Таълим касаба уюшмаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


“Касаба уюшмам”

Дилором Амануллаева мусиқаси.🎵
Аъзам Зиё шеъри.✍🏻
1
Касаба уюшмам, ўрнинг беқиёс.
Ҳар соҳа вакилин этарсан эъзоз.
Сени мадҳинг куйлаб, жаранглар овоз,
Жаранглар овоз, жаранглар овоз.
Ҳар соҳа вакилин этарсан эъзоз.
Касаба уюшмам, ўрнинг беқиёс.

Нақорат:

Хақликда устувор, суянчим ўзинг,
Касаба уюшмам, таянчим ўзинг.
Ҳар кимга беминнат кўмакчим ўзинг.
Касаба уюшмам, етакчим ўзинг.

Руҳимиз кўтарган қувонч ҳам ўзинг,
Касаба уюшмам, ишонч ҳам ўзинг.
Ёшларга бир порлоқ йўл очган ўзинг,
Касаба уюшмам – нур сочган ўзинг!

2
Меҳнат хуқуқимиз ҳимоянгдадир.
Ҳар бир фуқаромиз ардоққа арзир.
Сен борки, ҳар жабҳа адолат бўлар,
Ҳамкасблар қалбида халоват бўлар,
Бемор, ночорларга саховат бўлар.
Халоват бўлар, адолат бўлар.

Нақорат:

@uzkufk


Икки лавозимда ишлаш мумкинми?

Фуқародан келган савол: Мактабда ташкил килинган, 0.50штат ММИБДЎ ВА 0.5штат ЎТИБДЎ штатларини бир ўкитувчига расмийлаштириб берса бўладими

Жавоб: Давлат бошқарув органлари — қонун билан белгиланган тартибда ташкил топган ва унинг функциялари ҳамда вазифаларини амалга ошириш учун давлат томонидан ваколат берилган, бу мақсадда давлат-ҳокимият ваколати билан таъминланган ва белгиланган тартибда иш кўрувчи фуқаролар гуруҳидир.

Мактабдаги директор ўринбосарлари ҳам давлат бошқарув органлари мақомида туради. Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли "Ўриндошлик асосида ҳамда бир нeча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарорига кўра, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, шу жумладан ўриндошлик асосида бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимини эгаллашга йўл қўйилмайди, деб белгилаб қўйилган. Шундай экан, сиз ишлаётган мактабда ҳам ММИБДЎ ва ЎТИБДЎ бир шахс бўлиши мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@Tv
TalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ассалому алайкум! Мен БППдаман оилавий шароитим туфайли бошқа ҳудудга кўчиб кетяпмиз, шунга ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзаман десам кадр мумкин эмас, сиз декрет таътилидасиз деди, мен кўчиб кетсам қачон келиб кетаман билмайман, шунга аризани ёзиб санасини БПТ тугаш вақтидан деб берсам бўладими?

Жавоб. Ажойиб савол, лекин кадрингиз хато айтибди.

👇Буни қуйидагича асослаймиз:
👉Меҳнат кодексининг 5-моддасида меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш принципи белниланган бўлиб, унинг 2-қисми 5-6-хатбошилари қуйидаларни англатади:
ҳар қандай меҳнат шартномасини ушбу шартнома тарафларининг келишувига кўра исталган вақтда бекор қилиш имкониятини;
ходимнинг ушбу Кодексда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш ҳуқуқини;

👉Яъни, ходим хоҳ меҳнат хоҳ ижтимоий таътилда, хоҳ меҳнатга лаёқатсизлик даврида уларнинг ахамияти йўқ, исталган вақтда МКнинг 157-моддаси талабига мувофиқ иш берувчи билан келишув тузган ҳолда меҳнат шартномани бекор қилиши мумкин.

🗓Ҳудди шунингдек, келишув қилмайман десангиз, МКнинг 160-моддаси талабига риоя этган ҳолда ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини 14 календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.

👉Бундан ташқари, 160-модданинг 8-қисмида меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги ариза у ўз ишини давом эттириши мумкин эмаслиги (таълим ташкилотига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳолларда) билан боғлиқ бўлган ҳолларда иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилаётган муддатда бекор қилиши керак. Манашу бошқа ҳолларга сизнинг бошқа жойга кўчиб кетаётганлизни киритиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарори 19-банди 4-қисмида ҳам бу ҳақда баён этилган.

📥Бунда, сиз БПТда бўлсангиз истасангиз почта орқали ҳам юборсангиз бўлади, иш берувчига аризангиз келиб тушган кундан бошлаб огоҳлантириш муддатингиз бошланади. Ёки иш берувчига ариза берсангиз ва иш берувчи билан келишсангиз14 кунлик муддатни ҳам қисқатирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишингиз мумкин.

Бир нарсага кадрлар эътибор беришлари керак! МКнинг 215-моддасида ушбу Кодекснинг 213-моддасида назарда тутилган таътиллар (яъни, ҳар йилги меҳнат таътили; ижтимоий таътиллар; иш ҳақи қисман сақланадиган таътил; иш ҳақи сақланмайдиган таътил)да бўлган даврда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолади ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди.


❗️Фақат бир гап! Агар меҳнат шартномасида неустойка тўлаш масаласи бўлса, унда МКнинг 159-моддаси талабига кўра уни тўлайсиз, бундай шартлашув бўлмаса тўланмайди.

⚠️Хулоса! Ходим исталган вақтда меҳнат шартномани бекор қилиш талаби юқоридаги асосларга кўра қаноатлантирилиши керак, аксинча ходим таътиларда бўлиб турган вақтда иш берувчи ўз ташаббусига кўра (штатлар қисқариши, ташкилот тугатилишидан ташқари (МК 160-м, 1-б) ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилолмаслигини тушунишимиз керак.

©️Ш.Хамрақулов @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


🚫MASTLIK SABAB KASAL BO‘LGAN XODIMGA “BOLNICHNIY” TO‘LANMAYDI!

SAVOL.
Bir xodimimiz o‘z mashinasida mastlik natijasida avtoavariya sodir qilgan va jarohatlanib, 20 kun ishga kelolmadi. O‘tgan xaftada kasallik varaqasi olib kelib bizga topshirdi. Hozir unga kasallik nafaqasini to‘lab berishimiz kerak ekan, shunda qancha miqdorda to‘lanishi haqida ma’lumot bersangiz oldindan rahmat.

JAVOB.
❗️Amaldagi qonun hujjatlari talablari ayni bu masalada xodim tomoniga yon bosmaydi.

⚖️Adliya vazirligi tomonidan 2002 yil 8 mayda 1136-son bilan davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 23-bandiga asosan, vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik nafaqasi quyidagi hollarda berilmaydi:

➖ishdan yoki boshqa vazifalardan bo‘yin tovlash maqsadida o‘z salomatligiga ataylab ziyon yetkazgan yoxud o‘zini kasallikka solganda;

giyohvandlik yoki mastlik bilan bog‘liq harakatlar oqibatida, shuningdek, spirtli va giyohvandlik moddalarini iste’mol qilish natijasida kasallikka chalinganda (jarohatlanganda);

➖ jinoyat sodir qilish vaqtida jarohatlanganda;

➖ sud qarori asosida majburiy davolanishga yuborilganda (ruhiy kasallardan tashqari);

➖ hibsda bo‘lgan davrda;

➖ sud-tibbiyot ekspertizasidan o‘tish davrida.

⚠️Demak, ushbu qoidadan ko‘rib turibmizki, xodimga o‘zi mast holatda bo‘lganligi sababli jarohat olib kasal bo‘lgan davri uchun vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik nafaqasi to‘lanmaydi. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ассалому алайкум, Устоз. Аппеляцияда суд МК 161-2-4 билан бўшатилган ходимни хизмат текширув ўтказилмаган ҳолда бўшатилган деб тиклади. ҳамма ҳужжатлар бор, далолатнома, ишда йўқлиги факти, вазифасини бажармаганлик факти....

mehnathuquqi javobi :

MK 302-311-moddalari xizmat tekshiruvini o’tkazish tartibini belgilaydi.

Ish beruvchi intizomiy jazo qoʼllanilishidan avval xizmat tekshiruvi oʼtkazishga majbur emas. MK 303-moddasiga koʼra, xizmat tekshiruvi oʼtkazish ish beruvchining huquqi hisoblanadi.

MK 344-moddasiga koʼra, muayyan xodimlar tomonidan yetkazilgan zararning oʼrnini qoplash toʼgʼrisida qaror qabul qilishdan oldin ish beruvchi yetkazilgan zararning miqdorini va uning kelib chiqish sabablarini aniqlash uchun ushbu Kodeksning 302 — 311-moddalarida nazarda tutilgan tartibda xizmat tekshiruvi oʼtkazishi shart.

Demak, e’tibor bering ish beruvchi xodimlar tomonidan yetkazilgan zarar miqdorini va uning kelib chiqish sababini aniqlash uchungina xizmat tekshiruvi o’tkazishga majbur ekan.

MK 312-moddasidagi intizomiy jazolardan istalgan birini qo’llashda, shu jumladan mehnat shartnomasini MK161-moddasi ikkinchi qismining 4 va 5-bandlari bilan bekor qilishda xizmat tekshiruvi o’tkazilishi shart emas. Yana bir bor qaytaramiz, xizmat tekshiruvi o’tkazish ish beruvchining huquqidir.

MK 303-moddasiga ko’ra, xizmat tekshiruvi o‘tkazish to‘g‘risida qaror qabul qilish uchun ommaviy axborot vositalarining xabarlari, xodimning bevosita rahbarining bildirgisi, jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari hamda xodim tomonidan intizomiy qilmish sodir etilgan deb taxmin qilish uchun asos beradigan boshqa ma’lumotlar asos bo‘ladi.

Agar xodim tomonidan intizomiy qilmish sodir etilganlik holati aniq bo’lsa va yetarli dalillar bilan tasdiqlansa, xizmat tekshiruvi o’tkazilishi shart emas. Aytaylik, xodim ishga mast holatda keldi. Alkogol, narkotik yoxud toksik moddalar iste’mol qilish oqibatida yuzaga keluvchi sarxushlik holati tibbiy xulosa, shuningdek sud tomonidan huquqiy baho berilishi lozim bo‘lgan boshqa isbotlash vositalari bilan tasdiqlandi. Bu holatda xizmat tekshiruvi shart emas, chunki xodim tomonidan intizomiy qilmish sodir etilganlik holati aniq va yetarli dalillar bilan tasdiqlangan.

