#БИР ОЯТ...
وَلَا يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَآنُ قَوْمٍ عَلَىٰ أَلَّا تَعْدِلُوا ۚ
Моида сураси 8-оят
Яъни, "Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин!".
#Қаттиқ ёмон кўриш ҳам ҳалок қилгувчидир.
#Қаттиқ яхши кўриш ҳам ҳалок қилгувчидир.
#Аллоҳ таоло Юсуф алайҳис саломни иккисига ҳам мубтало қилди. Қаттиқ ёмон кўриш уни қудуққа ташланишига сабаб бўлди. Қаттиқ яхши кўриш эса уни зиндонга ташланишига сабаб бўлди.
#Биз гоҳида қалб жиловимизга эгалик қила олмаймиз. Аммо яхши кўрамизми ёки ёмон кўрамизми адолатга буюрилганмиз.
#Бировни яхши кўрганингиз учун унинг ёмонликларини ҳам яхшиликка айлантирманг.
#Бировни ёмон кўрганингиз учун унинг яхшиликларини ҳам ёмонликка айлантириб юборманг.
#Одил бўлинг. Нарсаларни ўз ўрнига қўя билинг.
#Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Варроқ айтади:
"Биз Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдига келдик. У биздан сўради:
- Қаердан келаяпсизлар?
Биз дедик:
- Абу Курайбнинг мажлисидан!
Имом Ахмад деди:
- Ундан эшитганларингни ёзиб олинглар. У солиҳ инсон!
Биз дедик:
- Аммо у сизни ёмонлайди-ку!
Имом Аҳмад деди:
- У солиҳ инсон, аммо менга мубтало, яъни мен билан синалган бўлган!".
@Tahmid_uz