўлгунча ҳам ишга қайтиш мумкин бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Мактабда қоровул бўлиб ишлаётган ходим ўт ёқувчилик вазифасини ҳам бажариши керакми?

@Yurist_Xizmati 4815-савол:

Ассалому алайкум! Мактабда 1,5  каровул штатида ишлаётган ходим ут ёкувчилик вазифасини бажариши керакми? Аллергик касаллиги борлиги сабабли ут ёкувчилик вазифасини бажара олмаслигини айтган каровулни 1,0 штат каровуллигини олиб бошка ишчи олиб куйишга мактаб директори хаклими? Мактаб котёллари кумир ёкилгиси билан иситилади.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига биноан, идоравий қоровуллик — давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, тадбиркорлик субъектларининг ўз объектларини қўриқлаш учун юридик шахс ташкил этмасдан тузиладиган таркибий бўлинмаси томонидан ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган алоҳида ходими томонидан амалга ошириладиган қўриқлаш фаолиятининг тури ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 ноябрдаги 630-сон қарорига мувофиқ, Қуйидагилар қўриқлаш бўлинмаларининг вазифалари ҳисобланади:
🔘жисмоний шахслар ҳаётини ва соғлиғини тажовузлардан ҳимоя қилиш;
🔘объектларни қўриқлаш ва тажовузлардан ҳимоя қилиш;
🔘қўриқланадиган объектларда назорат-ўтказиш ва объектнинг ички режимларини таъминлаш;
🔘қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш;
🔘қўриқланадиган объектлардаги мол-мулкни қўриқлаш ва кузатиб бориш;
🔘қўриқланадиган объектларда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда иштирок этиш;
🔘қўриқлашнинг илғор муҳандислик ва техник воситалари ҳамда усулларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш;
🔘қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг жанговар ҳамда хизмат тайёргарлигини юқори даражада таъминлаш ва сақлаш;
🔘объектлар ва мол-мулкни қўпорувчилик-террорчилик ҳаракатлари содир этилишидан, ёқиш, ўғирлаш ва бошқа жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.


❌ Шундай экан сизнинг лавозим йўриқномангизда ҳам ўт ёқиш вазифаси юклатилиши мумкин эмас.

❗️Ушбу ҳолат юзасидан туман(шаҳар) адлия ва бандлик органларига мурожаат қилинг. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Ассалому алайкум, мен яқинда 54 ёшга тўламан, стажим 20 йил шундан 5 йили бола парваришда ўтирганман. Мен 54 ёшдан пенсияга чишим мумкинми?

📌ЖАВОБ:

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 12-1-моддасига кўра, ушбу Қонун 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари белгиланган.

бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилининг меҳнат стажига қўшилиши 3-модданинг Ж бандида келтирилган. Яъни Ж банд имтиёзли пенсия олиш стажига қўшилмайди. Шу сабабли сиз 54 ёшдан пенсияга чиқа олмайсиз. Бунда сизнинг стажингиз 20 йил эмас 14 йил сифатида белгиланади. Лекин 55 ёшга тўлсангиз 6 йиллик бу давр стажингизга қўшиб ҳисобланади, фақатгина 54 ёшдан чиқмоқчи бўлсангиз 6 йиллик давр қўшилмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаси бошқа ходимга юклатилса, унинг ойлигига қўшимча ҳақ тўланадими?

@Yurist_Xizmati 4814-савол:

Assalomu alaykum, davlat maktabgacha ta’lim tashkiloti direktori mehnat taʼtiliga chiqqanda uning vazifasi tashkilot metodistiga yuklangan,metodistga vaqtinchalik vazifa yuklangani uchun uning ish haqiga qo‘shimcha yuklama to‘lanadimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 116-моддасига асосан вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаси бошқа ходимга юклатилиши мумкин. Бунда ушбу ходимга Меҳнат кодексининг 259-моддаси билан қўшимча ҳақ тўланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 25-бандига кўра бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

❗️Бироқ Меҳнат кодексининг 116-моддаси олтинчи қисмига асосан вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини асосий ишдан озод этилмаган ҳолда бажаришни штатдаги унинг ўрнини босадиган, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат шартномасига, мансаб йўриқномасига мувофиқ ўз лавозим мажбуриятларига вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш кирадиган шахс зиммасига юклатиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, мажбуриятларни вақтинча бажариш зиммасига юклатилаётган ходимнинг бирор-бир қўшимча розилигини олишни талаб этмайди ҳамда қўшимча равишда ҳақ тўланмайди.