Fuqarolik ishlari bo’yicha sudlov hay’atiga taftish shikoyati kiritinglar! @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


❓Сиртқи таълимда ўқийдиган ходимга ўқиш учун ва сессияда иштирок этиши учун электрон хабарнома юборилган. Шунга мувофиқ буйруқ қилсак бўладими?

❗️Жавоб. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 19-бандида сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабаси ҳар бир семестр давомида бир марта олий таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади. Бунинг учун унга ўқув сессияси бошланишига қадар (камида 10 кун олдин) белгиланган шаклда хабарнома юборилади.

👆Ушбу низомда хабарнома қай тартибда (электрон ёки ёзма-қоғоз шаклда) берилиши бўйича айтилмаган.

⚠️“Электрон рақамли имзо тўғрисида” Қонуннинг 4-моддасига кўра электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиш шартлари белгиланган. Унга кўра, бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда, электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўлда шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эга бўлади, агар:

➖электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;
➖электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш пайтида ёхуд имзолаш пайтини белгиловчи далиллар мавжуд бўлганда электрон ҳужжатни имзолаш пайтида амалда бўлса;
➖электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса.

‼️Юқорида кўрсатилган шартларга бир вақтнинг ўзида риоя этилган тақдирда, юридик шахснинг ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади.

❗️Хулоса қилиб айтганда, ҳозир ҳар бир смартфон телефонда ЭРИни текшириш функцияси бор, имзоланган вақти билан кўрсатиб беради. Юқоридаги шартлар асосида электрон тақдим этилган хабарнома ҳам буйруқ қабул қилишга асос сифатида кўрсатилиши мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


❓Ассалому алайкум утоз. бизда бир нечта ходим таътилга чиқмоқчи эмас, бошлиқ ҳам рози. Шу таътилларини касаба уюшмаси билан келишиб пулли компенсацияга алиштирсак бўладими?

©️Саволга берилган жавоблар Шавкатжон ХАМРАҚУЛОВ ҳамда Шерзодбек ТОЛИБОВ ҳамкорлигида тайёрланди.

🚫Йўқ мумкин эмас, аввалги йиллар учун таътилларнинг барча кунларини компе
нсация қилиб бўлмайди. Қолаверса таътилларни компенсацияга алмаштириш масаласини кўриб чиқиш (жумладан келишиш) касаба уюшмасларининг вазифаси эмас. Компенсацияга алмаштириш иш берувчи ва ходим ўртасида ҳал этилади.

⚠️Ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш иш берувчининг мажбурияти, ходимнинг ҳуқуқи, лекин бу ҳуқуқ хоҳлаган субъектив истак билан таътилга чиқмаслик ҳуқуқини бермайди.

⚖️Ходим ҳар бир йилда камида меҳнат таътилининг энг оз 21 календар кунидан иборат муддатидан (МК 217-м.) ёки 1-2-ругуҳ ногирони бўлса ёхуд 18 ёшга тўлмаган шахс бўлса асосий узайтирилган 30 календар кунидан иборат муддатида (МК 218-м.) асл ҳолида фойдаланиши шарт.

✅Жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календар кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиб, шу йили ундан албатта фойдаланилиши лозим (МК 230-м. 2-қ.). Булар императив нормалар, яъни қатъий белгиланган талаблар бўлиб бунга албатта риоя қилиш мажбурийдир.

⚠️Шунинг учун буни ходим ва иш берувчининг келишуви, касаба уюшмаси розилиги билан ҳам ўзгартириш мумкин эмас. Ходим ҳам иш берувчи ҳам бу талабларга зид талабларни қўйиши ғайриқонуний ҳисобланади.

☂️Ўтган йиллар таътилларининг фақат энг оз муддатидан (21 календар кунидан) ортиқча қисми учунгина пуллик компенсация тўланиши мумкин (МК 234-м. 2-қ.).

👉Сиз назарда тутаётган вариантни амалга оширишнинг ягона йўли – бу ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга фойдаланилмаган аввалги йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсацияларни тўлиқ тўлаб бериш (МК 234-м. 1-к.).
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


MEHNAT TA’TILI – dam olish va ishlash qobiliyatini tiklash uchun ish o‘rni (lavozimi) hamda o‘rtacha ish haqi saqlab qolingan holda xodim ishdan ozod etiladigan, xodimga har yili ish yili davomida beriladigan vaqt davridir.

Asos: Mehnat kodeksining 216-moddasi 1-qismi. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#savolimbor

Ассалому алайкум! Бизда бир ходим 4 ойдан буён касалхонада кома ҳолатида ётипти ва унга 19.09.2024 йилда ногиронлик ҳам берилипти ТИЭК хулосаси ҳам бор. Саволим ушбу ходим билан меҳнат шартномани, ҳозир бекор қилишимиз мумкинки? Чунки ҳозирги эгаллаб турган лавозими бўйича соғлиғи кўтармайди.

