Репост из: Bosh prokuratura
Бугун, Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.12.2024 йилдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-210 сон Фармони билан қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган муддатидан олдин афв этилиб, озод этилган шахслар билан учрашув ўтказилди.
Вилоят ҳудудидан жами 28 нафар, шундан 27 нафари яшаш манзилига қайтиб, 1 нафари пробация ҳисобидаги жазодан тўлиқ озод этилган.
Яшаш манзилига қайтган 28 нафар афв этилганларнинг оилавий шароити ва муаммолари тингланди. Уларни ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.
Йиғилишда, уларга қўшимча кўмак бериш юзасидан тегишли ташкилот ҳамда идора масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook