#ҲАҚҚА ҚАЙТИШ ФАЗИЛАТДИР...
Бир фикр соҳибининг фикри бузуқлиги аниқ бўлса ёки бирор-бир китоб соҳибининг ёзганлари хато бўлса, уларнинг ботилда бардавом бўлганидан кўра ҳаққа қайтиши афзалдир. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розиёллоҳу анҳуни қозиликка тайинлаётиб қуйидагича васият қилганлар:
“Кеча чиқарган хато ҳукминг ақлинг жойига келганидан сўнг сени ҳаққа қайтишдан ҳаргиз ман қилмасин!”.
#Хато ҳақида қуръон бизга иккита мисол келтирган. Одам алайҳис салом ва Иблис қиссаси. Иблис саждага амр қилинганида амрга бўйсунмади. Одам алайҳис салом дарахтдаги мевани ейишдан ман қилинганларида ундан еб қўйдилар. Иблис кибр қилиб гуноҳида бардавом бўлди. Одам алайҳис салом тавба қилиб надомат қилдилар. Кибр туфайли Иблис даргоҳи илоҳийдан қувилди. Пушаймон бўлиб ҳаққа қайтганлари сабабли Одам алайҳис салом Набий бўлдилар. #Бизнинг ичимизда бу икковлондан ҳам уруғ бор. Иблис уруғи ва Одам уруғи. Биздан кимдир Иблис уруғини суғориб гуноҳда бардавом бўлади. Баъзилар эса Одам уруғини суғориб гуноҳдан қайтади. Хатога тушган пайтимиздаги тасарруфимиз бизнинг улардан қайси бирига яқин эканлигимизни белгилайди.
#Умар розиёллоҳу анҳу кишиларнинг маҳрда ҳаддан ошиб кетаётганларини кўргач, ўзларича кишиларга енгиллик қилмоқчи бўлдилар. Минбарга чиқиб маҳрни муайян бир қолипга солмоқчи бўлдилар. Шунда масжидда ўтирга Шифо бинт Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳо ўрнидан турди ва деди:
-Эй мўъминлар амири! Бунга ҳаққингиз йўқ. Аллоҳ таоло қуръонда: “Уларнинг бирига ҳаддин зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам”, деган. Қандай қилиб сиз уни чегаралайсиз?!
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу:
-Аёл тўғри айтди. Умар хато қилди, дедилар.
#Ҳаққа қайтган киши пастга тушмайди, аксинча кўтарилади. Хор бўлмайди, аксинча азиз бўлади. Биздан биримиз хато қилсак биродаримизга: “Мен хато қилибман. Сен ҳақ экансан”, дейишимиз бизга зарар бермайди.
#Бу шунақанги вазиятки, бунда ҳеч қанақа зиён йўқ. Бу билан биз аввало ўз нафсимизни, қолаверса бошқаларни қозонамиз, фойда қиламиз...
@Tahmid_uz