✅Ва алайкум ассалом! 🚫Йўқ, бекор қилиб бўлмайди.

⚠️“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддаси 3-қисмига кўра ногиронлиги бўлган шахснинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги ва таътилларда бўлиши даврида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан ташкилот тўлиқ тугатилган ҳоллар мустасно.

👉Энди, ходим билан меҳнат шартномани касаллик даврида бекор қилиб бўлмас экан, соғайиб ишга қайтгандан кейин, иш берувчига соғлиғи ҳолати бажараётган ишига тўғи келмайди деган хулоса мавжуд бўлса ва соғлиғи ҳолати эгаллаб турган лавозимига тўғри келайди деб ҳисобланса, ходимни бошқа ишга ўтказиш масаласи кўриб чиқилади. Бунда, Меҳнат кодексининг 143-моддасига кўра ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга доимий ўтказиш чораси кўрилиши мумкин.

👉Бунда, иш берувчи бўш (вакант) иш ўрни мавжуд бўлган тақдирда, соғлиғининг ҳолатига кўра, тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно этадиган, соғлиғининг ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган ишга доимий ўтказишга муҳтож бўлган ходимни унинг розилиги билан шундай ишга ўтказиши шарт.

👉Ходим бошқа ишга ўтказилишни рад этган тақдирда, шунингдек агар иш берувчида ходим соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган бошқа иш бўлмаса, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходим соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказилишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан ходимга МКнинг 173-моддасида назарда тутилган ишдан бўшатиш нафақаси тўланган ҳамда  100-моддасида назарда тутилган кафолатлар тақдим этилган ҳолда бекор қилиниши мумкин.

❗️Юқоридагилардан хулоса қилсак, демак, ходимга фақат ногиронлик берилиши меҳнат шартномасини бекор қилиш учун етарли сабаб бўлиб ҳисобланмайди. Қачонки агар тиббий хулосага кўра ходим ушбу ишни бажариши тўғри келмаса ёки меҳнат жамоаси аъзолари ёхуд улар хизмат қиладиган фуқаролар учун хавф туғдирсагина, меҳнат шартномасини соғлиғи ҳолатига кўра бекор қилинишига йўл қўйилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


savolimbor Assalomu alaykum, Ustoz. O'qituvchilarni jazolash maqsadida avansdan mahrum qilish qonunda belgilab berilganmi?

mehnathuquqi javobi 📤:

❌ Avans ya'ni bo'nakdan mahrum qilish mumkin emas. Hattoki, xodim o’z ixtiyori bilan avansdan voz kechib ariza yozib bersa ham bu g’ayriqonuniy hisoblanadi.
Chunki MK 254-moddasiga ko’ra, xodimlarga ish haqi to‘lash muddatlari jamoa shartnomasida yoki ichki hujjatda, ular mavjud bo‘lmaganda esa mehnat shartnomasida shart qilib ko‘rsatilgan muddatlarda belgilanadi va har yarim oyda bir martadan kam bo‘lishi mumkin emas. Xodimlarga oylik ish haqi, qoida tariqasida, 16 kundan ko‘p bo‘lmagan tanaffus bilan ikki qismga bo‘lingan holda (bo‘nakda va qolgan qismi miqdorida) to‘lanadi.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan ish haqi oyiga bir marta to‘lanadigan xodimlarning ayrim toifalari belgilanishi mumkin.

O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirining 2010-yil 17-dekabrdagi 105-son buyrug‘iga ILOVA “Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi to‘g‘risida”gi yo‘riqnomaning 286-bandiga ko’ra, oyning birinchi yarmi uchun xodimlarga avans beriladi. Avans belgilangan tartibda ushlab qolinishi kerak bo‘lgan soliq summasini hisobga olmagan holda, qoidaga ko‘ra, ish haqining 40 foizi miqdorida belgilanadi. Avans 389-son shakldagi ish haqi, avans berish uchun to‘lov qaydnomasi (mazkur Yo‘riqnomaning 56-ilovasi) bo‘yicha beriladi. https://lex.uz/docs/-1714689

Bundan tashqari, MK 312-moddasiga ko’ra, intizomiy jazo choralari belgilangan. Avansdan mahrum qilish degan intizomiy jazo yo’q. Mehnat kodeksida, boshqa qonunlarda, intizom to‘g‘risidagi ustavlar yoki nizomlarda nazarda tutilmagan intizomiy jazo choralarini qo‘llashga yo‘l qo‘yilmaydi.

📍 Demak, xodimga avans berilmasligi (Vazirlar Mahkamasi tomonidan ish haqi oyiga bir marta to‘lanadigan xodimlarning ayrim toifalari bundan mustasno) mehnat qonunchiligini buzish hisoblanadi. Bu Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodeks 49-moddasiga ko’ra, bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan 10 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g




Maktablarda qisqarishga tushgan xodimlarga oylik to’lanmaydimi

#savolimbor Assalomu alaykum, Muhammadamin aka. Maktablardagi qisqarish bo’yicha video va audiochatlaringiz biz uchun rosa foydali bo’lmoqda. Yana bir muammo bo’lmoqda. Men maktabda psixolog bo’lib ishlayman, ogohlantirish xati oldik. Lekin bizga oylik berilmayapti. Kadr va buxgalter aytishyaptiki, qisqarishga tushgan xodimlarga oylik to’lanmas emish, moliya pul ajratmayapti ekan? Shu to’g’rimi?