Шу билан бирга низом 25-банди иккинчи хатбошида бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмаслиги қайд этилган.

🚫 Сиздаги вазиятда ҳам агар ДМТТ мудири ишда йўқ бўлган вақтда унинг лавозими вақтинча методистга юклатилиши ички ҳужжатларда (мисол учун лавозим йўриқномасида) қайд этилган бўлса, қўшимча ҳақ тўланмайди. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ўзбекистонда энди айрим давлат ташкилотлари ходимлари қариндошлари билан ишлаши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда қариндошлари билан бирга ишлаши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари рўйхати тасдиқланди.

Унда 17 та давлат ташкилоти ходимлари ўрин олган:

1️⃣ Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг ходимлари;

2️⃣ Қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари;

3️⃣ Темир йўл транспортининг линия ташкилотлари, йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, ушбу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;

4️⃣ Алоқадан фойдаланиш ташкилотлари ходимлари;

5️⃣ Соғлиқни сақлаш, даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология ташкилотларининг шифокорлари;

6️⃣ Барча таълим ташкилотларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар;

7️⃣ “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузилмайдиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи давлат фуқаролик хизматчилари;

8️⃣ Театрлар, бадиий жамоалар ва студиялар ижодий ходимлари;

9️⃣ Архивлар ходимлари, илмий муассасалар ходимлари, муассасаларнинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари;

🔟 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги тармоқ ташкилотларининг ходимлари;

1️⃣1️⃣ Дала геология (экспедициялари, участкалари ва бошқа) ташкилотлари ходимлари;

1️⃣2️⃣Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахассислари, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий-маърифий ташкилотлар ходимлари;

1️⃣3️⃣ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланадиган йўл ташкилотларининг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;

1️⃣4️⃣ Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;

1️⃣5️⃣ Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;

1️⃣6️⃣ Магистрал қувурлар ўтказиш ҳамда нефть ва газ конларини тартибга келтирувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;

1️⃣7️⃣ Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик ташкилотлари ходимлари, ушбу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари.


Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади. Бу Меҳнат кодексининг 121-моддасида белгилаб қўйилган.

Ушбу қоидадан истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Таътил пулига оид муҳим маълумот.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарори билан “Алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Мазкур низомда йиллик меҳнат таътили берилганда олдиндан тўланадиган ўртача иш ҳақи миқдоридаги таътил пулини ҳисоблаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Жумладан, Низомнинг 8-бандида “ходимга ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш ва фойдаланмаган таътил учун пуллик компенсация тўлаш учун (шу жумладан, иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда) ўртача иш ҳақи Меҳнат кодексининг 257-моддаси ўнинчи қисмига мувофиқ ҳисобланган ўртача кунлик иш ҳақини таътил кунлари, шу жумладан, фойдаланмаган таътил кунлари сонига (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) кўпайтириш орқали белгиланади. Бошқа ҳолларда ўртача иш ҳақи ўртача кунлик иш ҳақини иш кунлари сонига кўпайтириш орқали белгиланади” дейилмоқда.


Эътибор берган бўлсангиз, меҳнат таътили бўйича ўртача иш ҳақини ҳисоблашда эндиликда якшанба куни ҳисобланмаслиги белгиланмоқда. Ушбу қарор 2024 йил 15 ноябрь кунидан кучга кирди.

Мазкур қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилган вақтда ва то Ҳукуматга киритилгунига қадар Низомнинг 8-банди мана бундай таҳрирда эди:

“Ходимга ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш ва фойдаланмаган таътил учун пуллик компенсация тўлаш учун (шу жумладан, иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда) ўртача иш ҳақи Меҳнат кодексининг 257-моддаси ўнинчи қисмига мувофиқ ҳисобланган ўртача кунлик иш ҳақини таътил кунлари (шу жумладан, фойдаланмаган таътил кунлари) сонига кўпайтириш орқали белгиланади. Бошқа ҳолларда ўртача иш ҳақи ўртача кунлик иш ҳақини иш кунлари сонига кўпайтириш орқали белгиланади”.


