#АЙТСАНГИЗ БЎЛМАСМИДИ...
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида бир қора аёл масжидни супуриб юрар эди. У вафот қилганида саҳобалар унинг вафотини унча катта бўлмаган бир иш деб, ўзлари намоз ўқиб кўмиб юборишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг вафот этганини эшитгач саҳобаларга дедилар:
-Унинг вафот этганини менга айтсангиз бўлмасмиди? Унинг қабрини менга кўрсатинг!
Саҳобалар у аёлнинг қабрини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг қабри олдида жаноза намози ўқидилар ва шундай дедилар:
-Бу қабрлар ўз соҳиблари учун зулматга тўладир. Менинг намозим туфайли Аллоҳ уни нурга тўлдиради!
#Бугун биз мубтало бўлган ишлардан бири шуки, агар биздан бирор-бир бойроқ, нуфузлироқ ва амалдорроқ киши вафот этса унинг таъзиясига ҳамма боради. Агар фақир, оддийгина инсон вафот қилса унинг жанозасидаги кишиларни санаса бўлади. Ўлим ҳам манфаатли одатга айланиб кетди.
#Ривоят қилишича, қозилардан бирининг ходимаси вафот қилади. Унинг таъзиясига барча обрў-эътиборли кишилар, вазирлар ва аъёнлар ташриф буюришади. Қозининг ўзи вафот қилганида улардан ҳеч бири келмайди. Улар янги қозини бу нуфузли мансаб билан муборакбод қилгани кетишган эди.
#Бу дин наздида муҳаббат ҳам ибодатдир. Кишиларнинг қалбингдан жой эгаллаши уларнинг Аллоҳга яқинлиги ёки узоқлигига қараб бўлмоғи лозим. Бойлик, мансаби ёки қандайдир нуфузига қараб эмас. Масжидни супуриб юрган у қора танли хотиннинг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларидан ўрин олишига унинг солиҳ амали, масжидга ва динга қилган хизмати сабаб бўлган.
#Кишиларга қўлидаги бойлигига қараб баҳо беришдан дарҳол тўхташимиз лозим. Инсон қалби билан инсондир. Қаердан биласиз, эҳтимол масжидга намоз ўқиш учун асосига таяниб келадиган оддий отахон Аллоҳ наздида дунёнинг энг катта бойларидан яхшироқдир?! У ҳақиқий, кучли қаҳрамондир. Балки у отахон спорт залларида оғир тошларни кўтарадиган ёшлардан ҳам кучлироқдир. Қанча – қанча ёшлар бомдодга азон айтилганида устидаги кўрпасини кўтара олмайди.
#Аллоҳнинг наздида кўча супуриб, оддий маошга ҳалол умр кечирадиган фаррошдан ҳаромхўр, порахўр амалдор афзал деб сизга ким айтди?!
#Жойнамози устида рукуъга эгилиб Аллоҳдан гўзал хотима сўраётган мунис онахондан телевизорда ярим-яланғоч кийиниб авратларини очиб чиқадиганлар афзал деб сизга ким айтди?!
#Инсонларнинг қиймати бизнинг наздимизда уларнинг Аллоҳнинг динига қилаётган хизматига қараб, унинг Аллоҳга итоатгўйлигига қараб бўлмоғи керак.
#Солиҳ бой осий камбағалдан яхшироқдир. Солиҳ фақир осий бойдан яхшироқдир.
#Суҳайб розиёллоҳу анҳу бор молини Маккага ташлаб Мадинага келганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб: “Суҳайб фойда қилди” деган эдилар.
#Билол розиёллоҳунинг анҳу оғир ҳарсангнинг остида “Аҳад-Аҳад” лафзини такрор қилганлари учун шаънлари улуғ бўлди.
#Салмон розиёллоҳу анҳу ҳақ қидириб дунё кезганлари сабабидан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан: “Салмон биздан, аҳли байтдан” деган унвонни олдилар.
#Оддий фақир инсонлардан жирканманг.
#Эҳтимол Роббимиз сизнинг ҳурматли кишига қилган ҳадянгиз туфайли эмас, фақирга қилган садақангиз туфайли сиздан рози бўлар!
#Эҳтимол сиздан мансабдор ва нуфузли инсонни эмас, оддийгина камбағал мўъминни бир боғлам гул ёки бир қутича ҳолва билан зиёрат қилганингиз учун рози бўлар...
@Tahmid_uz