Huquqiy asos: MK 100, 165,172, 173, 253, 333 –moddalari. MJTK 49-moddasi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


savolimbor Xodim bilan mehnat shartnomasi bekor qilinmoqda, lekin xodimni ta’tildan qarzdorligi bor. Xodim ta’tildan qarzdorligini to’lamoqchi emas? Qanday yo’l tutaylik?

/mehnathuquqi javobi 📤

✅ MK 269-moddasi 2-qismi 6-bandiga ko’ra, xodim qaysi ish yili hisobiga ta’til olib bo‘lgan bo‘lsa, o‘sha yil tugaguniga qadar mehnat shartnomasi bekor qilinganda ta’tilning ishlab berilmagan kunlari uchun xodimning yozma roziligidan qat’i nazar, ish haqidan ushlab qolish amalga oshiriladi.

Ushlab qolinadigan summa bo’lmasachi? Bu holatda xodim ixtiyoriy to’laydi. Agar xodim ixtiyoriy to’lamasa, sud tartibida undiriladi! Xodimni sudga bering.

⚠️ ❌ Diqqat! MK 269-moddasi 3-qismiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tilining ishlab berilmagan kunlari uchun ushlab qolishlar mehnat shartnomasi ushbu Kodeks 137-moddasining to‘rtinchi qismida, 143-moddasining ikkinchi qismida, 146-moddasining beshinchi qismida, 161-moddasi ikkinchi qismining 1, 2 va 3-bandlarida, 168-moddasi birinchi qismining 1, 2, 6, 8 va 9-bandlarida nazarda tutilgan asoslarga ko‘ra, shuningdek xodimning tashabbusi bilan ushbu Kodeks 160-moddasining sakkizinchi qismida ko‘rsatilgan uzrli sabablar mavjud bo‘lganda bekor qilingan taqdirda amalga oshirilmaydi. Basharti ishga qabul qilishga doir belgilangan qoidalarning buzilishi yoxud yakka tartibdagi mehnatga oid munosabatning davom etishiga monelik qiluvchi holatlarning yuzaga kelishi xodimning aybli harakatlari (harakatsizligi) bilan bog‘liq bo‘lmasa, mehnat shartnomasi ushbu Kodeks 168-moddasining 4 va 5-bandlariga ko‘ra bekor qilinganda ham bunday ushlab qolish amalga oshirilmaydi.

❗️E’tiboringizga xuddi shu masala bo’yicha sud materialini taqdim qilamiz! Fuqarolik ishlari boʼyicha Shovot tumanlararo sudi 08-08-2023-yilda ko’rilgan 2-2203-2305/5288 sonli ishi (https://public.sud.uz/report/CIVIL). Unga ko’ra, daʼvogar Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi Xorazm viloyat hududiy boshqarmasining «UzAuto Motors» АJning manfaatida javobgar D.X.ga nisbatan pul undirish haqidagi daʼvo arizasi to'liq qanoatlantirilgan.

D.X. bilan tuzilgan mehnat shartnomasi xodim tashabbusiga ko’ra bekor qilingan, D.X. bilan mehnat taʼtili olib boʼlgan davr uchun ish yili tugamasdan turib mehnat shartnomasi bekor qilinganligi oqibatida taʼtilning ishlanmagan davrga tegishli kunlari uchun 760 453 soʼm miqdorida debitorlik qarzdorlik paydo boʼlganligi, javobgarga ushbu qarzdorlikni ixtiyoriy toʼlash yuzasidan talabnoma yuborilgan boʼlsada, oqibatsiz qoldirganligini bildirib, suddan mazkur daʼvo arizani davlat boji toʼlovisiz ish yurituvga qabul qilishni, javobgardan «UzAuto Motors» АJ foydasiga 760 453 soʼm va pochta harajati uchun toʼlangan 33.000 soʼm undirish haqida hal qiluv qarori chiqarishni, ishni palata vakili ishtirokisiz koʼrib chiqishni soʼragan. Sud da’vogarning pul undirish haqidagi daʼvo arizasini to’liq qanoatlantirgan.

Javobgar D.X. dan «UzAuto Motors» АJ foydasiga 760 453 soʼm,  pochta xarajati uchun toʼlangan 33.000 soʼm , davlat foydasiga 330.000 soʼm davlat boji undirilgan.

⚠️ Demak, xodim qarzdorlikni ixtiyoriy tartibda to’lasa to’ladi, aks holda sud tartibida undirilishini tushuntiringlar! Sud tartibida undirilsa xodim qarzdorlikdan tashqari, davlat boji va pochta xarajatlarini ham to’laydi!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


sofaviy ta’lim shaklida o'qiydigan xodimlar uchun ham ish haqi saqlangan ta'til beriladimi ish joyidan?