Яъни, дастлаб ҳужжат лойиҳасида “якшанба кунидан ташқари” деган нарса йўқ эди. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Intizomiy jazosi bor xodimga bayram uchun mukofot bersa bo'ladimi?

Intizomiy jazoning amal qilish muddati ichida xodimga nisbatan rag‘batlantirish choralari, shu jumladan mehnatga haq to‘lash tizimiga kirmaydigan va mehnat natijalariga asoslanmagan mukofotlar ham (bayramlar, shu jumladan kasb bayramlari, yubileylar munosabati bilan va hokazolar) qo‘llanilmaydi.

Bayram sanalari bilan beriladigan mukofotlar mehnatga haq to‘lash tizimiga kirmaydi va mehnat natijalariga asoslanmaydi.

❗️Hurmatli ish beruvchilar xodimingizni bayram kunlari taqdirlamoqchi bo’lsangiz, MK 315-moddasi 3-qismiga ko'ra, intizomiy jazoni istalgan vaqtda olib tashlashga haqli ekanligingizni eslatib o’tamiz!

Intizomiy jazoning amal qilish muddati u qo‘llanilgan kundan e’tiboran 1 yildan oshmasligi kerak.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ
;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

➖ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Қуйидагиларга интизомий жазо берилиши мумкин эмас:

➖касаба уюшмаси органи таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;

➖ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;

➖ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилигисиз.

✅Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахслар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган ҳолда йўл қўйилади, ташкилот касаба уюшмаси органининг раиси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса бундан ташқари тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг шундай розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.

“Касаба уюшмалари тўғрисида” Қонуннинг 15-моддаси.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g




Мактабларда мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолияти ривожлантирилиши бўйича ПҚ-391-сон Президент қарори имзоланди

«Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.11.2024 йилдаги ПҚ-391-сон

Қарорга кўра:
мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш;
ўқитувчилар малакасини оширишнинг янги тартибини жорий этиш;
ўқитувчиларга малака тоифасини бериш механизмини қайта кўриб чиқиш;
мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий махоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини йўлга куйиш;
маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасалари битирувчиларини мактабларга ишга кабул қилиш тизимини соддалаштириш.


2025 йил 1 мартдан бошлаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назария ва амалиёт уйғунлаштирилган ҳолда малака ошириш тизими йўлга қўйилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-392-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

Қарор билан “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади

Қарорга кўра, 2025 йил:

1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;

1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;

1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;

1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

🗓2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;

🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;

🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Кабинет мудирлиги лавозимини физика ва кимё ўқитувчиларига вақтинча қилиб юклатилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4809-савол:

Менга кимё ўқитувчисиман. Менга кимё ва физика кабинет мудирлигини юклатишди. Адлиядан буйруқ ўтди. Буйруқни ўқиб кўрсам менга вақтинча лавозим юклатиш деб ўтказибди. Нега бунақа. Кабинет мудирлиги вақтинча лавозимга кирадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ бу ҳолатда сизга кабинет мудирлиги лавозими вақтинча юклатилиши нотўғри.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи (30.08.2024 №288) билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда Давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сон буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу буйруққа кўра лаборант лавозимлари тугатилиб, уларнинг вазифаси физика ва кимё фани ўқитувчиларига юклатилди. Бунда уларга кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.

Шунга кўра, кабинет мудирлиги лавозими ўқитувчига мунтазам юклатилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


ЧҚБТ раҳбарлари ҳам директор жамғармасидан устама ва моддий ёрдам олишга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4805-савол:

Assalomu alaykum menga CHQBt rahbarlariga toifa uchun va direktor jamg‘armasidan ustama to‘lanishi haqida ma‘lumot kerak edi. Oldindan katta rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 8-ноябрдаги 591-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 39-бандига кўра ЧҚБТ фани ўқитувчиларига республика таълим муассасаларида бошқа фан ўқитувчилари учун назарда тутилган барча имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар татбиқ этилади.

Мана шу қоидага мувофиқ ЧҚБТ раҳбари ҳамда ўқитувчиси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ директор жамғармасидан устама ва моддий ёрдам олишга ҳақли.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Показано 20 последних публикаций.