#АЛЛОҲ СЕНГА РАҲМ ҚИЛСИН...
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир катта ёшли аёл келди. У зотнинг олдиларида бир эркак киши ҳам ўтирган эди. Ўша эркак киши дарҳол ўрнидан туриб ҳалиги аёлга жой берди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
-Бу аёл сенинг онангми?
-Йўқ!
-Опангми?
-Йўқ!
-Унга раҳм қилганинг учун Аллоҳ ҳам сенга раҳм қилсин!
#Мажлисларда ёши улуғ инсонларга туриб жой беришингиз раҳматдир.
#Маҳаллада оғир юк кўтариб кетаётган қариянинг юкини кўтаришга ёрдамлашишингиз раҳматдир.
#Кишилар ўтиб олиши учун йўлда машинангизни тўхтатиб туришингиз раҳматдир.
#Уйингизда ижарага турадиган кишидан байрам кунлари ижара пулини олмаслигингиз раҳматдир.
#Бу дин раҳм-шафқат, хулқ, завқ ва гўзал муомала динидир!
#Аллоҳ таоло бандасига унинг ўзгаларга нисбатан кўрсатадиган раҳм-шафқати миқдорида раҳм қилади. Жазо ҳам, мукофот ҳам амалнинг жинсидан бўлади.
#Аллоҳ таолодан кўра вафолироқ ким бор?!
@Tahmid_uz