Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Байрам муносабати билан спортчи қизлар рағбатлантирилди
Бугун "Адолат" социал-демократик партияси Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати Равшан Дастиров ташаббуси билан 8-март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Унда шаҳардаги "Дўстлик" ва "Ҳаёт гули" маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамда бир гуруҳ спортчи қизлар иштирок этди.
Тадбирни кириш сўзи билан очган Равшан Дастиров иштирокчи аёл-қизларни самимий қутлаб, уларнинг оила ва жамият тараққиётида тутган ўрнини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг истеъдод ва имкониятларини юзага чиқаришга қаратилган партия лойиҳалари ҳақида йиғилганларга маълумот берилди.
Учрашувда шунингдек, "Адолат" СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши аъзолари Бекзод Болтабаев ва Давронбек Дастировлар ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маъруза қилишди.
Айтиш жоизки, ушбу учрашув хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда уларни спортга кенг жалб қилиш, рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.
Тадбир байрамона, самимий ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

Тадбир давомида таэквондо бўйича мураббий Пўлат Исхаков раҳбарлигида мунтазам шуғулланиб, турли мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган бир гуруҳ спортчи қизларга ҳамда "Ҳаёт гули" МФЙ раиси Фарида Усмоновага ташаккурнома ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.