#savolimbor Assalomu alaykum. Sirtqida o’qiydiganlar uchun beriladigan kafolatlar haqidagi postizni o’qidim. Lekin men masofaviyda o’qiyman. Kadrimiz masofaviylarga ta’til berilmaydi chunki onlayn o’qiysizlarku deyapti. Lekin men imtixonni o’qish joyiga borib, oflayn topshiramanku? Iltimos, masofaviy o’qiydigan xodimlar uchun ham kafolatlar haqida tushuntirish bering.
/mehnathuquqi javobi 📤:

MK 385-moddasi kechki yoki sirtqi ta’lim shakli bo‘yicha ta’lim olayotgan xodimlar uchun kafolatlar va kompensatsiyalarni berishni tartibga soladi! E'tibor bering, masofaviy ta’lim shaklida o'qiydigan xodimlar uchun kafolatlar va kompensatsiyalar nazarda tutilmagan! Lekin garchi Mehnat kodeksida  bu toifa xodimlar uchun  kafolatlar
nazarda tutilmagan bo'lsada, qonunchilik hujjatlarida kafolatlar nazarda tutilgan!

Vazirlar Mahkamasining
2022-yil 3-oktabrdagi 559-son qaroriga ilova “Oliy ta’lim tashkilotlarida masofaviy ta’limni tashkil etish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 22-bandiga ko’ra, ish faoliyatini masofaviy ta’lim bilan qo‘shib olib borayotgan talabalarga semestr oxirida yakuniy baholashdan o‘tish, bitiruvchilarga esa yakuniy davlat attestatsiyasini topshirish, bitiruv malakaviy va magistrlik ishini himoya qilish uchun kamida 1️⃣5️⃣ kalendar kun muddatga ish haqi saqlangan holda ta’til beriladi https://lex.uz/docs/-6221502

⚠️ Demak, Sizga semester oxirida yakuniy imtixonlar uchun kamida 1️⃣5️⃣ kalendar kun muddatga ish haqi saqlangan holda ta’til beriladi.

❗️Ta’til berish uchun asos sifatida ish joyingizga o’qish joyidan ma’lumotnoma  va OTM tomonidan tasdiqlangan yakuniy nazorat grafigi nusxasini taqdim qilishingiz mumkin. O’qish joyidan ma’lumotnomani  my.gov.uz saytidan yuklab olishingiz mumkin!

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Pensiya va nafaqaning farqini bilasizmi❓

Juda ko‘pchilik pensiya va nafaqa tushunchalarini sinonim deb hisoblaydi ya’ni pensiya nafaqa so‘zining ruschasi deb xato o‘ylashadi (aslida, nafaqa rus tiliga “пособие” deb tarjima qilinadi).

Ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlarda ham foydalanuvchilar pensioner va nafaqaxo‘r tushunchalarini sinonim sifatida noo‘rin ishlatishadi.

Xo‘sh, bu ikki tushunchaning farqi nimada❓

O‘zbekiston Respublikasining “Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti to‘g‘risida”gi Qonuniga ko‘ra, yetarlicha ish stajiga ega bo‘lgan fuqarolar va ularning oilalari pensiya olish huquqiga ega. Ushbu Qonun bilan davlat pensiyalarining quyidagi turlari belgilanadi https://lex.uz/docs/-112314:

1. yoshga doir pensiya.
2. nogironlik pensiyasi.
3. boquvchisini yo‘qotganlik pensiyasi.

Qonunning 7-moddasiga ko’ra, yoshga doir pensiya olish huquqiga:
erkaklar — 60 yoshga to‘lganda va ish stajlari kamida 25 yil bo‘lgan taqdirda;

ayollar — 55 yoshga to‘lganda va ish stajlari kamida 20 yil bo‘lgan taqdirda ega bo‘ladilar.

“Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan shartlar va me’yorlarga muvofiq davlat pensiyasini tayinlash uchun zarur ish stajiga ega bo‘lmagan shaxslar  nafaqa olish huquqiga egalar.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 119-son qaroriga 1-ilova “Ijtimoiy himoyaga muhtoj bo‘lgan ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizom nafaqalarni tayinlash, qayta hisoblash, ularning turini o‘zgartirish va to‘lash tartiblarini belgilaydi https://lex.uz/ru/docs/-6411319 (❌ oldingi 107-sonli qaror mazkur 119-son qaror bilan 2023-yil 23-martda o’z kuchini yo’qotgan)

Ushbu Nizom bo‘yicha quyidagi nafaqalar tayinlanadi:

a) nogironligi bo‘lgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqasi;
b) parvarishlash nafaqasi;
v) nogironlik nafaqasi;
g) boquvchisini yo‘qotganlik nafaqasi;
d) yoshga doir nafaqa.

Nizomning 19-bandiga ko’ra, yoshga doir nafaqa ayollarga — 60 yosh (bolalikdan nogironligi bo‘lgan farzandi bor (bo‘lgan) onalarga esa 55 yoshdan)
va erkaklarga — 65 yoshga yetganda tayinlanadi.

⚠️ Shuningdek, nafaqaning boshqa turlari ham bor: ishdan bo'shatish nafaqasi, ishsizlik nafaqasi, bolalar nafaqasi, vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik, homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqa va boshqalar

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#savolimbor Mehnat shartnomasini elektron tuzish mumkinmi?

/mehnathuquqi javobi📤:

✅ Ha, mumkin. Mehnat k
odeksi 106-moddasiga ko’ra mehnat shartnomasi yozma shaklda tuziladi. Biroq shartnomaning yozma shakli deganda faqat qog’oz shaklidagi shartnomani tushunmasligimiz lozim. Buni quyidagi normativ-huquqiy hujjatlar bilan asoslashga harakat qilamiz👇

❗️Fuqarolik kodeksi 366-moddasiga (Shartnomaning shakli) ko’ra, yozma shartnoma taraflar imzolagan bitta hujjatni tuzish yo‘li bilan, shuningdek pochta, telegraf, teletayp, telefon, elektron aloqa yoki hujjat shartnomadagi tarafdan chiqqanligini ishonchli suratda aniqlash imkonini beradigan boshqa aloqa yordamida hujjatlar almashish yo‘li bilan tuzilishi mumkin.

❗️“Elektron raqamli imzo to‘g‘risida”gi Qonunning 4-moddasiga  (Elektron raqamli imzoning va qo‘lda shaxsan qo‘yilgan imzoning bir xil ahamiyatga ega ekanligini e’tirof etish shartlari) ko’ra, bir vaqtning o‘zida quyidagi shartlarga rioya etilgan taqdirda, elektron hujjatdagi elektron raqamli imzo qog‘oz hujjatga qo‘lda shaxsan qo‘yilgan imzo bilan bir xil ahamiyatga ega bo‘ladi, agar👇

✅ elektron raqamli imzoning haqiqiyligi tasdiqlangan bo‘lsa;

✅ elektron raqamli imzo kalitining sertifikati elektron raqamli imzoning haqiqiyligini tasdiqlash paytida yoxud imzolash paytini belgilovchi dalillar mavjud bo‘lganda elektron hujjatni imzolash paytida amalda bo‘lsa;

✅ elektron raqamli imzodan elektron raqamli imzo kalitining sertifikatida ko‘rsatilgan maqsadlarda foydalanilayotgan bo‘lsa.

Ushbu moddaning birinchi qismida ko‘rsatilgan shartlarga bir vaqtning o‘zida rioya etilgan taqdirda, yuridik shaxsning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan elektron hujjat yuridik shaxsning muhri bilan tasdiqlangan qog‘oz hujjatga tenglashtiriladi.

❗️"Elektron hujjat aylanishi to‘g‘risida"gi Qonunning 4-moddasiga (Elektron hujjat aylanishi) ko'ra, elektron hujjat aylanishidan bitimlar tuzish (shu jumladan shartnomalar tuzish), hisob-kitoblarni, rasmiy va norasmiy yozishmalarni amalga oshirish hamda boshqa axborotni uzatishda foydalanish mumkin.

⚠️ Demak, yuqoridagi qonun hujjatlari talablariga qat'iy rioya qilinsa, mehnat shartnomasini elektron shaklda tuzish mumkin.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Xodim boshqa ishga doimiy o‘tkazilsa, intizomiy jazosi o’z kuchini yo’qotadimi?

#savolimbor Assalomu alaykum hurmatli yuristlar.Xodim ishlab turgan lavozimida 5 oy oldin xayfsan intizomiy jazosini olgan. Bugundan MKning 140 moddasi tartibida oʻz roziligi bilan doimiy boshqa ishga oʻtkazilyapti. Shunda 5 oy avval olgan intizomiy jazosi bowqa lavozimga oʻtganligi uchun oʻz kuchini yuqotadimi

/mehnathuquqi javobi :

Yo’q, yo’qotmaydi, amal qilaveradi. Buni quyida asoslaymiz.


MK 315-moddasiga ko’ra, intizomiy jazoning amal qilish muddati u qo‘llanilgan kundan e’tiboran bir yildan oshmasligi kerak.
Agar intizomiy jazo qo‘llanilgan kundan e’tiboran bir yil ichida xodimga yangi intizomiy jazo qo‘llanilmasa, u intizomiy jazoga tortilmagan deb hisoblanadi. Bunda intizomiy jazo ish beruvchining buyrug‘i chiqmasidan avtomatik tarzda tugallanadi.

Ish beruvchi intizomiy jazoni o‘z tashabbusiga ko‘ra, xodimning bevosita rahbarining, kasaba uyushmasi qo‘mitasining iltimosnomasiga, shuningdek xodimning iltimosiga ko‘ra, bir yil o‘tguniga qadar muddatidan oldin olib tashlash huquqiga ega. Intizomiy jazoni muddatidan oldin olib tashlash ish beruvchining buyrug‘i bilan rasmiylashtiriladi.

Ushbu moddada nazarda tutilgan intizomiy jazo tugallanishi va olib tashlash qoidalari ish beruvchining tashabbusi bilan ushbu Kodeks 161-moddasi ikkinchi qismining 4 va 5-bandlariga muvofiq mehnat shartnomasi bekor qilingan holda qo‘llanilmaydi.

MK 138-moddasiga ko’ra, xodim aynan o‘sha ish beruvchida ishni davom ettirganda uning mehnat vazifalarini o‘zgartirish xodimni boshqa ishga o‘tkazish hisoblanadi.

MK 140-moddasiga ko’ra, xodimni boshqa ishga doimiy o‘tkazishga faqat uning roziligi bilan yo‘l qo‘yiladi.

⚠️ Demak, yuqoridagilardan xulosa qilib aytamizki, xodim doimiy yoki vaqtincha boshqa o’tkazilganda, avvalgi intizomiy jazosi amal qilaveradi, jazo o’z kuchini yo’qotmaydi.  Agar ish beruvchi xohlasa, intizomiy jazoni istalgan vaqt olib tashlashga haqli.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#savolimbor Xodim ertadan  10 -oktabr sanasidan u  bilan tuzilgan mehnat shartnomasini bekor qilishni so‘radi. Xodim arizada sanani aniq qilib ko‘rsatsa, o‘sha sanada shartnomani bekor qilishga  ish beruvchi majburmi?
/mehnathuquqi javobi 📤:

Ko‘pchilik barcha hollarda agar xodim arizada aniq sanani ko‘rsatsa o‘sha kuni shartnomani bekor qilish shart deb o‘ylashadi. Bu xato.

Diqqat! MK 160-moddasi 8-qismiga ko‘ra, mehnat shartnomasini xodimning tashabbusi bilan bekor qilish haqidagi ariza  o‘z ishini davom ettirishining imkoni yo‘qligi (o‘quv yurtiga qabul qilinganligi, pensiyaga chiqqanligi, saylab qo‘yiladigan lavozimga saylanganligi va boshqa hollar) bilan bog‘liq bo‘lsa, ish beruvchi mehnat shartnomasini xodim iltimos qilgan muddatda bekor qilishi kerak.

160-modda 8-qismida ishni davom ettira olmaslik holatlarining taxminiy ro‘yxati ko‘rsatilganligi munosabati bilan, sud nizoni ko‘rishda boshqa holatlar (tibbiy xulosaga ko‘ra sog‘lig‘ining ahvoli muayan ishni bajarishga to‘sqinlik qilishi, birinchi guruh nogironi bo‘lgan oila a’zosiga qarashligi, xodimni yashash uchun doimiy boshqa joyga ko'chishi va hokazolar)ni e’tiborga olishi mumkin.

Boshqa hollarda esa, MK 160-moddasiga ko‘ra, xodim nomuayan muddatga tuzilgan mehnat shartnomasini ham, muddati tugagunga qadar muddatli mehnat shartnomasini ham, 14 kalendar kun oldin ish beruvchini yozma ravishda ogohlantirib, bekor qilishga haqlidir.

 Ayrim toifa xodimlarga o‘z tashabbusiga ko‘ra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ish beruvchini ogohlantirishning boshqa muddatlari ham belgilab qo‘yilgan: 2 oy (489-modda 3-qismi), 1 oy (489-modda 4-qismi), 7 kalendar kun (506, 511, 518-moddalar), 3 kalendar kun (494, 499-moddalar) va sportchilarga alohida muddatlar (503-modda oxirgi qismi)

MK 160-moddasi 4-qismiga ko'ra, xodim bilan ish beruvchi o‘rtasidagi kelishuvga binoan mehnat shartnomasi ogohlantirish muddati tugamasdan oldin ham bekor qilinishi mumkin. Ya’ni yuqoridagi ogohlantirish muddatlarini qisqartirish uchun ham xodim, ham ish beruvchi rozi bo‘lish kerak. Sizning holatingizda xodim 10-oktabr sanasidan  u bilan tuzilgan mehnat shartnomasini bekor qilishni so‘ramoqda. Bu holatda agar xodimingiz yuqorida ta’kidlab o‘tganimiz MK 160-moddasi 8-qismidagi istisnolarga tushmasa, hamda ish beruvchi ogohlantirish muddatini qisqartirishga rozi bo‘lmasa,  u holda yuqoridagi ogohlantirish muddatlari o‘tishi lozim. Misol,  agar xodim uchun alohida ogohlantirish muddati belgilanmagan bo'lsa 14 kalendar kun, agar ayrim toifa  xodim bo'lsa, masalan, bosh buxgalter bo'lsa 1 oy, mavsumiy xodim bo'lsa 3 kalendar kun o'tishi lozim.

Qonunda belgilangan yoki taraflar kelishuviga ko‘ra qisqartirilgan ogohlantirish muddati o‘tmasdan xodimning roziligisiz mehnat munosabatlarini bekor qilish ushbu mehnat shartnomasini tugatishni g‘ayriqonuniy deb topishga va xodimning avvalgi ishiga tiklash haqidagi talabini qanoatlantirishga asos bo‘ladi. Xodimning ogohlantirish muddati o‘tmasdan o‘zboshimchalik bilan ishni tashlashi  mehnat majburiyatlarini buzish deb baholanadi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Бошланғич_синфлар_қайси_фандан_тоифаси_ўтади_янги_хат_2024_2632.pdf
658.4Кб
ММТВ нинг UzASBO-2 дастурига тоифаларни киритиш бўйича Молия ва иқтисодиёт вазирлигига 3.10.2024 йилдаги 03-14-2632-сонли хати @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Иловаси.rar
3.0Мб
ММТВ нинг 16.10.2024 йилдаги 334-сонли буйру-и иловалари @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Показано 20 последних публикаций.